Россиянинг Шом қўзғолонига нисбатан тутган позицияси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Россиянинг Шом қўзғолонига нисбатан тутган позицияси
Савол: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳурматли биродар шайх Ато – Аллоҳ сизни Уммат учун бир захира сифатида Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин. Сизга Россиянинг Шом қўзғолонига нисбатан позицияси ҳақида саволим бор. Менимча Россия бу қўзғолон мавзуси бўйича Америкага тенг бўлиб турибди ва ўлжаларга эришишни умид қилиб турибди. Сиз ҳазрат томонидан чиқарилган таҳлил бўйича эса Америка Россияни ишга солмоқда. Илтимос қиламан, бунинг қандай амалга ошаётганини тушунтириб берсангиз, Аллоҳ сизга баракот ато этсин, бизга буни ифодалаб берсангиз.
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жавоб аниқ бўлиши учун сизга қуйидаги ишларни эслатиб ўтаман:
1 – Сиёсий ҳодисалар уларнинг зоҳири билан тушунтирилмайди, чунки зоҳири кўпинча алдамчи ёки адаштирувчи бўлади. Айниқса, бугун оламдаги таъсирли давлатлар сиёсий жиҳатдан бир-бири билан ҳеч қандай соғлом қийматларга амал қилмай муносабатда бўлаётган экан, шундай бўлиши аниқ!
2 – Россия Совет Иттифоқи қулагандан кейин унинг кенг халқаро майдондаги сиёсий роли қисқариб кетди. Собиқ Совет Иттифоқи бу майдонга ёриб киришга ва унга ўз нуфузини ўтказишга интилиб келган эди. Россиянинг сиёсий роли бу майдондан унинг ҳаётий манфаатлари майдонига, яъни собиқ Совет Иттифоқи республикаларига қисқарди. Ҳатто илгари Совет Иттифоқи ҳукмронлиги остида бўлган Шарқий Европа давлатлари ҳам Европа Иттифоқи таркибида бўлиб қолди, ҳали бу иттифоққа киришга тайёр бўлмаганлари ҳам Россия ҳукмронлигидан чиқиб кетди. Масалан Сербия Атлантик Иттифоқ томонидан қаттиқ босқинчилик ҳужумларига учради. Россия эса Сербияга – у ўзининг эркатойи бўлишига қарамай – ёрдам беролмади! Ҳатто сербларнинг Россия томонидан ҳимоя қилиб келинган арбоблари ҳам халқаро жиноятлар судига топширилди ва Россия уларни ҳимоя қилолмади!
3 – Россиянинг Ўрта Шарқ ва Шарқий Осиё каби бошқа минтақалардаги ишлари иқтисодий манфаатлардан нарига ўтмайди, бу ишлар билан у сиёсий нуфуз ўтказолмайди. Агар Россия бу минтақаларда қайсидир сиёсий ишларни қилган бўлса ҳам, бу ишлар келишиб ёки келишувсиз Америка ишлари билан параллел тарзда бўлади. Лоақал яқин келажакда шундай бўлади.
4 – Ҳозир эса сиз Россия собиқ Совет Иттифоқи республикаларига ўта сиёсий аҳамият бераётгани билан унинг бошқа минтақаларда позицияси мўртлигини – гарчи бу позиция Америка позицияси билан ҳамоҳанг бўлса ҳам – кўра олишингиз учун сизга Россиянинг ўз ҳаётий манфаатлари майдонида, Шарқий Осиёда ва Ўрта Шарқдаги баъзи ишларини айтиб ўтаман:
а) Собиқ Совет Иттифоқи республикалари
– Грузия: Саакашвили 2003 йил ноябрдаги «атиргул» революцияси чоғида Грузияни Россия биқинидаги бир Америка ўчоғига айлантиришга уринди ва Америка уни Жанубий Осетияга ҳужум қилишга гижгижлаб, унга Россия билан охир оқибат бўладиган музокаралар ечимлари борасида қўллаб-қувватлов кўрсатишни ваъда қилди. Шундай ҳам бўлди. Грузия Жанубий Осетияга 2008 йил 8 августда ҳужум бошлади… Россия бу ҳужум ортида Америка турганини яхши тушунар эди, айниқса Америка буни ўзининг баъзи масъуллари баёнотларида очиқ билдиргани учун Россия буни яхши тушунар эди. Лекин буларнинг барчасига қарамай, Россия Грузияга қарши катта ҳужумда бутун кучини сарфлади ва Осетия билан Абхазияни Грузиядан ажратиб олди. Яъни Россия Грузияни парчалашга ҳаракат қилди ва унинг қоқ юрагига ҳанжар урди. Бу ҳанжар Грузияни Россияга озор етказиш у ёқда турсин, уни безовта қилишга қодир бўлмайдиган ҳолга келтириб қўйди. Россия Американинг зўр бериб – русларнинг Грузияга ҳужуми халқаро қонунга зид бўлди деб ўтказилган халқаро босимлар билан бир қаторда – рус армияси маънавиятига таъсир ўтказиш учун Россия шимолий Грузия ботқоғига ботиб қолди, деган уринишларига парво ҳам қилмади.
– Қирғизистон:
Россия Бакиевнинг 2009 йил 23 июлда сайланишини қўллади. Россиянинг унинг сайланишини қўллаб-қувватлаши эътиборни тортадиган тарзда бўлди. Чунки рус президенти Медведевнинг шахсан ўзи Қирғизистонга келиб 2009 йил 2 августда Бакиевнинг инаугурацияси маросимида қатнашди. Шунга қарамай Россия Бакиевнинг – Америка сиёсий масъули Ричард Холбрук 2010 йил 19 февралда Қирғизистонга келган пайтда – Америкага яқинлашганини сезди. Чунки Холбрук «Русиял явм» саҳифаси 2010 йил 19 февралда «Интерфакс»дан олиб ёзганидек, Бакиев билан ахборот воситаларидан узоқда учрашди. Холбрук президент Бакиев билан «икки томонлама алоқалар истиқболларини ва Афғонистондаги вазиятни» муҳокама қилди. Иккала тараф ахборот воситаларидан узоқда Афғонистондаги вазият ҳақида ўзаро фикр алмашишди ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилишди. Ўша саҳифанинг ўзи 2010 йил 17 мартда қуйидагиларни ҳам ёзди: «Қўшма Штатлар яқинда Қирғизистонга Баткен шаҳрида терроризмга қарши кураш бўйича махсус ҳарбий бўлинмаларни машқдан ўтказиш марказини қуришда ёрдам бериш учун 5,5 миллион доллар ажратганини эълон қилди»… Россия Бакиевда Америкага бир оз мойиллик пайдо бўлганини сезгач, Бакиевнинг Америка билан алоқасини давом эттиришига йўл қўймаслик учун унга қарши шошилинч тўнтариш уюштирди. Россиянинг Бакиевга қарши тўнтариш уюштириб, уни 2010 йил 8 апрелда ағдариб ташлашда «ғалаба»га эришганидан ҳузур қилгани шундоқ кўриниб турди.
– Ўзбекистон:
Каримов Россия билан бирга бўлиб келди, айниқса Россия унга Андижон ҳодисаларида ҳарбий ёрдам бергани учун шундай бўлди. Бироқ Американинг Каримовни иқтисодий ва хавфсизлик жиҳатидан авраб қизиқтиришлари Каримовнинг Америкага тобора кўпроқ майл кўрсатишига, Россиядан эса сезиларли даражада узоқлашишига олиб келди. Бу нарса Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Ташкилоти 2009 йил 26 августда ўтказган ва 2009 йил 15 октябргача давом этган манёврларда қатнашишдан бош тортган пайтда аниқ кўринди. Бу эса Россияни ташвишга солиб қўйди. Чунки Ўзбекистоннинг бундай иш тутиши унинг бу ташкилотга аъзолигини музлатиб қўйиш демак эди. Айниқса Ўзбекистоннинг бундан бош тортиши Америка генерали Дэвид Петрэус Тошкентга келиб 2009 йил 18 августда Каримов билан учрашганидан кейин бўлгани учун шу маънони англатар эди. Ўша учрашув чоғида Каримов бундай деди: «Ўзбекистон Қўшма Штатлар билан ўзаро эҳтиром ва тенг шериклик принциплари асосида самарали ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр». (Рус«Новости» агентлиги, 2009 йил 18 август). Ўша учрашувда икки давлат ўртасида ҳарбий, машғулот ва профессионал таълим бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Бу ишлар Россия учун хатардан дарак эди. Шунинг учун Россия ўзининг собиқ Совет Иттифоқи республикалари борасида кескин туриш йўли бўйича иш тутиб Ўзбекистонни Коллектив Хавфсизлик Ташкилотига, яъни Россия қучоғига қайтариш режаларини тузишга киришди. Шу мақсадда Россия ўзининг Қирғизистондаги югурдаги бўлган муваққат ҳукуматни ўзбекларга ҳужум қилиб, уларни ўлдиришга, уйларини ёндириб, вайрон қилишга буюрди… Мақсад ўзбекларни чегара томонга ҳайдаб, Ўзбекистонга муаммони пайдо қилиш эди. Шу мақсадда озчилик ўзбеклардан катта қисми Қирғизистондан Ўзбекистонга қочишга мажбур қилинди. Чунки шунда бу муаммони Ўзбекистон ўз аъзолигини музлатиб қўйган Коллектив Хавфсизлик Ташкилоти орқали ҳал қилиш учун аралашишга тайёр баҳона топилар эди… Россия бундан Ўзбекистонни шу муаммони ҳал қилиш учун Коллектив Хавфсизлик Ташкилотига қайтишга мажбурлаш мақсадини кўзлаган эди. Табиийки, бу ташкилот етакчиси Россия эди. Ўшанда Ўзбекистон яна Россияга итоат этишга ва Америкадан узоқлашишга мажбур бўлар эди. Агар Американинг Тошкентдаги элчиси аралашмаганида эди, бу режа деярли муваффақиятли амалга ошишига, натижада Ўзбекистон яна Коллектив Хавфсизлик Ташкилотига қўшилиб шу муаммони ҳал этиш учун Россия қўмондонлигида кучларни юборишга рози бўлишига сал қолган эди. Ўшанда Американинг Тошкентдаги элчиси Америка ҳукумати номидан ўзбек ҳукумати билан боғланиб, уни Коллектив Хавфсизлик Ташкилоти кучлари билан ҳамкорлик қилмасликка кўндирди. Ўзбек ҳукумати буни қабул қилди ва ўзбек қочоқлари қаршисида чегараларни ёпиб қўйди. Ҳолбуки бу чегараларни бошида очиб қўйган эди. Шунинг учун Америка ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Роберт Блек Ўзбекистоннинг бу ишларини ва чегараларни қочоқлар қаршисида ёпиб қўйганини мақтади.
– Украина: Украинада зарғалдоқ революциясидан кейин ҳокимиятга Ющенко келиб Россиянинг одами Янукович ағдарилгач, бу нарса Россия учун қақшатқич зарба бўлди. Бунда Америка Ющенконинг президентлик давридан Украина билан Ғарб ўртасидаги интеграцияни тезлатиш учун фойдаланди. Ўзининг мансабида турган давр давомида Ющенко рус Қора денгиз ҳарбий флотини руслар билан тузилган ҳарбий ижара битими 2017 йилда тугаган пайтда Севастополдан чиқариш билан таҳдид қилиб келди. Ющенко Европа Иттифоқи ва НАТО каби муассасаларга тўла қўшилиш истагида эканини яширмади. Шунинг учун Киев Европа Иттифоқи билан шерикчилик келишуви борасида музокараларга киришди ва НАТОга аъзо бўлиш учун ҳаракат режасини талаб қилди. Шундай қилиб Россиянинг нуфузи қийин аҳволга кириб қолди. Лекин Россия ўзининг Украинадаги малайларини ишга сола бошлади ва бу мамлакатда, айниқса қиш палласида беқарорликларни пайдо қилиш учун газни тўхтатиб қўйиш, сўнгра унинг нархини кўтариш услубини ишга солди. Чунки Украинада иқтисодий соҳаларнинг кўп томонлари ҳамон Россияга боғланиб қолмоқда. Шунинг учун Россия буларнинг барчасидан таъсирли фойдаланиб, охири ўзининг одами Януковични 2010 йил февралда яна ҳокимиятга олиб келишга муваффақ бўлди. У мамлакатнинг тўртинчи президентидир ва у Россияни кучли қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўшандан бошлаб Америка нуфузи ортга кета бошлади ва Украина Россия билан алоқаларини – гарчи бу алоқалар зарғалдоқ революциясидан олдинги вазиятидан кўра жадаллиги камроқ тарзда бўлса-да – яхшилаш йўлини тутди.
Шундай қилиб аён бўладики, Россия ўзининг собиқ Совет республикаларидаги одатдаги нуфузи ва ҳукмронлигини ҳимоя қилиш учун имкониятидаги барча услубларни, сиёсий, иқтисодий ва ҳатто ҳарбий услубларни ишга солиб келмоқда. У бу республикалардаги ўз нуфузидан фақат мажбур қилинсагина ёки регионал ва халқаро омиллар сабабли бу нуфузини сақлаб қолишга қодир бўлмай қолсагина воз кечади, акс ҳолда воз кечмайди…
б) Бошқа минтақаларга келсак, бунда иш бутунлай ўзгачадир. Чунки Россиянинг роли мўртдир, гоҳида эса бир четга суриб қўйилади. Рол ўйнаб қолган тақдирда ҳам бу рол Америка билан бевосита ёки билвосита параллел шаклда бўлади. Қуйидагилар шунга мисоллардир:
– Шарқий Осиёдаги Шимолий Корея: Америка Россиянинг жанубий тарафларидан узоқлашмай изғимоқда ва Гуам оролида ракетага қарши қалқонни барпо қилмоқда. Бугина эмас, балки Россия Шимолий Кореяга қарши қабул қилинган 2094 қарорга розилик берди. Унинг Кореяга нисбатан сиёсий позицияси Америка позициясидан фарқли эканлиги деярли кузатилмайди. Америка Шимолий Кореянинг яқинида ўзи ўтказган улкан манёврлар билан Шимолий Кореяга ғаламислик қилди. Бу манёврлар 2013 йил 19 февралда бошланиб 2013 йил 30 апрелгача давом этди. Улар мисли кўрилмаган катта манёврлар бўлди ва Америка Хавфсизлик Кенгашида ишга солган жазо чоралари билан бир вақтга тўғри келди. Россия ва Хитой бу жазо чораларига розилик берди. Бу 2013 йил 7 мартда Ғарб, айниқса Америка Шимолий Кореяни 2013 йил 12 февралда учинчи ракета синовини ўтказишга зўр бериб мажбурлагандан кейин бўлди. Ана шу манёврлар Шимолий Кореяга нисбатан қаттиқ ғаламисликни пайдо қилди. Бундан олдин Америка ўзининг Осиё-Тинч океани бўйича янги стратегиясини эълон қилган эди. Бу стратегия Американинг мана шу минтақадаги кучларини кучайтиришга тааллуқлидир. Буни ўз кучларини 2020 йилгача эҳтимол тутилган хатарларга қарши туриш учун ўзининг денгиз кучларидан 60 %ини Тинч океанига кўчириш билан амалга оширмоқчи. Буларнинг барчаси Шимолий Кореяни ўзининг ўртача олисликка учувчи ракеталари билан Америка базаларига зарба бериш билан таҳдид қилишга мажбур қилди. Америка бундан Гуам оролида ракетага қарши қалқонини қуришни тезлатиш учун фойдаланди. Ҳолбуки бу нарса Шимолий Корея билан бирга Россиянинг жанубига ҳам таҳдид солади. Бироқ шунга қарамай Россиянинг позицияси юмшоқ бўлди, балки Америка позициясидан деярли фарқ қилмади. Чунки рус ташқи ишлар вазири вакили Александр Лукашевич бундай деди: «Биз Пхеньяннинг ҳозирги вақтда жангарилик ва ғаламислик йўлини тутишини рад этиш борасида америкаликлар позициясига қўшиламиз». Шундай қилиб Россия Американинг Шимолий Кореяга нисбатан тутган душманлик позициясига қарши ва Американинг Жанубий Корея билан биргаликда ўзининг замонавий қурол-аслаҳалари билан манёврлар ўтказиб Шимолий Кореяга нисбатан ғаламислик қилишига қарши ҳеч қандай жиддий позицияларни эгалламади. Россия бунга эътибор қилмади ва уни қораламади. Ҳолбуки бу нарса минтақага хатар туғдиради ва ундан мақсад барчани қўрқувга солиб ҳамда олам устидан Америка ҳукмронлигини ўрнатиш учун Американинг бу минтақада туришини кучайтиришдир. Бу режа Россиянинг ўзига ҳам қарши қаратилган. Чунки бунда Россиянинг шу минтақада ҳар қандай вужуди бўлишига йўл қўйилмайди!
– Энди Ўрта Шарққа келсак, Сурия ҳақида жавоб беришдан олдин мен сизга Россиянинг Ливия ҳодисаларига нисбатан тутган позициясини эслатаман. Ливияда халқ ғалаёнлари 2011 йил 17 февралда бошланди. 2011 йил феврал охирлари ва март бошларида эса Европа, айниқса Франция Ливияга ҳарбий аралашув муҳитини, балки бу аралашувни тор доирада амалга оширишни тайёрлаб бўлган эди…
Ана шу аснода Америка ташқи ишлар вазираси 2011 йил 2 март чоршанба куни Ливияга аралашув бўйича сенатда тинглаш мажлисида Қўшма Штатлар ҳеч қайси вариантни эҳтимолдан узоқ тутмаслигини айтди. Лекин вазира Қаззофийга қарши чиқаётганларга ёрдам бериш учун бўладиган ҳар қандай аралашув нафақат Ливияда, балки бутун араб оламида ҳам «жанжални келтириб чиқариши» мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди.
Ана шундан кейин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг мамлакати Ливияга ташқаридан ҳарбий аралашув бўлишига қарши эканини билдирди. У ўзи 2011 йил 7 март душанба оқшомида Калининград шаҳрида ўтказган матбуот конференциясида Ливия ишига нисбатан ўзининг мамлакати позицияси ўзгармас эканини аниқ айтиб бундай деди: «Россия Ливиядаги кризиснинг ечими воситаси сифатида бўладиган ажнабий аралашувга, айниқса ҳарбий аралашувга қаршидир». У «ливияликлар ўз муаммоларини ўзлари ҳал қилмоқлари лозим», деб қўшимча қилди. Шундан бир неча кун кейин Америка ҳарбий аралашувга розилик берди ва Хавфсизлик Кенгашининг 2011 йил 17 мартдаги 1973-сонли қарори ортида турди. Бу қарорга овоз бериш пайтида Россия ўзининг олдинги баёнотларини ичига ютди, ветони ишга солмади, ҳатто эътироз ҳам билдирмади, балки овоз беришдан бош тортди холос. Ана шундан кейин шу қарор чиқди ва Америка ва Европанинг ҳарбий аралашуви юз берди. Яъни Россия Америка ҳарбий аралашувни истамаётган пайтда ҳарбий аралашувга қарши туриб келди, лекин Россия Америка буни истаган пайтда ҳарбий аралашувга қарши чиқмади.
Энди Сурияга тўхталамиз:
Сурияда Тунис, Миср, Ливия, Ямандаги араб баҳори қўзғолонларидан ўзгача бир янги иш юз берди. Бу янги нарса Америка ва бошқаларни қўрқувга солиб исломий шиорларнинг кўтариб чиқилганидир. Улар Халифалик шиорларидир. Бу шиорлар одамлар туйғуларини эътиборни тортадиган тарзда қўзғаб юборди. Бу янги иш шундай бир ҳодисани пайдо қилдики, унинг олдида Ғарб давлатлари, айниқса Сурияда Башарнинг отаси Ҳофиз давридан буён сиёсий нуфузга эга бўлиб келган Америка гангиб туриб қолди.
Буазизий Ибн Али режими ва унинг полицияси томонидан зулм ва хорлашга учраганидан кейин ўзини ёқиб юборганидан бошлаб Ғарб ўзи кутмаган бу қўзғолонларни ўз мақсадларидан буриб юборишга муваффақ бўлди. Шу мақсадда Ғарб ўз югурдакларини шу қўзғолонларга қўшилиб улардаги шиорларни баланд овоз билан янада жўшиб ҳайқиришни буюрди. Ана шундан бу югурдаклар ёқимсиз башарали собиқ тоғутни йўқотишиб, унинг ўрнига камроқ бадбашара бўлган яна бир тоғутни ўрнатишди. Низом эса ўша эски малай жумҳурий илмоний низомлигича ўзгармай қолаверди, фақат бир башаралар бошқасига алмаштирилди, холос. Югурдаклар бу ишни тайёр рецепт сифатида қабул қилиб олишди. Одамларга қачон ҳеч қандай ўзгариш бўлмагани фош бўлиб қолган пайтда бу югурдаклар эркинлик ҳақида бақир-чақир қиладиган бўлишди. Мустамлакачи давлатлар ўзларининг бу югурдакларини одамлар орасига олиб кирганидан кейин бу югурдаклар шундай бақир-чақир қиладиган бўлишди. Бунинг оқибатида ўзгариш ана шу давлатлар режалари доирасида бўладиган бўлди.
Аммо Сурияда Ғарб давлатларининг югурдаклари қўзғолончилар орасига кириб олиб ана шундай жўшиб бақир-чақир қила олишлари учун, ана шундан кейин одамларни бошқариб бир бадбашара ўрнига бошқасини ўрнатишлари, оқибатда бу қўзғолон ишига барҳам беришлари учун миллий, фуқаролик, эркинлик ва демократия шиорлари деган нарсалар бўлмади. Аксинча Халифаликка ёки Исломга чақирадиган шиорлар кўтариб чиқилди, лекин бу шиорлар шу югурдаклар одатланган тарзда, яъни шу югурдаклар «васатия ва мўътадиллик» деб ҳиргойи қилиб даъво қилган тўда томонидан кўтариб чиқилмади. Бу шиорларга бошқа фуқаролик ва демократик шиорлар аралашиб кетган бўлса-да, лекин бу бошқа шиорлар бошқа қўзғолонларда бўлганидек қўзғолонларга осонгина аралашиб кетадиган тарзда устун бўлмади.
Шунинг учун ҳам Американинг миллий кенгаш ва коалиция каби хориждаги қўғирчоқлари ва ҳатто Американинг миллий координацион кенгаш каби ичкаридаги қўғирчоқлари ҳам одамларга ўзларини қабул қилдира олишмади, натижада Америка қийин аҳволга тушиб қолди:
Бир томондан Америка ўзининг малайи Башарнинг ҳокимияти қулай бошлаганини, шунинг учун бу тоғут ўзи ва отаси 40 йилдан буён амалга ошириб келган тарзда Америка манфаатларини амалга оширолмай қолганини ва яҳуд хавфсизлигини таъминлай олмай қолганини кўрган бўлса, бошқа томондан ўзининг ичкаридаги қўғирчоқлари қўзғолончилар томонидан қабул қилинмаганини ҳам кўриб турибди. Шунинг учун Америка Башар ўрнига ўзи чизган чизиқдан юрадиган яна бир тоғутни тайёрлашга улгурмай туриб Башар ҳақиқатдан ҳам қулайдиган бўлса янги бошқарув Америка истамайдиган тарзда бўлишидан, ё Халифалик ёки Америка чизган чизиқдан юрмайдиган бошқа бошқарув бўлишидан қўрқиб қолди. Америка олдинги қўзғолонларда қилганидек ўзини халқларнинг зулм ва туғёнга қарши ҳаракати тарафдори қилиб кўрсатишга уринмоқда!
Шунинг учун Америка ўзи тушиб қолган бу қийин аҳволдан чиқиб кетиш йўлини изламоқда. Бунда ўзини халқларнинг тоғутга қарши эканлиги тарафдори қилиб кўрсатишни давом эттирмоқчи. Айни вақтда Америка тоғутнинг кетишини – унинг ўрнига янги малайини тиклашни кафолатламагунча – истамайди. Бунда чиқиш йўли Россия томонидан юзага келди. Чунки Россия Башарни қўллаб-қувватламоқда, Америка эса ўзини Россия сабабли ечимга қодир бўлмагандек қилиб кўрсатмоқда. Шунинг учун Америка вакили Россияга бориб у билан музокара олиб бораётганини кўриб турибсиз. Шу йўл орқали Америка ўзини қўзғолончилар тарафдори қилиб, Россияни эса Башар тарафдори қилиб кўрсатмоқда, ўзи билан Россияни ечим борасида турли позицияда қилиб кўрсатмоқда. Шунинг учун Америка вакилларининг бориб келиб қатнаши, муҳлат ортидан муҳлат беришлар давом этмоқда. Мақсад Башарнинг рус қуроллари билан янада кўпроқ қирғин ва вайрон қилишига имкон яратишдир. Буларнинг барчасидан мақсад Американинг ўз эски малайи ўрнига янги малайини етиштиришга улгуриб қўли бўшашидир. Бу янги малайни етиштириш одамларни бўйин эгдириб Америка қўғирчоқларини қабул қилишларига мажбурлаш учун янада кўпроқ қирғин қилиш билан амалга ошадими ёки охир оқибат янги ҳокимият хавфсизлигини сақлаш деган баҳона билан Хавфсизлик Кенгаши томонидан чиқарилган яна бир қарорни рўкач қилиб Американинг ҳарбий аралашуви орқали бўладими, Америка учун бунинг фарқи йўқ.
Шундай қилиб демак, Америка қачон қийин аҳволга тушиб қолса бориб Россия билан учрашадиган, у ерда музокаралар орқали ечимга эришишга оид келишув бор қилиб кўрсатадиган, ана шундан кейин яна Россия билан Америка ўртасида келишмовчилик бор деб кўрсатиладиган бўлди. Ҳатто Америка кимёвий қуроллар қизил чизиқ деб жар солган ва Франция унга далилларни кўрсатган пайтда ҳам Америка бу далиллар етарли эмас, деб рад қилди. Далиллар кўпайиб кетган пайтда эса Обама: бизда далиллар бор, лекин Россия улар тўғрисида шубҳа қилмоқда, деган гапга ўтиб олди! Буларнинг барчасига сабаб Америка ҳозирги малайи ўрнига одамлар қабул қиладиган бошқа малайни топа олмаганидир. Чунки одамлар Американинг хориждаги қўғирчоқларини ҳам, режим билан ичкари ва хориждаги хамелеон оппозиция ўзаро келишиб олган ўтиш даври ҳукуматини ҳам қабул қилишмаяпти. Шунинг учун Америка ҳозир таёқ ва ширинлик сиёсатини биргаликда олиб боришга уринмоқда. Уринибгина қолмай, балки Башар тўдалари ва ёрдамчиларининг самолётлари ва ракеталарини таёқ сифатида, оппозицияга эса Башар самолётлари ва ракеталарига қарши кураш учун, яъни Россия Башарга қирғин ва вайрон қилиш учун берган қурол-аслаҳаларга қарши кураш учун қатор шартлар асосида қурол етказиб беришдан иборат «ширинлик»ни ҳам ишга солмоқда. Америка, Европа, уларнинг иттифоқчилари ва югурдаклари оппозициядагиларга муқаррар ўлим олиб келадиган шартлар асосида қурол-аслаҳа беришмоқда. Шундан сўнг Башар тажовузига қарши зарба берилди деб айюҳаннос солишмоқда. Мақсад оппозиция билан режим ўртасида ўтиш даври ҳукумати хусусида музокаралар юритиш учун Женева конференциясига мажбурлашга эришишдир. Яқинда Давҳа конференциясида ҳам шундай бўлди. Чунки Американинг бутун ғам-ташвиши ўзгаришни ўз измига солишдир. Россия эса бундай йўл тутишга қарши чиқмайди, аксинча Россия шу йўналишга хизмат қилмоқда!
Шундай қилиб демак, рус-америка позицияларини диққат билан кузатган одам иккаласининг бир-бирига қарама-карши эмаслигини кўради, аксинча Россиянинг ишларидан мақсад Америка мақсадларига хизмат қилишдир. Россия яна бир Америка малайи эски Америка малайи ўрнига келишига йўл ҳозирлаш учун Америкага шундай хизмат қилмоқда.
Ливияда ҳам шундай бўлган эди. Чунки ўшанда Америка сиёсий ёки ҳарбий ечим қарорига келган пайтда Россиянинг вето ҳуқуқидан фойдаланмаслиги кутилган иш бўлган эди. Балки Хавфсизлик Кенгаши томонидан қарор чиқиши кутилган иш эди. Буларнинг барчасига сабаб Ўрта Шарқ Россиянинг сиёсий нуфузи майдони эмаслигидир, аксинча Ўрта Шарқда Россия Америка чизиғига мос чизиқ бўйлаб ҳаракат қилмоқда.
Хулоса шуки, Россия Сурия кризисига нисбатан сиёсий жиҳатдан Америкага қарши чиқмайди. Аксинча Россия Американинг ечим борасидаги олдинги чизиғидир. Шунинг учун Россия одамларни Америка қўғирчоқларини қабул қилишга мажбур қилиш учун Башарнинг қирғин ва вайрон қилишини қўллаб-қувватламоқда.
Бу Америка, Россия, Европа, уларнинг иттифоқчилари ва югурдаклари томонидан бўлаётган ишдир. Аммо Уммат томонидан бўладиган ишга келсак, Уммат орасида Аллоҳ изни ила содиқ, мухлис эр кишилар бор. Шунинг учун зулм ва зулмат қанчалик кучайиб узоқ давом этмасин, оқибат гарчи бир оз вақтдан кейин бўлса ҳам тақводорлар учундир. Аллоҳ Азиз, Ҳаким Зотдир.
Биродарингиз 20 шаъбон 1434ҳ
Ато ибн Халил Абу Рaшта 29 июн 2013м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми