Арманистон – Озарбайжон ҳодисалари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Арманистон – Озарбайжон ҳодисалари
Савол: Россиянинг Жанубий Кавказдаги мавжудлигига дарз кетди. Бу “Арманистон ва Озарбайжон Қўшма Штатлар билан биргаликда – бу икки қўшни мамлакат ўртасида 35 йилдан ортиқ давом этган можародан кейин – уни тинч йўл билан ҳал қилиш ҳамда савдо ва хавфсизлик бўйича келишувлар бўйича Қўшма баёнотни имзолаганидан кейин рўй берди”. (Aл-Жазира, 15.08.2025). Озарбайжон ва Арманистон 2025 йилнинг 8 августида Вашингтонда иккаласи ўртасида имзоланган келишувдан сўнг, 2025 йил 11 августда қўшма баёнот чиқариб, бошқа томонларни икки давлат ўртасидаги зиддиятни ҳал қилиш учун 1992 йилда тузилган Минск гуруҳини тарқатиб юборишни талаб қилди. Баёнотда, улар ўртасида маҳаллий, икки томонлама ва халқаро юк ташишлар учун алоқа каналларини очиш ҳақида ҳам сўз юритилган… Улар ўртасидаги муносабатлар, айниқса охирги даврларда кескинлашиб, ора-орада урушлар ҳам бўлиб турган бир вақтда, бу қандай содир бўлди? Келишувдан кўзланган мақсадлар нималардан иборат?
Жавоб: саволнинг жавоби аниқ бўлиши учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:
- Араб тилидаги Aрман Пресс саҳифаси 2025 йил 9 августда AҚШ пойтахти Вашингтондаги Оқ уйда президент Доналд Трамп иштирокида Aрманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев имзолаган келишув матнини нашр қилди. Келишувда "Озарбайжон ва Aрманистон ўртасида тинчлик ва халқаро муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги келишув матнини исм ва фамилияларнинг бош ҳарфлари билан тасдиқланган имзо ва уни якуний имзолаш бўйича қўшимча саъй-ҳаракатларни давом эттириш кўрсатиб ўтилган. Шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилоти устави ва 1991 йилдаги Олмаота декларациясига мувофиқ икки мамлакат ўртасида тинчликни сақлаш ва мустаҳкамлаш ҳамда ўтмишдаги можаролар соя солмайдиган келажак “йўл харитаси” ни чизиш муҳимлиги таъкидланган. У – Совет Иттифоқи қулаб, Озарбайжон ва Арманистон ундан ажралиб чиққанидан кейин, улар ўртасидаги чегараларни демаркация қилиш ва иккала томон ҳам уни тан олиши, суверенитетни ҳурмат қилиш ва низоларни ҳал қилишда куч ишлатмаслик ҳақидаги келишувга тааллуқли декларациядир. Иккала томон ҳам тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш мақсадида давлатлар суверенитети, уларнинг ҳудудий яхлитлиги ва юрисдикциясини ҳурмат қилиш асосида маҳаллий, икки томонлама ва халқаро логистика учун икки мамлакат ўртасида алоқалар йўлини очиш муҳимлигини яна бир бор таъкидлади. Бу саъй-ҳаракатлар Озарбайжоннинг асосий қисми билан Нахичеван автоном минтақаси ўртасида Aрманистон ҳудуди орқали тўсиқсиз алоқа ўрнатишни ўз ичига олади…”. Шундай қилиб, келишувда асосий эътибор – бу масала муҳимлиги сабабли – икки давлат ўртасида алоқа, транспорт ва йўлларни очишга қаратилди. Гап шундаки, Озарбайжонга қарашли Нахичеван минтақаси у билан ҳудудий жиҳатдан бевосита боғланмаган, уни Aрманистон ажратиб туради ва шу сабабли боғланиш учун озарбайжонлар Эрон орқали ўтишларига тўғри келади. Келишув Озарбайжон билан унинг Нахичеван минтақаси ўртасида ҳамда Озарбайжон билан Туркия ўртасида йўл очишни талаб қилади, чунки улар ўртасида Aрманистон жойлашган бўлиб, қуруқликдаги алоқа фақат Aрманистон орқали амалга ошади.. Шу тариқа Қўшма Штатлар Озарбайжонда ўз нуфузини кучайтириш ва уни Aрманистонга ҳам ёйиб, Россиянинг бу мамлакатдаги нуфузини заифлаштириш ёки бутунлай йўқ қилиш имконига эга бўлади.
- Араб тилидаги Aрман Пресс веб-сайти 2025 йил 9 августда нашр қилишича, келишув матнига кўра, “Aрманистон Америка ва келишувга кирган учинчи томон билан “Трампнинг халқаро тинчлик ва фаровонлик маршрути (TRIPP)” деб номланган коридор программасини Арманистон ҳудудида амалга ошириш доирасини белгилаб олиш учун ўзаро ҳамкорлик қилади”. Aмерика ушбу коридорни яратиш ва уни АҚШ савдо компанияларидан бири орқали ижарага олиш таклифини аллақачон илгари сурган. 2025 йил 14 июлда Middle East Eye нашри хабар беришича, “Aмерика режалаштирилган коридор назоратини – Aрманистон ва Озарбайжон ўртасида тўхтаб қолган музокараларни олға силжитиш учун – ўз зиммасига олишни таклиф қилган ва бу таклифни Aмериканинг Туркиядаги элчиси Том Барак жума куни (2024-йил 11-июл) матбуот анжуманида маълум қилган”. Сайт Баракнинг 32 километрлик коридор ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирди: "Улар 32 км ўтиш йўлагини, деб ўзаро можарога киришмоқда, лекин бу осонликча ҳал бўладиган масала эмас, можаро ўн йилдан бери давом этиб келяпти, мана энди Aмерика келиб: "Бўпти, биз уни оламиз, бизга 32 км йўлни 100 йилга ижарага беринг, шунда ундан ҳамма фойдалана олади”. Бу эса Американинг ҳар икки давлатдаги нуфузини кучайтиради, деб хабар берди Reuters 2025 йил 8 августда. “Aрманистон Трампнинг Озарбайжон республикаси билан бўлган логистик коридорни 100 йилга ижарага бериш режасига рози бўлди. Бу эса Қўшма штатларнинг Озарбайжон ва Aрманистон ўртасидаги келишмовчиликда ўз сўзини ўтказишга интилаётганини англатади. Бунда, биринчиси (яъни Озарбайжон) ўзининг географик жиҳатдан изоляция қилинган Нахичеван минтақасига йўл очишга Туркиянинг кўмаги билан интилаётган бўлса, Aрманистон бу келишувда, айниқса, Россиянинг сўнгги урушда уни қўллаб-қувватлашдан воз кечгани фонида қўшниси Озарбайжон томонидан эҳтимолий ҳар қандай ҳужумдан Aмерика ҳимоясига эга бўлиб олиш имкониятини кўрмоқда”. Ўша урушда Aрманистон мағлуб бўлган ва уларнинг Тоғли Қорабоғ минтақасида 35 йил олдин собиқ Россия кўмагида эълон қилинган республикаси қулаган эди.
- Middle East Eye сайтининг билдиришича, “Озарбайжон коридор Aрманистоннинг тўлиқ назорати остида бўлмаслиги кераклигини талаб қилмоқда”. Сайтнинг яна айтишича, “Туркия Озарбайжонга тинчлик битимини имзолаш учун яширин босим ўтказган ва коридорни бошқариш учун ҳар икки давлат розилиги билан махсус компания таъсис этиш ғоясини ҳам биринчи бўлиб айнан у илгари сурган”. 2025 йил 19 июнда Эрдўғон Озарбайжон президенти Aлиевни, эртаси куни эса, ташрифи Туркия учун тарихий деб баҳоланган Aрманистон бош вазири Пашинянни қабул қилди. Туркия президенти канцеляриясининг билдиришича, "Эрдўғон Озарбайжон ва Aрманистон ўртасидаги тинчлик музокаралари чоғида эришилган келишувнинг муҳимлигини таъкидлади ва Туркия билан Aрманистон ўртасидаги алоқаларни нормаллаштириш жараёни доирасида ташланиши мумкин бўлган қадамларни муҳокама қилди"… Aл-Жазира, 21.06.2025”. Шундай қилиб, кўриб туриб турганимиздек, Эрдўғон Америка фойдасига келишув имзоланишини тайёрлади. Демак, у Aмерика орбитасида айланмоқда ва ўзининг ҳокимиятда қолишини минтақада Қўшма Штатлар нуфузи ёйилишига хизмат қилиш билан кафолатлашни ҳамда Туркиянинг Aрманистон орқали Озарбайжонга ўтадиган қуруқлик йўллари бўйлаб савдо алоқаларидан фойдаланишни кўзламоқда.
- Келишувда томонларнинг (“Президент Трампга саммитга мезбонлик қилгани ва иккала мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқаларни нормаллаштириш жараёнига қўшган улкан ҳиссаси учун чуқур миннатдорлик билдиришгани”) айтилади. Aмерика президенти Трамп ўз мамлакатининг роли, айниқса, шахсан ўзининг роли яққол кўзга ташланиб туришини истади. Чунки у шахсини кўз-кўз қилишни, тинчлик ўрнатишга, фаровонликни юзага чиқаришга якка ўзи қодирлигини даъво қилади ва барча ютуқлар унинг номига ёзилишини жуда-жуда хоҳлайди. Шунинг учун ҳам Озарбайжон билан унинг Нахичеван минтақаси ўртасида Aрманистон орқали қуриладиган йўл унинг исми билан “Трамп йўлаги” деб аталди. Бу икки мамлакат ўртасидаги мазкур келишувни тузиш билан Трамп Тинчлик учун Нобел мукофотини олишни умид қилмоқда, унинг номзодини Покистон армияси қўмондони Мунир Осим ва яҳудий вужуди бош вазири Нетаняҳу илгари сурган. Ваҳоланки, Трамп эришишни даъво қилаётган тинчлик ва фаровонлик аслида дунёнинг турли минтақаларида Aмериканинг манфаатларини таъминлаш, нуфузини ёйиш, ҳукмронлигини ўрнатиш, буюклигини қайта тиклашни англатади. Буни унинг “Биринчи навбатда Aмерика”, “Aмерикани яна буюк қиламиз (MAGA)” деган шиорлари тасдиқлаб турибди.
- Келишувда матнида келтирилишича, “уни имзоловчилар Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти давлатларини ва Минск гуруҳининг тегишли структураларини ушбу қарорни қабул қилишга чақиради”. Яъни, Трамп Минск гуруҳидаги бошқа давлатларга Американинг бу қарорини, улар унда иштирок этмаган ва ҳатто маслаҳатга чақирилмаган, уларга ҳеч қандай қиймат ва аҳамият ҳам берилмаган бўлса-да, қабул қилишни зўрлаб тиқиштирмоқда! У, айниқса Россия ва Францияга ҳам шу шаклда ёндашмоқдаки, ҳолбуки, Россия ва Франция 1992 йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти қарори билан Арманистон-Озарбайжон муаммосини ҳал қилиш учун тузилган Минск гуруҳига AҚШ билан биргаликда бошчилик қилган эди. Америка бу келишувни Озарбайжонда ўз нуфузини йўқотган Россияни бир четга суриб имзолатди ва имзолаш вақтини АҚШ президенти Трамп рус ҳамкасби Путин билан учрашувидан олдинга белгилади, токи Россия томонидан бунга бирор эътироз содир бўлмаслиги учун, ваҳоланки, Россия бу минтақада, айниқса Арманистонда қанчаликдир нуфузга эга ва Минск гуруҳи раҳбарларидан бири бўлгани учун бу мавзуда иштирок этиши керак эди. У (яъни Трамп) Россиядан ҳамда гуруҳнинг бошқа аъзоларидан ушбу келишувни тан олишни ва уни олқишлашни талаб қилди. Унга Россия аралашиб, эътироз билдириши кутилган эди, лекин у бундай қилмади. Бу эса Россиянинг позицияси пасайганини ва Aрманистонда йўқ бўлиб кетиш арафасида турган нуфузи яна-да заифлашиб кетганини кўрсатади.
- Кўриниб турибдики, Россия аралашиш ва кучли қаршилик кўрсатишга мос ҳолатда эмас. Шунинг учун Арманистонга Америка билан муносабатларини мустаҳкамлашда давом этишининг олдини олиш учун таъсир кўрсатишга қодир эмас. У Арманистонни бутунлай йўқотиб қўймаслик учун огоҳлантиришлар жўнатиб, бўлаётган воқеадан мамнун бўлгандек вазиятга ёндашишни маъқул кўрди. Масалан, Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова шундай деди: "Америка воситачилигида Жанубий Кавказда жойлашган икки республиканинг учрашуви ижобий баҳоланиши керак. Биз бу қадам тинчлик кун тартибини илгари суради, деб умид қиламиз.." Шу билан бирга у: "ташқи ёрдамсиз тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш зарур", дея урғулади ва "минтақадан ташқари фаол томонларнинг иштироки қўшимча қийинликларга сабабчи бўлиши эмас, балки тинчлик кун тартибини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши керак", деб огоҳлантирди… Ал-Жазира 09.08.2025. Яъни, Захарова у ерга Америка таъсири кириб келишидан огоҳлантирмоқда. У аввалроқ Арманистонни Ғарб билан иттифоқ тузишдан огоҳлантирган эди. Масалан, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков 24.07.2025 куни ("Арманистон ўз сиёсий йўналишини танлаш ҳуқуқига эга бўлса-да, Москва Украинада кузатилган геосиёсий ўзгаришларнинг такрорланишига йўл қўймаслигига умид қилади", деди ва "Россия ҳали ҳам Арманистонни иттифоқчи деб билади ва биргаликда ҳамкорликни давом эттиришни хоҳлайди", деб таъкидлади… Ал Жазира 25.07.2025). Бунда Арманистонга нисбатан Украина бошига тушган айни ҳолат унга ҳам келиши мумкинлиги тўғрисида таҳдид бор. Чунки Россия 2014 йилда АҚШ ва Европа украиналикларни унга қарши исён кўтаришга гижгижлаганидан ва Москванинг малайи Янукович қулаганидан кейин, у ерда ўз таъсирини йўқотган эди. Арманистон бош вазири Пашинян ўтган йили, 2023 йил 23 февралда Франcе 24 телеканалига берган интервюсида “Арманистоннинг Россия бошчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти(КХШТ)даги амалий иштироки музлатиб қўйилганини… чунки у Арманистон бўйича ўз бурчларини амалга оширмаганини” эълон қилди. Чунки Озарбайжон 2020 ва 2023 йилларда Арманистонга ҳужум қилиб, Озарбайжондаги босиб олган ҳудудларидан чиқариб юборганида, Россия уни ҳимоя қилмади. Биз 2023 йил 10 апрелда берган жавобимизда айтгандикки, ("Россия ушбу уруш, катта эҳтимол билан, Америка томонидан ўзига қарши қаратилганини ва бу айнан Эрдўғон Туркияси ҳамда унинг васийсига айланган Озарбайжон орқали режалаштирилаётганини ва уни фойдасиз уруш билан банд қилиб, кучларининг сочилиб кетишига олиб боришини англаб етди. Шу боис у бор эътиборини Украинадаги урушга қаратмоқда. Зотан, бу уруш Россия учун ҳал қилувчи ҳаёт-мамот масаласи бўлиб, у бунда зиён-мағлубият билан чиқишни ҳеч ҳам хоҳламайди. У билади-ки, агар ундан айрилса, ҳамма нарсадан айрилади, агар ютса, айрилган ҳудудларидаги ўз таъсирини қайтариб олиш имконига эга бўлади. Қолаверса, Россия айни пайтда Туркия билан тўқнашишни ҳам истамайди, чунки у ҳозирги ҳолатда, санкциялар шароитида Туркияга муҳтож, сабаби, у Россия учун ғарб дунёсига чиқиш йўлаги ва эшиги сифатида хизмат қилмоқда. Шунингдек, у Озарбайжон билан ҳам алоқаларини сақлаб қолишни истайди, чунки у ерда унинг сармоялари (инвестициялари) бор, айниқса, энергия ресурсларида 6 миллиард доллар қийматидаги инвестицияси бор ва ўзаро тижорат алмашинуви ҳажми 4 миллиард доллардан ортиқ. Арманистонга келсак, у ҳамма нарсада унга муҳтож.. ва агар Россия Украинадаги урушда ғалаба қозонадиган бўлса, у ерда аввалгидек, ўзининг тўлиқ нуфузини қайтариб олиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас”).
- Америка Европани, айниқса у билан бирга Минск гуруҳини бошқараётган Францияни эътиборсиз қолдирди. Сабаби, Трамп Европани, энг аввало Францияни худди Россияни рақибликдан олиб ташлаб қулатгани каби қулатиш ва ишни ўз қўлига олиш эди. Дарҳақиқат, Озарбайжон ва Арманистон Минск гуруҳини тарқатиб юбориш бўйича қўшма мактуб йўллаган. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг 2025-йил 8-11-да эълон қилган баёнотида айтилишича, “Икки давлат ташқи ишлар вазирлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг амалдаги раисига Минск гуруҳини тугатиш тўғрисида қўшма мактуб йўллаган”. “Ушбу мурожаатдан сўнг ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида Минск жараёни ва унга алоқадор тузилмаларни тугатиш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси тарқатилди”, ва “Озарбайжон билан Арманистонни ушбу резолюцияни қабул қилиш учун зарур чораларни қўллаб-қувватлашга чақирди”… Озарбайжон Давлат ахборот агентлиги (Озарбайжон, 08.11.2025). Шундай қилиб, Америка бу масалада ёлғиз ўзи қолиши ва у ерда ўз таъсирини кенгайтира олиш имконига эга бўлиши учун Европанинг ҳар қандай таъсирини йўқ қилмоқда. Ҳақиқатан, иккала давлат ҳам шартнома ижросини тезда амалга оширишга киришди ва шу жумладан (“шартномада назарда тутилганидек, ўрталаридаги халқаро даражага молик барча даъво ва келишмовчиликларни қайтариб олишни ҳам”… айни манба). Франция Минск гуруҳи тарқатиб юборилишини қабул қилганини эълон қилишга мажбур бўлди ва Озарбайжон Арманистонга уруш эълон қилиб, ўз ҳудудларини қайтариб олгандан кейин – 2020 йилдан бери Парижнинг у ерда ҳеч қандай роли ёки таъсири қолмади. Минск гуруҳи тинч йўллар билан иш олиб бориб, Озарбайжонга ҳудудларини қайтариб олиб беришини даъво қилганди, лекин унинг борада ҳеч қандай фойдаси тегмади. Франция ютқазгандек бўлиб кўринмаслик учун Америкага хушомад қилиб, у ерда ўзи ўйнайдиган бир рол қидира бошлади. Шунинг учун Озарбайжонга қарши арманларни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаган бўлса-да, келишувни қўллаб-қувватлашини даъво қилди.
- Трамп, шунингдек, Туркияни ҳам эътиборсиз қолдирди, чунки Туркия президент Эрдўғоннинг Трампга кўрсатган хизматлари учун мукофотланишини, яъни уни Вашингтонга битимни имзолаш маросимида иштирок этишга таклиф қилишини кутаётган эди. Зотан у Озарбайжонни қўллаб-қувватлаб, уларнинг Арманистон устидан ғалаба қозониши ва ишғол қилинган ерларни озод қилишида АҚШ режаси асосида муҳим ролни бажарди. Аммо келишувни якунига етказишда унга эҳтиёж йўқлигини кўрган Трамп Эрдўғон учун шуни ҳам кўп кўрди. Акс ҳолда уни Вашингтонга чақирган ёки ундан Озарбайжон президенти Алиев билан телефон орқали гаплашишни талаб қилган бўларди. Худди ундан Сурия президенти Аҳмад Шараа билан – у Америка талабларига бўйсуниши учун – 2025 йил 13 май куни Риёзда ўтказган учрашувида телефон орқали гаплашишни талаб қилгани каби. Лекин у Арманистон-Озарбайжон келишувида Эрдўғонни, чиндан ҳам, эътиборсиз қолдирди! Дарҳақиқат шундай, мустамлакачи кофирлар ҳосилни териб олишади, бошқалари, яъни уларнинг орбитасида айланиб юрган ёки малай бўлганлар эса ҳокимиятда қолиш эвазига улар учун шудгор ҳайдаб, экин экишади. Ҳатто бу ҳолатлар ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди… Ахир, ақл юргизмайдиларми?!
- Трамп Американи буюк давлат сифатида намоён этишга, ўзини эса тинчлик ўрнатишга ва ўта чигал муаммоларни ҳал қила олишга қодир бўлган дунёдаги ягона буюк шахс қилиб қилиб кўрсатишга интилмоқда. У дўсту душманга қарши иқтисодий урушларни очмоқда, бевосита ёки яҳудий вужуди орқали, худди яқинда Эронда бўлгани каби қонли урушларни аланга олдирмоқда.. У Ғазо аҳолисини ўлдириш, оч қолдириш ва кўчириш учун уялмай, қўрқмай яҳудий вужудини очиқчасига қўллаб-қувватламоқда. Бу ишларни у Ғазони курортга айлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун амалга оширмоқда ва ҳеч ким у ердаги геноцидни тўхтата олмаяпти ёки тўғри йўл билан бир луқма нон ҳам олиб киролмаяпти! У Аллоҳнинг бундан бир қанча асрлар олдин ундан ҳам, Америкадан ҳам, яҳудий вужуди тимсолидаги ҳарбий базасидан ҳам кучлироқ ва яна-да каттароқ кучга эга бўлган қавмларни ҳалок қилганини унутди. У Исломий уммат кофирларни дўст тутган ўз ҳокимлари тарафидан ҳар қанча зулму зўравонликка учраганига қарамай, албатта, оёққа туриб, уларга қарши қўзғалиши ва уларни йиқитиб, ҳукмронликни Аллоҳнинг ҳукми билан бошқаришга лойиқ бўлганларга топширишида ҳеч шубҳа йўқлигини унутди ёки ўзини унутганга олди, Шунда бу Уммат биз яшаётган бугунги зўравон бошқарувдан сўнг, Расулуллоҳ ﷺнинг Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисларида айтилган башоратига мувофиқ, Рошид Халифаликни қайта тиклайди.
Расулуллоҳ дедилар:“…Сўнг золим ва зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганида уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Сўнгра сукут қилдилар”. Шунингдек у ўз рисолатини оламга олиб чиқади ва Аҳмад Тамим ад-Дорийдан чиқарган ҳадиси шарифда келганидек,рисолат бутун оламга ёйилади. Тамим ад-Дорий мен Расулуллоҳ нинг шундай деяётганларини эшитдим:
لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأَمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ، وَلَا يَتْرُكُ اللَّهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلَا وَبَرٍ إِلَّا أَدْخَلَهُ اللَّهُ هَذَا الدِّينَ، بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ؛ عِزّاً يُعِزُّ اللَّهُ بِهِ الْإِسْلَامَ، وَذُلّاً يُذِلُّ اللَّهُ بِهِ الْكُفْر» وإنه لكائن بإذن الله
“Албатта Бу иш (яъни Ислом) тун ва кун етиб борган жойгача етиб боради, Аллоҳ мадару вабар (шаҳару қишлоқ ва саҳрода)ги бирон уйни қолдирмай, Аллоҳ унга бу динни азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киргизади, азизликки, Аллоҳ у билан Исломни азиз қилади, хорликки, Аллоҳ у билан куфрни хор қилади”. Бу Аллоҳ изни ила, албатта, бўлади.
﴿إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً﴾
“Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир (яъни, ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши-ёмон воқеа-ҳодиса ёлғиз Аллоҳ хохлаган — белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради)”.
22 Сафар 1447ҳ
16 Август 2025м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми