Бу хорликлар токайгача?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Бу хорликлар токайгача?!
Қонлар йиғлар муслима аёл,
Мўътасимни излайди хамон.
Мусулмонга Исломи малол,
Айбдор ким? Бечора замон.
Ўзи яшаб турган заминдаги воқеликларни тўғри хис қила билиш учун, инсон фикр юритиши керак. Фикр юритганда ҳам бу воқеликни фикрлаш манбаи қилиб эмас, фикрлаш майдони қилиб олиш зарур, яъни бирор қарорга келишда мухитдан, одамлардан таъсирланиб эмас, балки воқеликдан юқорилаб, ўзининг қабул қилган ақидасидан келиб чиққан нуқтаи-назаридан онгли равишда ўша воқеликка боғлиқ маълумотларни ва бунга алоқадор бўлган барча омилларни боғлаб хулоса чиқариш керак бўлади. Биз хозирги вақтда мусулмон бўлишимизга қарамай исломий ақида асосида эмас, балки кимларнингдир қилаётган ишларидан таъсирланиб “Ҳамма шундай қилаяптику” – дея воқеликка бахо бераяпмиз. Бу хатодан эса жабр тортаётган ҳам яна ўзимиз, мусулмонлар ва муслималардир. Мана шундай мусулмонларнинг жабрланиши одатий холга айланган хозирги даврда, бир муслиманинг бошидан кечирган воқеаларни сизларга хавола қиламиз.
“Дилбар ўзи орзу қилганидай, яхши хонадонда исломий тарбия билан улғайган йигитга турмушга чиқди. Турмуш ўртоғи қўли гул уста экан, Дилбар эрига хурматда бўлиб қайнона ва қайнотасининг хизматида бўлди, Аллоҳ неъматлаб бирин-кетин уч қизли бўлишди. Бу вақтга келиб Ўзбекистонда мўъмин – мусулмонлар учун оғир, синовли йиллар бошланганди, Дилбарнинг эри ҳам мўъминлар қатори Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси сифатида қамоққа олинди. Аёл ёш болалари ва кўзи ожиз қайнотаси билан қолди. Унинг эрига 9 йил қамоқ жазоси тайинланганида, бу кунларни Аллоҳнинг синови деб қабул қилиб У Зотнинг розилиги учун сабр қилди ва имкон топди дегунча эридан хабар олиб турди. Буни қарангки, бу орада Аллоҳ яна фарзанд неъматидан бахраманд қилди, Дилбар ўғил фарзандли бўлди. Фарзандлари билан қийин кунларни бошидан кечираётган бир даврда, кўзлари ожиз бўлган кекса қайнотаси ҳам вафот этди.
Дилбарнинг турмуш ўртоғи иймони, эътиқоди сабабли қамоқда турли қийноқларга солинар, баъзи пайтларда Дилбар учрашувга борганида эрини оғир аҳволда кўрар эди. Шу тарзда унинг эри қийноқлардан ва ўпка касаллигидан юраолмайдиган ва ўзини билмайдиган аҳволга тушиб қолди, шундан сўнг уни мажбур “Сангород”га жўнатишди. Дилбар ўша ерга эрини кўргани борди ва эрини бехуш холда кўриб, кўнгли ўксиган холда қайтди.
Бирдан, кутилмаганда Дилбар қамоққа олиниб тўрт нафар боласи ёлғиз қолиб кетди. Уни тумандаги ИИБ да сақлаб туришарди, негадир одатда қамоққа олинган кишилар вилоятга олиб кетилар эди, лекин Дилбарни ички ишлар биносидаги бир хонага қамаб қўйишди. Дилбарни у ерда калтаклаб азоблашган, шу тарзда қамалганига 25 кун бўлганида тўсатдан уни олдига ИИБ ва МХХ ходимлари бир шифокор билан келиб, Дилбарни шифокорга кўрсатишди. Шифокор уни соғлом, хеч қаери синмаган деб ёзиб бергач, Дилбардан ҳам шикоятим йўқ деб ёздириб олишиб уни чиқариб юборишди. Унга МХХ ва ИИВ ходимларининг ноқонуний, хеч бир сабабсиз, фақат асоссиз гумон ила бундай хорликларни ўтказишлари ва шунча зулмлашлари етмагандек, “шикоятим йўқ” деб ёздириб олишлари, “ўлган устига тепгандек” бўлиб таъсир қилган бўлса-да, Дилбар тишини тишига қўйиб чидашга мажбур бўлди. Шикоят ёзишлик ва бирор бир ташкилотга арз қилишлик, Ўзбекистон воқелигида жуда катта муаммолар гирдобида қолишликни англатади. Шунинг учун ҳам аёл озод бўлганидан суюниб уйига, болалари олдига шошилди. Аммо уйига кириб келиши билан куни кеча эрини “Сангород”да вафот этганини эшитди.
Мархумнинг жанозаси хам ғарибларга хос бўлиб, махалла раиси, посбон, ИИБ ва МХХ ходимлари ва яна кимлардир шу ерда вазиятни назорат килишиб жанозага келаётганларни кузатиб туришди. Ва тезкор равишда кўмиб юборишликни буюришди. Мархумнинг ака укаси йўқ эди, уни қўшнилардан иборат озчилик жамоа бўлиб сўнги манзилга кузатишди.
Орадан бир икки кун ўтиб, шахарда яшайдиган Ғайбулла хожи номи билан танилган обрў-эътиборли мусулмонлардан бири, бу хонадондан хабар олгани келиб кетди. Кейинги сафар келганида хонадонда Дилбар ва болаларидан бўлак хеч ким қолмаган, қариндошлар уйларига тарқаб кетишган эди. Бундан хижолат бўлган аёл: “Биз тузукмиз овора бўлиб келиб юрманг” – деди. Ғайбулла хожи: “Унда телефон оркали хол сўраб турай, номерингларни беринглар” – дея хонадон эгасининг телефон номерини олиб кетди.
Кутилмаганда бир куни Дилбарга телефон қилиб хол сўраган киши бўлиб: “Мен бир юмуш билан Тошкентга бормоқчиман ғам ютиб ўтиравермай хоҳласангиз мен билан айланиб келинг, ўз машинам бор биласиз, иймонлашиб бориб келамиз” – деди, бу таклифни кутмаган Дилбар ноқулай бўлди ва: “Хеч қаерга бормайман” – деб телефон гўшагини қўйиб қўйди. Шу тарзда хожи яна бир куни шом намози махали хонадон эшигини тақиллатди, Дилбар унга: “Бундай келишингиз шариатга мувофиқ эмас, қолаверса кўча кўйда одамлар мен хақимда хар хил гаплар қилишибди, бир муслиманинг шаънига доғ туширасиз, бошқа келманг” – деб энди кетишини ишора қилмоқчи бўлганди хожи аввалгисидан ҳам хунукроқ таклифини айтди: “Бундай гап сўзлар бўлмаслиги учун хозирча никохимга олай уч ой ўтгач кичикроқ тўй қиламиз” – деди. Хали эрининг ўлганига бир ой бўлмаган Дилбарнинг ич-ичидан хорлиги келиб йиғлаб юборди ва: “Сиз ўзи Худодан қўрқасизми нималар деяпсиз? Мени хорлаб хурматсиз қилишдан сизга нима наф? бошқа келманг!” – деб уйидан чиқариб эшикни қаттиқ ёпди.
Кундан кунга кўча кўйда аёл хақида миш мишлар хунук гаплар кўпайиб борар эди. Одамлар унга пичинг қилиб гапира бошлашди, хатто бир кекса аёл уни олдидан чиқиб: “Уялмайсанми эрингни ўлганига 40 кун бўлмай…хайф сенга бундай либос” – дея гапириб Дилбарга қаттиқ озор берди. Ўша кундан сўнг ҳам хожи бир неча марта аёлнинг йўқлигида келганини қўшниларидан эшитиб чорасизлигидан, ожизлигидан, ўзининг бир муслима сифатида кўрганларидан хулоса чиқариб барча хозирги даврдаги мусулмон ва муслималарнинг холларига ачиниб йиғлар, кўз ёшлари унинг юрагидан отилиб чиқарди. Дилбар кўчада бош кўтариб юраолмайдиган бўлиб қолди, болалари ҳам: “фалончи унақа деди, бунақа деди” деб йиғлаб келишарди.
Мархум эрининг яқин дўстларидан бўлган, яқинда қамоқдан чиқиб келган бир киши, аёлнинг холига ачиниб бу фитнанинг олдини олмоқчи бўлди ва бунинг учун Дилбар турмушга чиқиши лозимлигини, агар унга турмушга чиқса унинг шаънини химоя қилишини тушунтириш мақсадида Дилбарнинг олдига ўз опасини юборибди. Иложсиз холда қолгани учун ҳам Дилбар бунга рози бўлди, шундан кейингина гап сўзлар бироз тинчиди. Аммо Дилбар ёмғирдан қочиб дўлга тутилганини, аслида шу одамдан ўзини химоя қилиши лозимлигини кеч тушуниб етди.
Аввал Дилбарнинг қизларини шароитга қараб хижоб ўрамаслигини талаб қилди. Кейинроқ эса Дилбарнинг ўзидан ҳам рўмол ўрамаслигини сўраб, акс холда ажралиб кетишини билдира бошлади. Холбуки ана шу пайтда бу кишининг ўз аёли ва қизлари рўмолда юришар эди. Бу киши Дилбарга нисбатан шундай қилиши лозимлигини акс-холда яна қамалиб кетишдан хавотирини яширмас эди. Куфр малайлари муслима аёлни ана шу тарзда ўз йўлидан иймонидан қайтариш учун турли фитна ва хийлалар қилишди. Уни эл олдида обрўсиз қилиш учун қўлларидан келганини қилишди. Алам қиладигани шундаки, улар бу жирканч ишларини ўзларини мусулмон деб биладиган шахсларнинг қўллари билан бажаришга уриндилар.
Дилбар ўз иймонида, ўз ақидасида, ўз сўзида қатъий туриб олгач никохига олган киши уни жавобини берди”.
Бу муслима аёлдек бошидан бундай кунларни ўтказаётган, хорланаётганлар камми?! Аллоҳнинг буюрган буйруқлари асосида яшаб, иймонда собит туриш бу кунда қўлда тутилган чўғга қиёсланди. Айбдор ким, Аллоҳнинг хукмларига риоя қилганми ёки кеча кундуз ухламай харакат қилиб, бизларни мана шу мухитда яшашимизни хоҳлаганларми?! Бизлар мухитдан таъсирланиб Исломга эътиборсизлик қилганимиз сари ўзимиз хор бўлиб бораверамиз. Чунки кофирларнинг хар бир харакати, бизларни мусулмон холимизда бахтли бўлиб, яхши хаёт кечиришимизга имкон бермайди, агар: “яшашаяпти-ку” – десангиз, биз сизга айтамизки, Ислом, якка шахс сифатида ибодат, одоб ахлоқни мужассам қилишликдан иборат эмас, балки Ислом тузум сифатида татбиқ қилинадиган низомдир. Энди атрофингизга қарангчи? Хозир Ислом қандай ахволда, бу диёрларимизда исломий мухит мавжудми?! Бундай хор холатдан қутулишимизнинг ечими нимада?! Бу бизга фикрлашимиз учун озуқа бўлсин.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
29.03.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ