| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бу дунё ҳаёти ўзи бир синовдир

Бу дунё ҳаёти ўзи бир синовдир

By htadmin
12.12.2018
1615
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Бу дунё ҳаёти ўзи бир синовдир

Сиздан инсон бу дунёга нимага келди, деб сўралса, нима деб жавоб берасиз? Кўпчилик яшаш учун келди, деган жавобни айтса керак. Тўғри, юзаки қараганда шундай. Инсонни воқелигига юзаки қараганда унинг бутун умри яшаш учун ҳаракат қилиш билан ўтаётгандек кўринади. Лекин инсонни яратган Аллоҳ Таоло уни бу дунёга синовдан ўтказиш учун келтирди. Одам алайҳиссалом Ерга туширилган кундан бошлаб то қиёматгача неча миллиардлаган инсон бу дунёда яшаб ўтса, улардан ҳар бирининг оқибати икки нарсадан бошқаси бўлмайди: жаннат ёки жаҳаннам. Аллоҳ Таоло айтади:

مَثَلُ الْجَنَّةِ الَّتِي وُعِدَ الْمُتَّقُونَ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الآنْهَارُ أُكُلُهَا دَائِمٌ وَظِلُّهَا تِلْكَ عُقْبَى الَّذِينَ اتَّقَوا وَعُقْبَى الْكَافِرِينَ النَّارُ

– “Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): унинг остидан дарёлар оқур, мевалари ва соялари боқийдир. Бу тақво-парҳез билан ўтган зотларнинг оқибати – келажагидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзахдир”.  (Ар-Раад:35) 

Ҳар бир инсоннинг ана шу оқибатлардан қайси бирига лойиқ эканлигини эса, бу дунёда яшаб ўтган умри белгилайди. Шундай экан, бу дунё ҳаёти аслида имтиҳондир.

Лекин бу имтиҳон бугунги кундаги ўқиш ёки ишга кириш учун топшириладиган имтиҳонлардан кескин фарқ қилади. Масалан, ўқишга киришда асосан тест синовлари ўтказилади ва бу синовдан қандай қилиб муваффақиятли ўтиш мумкинлиги ҳам билдирилади, яъни имтиҳондан ўтишнинг йўли кўрсатилади. У ҳам бўлса, иложи борича кўпроқ билимга эга бўлишдир. Шунда имтиҳондан ўтиш имконияти ортади. Кимдир имтиҳонга бир йил, кимдир икки ё уч йил, яна кимдир мактабданоқ тайёргарлик кўришни бошлайди. Имтиҳонга умуман тайёргарлик кўрмай, таваккалига кирадиганлар ҳам талайгина. Имтиҳон куни келганда ҳаяжон ҳам шунга яраша бўлади. Озми ёки кўпми ҳаммада имтиҳондан ўта оламанмикин, деган қўрқув бўлади. Буни умрида бир марта бўлса ҳам ўқишга имтиҳон топширганлар яхшироқ ҳис қилади. Яхши тайёргарлик кўрганлар жуда катта умид ва ишонч билан, тайёргарлиги ўртача бўлганлар ҳам шунга яраша кайфиятда имтиҳонга кирадилар. Умуман тайёргарлик кўрмаганларга эса барибир, уларни йўқотадиган ҳеч нимаси йўқ. Нима бўлганда ҳам, имтиҳондан ўтишни ҳамма хоҳлайди, тайёргарлиги борми ёки йўқми, буни умуман фарқи йўқ. Лекин ўқув маскани ҳаммани қабул қила олмайди, ажратилган квоталарни чегараси бор.

Аллоҳни имтиҳони эса, инсонни бутун ҳаётини ўз ичига олади, яъни имтиҳон муддати инсон умрига тенгдир. У ўзининг бутун умри давомида турли синовлардан ўтишига тўғри келади. Аллоҳ синов берганига яраша улардан муваффақиятли ўтишнинг йўлини ҳам билдириб қўйди. Бу йўл инсон ўзига яхшилик ёки ёмонлик, мусибат ёки хурсандчилик етганда, умуман ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳнинг итоатидан чиқмай, ўзига етган нарсаларга У Зот буюрганидек муносабатда бўлишдир. Аллоҳга иймон келтирган инсон ўзига яхшилик ва хурсандчилик етганда шукр қилади, ёмонлик ва мусибат етганда сабр қилади. Буларнинг барчасини Аллоҳдан, деб билади, Роббисига итоатда давомли бўлади. Аллоҳ айтади:

لَتُبْلَوُنَّ فِي أَمْوَالِكُمْ وَأَنْفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنْ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَمِنْ الَّذِينَ أَشْرَكُوا أَذًى كَثِيرًا وَإِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الآمُورِ

– “(Эй мўминлар), албатта молу жонларингизда имтиҳон қилинурсизлар (яъни Аллоҳ Таоло мол ва жонларингизга хилма-хил офату балолар юбориб, сизларнинг иймонингизни текшириб кўрар) ва албатта сизлардан илгари китоб берилган кимсалар томонидан ва мушриклар томонидан кўп азият ва маломатлар эшитажаксизлар. Агар (озорларига) сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар (нажот топурсиз). Чунки бу иш (яъни сабр-тоқатли бўлиб, Аллоҳдан қўрқиш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир”.    (Оли Имрон:186)

Юқорида айтиб ўтилган ўқиш ёки ишга киришдаги имтиҳондан ўта олмаган одам жаҳаннамга кирмайди. Ёки аксинча, ўта олган одам ҳам жаннатга кирмайди. Шунга кўра, ундай имтиҳонлар қўрқинчли эмас. Ҳақиқий қўрқув соладигани Аллоҳнинг имтиҳонидан ўта олмасликдир. Аллоҳ бутун инсониятни ҳисоб-китоб қилиш учун тўплаганда, ҳатто шу кунга яхши тайёргарлик кўрган одам ҳам қўрқувдан қулоғигача терга ботиб кетар экан. Кўнгилдагидек тайёргарлик кўрмаган ёки умуман тайёргарлиги бўлмаган инсонларни айтмаса ҳам бўлади. Улар инсон сифатида ҳисоб бериш ўрнига ҳайвон бўлиб тупроққа айланиб кетишни афзал кўрадилар.

Агар инсон ўқиш ёки иш ёки яна бошқа имтиҳонлардан ўта олмаса, уни яна қайта топшириши мумкин, яна ҳаракат қилиши мумкин. Бироқ инсон бу дунё ҳаётида берилган умри давомида Аллоҳ томонидан берилган синовлардан ўта олмаса, унга бошқа имконият берилмайди, уни қайта топшириб бўлмайди. Шу боисдан биз Аллоҳ берган умрни охир-оқибатимиз ҳайрли бўлиши учун, яъни жаннат эгаларидан бўлиш учун сарфлашимиз лозим.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух

12.12.2018

Tagsдунё ҳаётиинсонсиновҳаёти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Толибон салибчи Американинг ўйинларини ҳануз англаб етмадими?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Миср режими Исломга қарши курашиш ва мусулмонларни бостириш билан Ғарб розилигини сўраяпти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/