Ариш аҳолисини мажбурий кўчириш «ривожлантириш» ниқоби ортига яширилган сиёсий жиноятдир

Матбуот баёноти
Ариш аҳолисини мажбурий кўчириш «ривожлантириш» ниқоби ортига яширилган сиёсий жиноятдир
Миср режими «Ариш портини ривожлантириш», уни халқаро миқёсдаги портга айлантириш ва янги иқтисодий йўлак лойиҳасига боғлаш ҳақида гапираётган бир пайтда, ана шу Ариш шаҳридаги Райса маҳалласи аҳолисига нисбатан ҳақиқий сиёсий жиноят содир этилмоқда. Одамларни булдозерлар билан қўрқитиб, уйларини тарк этишга мажбурлашмоқда. Уйлари «омма манфаати учун», деган баҳона билан, уларнинг хоҳишига зид равишда бузиб ташланмоқда. Ўзлари руҳий босимларга, инсон қадр-қимматига тўғри келмайдиган савдолашишлар ва таҳдидларга дуч келмоқдалар. Бу амалиётларнинг Ислом аҳкомларига очиқдан-очиқ зидлигини-ку, айтмаса ҳам бўлади.
Бу манзара Синай учун янгилик эмас. Чунки давлат бу ернинг аҳолисига нисбатан узоқ йиллардан бери ўз юртларида бегонадек муомала қилиб келмоқда. Масалан, уларнинг ерларини тортиб оляпти, уйларини бузиб ташлаяпти, ижтимоий ёрдамдан маҳрум қиляпти ҳамда шаҳарларининг ободонлаштириш-кенгайтиришларига йўл бермаяпти. Уларга фуқаро сифатида эмас, балки хавфсизлик таҳдиди сифатида қараяпти. Шу тариқа, Синай аҳли ўз юртларида ҳуқуқсиз, ҳамиша гумондор сифатида таъқибда қолган бир четдаги инсонларга айланди. Шикоят қилишса, ҳеч ким қулоқ солмаяпти, қилинаётган зулмлар бартараф этилмаяпти.
2025 йил июл ойида эълон қилинган кадастр ҳисоботларига кўра, Миср режими Ариш порти ҳудудида жойлашган Райса маҳалласини бузиш ишларининг тўртинчи ва бешинчи босқичларини бошлаб юборган. Бу босқичда одамлар яшаб турган уйлар, эгаларининг норозилигига қарамасдан, зўравонлик билан бузиб ташланди. Эгалари бузилаётган уйлари олдида норозилик билдириб, кўчирилишга оид расмий ҳужжатларга имзо қўйишни қатъиян рад этдилар. Бироқ хавфсизлик кучларининг босими сабабли, улар охир-оқибат ўз уйларини тарк этишга мажбур қилинди. Ҳатто баъзилар қўрқитилди ва қаршиликни давом эттирмаслик ҳақида огоҳлантирилди.
Давлат ўз баёнотларида «етарли товон» ёки «уй-жой учун муқобил вариантлар» таклиф қилаётганини айтмоқда. Аммо бу товон – нархи, денгиз бўйидаги стратегик жойлашуви ва аҳоли ўнлаб йиллар давомида барпо этган одамлар ҳаёти нуқтаи назаридан мулкларнинг ҳақиқий қийматига мутлақо тенг келмайди. Қолаверса, товон мулоқот ёки икки томонлама келишув орқали эмас, балки таҳдид ва бир томонлама қарорлар орқали «таклиф» қилинди.
Мустақил матбуот ҳисоботларига кўра, мазкур бузиш ишлари тўғридан-тўғри ҳарбийлар назоратида амалга оширилмоқда. Бу Ариш портини ҳарбий-суверен ҳудудга айлантириш режасининг бир қисми сифатида олиб бориляпти. Натижада, ушбу ҳудуд «омма манфаати учун» деб таснифлангани боис, аҳоли қонуний равишда қарши чиқиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Натижада, мулкни тортиб олиш давлат учун қонун билан кафолатланган ҳуқуқ бўлиб қолди.
Бироқ бу ердаги энг муҳим савол қонун эмас, балки шариат нуқтаи назаридан туриб қўйилиши лозим: одамларни ўз уйларидан мажбурлаб чиқаришга давлатнинг ҳаққи борми? Ривожлантириш баҳонаси билан хусусий мулкни омма мулкига айлантириш шаръан жоизми? Шариат бундай режали кўчиришни ҳалол санайдими?
Шубҳасиз, Ислом хусусий мулкни инсон учун дахлсиз қилиб қўйилган уч муқаддас ҳақдан бири деб белгилаган. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ؛ دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ»
«Ҳар бир мусулмоннинг жони, моли ва номуси бошқа мусулмонга ҳаромдир». (Муслим ривояти). Шу боис, Исломда хусусий мулк қатъий ҳимоя қилинган бўлиб, унга асло дахл қилиб бўлмайди. Давлат ҳеч қачон шахснинг ери ёки уйини мажбуран тортиб олишга ҳақли эмас. Бу фақатгина унинг очиқ розилиги ва ихтиёри билан, шунингдек, равшан ва асосли шаръий сабаблар мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин.
Ислом шариатида «омма манфаати учун» деган баҳона билан давлатга шахсий мулкларни эгаларининг розилигисиз тортиб олиш ҳуқуқи берилмайди. Бу – Ғарбнинг капиталистик тузумига хос тушунчадир. Уларда давлат халқдан устун қўйилади ва агар муайян иш жамият учун «фойдали» деб баҳоланса, мулкларни тортиб олиш ҳуқуқи давлатга берилади.
Давлатнинг хусусий мулкни омма мулкига айлантириши шаръий жиҳатдан ботилдир. Чунки мулк турини белгилаш фақат Аллоҳ таолога хос, давлатнинг ҳуқуқи эмас. Аллоҳ таоло бундай деган:
﴿وَلَا تَبۡخَسُواْ ٱلنَّاسَ أَشۡيَآءَهُمۡ﴾
«Одамларнинг ҳаққини кам қилманглар» [Шуаро 183]
Шу сабабли, хусусий мулкни на омма мулкига айлантириш жоиз, на давлат мулкига айлантириш. Чунки бу шаръий ҳукмга тажовуз ҳисобланади.
Ислом дини «манфаат» ёки «омма манфаати учун», деган баҳона билан мулк турини ўзгартириш каби ҳар қандай сохтакорликни ҳаром қилган. Чунки бундай тасарруф ҳуқуқи ҳукмдорга эмас, балки фақат шариатга берилган. Албатта, мулкнинг ҳақиқий соҳиби Аллоҳ таолодир. Одамлар эса бу мулкдан фақат Аллоҳ таоло томонидан берилган вакиллик асосида фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. Шу боис, уларнинг мулки устидан тасарруфини фақат шаръий ҳукм билангина бекор қилиш мумкин. Агар бир мусулмон уй ёки ерни шаръий йўл билан мулк қилиб олган бўлса, ҳеч бир шахс ёки давлат – ҳатто портни кенгайтириш ёки ривожлантириш лойиҳаси деган дастак билан ҳам – уни бу мулкдан маҳрум қила олмайди. Аксинча, мулкнинг дахлсизлиги сақланиши ва ҳеч бир инсоннинг ҳаққини поймол қилмайдиган шаръий ечимлар изланиши шарт.
Аришда содир бўлаётган воқеа капиталистик тузумнинг энг жирканч кўринишларини бевосита татбиқ этишдан бошқа нарса эмас. Чунки бу Исломдаги мол, мулкчилик ва ҳокимиятга оид ҳукмларни очиқ-ойдин бузишдир. Капиталистик тузумда давлат одамларни фақат рақам, ерни эса фақат инвестиция имконияти сифатида кўради. У «ривожланиш»ни инсон шаъни ва ҳақ-ҳуқуқлари эвазига илгари суради. Мусулмонларни ўз уйларидан чиқариш ва мулкларини уларнинг розилигисиз бузиш — агар бу Миср режими қонунларига мувофиқ бўлса ҳам — шариатга кўра нафақат ҳаром, балки, зулм ва уларнинг дахлсиз нарсаларига тажовуз бўлгани сабабли, сиёсий жиноят ҳисобланади.
Ариш портларини халқаро портга айлантириш ва уни ҳарбий назорат остига ўтказиш ҳамда Ариш шаҳрининг кенг ҳудудларини мазкур лойиҳа доирасига қўшиш ушбу ўзгариш ортида қандай ҳақиқий мақсадлар ётгани ҳақида жиддий шубҳалар уйғотмоқда. Ростдан ҳам бу иқтисод учунми?! Бу иш халқаро лойиҳалар ва яҳудий вужудига тегишли аввалги режаларда таклиф қилинганидек, Ғазо аҳолисини жойлаштиришга олдиндан тайёргарлик кўриш эмасмикин?!
Синай аҳли ушбу зулмни қатъиян рад этиши, золимлик сиёсатига қарши чиқиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиши керак. Бунинг учун эса, фақатгина илтимослар билан эмас, балки золим тузумни илдизи билан ўзгартириш учун ҳаракат қилмоғи лозим. Улар динни жорий қиладиган ва ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза этадиган тузумни барпо этишга интилмоқлари лозим.
Эй Кинона армиясидаги холис ҳарбийлар!
Синайда кўз ўнгингизда ва қулоғингиз остида содир этилаётган бу фожиа – ҳар томонлама тўлиқ жиноятдир. Аллоҳ таоло сизни бу ҳақда, шу зулм сабабли эзилган заифлар ҳақида сўроқ қилади. Чунки сиз Ғазо аҳлини ёрдамсиз қолдирдингиз ва уларни қамалга олган Миср режимига ёрдам беряпсиз. Бу режимнинг сизга берган унвонлари, маошлари, орденлари ва погонлари, Аллоҳга қасамки, сизга жим турганингиз ва содиқлигингиз учун берилган порадир. Ҳақиқатда, сизлар орқали Уммат устидан зулм юритилмоқда. Бас, Аллоҳга беражак жавобингизни тайёрланг! Чунки Унинг олдидаги ҳисоб-китоб жуда оғир бўлади. Ҳозирча сизда Аллоҳ учун қилинган чин тавбадан бошқа ҳеч қандай имконият йўқ. Ана шу тавба ила сиз бу золим режимни илдизи билан қўпора оласиз, унинг одамлар устидан қилаётган зулмини бартараф этасиз, унинг муборак Фаластин аҳлига қўйган қамалини тугатасиз ва Исломни ҳаётга қайта татбиқ этиш учун ҳаракат қилаётганларга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш билан ёрдам берасиз! Нажот йўлингиз фақат мана шу. Бошқа ҳар қанча ҳаракат қилманг, бундан ўзга ҳеч қандай йўл йўқ. Бу шараф йўлидир. Бас, шошилинг, ҳеч ким бу шарафга сизлардан олдин етиб боролмасин! Шояд, Аллоҳ таоло тавбангизни қабул қилса ва айнан сизнинг қўлларингиз билан нусрат насиб қилса. Ана шунда сиз дунёда иззат, охиратда эса шарафга эришасиз. Ўшанда, бизнинг ушбу гапларимизни эслайсиз. Биз эса ишимизни Аллоҳ таолога топширамиз.
﴿وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا﴾
«(Эй мўминлар), сизга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсиз?!» [Нисо 75]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ