Бизнинг аҳволимиз шу…

Бизнинг аҳволимиз шу…
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
“Босқинчи яҳуд вужуди (“исроил”) куч органлари Халил шаҳри (Фаластин) да яшовчи 8 ёшли қизалоқ Маллок Садрни шаҳар ўртасидаги, оиласи истиқомат қиладиган уйига бостириб киришди. Сўнг уни олиб кетишни талаб қилишди ва отасига уни янги кўчиб келганларнинг жонига тегиш айби сабабли тергов қилиш тўғрисида чақирув қоғози топширишди. Бундан олдин Ийсовия қишлоғида яшовчи 6 ёшли Қайс Фарос Убайдни терговга чақиришган эди. Унга босқинчи кучларга қарашли автомобил шаҳарга бостириб кирган пайт, унга қарата тош отиш айби қўйилган. Бундан бир неча соатлар олдин тўрт ярим яшар Муҳаммад Робеъ Улён худди шу айб билан терговга чақиртирилди ва босқинчиларнинг Қуддусдаги полиция идорасига олиб келинди”.
Сиз буни ўқиб қайсидир роман ёки ҳикоя ёки яна қандайдир бадиий асардан бир парча келтирилибди, деб ўйлаяпсизми? Афсуски, ундай эмас. Бу яқинда, 2019 йилнинг август ойида Фаластинда содир бўлган воқеликлардир. Ва булар денгиздан томчи холос. Ушбу минтақадаги вазиятдан озгина хабари бор инсон ёш болаларни яҳудийларнинг ҳарбий судида судлаш ҳолатлари аллақачон амалиётда қўлланилаётганини билади. Балки сиз ҳали ҳам қулоқ ва кўзларингизга ишонмаётгандирсиз, лекин бу айни ҳақиқат. Агар сизда бу борада шубҳа бўлса, бошқа манбалардан маълумот қидириб кўринг, балки шунда юқорида келтирилган маълумотларнинг тўғрилигига ишонарсиз.
Энди бир тасаввур қилиб кўринг, ҳали беш ёшга ҳам тўлмаган гўдак кимгадир ёки нимагадир тош отса, сиз яшаётган жамиятда бу ҳолатга одамлар қандай муносабатда бўлади? Нари борса кимдир ўша болани сўкиб қўйиши мумкин, лекин қайси давлатда бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланган? Ҳали ўзини кимлигини ҳам билмайдиган гўдакни қандай қилиб суд қилиш мумкин? Бу қайси мантиққа тўғри келади, қандай ақлга сиғади? Яна сизда яҳудийлар нима сабабдан шу ёш гўдакларни ҳатто инсонийликни оёқ-ости қилиб бўлса-да, жиноятчига чиқариб, уларни суд қиляпти экан, деган савол туғилмадими?
Шуни билингки, судланаётган гўдаклар бизнинг мусулмон биродарларимиз фарзандларидир. Бу болалар худди бизнинг фарзандларимиз кабидир. Чунки улар билан бизни исломий ақида ва шу ақида асосидаги биродарлик боғлаб туради. Уларнинг мусибати – бизнинг мусибатимиз…
Ушбу ҳолат бўйича хулоса чиқаришни ўзингизга қолдираман: балки сиз шу жараёнда баъзи ҳақиқатларни англаб етарсиз ёки бу бечора гўдакларга ачингандек бўлиб, яхшиямки мен ва оилам Фаластинда туғилиб, истиқомат қилмаймиз, деб шукр келтирарсиз…
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
02.10.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ