Биз нимага Аллоҳдан қўрқмай қўйдик?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Биз нимага Аллоҳдан қўрқмай қўйдик?
Ҳайронман бизга нима бўлди?
Аллоҳдан қўрқмай қўйдик.
Энди мусулмонлик унут бўлди,
Бу дунёга кўп меҳр қўйдик.
Ҳайронман бизга нима бўлди?
Ул Зотни буткул унутдик.
Эҳ, бу не ҳол бўлди?
Шайтонни яқин дўст тутдик.
Минг афсуслар бўлсинки, биз ўзлигимизни унутдик, ким эдигу, энди кимга айланганлигимизни ўйламай, балки ўйлашни ҳам ҳоҳламай қўйдик. Аслида Аллоҳдан қўрқадиган солиҳ бандалар бўлишимиз керак эмасмиди? Нега Аллоҳдан қўрқмас эканмиз, биз мусулмонмиз, албатта Аллоҳдан қўрқамиз дейсизми? Мана бир оддий мисол.
Шахсий автомобилимизнинг хужжатларини доим тайёр ҳолда олиб юришга ҳаракат қиламиз. Чунки таёқ ушлаган ДАН ходимидан қўрқамиз, йўл ҳаракати қонун-қоидаларини иложи борича бузмасликка ҳаракат қиламиз. Шу ДАН ходимидан қўрққанчалик Аллоҳдан қўрқамизми, шу оддий йўл ҳаракати қонун-қоидаларига амал қилгандек, Аллоҳнинг қонунига амал қиламизми ўзи? Лекин жума намозига боришга келсак ярамаймиз. Шуми Аллоҳдан қўрқиш?
Кредит олиш учун вақт ва пул сарфлаб унисига ялиниб, бунисига ялиниб, чўнтагига пул тиқиб бўлса ҳам шу харом пулга ёки молга эга бўлишга ҳаракат қиламиз. Кредит берадиган одамни, қўпол қилиб айтганда, қўлини ўпишга ҳам тайёр бўлиб қоламиз. Худдики, бизнинг ризқимиз шу одамнинг қўлида, унга сал овозимизни кўтариб гапиришга ҳам чўчиймиз. Лекин бир марта, эй Аллоҳ, ўзинг ризқимни бутун қилиб бер, дейишга ярамаймиз. Шуми Аллоҳдан қўрқиш?
Бошлиғимизнинг ҳар бир гапига қуллуқ қиламиз, унга итоат қиламиз, гарчи унинг буйруқлари ва топшириқлари ноўрин ва ноқонуний бўлсада. Унга бир оғиз, ўртоқ бошлиқ мана бу ишларингиз нотўғри ёки топшириғингиз ноқонуний, дейишга қўрқамиз. Чунки ўзимизга тегиши мумкин бўлган амалдан қуруқ қолишимиз мумкин. Лекин, менинг Аллоҳ олдидаги даражам қанақа экан, деб бир марта ўйлашга қодир бўлмаймиз. Шуми Аллоҳдан қўрқиш?
Аллоҳдан қўрқиш, оғизни тўлдириб, биз ҳам мусулмонмиз, биз ҳам Аллоҳдан қўрқамиз, дегани эмас, балки унга амал қилишдир. Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳдан қўрққан одам, амалларида яширин ва ошкора кўрсатади, яъни Аллоҳдан қўрқиб, унинг қонуни асосида яшайди. Аллоҳдан қўрқмаган одам мусулмонликни даъво қилмасин.
Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Етти хил тоифа одамни Аллоҳ соя йўқ кунда ўз соясига олади… Ёлғиз ҳолида Аллоҳни эслаб, кўзлари ёшга тўлган киши”. Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: “Ким Аллоҳни эслаб, Аллоҳдан қўрққанидан кўзлари ёшга тўлиб, кўз ёшлари ерга оқиб тушса, қиёмат кунида азобланмайди”, дедилар.
Аллоҳдан қўрқмай қўйганимизнинг асосий сабаби эса, унинг буйруқ ва таъқиқлари асосида яшамаётганимиздир. Биз мусулмонмизми, мусулмонга ярашадиган амал қилайлик, шундагина шу ҳаётимизда ва мангу ҳаётимизда ҳақиқий бахтга эришамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
27.06.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ