Сувайдо воқеалари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Сувайдо воқеалари
Савол: (Axios сайтининг хабар беришича, Париж шаҳрида “Исроил”нинг стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер ва Сурия ташқи ишлар вазири Асад Шайбани ўртасида АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Томас Барак воситачилигида юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтган. 25.07.2025). Сўнгги бир неча кун ичида, 2025 йил 12 июлдан бошлаб, Суриянинг жанубидаги аҳолисининг кўпчилигини друзлар ташкил қиладиган Сувайдо вилоятида беқарорликлар тезлашиб кетди. Яҳудий вужуди уларнинг масаласига аралашишини эълон қилиши билан бирга Сурияга ўз агрессияси ва ҳужумларини давом эттирар экан, Дамашқдаги президентлик саройи атрофига, Мудофаа вазирлиги ва Қўмондонлик штабига зарба берди… Савол шуки, Сувайдода юз бераётган воқеалар ортидаги ҳақиқат нимадан иборат? Яҳуд вужуди Сувайдо минтақаси учун, умуман олганда Сурия жануби учун нимани режалаштирмоқда ва Америка унинг режаларини қўллаб-қувватлаяптими? Буларнинг Сурия режими билан яҳудий вужуди ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш музокараларига, хусусан, Озарбайжонда бўлган учрашувлар ва Парижда бўлиб ўтгани айтилаётган учрашувларга қандай алоқаси бор? Аллоҳ сизни ёрлақасин.
Жавоб: Юқоридаги саволларга жавоб аниқ-равшан бўлиши учун биз қуйидаги масалаларни кўриб чиқамиз:
1—Друзларларга келсак, Сурияда уларнинг сони тахминан 700 минг атрофида бўлиб, Суриянинг жанубий ҳудудларида, хусусан, Сувайдо вилоятида яшашади. Уларнинг бир қисми Ливанда яшайди ва тахминан улар 250 минг кишини ташкил қилади. Уларнинг яна бир қисми – тахминан 140 минг киши, Фаластиннинг шимолида ва Жўлон тепалигида яшайди. (Друзларнинг) яҳуд вужуди босиб олган ҳудудларда яшовчиларига фуқаролик бериши билан уларнинг бир қисми унинг армиясига ҳам қўшилган… Ва шу жиҳатдан яҳудий вужуди Сурияга аралашишга уларни баҳона қилмоқда. Уларни феврал ойининг охиридан бошлаб пойтахт Дамашқ яқинидаги Жермана ва Саҳная борасида ҳам гижгижлади.. 12.07.2025-йилдан бошлаб содир бўлган сўнгги Сувайдо воқеаларида яҳуд вужуди друзларни қўллаб-қувватлашини ва улардан фойдаланишга ҳаракат қилишини очиқ эълон қилди, чунки друз гуруҳлари Сувайдо вилоятида яшовчи мусулмон бадавийларга қарши зўравонлик ҳаракатларини амалга ошириб, юзлаб одамларни ўлдирди. Яҳуд вужуди бош вазири Нетаняҳу 17.07.2025-куни яҳудий ва бошқа телеканаллар орқали эфирга узатилган нутқида шундай деди: “Биз аниқ сиёсатни ишлаб чиқдик, Дамашқ жанубидаги ҳудуд ва Жўлон тепаликларидан то Жабал ал-Друз ҳудудигача қуролсизлантириш бу – биринчи йўналиш. Иккинчи йўналиш эса Жабал ал-Друз минтақасидаги друзларни ҳимоя қилиш”. 2025 йилнинг 16 июлида яҳуд вужуди мудофаа вазири Исраэл Кац Х платформасида Сурияга бир қанча таҳдид йўллаб, “Дамашққа сигналлар тугади, энди оғриқли зарбалар келади… Aрмия Сувайдода друзларга ҳужум қилган кучларни янчиб ташлаш учун уларни тўлиқ чекинмагунича куч билан ҳаракат қилишни давом эттиради”, деди. Яҳуд армияси нотиғи ўзининг Х платформасида: "Армия Сурия режимининг ҳарбий нишонларига зарба беришда давом этади. Бироз аввал Сурия Бош штабининг Дамашқ ҳудудидаги қароргоҳига ҳужум қилди", деди. Худди шу куни яҳудий вужуди армияси радиоси, “кеча тундан бери Суриядаги тахминан 160 нишонга ҳужум қилганини, уларнинг аксарияти Сувайдода “Сурия хавфсизлик кучлари ва бадавийларга қарши”, баъзилари эса пойтахт Дамашққа эканлигини..” маълум қилди ва у Дамашқдаги Бош штаб билан бирга, яна Президент саройи ва Мудофаа вазирлигига ҳам зарба берилганини эълон қилди.
2— Шундай қилиб, яҳудий вужуди ўз мақсадлари ва сиёсатини аниқ равишда эълон қилди. Сурия бўйича ушбу сиёсатни амалга оширишда друзлардан фойдаланмоқда ва унинг учун Сурия режими эмас, балки уларнинг (яъни, друзларнинг) ишлари аҳамиятли, гўё у бу ҳудудни Суриядан хатлаб олгану унга ўзи хўжайиндек, иш тутмоқда. Маълумки, у Башар Aсад режими даврида ҳам Сурияга ҳужумлар уюштиришни тўхтатгани йўқ, лекин унда друзларни эмас, балки у ерда Эроннинг ва унинг қуролли тўдаларининг мавжудлигини баҳона қилганди. Шунинг учун у Эроннинг (Асад) режимига ёрдам бераётган қуролли тўдалари билан бирга, режимнинг кўплаб ҳарбий марказларига зарба берганди ва ҳатто Эроннинг Дамашқдаги консуллигига ҳам зарба бериб, кўплаб эронлик ҳарбий раҳбарларни ўлдирганди. Шунингдек, Башар Асад қочиб кетган кунда, яъни 08.12.2024 да яҳуд вужуди бир неча кун давомида кенг қамровли ҳужумлар уюштирди ва юзлаб Сурия ҳарбий объектларига зарба берди. Ҳеч қандай жавоб ва қаршилик бўлмагач, у янада рағбат олиб, ўз тажовузларини давом эттирди ҳамда Суриянинг янги ҳудудларини босиб олди, ҳатто пойтахт Дамашқдан тахминан 25 километр масофагача етиб келиб, Хермон тоғини ҳам эгаллади ва 1974 йилда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузди. Натижада яҳуд вужуди Сурия жанубидаги озчиликлар, айниқса друзлар картаси билан ўйнаб, ўзи учун хавфсиз, қуролсизлантирилган буфер зона ташкил этмоқчи.
3- Бу воқеалардан сўнг Сурия президенти Aҳмад аш-Шара 2025 йил 17 июл куни эрталаб Сурия телевидениеси ва бошқа араб телеканалларида эфирга узатилган нутқида шундай деди: “Биз “Исроил” билан уришиш ёки друзлар шайхларига келишувга имкон бериш танлови олдида қолдик ва биз ватанни ҳимоя қилиш йўлини танладик”. У яна шундай деди: “Aгар Aмерика билан араб ва Туркия воситачилиги бўлмаганида, Исроил Сувайдодаги ўт очишни тўхтатиш келишувини бузишга ҳаракат қилаётганди”… У 2025 йил 19 июлда Сурия ахборот агентлиги ва телевидениеси орқали сўзлаган иккинчи нутқида шундай деди: "Сурия давлати вазиятнинг мураккаблигига қарамай уни тинчлантиришга муваффақ бўлди, аммо “Исроил” аралашуви Дамашқдаги ҳукумат муассасалари ва жанубни очиқдан-очиқ бомбардимон қилиши натижасида мамлакатни барқарорликка таҳдид соладиган хавфли босқичга олиб келди. Ушбу воқеалар натижасида Aмерика ва араб воситачилиги вазиятни тинчлантиришга уринишди". У бошқа давлатларнинг, хусусан, яҳудий вужудига ҳомийлик қилиб, уни қўллаб-қувватлаб келаётган Aмериканинг аралашувига таянмоқда ва буни уларга ўзининг устига йўл бериш (яъни, уларнинг ҳукмрон бўлиши) учун қилмоқда!
4- Сўнгра воқеалар кескинлашди ва яҳудларнинг Ҳикмат Ҳижрий билан муносабатлари ойдинлаша бошлади, шу йўсинда-ки, у Сувайдонинг ичкари томонида ўз чангалини мустаҳкамлади. “Тоифа ичида сафларни бирлаштириш ва шаҳидлар оилаларига тасалли бериш” номли сайтлар очилиб, Жарбуъ, Балъус, Ҳанавий каби уни қўллаб-қувватламайдиганлар овозларини ўчира бошлади. Агар Ҳикмат Ҳижрий отряди Сувайдодаги энг катта гуруҳ бўлиб, бошқа гуруҳларга устидан ҳукмрон бўлиб олган бўлса, Жарбуъ ва Балъус каби мухолифларнинг овозлари Сурия давлати ичида қолиш талаблари борасида журъатсиз бўлиб қолди, бундан ташқари улар учун майдонда ҳеч бир вазн ҳам қолмади. Демак, урушни аланга олдирган, Дамашқ билан тузилган келишувлардан чиқиб кетган кимса бу – Ҳикмат Ҳижрийдир. Шунингдек, Сувайдо устидан назорат ўрнатганлар унинг тарафдорлари. Жарбуъ ва Ҳанавий диний раҳнамоларини эътиборга олмай, друзлар тоифасининг руҳий раҳбарияти номидан баёнотлар бераётган ҳам унинг ўзи бўляпти. Унинг яҳуд вужуди билан бевосита алоқаси борлиги аниқ, у яҳудий вужудига ўнлаб друз зиёратчиларни юборди. Ҳикмат Ҳижрий друзлар руҳий раҳбарияти номидан баёнот бериб, бундай деди: “Биз ёрдам сўраб эркин дунёга ва ундаги барча нуфузли кучларга мурожаат қиламиз ва жаноби олийлари (Aмерика) Президенти Доналд Трамп, (Исроил) Бош вазири Бинямин Нетаняҳу, (Саудия) валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Иордания Қироли Aбдуллоҳ иккинчига, бу дунёда овози ва таъсири бор барчага мурожаат қиламиз…. Сувайдони қутқаринг”… Aнадолу агентлиги, 2025 йил 17 июл). Яҳудий вужуди Сурия ичидаги жангларга қўшилиш учун ўз чегараларини друзлар учун ичкаридан очиб қўйди.. RТ 2025 йил 19 июлда хабар беришича, друзлар тоифасидан 2000 га яқин киши, жумладан, яҳуд армиясида хизмат қилаётган аскарлар бир кун ичида Суриядаги жангларга қўшилиш истаклари борлигини эълон қилишди.
5- Шуни ҳам кўрсатиб ўтиш керакки, Дамашқ ҳукумати ўзини Сувайдо ва Сурия жанубини қамраб олган воқеалар занжирининг энг заиф ҳалқасига айлантирди. Бундан ташқари у яҳудий вужуди томонидан унга ва қуролли кучларига қарши амалга оширилаётган барча ҳарбий зарбаларга нисбатан ва гўё ҳеч бир давлат йўқдек Сурия жанубига бостириб кириб, одамларни ўлдириши ва ҳибсга олишига нисбатан бепарволик ва ожизлик кўрсатиб турибди. Давлат томонидан бунга қарши ҳеч қандай реакция бўлмаганлигининг барчаси америка президентининг Дамашқнинг Иброҳим келишувларига қўшилиши талабини қўллаб-қувватлашини эълон қилган Эрдўғоннинг маслаҳатларига биноан бўляпти (Аш-Шарқ ал-Авсат 06.07.2025). Маълумки, Эрдўғон аш-Шара ҳукуматининг яҳуд вужуди билан Озарбайжонда бўлган мулоқотларига ҳомийлик қилди.. Шундай қилиб, Aҳмад ал-Шара ҳукумати Сувайдо инқирозида ниҳоятда заиф бўғинга айланди. У минтақадаги тўқнашувларни бартараф қилиш учун аралашди ва у ердан – армия бош штабигача чанг солган ва президент саройига яқинлашиб қолган яҳудий вужудининг бомбардимони остида – армияни хорларча олиб чиқиб кетди. Шундан кейин хавфсизлик кучларини қайта олиб кириш учун Aмерика ҳамда араб ва турк воситачилиги аралашди, бу гал армия эмас, ички ишлар вазирлиги кучлари енгил қуроллар билан қайтарилди. Кейинчалик маълум бўлдики, бу ҳукумат кучлари Сувайдога кирмаган, аксинча уларнинг вазифаси – араб аширалари (уруғ-қабилалари) нинг Сувайдога ҳужумлари давом етишига йўл қўймаслик бўлган. Яъни, бу кучлар муҳофаза (провинция, вилоят) чеккасида тўхтаб, унга киришмаган, яҳудий вужуди улардан шуни, яъни қабилаларнинг Сувайдога ҳужумлари олдини олишни талаб қилган. Ҳар бир келишувда исёнчи Ҳиқмат Ҳижрий келишувни бузиб келади ва ҳукуматни бошқа бир янги келишув тузишга мажбур қилиш учун янги шартларни қўяди, энг охиргиси бир ҳафта ичида тўртинчиси бўлди. Aҳмад аш-Шара ҳукумати музокаралар орқали қабилаларнинг қуролланган аъзоларини Сувайдодан чиқарди, ўзи унга кирмади, сўнгра Сувайдода яшовчи қабилаларни шаҳар ташқарисига, юзлаб мусулмон оилаларни Сувайдодан Дараадаги бошпана марказларига кўчирди ва жойлаштирди. Ваҳоланки бу, Ҳикмат Ҳижрий қилаётган ишнинг худди ўзидир. “Друзлар етакчиларидан бири Ҳикмат Ҳижрийга тобе гуруҳ бир қатор сунний бадавий қабилалар вакилларини мажбуран кўчириб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилганидан кейин Жума куни тўқнашувлар яна авж олди. Aнадолу агентлиги 21.07.2025”. Демак, Сурия янги ҳукумати Сурияни Американинг диктовкаси бўйича ҳамда Американинг Туркиядаги элчиси ва Сурия бўйича вакили Том Барак чизиб берадиган йўл бўйича бошқаришни қабул қилганлигини амалда исботлади!
6- Суриядаги ҳодисаларни диққат билан ва атрофлича ўрганиб чиқилса, Aмерика уларни бир режа асосида бошқараётгани аён бўлади. Бу режа Трамп ҳокимиятга келганидан кейин янада кескин тус олган бўлса-да, лекин у бугун бошлангани йўқ. “Aмерика президенти Доналд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган учрашув чоғида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан “муаммоларини ҳал қилиб олишга” ва “оқилона иш юритишга” чақирди. Трамп Нетаняҳу билан учрашуви чоғида журналистларга берган интервьюларида, Туркия президенти билан яхши муносабатлари ҳақида гапириб, “Мен Эрдўғон исмли одам билан жуда яхши муносабатдаман, мен уни яхши кўраман ва у ҳам мени яхши кўради ва бу оммавий ахборот воситаларини ғазаблантиради”, деди. У изоҳ бериб, ўзининг Нетаняҳуга “Эрдўғонни яхши кўришини” айтганини ва агар у билан муаммолари бўлса, уларни ҳал қилиши кераклигини тушунтирганини айтар экан, “исроилликлар Туркия билан ҳар қандай муаммони ҳал қилиш учун оқилона иш юритишлари кераклигини” таъкидлади. Aл-Жазира 08.04.2025”. Қолаверса, “Трамп чоршанба куни Aр-Риёдда Суриянинг муваққат президенти Aҳмад аш-Шара билан учрашди, бу – 25 йилдан буён шу турдаги биринчи учрашув бўлиб, Трамп Дамашқдан санкциялар олиб ташлангани ҳақидаги қарорни эълон қилиши арафасида бўлиб ўтди. Дамашқ бу қадамни олқишлаб, уни "бурилиш нуқтаси" деб атади. Оқ уй матбуот котибининг айтишича, Трамп Сурия президентини Исроил билан Иброҳим келишувларини имзолашга чақирди (Франс 24, 14.05.2025)”. Ушбу учрашув ва Суриядан санкцияларнинг олиб ташланиши, шунингдек Трамп Нетаняҳудан Суриядаги хатти-ҳаракатларини Туркия билан мувофиқлаштиришни талаб қилиши ортидан президент Трамп ва унинг маъмурияти Сурия устидан ҳукмронлик ўрнатишга интилмоқда.
7- Бу билан эса аниқ кўринадики, Aмериканинг Сурия борасидаги режаси бир малайни бошқасига алмаштириш, деган асосий тамойилга асосланган. Шу мақсадда Америка Туркияга Башар режимини ағдариб, унга тобе бўлган янги режим ўрнатиши учун “яшил чироқ” ёқиб берди. Суриянинг янги президенти Aҳмад Шара томонидан берилган, унинг ана шу алмаштиришни қабул қилганини, жумладан, Ислом билан ҳукм юритишдан ҳам, Башар тарафдорларини таъқиб қилишдан ҳам воз кечганини ва буни “миллий ярашув” билан алмаштирганини кўрсатиб турган барча бепарво баёнотларга қарамай, у охир-оқибат яҳуд вужуди билан парда ортида музокараларни бошлаш даражасигача етиб борди … кейинчалик бу музокаралар 2025 йил 12 июлда Озарбайжонда пардадан ташқарида бўлиб ўтди ва ана шундан кейин Париж учрашувлари содир бўлди. “”Aхиоs” сайтининг хабар беришича, Парижда Исроил стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер билан Сурия ташқи ишлар вазири Aсад Шайбаний ўртасида Aмериканинг Сурия бўйича махсус вакили Томас Барак воситачилигида юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтган. Тахминан тўрт соат давом этган бу музокаралар икки мамлакат ўртасида чорак асрдан бери ўтказилаётган шу турдаги биринчи музокара бўлиб, унда асосий эътибор Сурия жанубидаги кескинликни юмшатиш, тинчлик ўрнатиш ва ўт очишни тўхтатишга қаратилган.. Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги марказининг маълум қилишича, Сурия ва “Исроил” ўртасида Aмерика воситачилигида келишувга эришилган бўлиб, унда мамлакат жанубида, айниқса, 12 июлдан бери хатарли кескинлик кузатилаётган Сувайдо провинциясида ўт очишни тўхтатишга боғлиқ еттита асосий банд бор. Мониторинг марказига кўра, келишувда Сувайдо иши тўлиқ Aмерика назоратига ўтказилиши кўрсатилган. Келишувда, шунингдек, хизматлар кўрсатиш учун Сувайдо аҳолисининг маҳаллий кенгашларини ташкил этиш, қонунбузарликларни қайд қилиш комиссиясини ташкил қилиш ҳам кўрсатилган бўлиб, бу кенгашлар ва комиссия тўғридан-тўғри америка томонига ҳисобот беради. Келишувда Дараа ва Қунайтира вилоятларини қуролсизлантириш ва у ерда оғир қуролларга эга бўлишга йўл қўймайдиган маҳаллий хавфсизлик қўмиталарини ташкил қилиш ҳам кўрсатилган, Axios Eye Libya, 25.07.2025).”. Буларнинг барчаси Америка Сурия жанубини қуролсиз минтақа, яҳуд вужуди учун буфер ва хавфсиз ҳудуд бўлишини истаётганини, шунингдек Американинг яҳудий вужуди сурия режимини, у билан алоқани нормаллаштиришини кўзлаб, мана шу вазиятга бўйсунишга мажбур қилгунча қайта-қайта тажовуз уюштиришидан мамнун эканини… Озарбайжон ва Париждаги учрашувлар ушбу йўналишдаги изчил қадамлар эканини тасдиқлаб турибди… Оммавий ахборот воситаларининг сиздирган маълумотларига кўра, музокараларда кўтарилаётган энг кўзга кўринган масалалар қуйидагилардир: яҳуд вужуди фойдаси учун Сурия жанубида қуролсиз, тинч буфер зонасини ташкил қилиш ва у 1979 йилда Миср режими томонидан имзоланган ҳамда ҳозиргача кучда бўлган тинчлик битимига мувофиқ, Миср билан яҳудий вужуди ўртасида Синайда пайдо қилинган зонага ўхшаш бўлади. Маълумки, Синайдаги ушбу буфер зона Миср аҳолисининг Ғазода қатлиомга дучор қилинаётган биродарларига ёрдамга ҳаракатланишларига тўсиқ бўлиб келяпти.
8- Охирида шуни айтамизки, Табароний Салама ибн Нуфайлдан чиқарган ҳадис шарифда Расулуллоҳ ﷺ Шом Сурияси ҳақида:
«عُقْرُ دَارِ الإِسْلامِ بِالشَّامِ»
“Дорул Ислом уқри (тўри) Шомда бўлади” дедилар. Бугун ана шу Шом Сурияси уни Исломдан йироқ бўлиб бошқараётган режим остида бўлиб қолганлиги ҳақиқатдан жуда аламлидир. Бу режим ҳокими ўзини Америкага содиқ бўлиш ва яҳудий вужудига хорларча бўйин эгиш қучоғига отмоқда. У яҳудий вужудига қарши жанг қилмаяпти, аксинча у билан тинчлик келишувларини тузиш ҳамда бу вужуд ва унинг ҳомийси Америка рози бўладиган ишни қилиш йўлини излаяпти … У ҳатто Ҳизб ут-Таҳрирнинг Рошид Халифаликка чақираётган йигитларини қамоқларда қолдирди. Уларни Халифаликка, унинг аҳлига душман бўлган Американи ва яҳудий вужудини рози қилиш учун озодликка чиқармади. У Аллоҳнинг душманларини рози қилиш ўз режимини сақлаб қолади, деб хомхаёл бўлмоқда! У Росулуллоҳ ﷺнинг Ибн Ҳиббон ўз саҳиҳида Урвадан, у эса Оиша р.а.дан чиқарган сўзларини унутди ёки ўзини унутганга солди. У ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:
«مَنِ الْتَمَسَ رِضَا اللهِ بِسَخَطِ النَّاسِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، وَأَرْضَى النَّاسَ عَنْهُ، وَمَنِ الْتَمَسَ رِضَا النَّاسِ بِسَخَطِ اللهِ سَخَطَ اللهُ عَلَيْهِ، وَأَسْخَطَ عَلَيْهِ النَّاسَ»
“Кимки, одамларни ғазаблантириш билан Аллоҳ розилигини истаса, Аллоҳ ундан рози бўлади ва одамларни ҳам ундан рози қилиб қўяди, кимки, Аллоҳни ғазаблантириб, одамларни рози қилишни истаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади ва одамларни ҳам ундан ғазабланадиган қилиб қўяди”. Термизий бу ҳадисни ўзининг “сунан”ида:
«مَنْ الْتَمَسَ رِضَا اللهِ بِسَخَطِ النَّاسِ كَفَاهُ اللهُ مُؤْنَةَ النَّاسِ وَمَنْ الْتَمَسَ رِضَا النَّاسِ بِسَخَطِ اللهِ وَكَلَهُ اللهُ إِلَى النَّاسِ»
“Кимки, одамларни ғазаблантириш билан Аллоҳ ризолигини истаса, Аллоҳ уни одамларнинг ғазабидан сақлайди, кимки Аллоҳни ғазаблантириб, одамларни рози қилишни истаса, Аллоҳ уни ўша одамларга топшириб қўяди”, деган лафз билан чиқарган.
Қандай бўлмасин, биз Халифаликнинг бошимиздан кечираётганимиз мана бу зўравон подшоҳликдан кейин ҳаёт майдонига қайтишига аминмиз, бундан хотиржаммиз.. Аҳмад ўз “Муснад”ида Ҳузайфадан унинг шундай деганини чиқарди: Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِـ لَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»
“… сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади, бас у ҳам Аллоҳ хоҳлаган муддатгача бўлади, сўнгра уни кўтаришни хоҳлаган пайтда уни кўтаради, шундан кейин пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик бўлади. Шундан сўнг (Пайғамбаримиз) сукут қилдилар”. .. Таёлисий ҳам уни ўз “Муснад”ида чиқарган. Ўшанда Ислом ва мусулмонлар азиз бўлади, куфр ва кофирлар эса хор бўлади.. Мўминларга хушхабар беринг:
﴿وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِنَ اللهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ﴾
“Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи) фатҳдир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!”.
1 сафар 1447ҳ
26 июл 2025м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми