БАЙТУЛМОЛ

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
БАЙТУЛМОЛ
Солиқлар
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Солиқлар
Шариат белгилаб қўйган байтулмолнинг киримлари фуқарони бошқаришга, унинг манфаатларини ҳимоя қилишга етарлидир. Бевосита ҳам, билвосита ҳам солиқ солишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Шунга қарамай, шариат эҳтиёт юзасидан умматнинг эҳтиёжларини икки қисмга ажратиб, биринчи қисмдаги эҳтиёжларни қондиришни байтулмолнинг зиммасига, иккинчи қисмдаги эҳтиёжларни қондиришни эса, барча мусулмонларнинг зиммасига юклаб, давлатга бу эҳтиёжларни қондириш учун мусулмонлардан пул йиғиш ҳуқуқини берди. Шунга кўра, солиқлар Аллоҳнинг мусулмонлар зиммасига юклаган фарзи бўлиб, уларнинг манфаатлари йўлида ишлатилади. Аллоҳ пул йиғиш ва уни ўз ўрнига сарфлашни халифага юклади. Уни солиқ, деб аташ ҳам, фарз қилинган мол, деб аташ ҳам мумкин. Жизя, хирож каби шариатда кўрсатилиб Аллоҳ фарз қилган ҳамда йўллар, мадрасалар каби зарурий эҳтиёжларга сарфланиши учун Аллоҳ мусулмонларга фарз қилган солиқлардан бошқа ҳеч қандай солиқ олинмайди.
Масалан, маҳкамалар, идоралар, ҳеч қайси бошқармалар учун солиқ олинмайди. Божхона солиғи – олинадиган солиқ турига кирмайди. Чунки у бошқа давлатлар биз билан қандай муомала қилса, улар билан ўшандай муомала қилишимиздан бошқа нарса эмас. У байтулмолни етарли маблағ билан таъминлаш учун олинадиган солиқ эмас. Шариат уни макс деб номлаб, мусулмонлардан ҳам, зиммийлардан ҳам олишни таъқиқлайди. Хуллас, шариат фарз қилган солиқдан бошқа солиқ олинмайди. Чунки мусулмоннинг молидан шаръий ҳуқуқсиз ҳеч нарсани олиб бўлмайди. Айтиб ўтганларимиздан ташқари мусулмонлардан олинадиган бошқа солиқ хусусида ҳеч қандай далил ворид бўлмаган.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ғайридинлардан солиқ олинмайди. Чунки шариат эҳтиёжларини қондиришни мусулмонларга фарз қилган. Шунга биноан у фақат мусулмонлардангина олинади. Ғайридинлардан жизядан бошқа солиқ олинмайди. Хирожий ерлар учун эса, мусулмондан ҳам, ғайридиндан ҳам хирож олинади. Мусулмонлардан олинадиган солиқ ҳам харажатларидан, яъни шаръий эҳтиёж қондирилиб, ундан ортганидан олинади.
Асосий ҳамда урфдаги камолий эҳтиёжларни қондиришдан ортгани эҳтиёждан ортгани ҳисобланади. Чунки шахснинг ўзига сарфлаши яшаётган муҳитдаги урфга қараб барча эҳтиёжларни қондиришдир. Уни ҳамма одамлар учун умумий, аниқ бир миқдор билан белгилаб бўлмайди. У шахснинг яшаш даражасига қараб белгиланади. Агар бошқаларга ўхшаб машина ва хизматчига муҳтож бўлса, унинг ўша нарсалардан ортган молидан солиқ олинади. Агар хотин олишга муҳтож бўлса, солиқ миқдори уйланганидан ортгани билан белгиланади ва ҳоказо. Хуллас, эҳтиёжларидан ортиқ мулкка эга бўлса, солиқ олинади, эга бўлмаса солиқ олинмайди. Чунки ўзи муҳтож бўлгач, солиқ беролмайди.
Солиқ йиғишда мол кўпайтиришдан, бой бўлишдан ман қилиш кўзда тутилмайди. Чунки Ислом бойликни таъқиқламайди. Солиқлар йиғишнинг ҳеч қандай иқтисодий аҳамияти кўзда тутилмайди, балки солиқ байтулмолдаги мол керакли эҳтиёжларнинг ҳаммасини қоплашга етарли бўлмагани учунгина солинади. Шунда ҳам давлат харажатлари, яъни фуқаронинг эҳтиёжига яраша ҳамда мусулмонларнинг қурбига қараб олинади. Мусулмонлардан қанча маблағ олинаётганидан қатъий назар бир хил меъёр қўлланади. Мусулмонлар ўртасида адолатли меъёрни белгилашга эътибор берилади. Чунки солиқ эҳтиёждан ортганидан олинади. У эҳтиёждан ортган ҳамма молдан: сармоядан ҳам, фойдадан ҳам, киримдан ҳам олинади. Саноат ва зироатдаги ишга керакли ишлаб чиқариш асбаб-ускуналари, ер ва кўчмас мулк ҳам сармоя ҳисобланмайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
29.04.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ