Бутун дунё мусулмонларига Рамазон ойи муборак бўлсин!

Бутун дунё мусулмонларига Рамазон ойи муборак бўлсин!
بسم الله الرحمن الرحيم
Бутун оламлар роббиси ва мураббийси бўлган Аллоҳ Субҳанаҳуга ҳамду санолар, шон–шарафлар бўлсин! Бутун мақтовлар ёлғиз Аллоҳникидур. Унга ҳамдлар айтамиз, Ундан мағфират сўраймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, демак у ҳидоятланибди, кимни адаштирса, уни тўғри йўлга солгувчи топилмас. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва яна гувоҳлик бераманки, жанобимиз Муҳаммад (с.а.в.) Унинг бандаси ва элчисидир! Ҳамда барча инсоният учун ҳидоят машъали бўлган, йўлбошчимиз, раҳбаримиз, саййидимиз Муҳаммад (с.а.в.) га, у кишининг оиласи ва асҳобларига сизу бизлардан саловату саломлар бўлсин! У кишига эргашиб, ҳидоят йўлини танлаган, Аллоҳнинг ҳукмини олий қилиш йўлида молию жони билан фаолият майдонига қадам қўйганларга Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати бўлсин!
Аллоҳ Таоло бошқа ойлардан саралаб олган ва мумтоз айлаган рамазон ойининг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан қутулиш бўлган ажру-савобларга тўла ойдир. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло Ўз каломида шундай баён қилади:
شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ
– “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”. (Бақара:185)
Бу улуғ ва ғаниматли бўлган рамазон ойи барча асрларда Ислом ва мусулмонлар учун баракотли, ҳайрли, раҳмат ойи бўлиб келган. Бу ойда Бадр ғазоти, Макканинг фатҳ этилиши, Табук, Яманнинг фатҳ этилиши, Андалусиянинг фатҳ этилиши каби буюк зафарларни Роббимиз мусулмонларга инъом этди. Шунинг учун ҳам бу муборак ой мусулмонлар учун азизлик, кофирлар учун хорлик ойидир. У ҳаракат, қунт, сабот ойидир. У ибодат, сабр, жиҳод ойидир. Бу ойда ажру савоблар кўпаяди. Бу ойда мусулмонлар яхшиликлар қилиш борасида ким ўзарга мусобақалашадилар.
Шу ўринда мусулмонларнинг бугунги ҳолатига озгина тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Мусулмонларнинг қалқони бўлган халифа ва Халифалик давлати қулатилган кундан бошлаб уларнинг ҳеч қайси байрами ва ибодатлари хотиржамлик ва ҳақиқий хурсандчилик билан ўтмаяпти. Деярли бир асрдан бери шундай аҳвол давом этиб келмоқда. Бу йилги рамазон ойини уммат қандай қарши олмоқда? Халифалик давлатлари ҳануз тикланмаган, мусулмонлар юртлари ғанимлар томонидан босиб олинган, бойликлари талон-тарож қилинаётган, ҳамма ёқни илмонийлик, куфр сақофати ва фикрлари босиб кетган, ҳукмдорларнинг мамлакат билан ҳам, фуқароси билан ҳам иши йўқ, кофирлар билан апоқ-чапоқ, яҳудийлар жиноятларига нисбатан қўл қовуштириб турган, мустамлакачи ҳукуматлар ишончига кириш умидида ҳар қандай жиноятга қўл ураётган ҳолатда рамазон ойини қарши олмоқдалар.
Ҳа, мана шундай улуғ ой кириб келаётган дамларда, мусулмонлар ўта хорланаётган, мустамлакачи давлатлар ҳамда малай ҳокимлар томонидан тахқирланаётган, битмас-туганмас ғам-андуҳ, кулфатлар остида бахтиқаро бўлган бир ҳолатда кутиб олмоқдалар.
Лекин Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, мусулмонлар бундай ҳолатдан чиқиш учун ҳаракат қила бошладилар. Улар молию жонидан кечиб бўлсада Ислом Умматини бирлаштирадиган, ғамхўрлик ва адолат билан бошқарадиган ҳамда ҳимоя қиладиган Халифалик давлатини қайта тиклаш учун куну тун фаолият олиб бормоқдалар. Улар бундай шарафли бурчни адо қилиш учун қилаётган ҳаракатларини Рамазон ойида яна ҳам кучайтирадилар ин ша Аллоҳ.
Биз шу Рамазон ойини нусрат сўраб қилган дуоларимиз ваниҳоят ижобат бўладиган ой қилишини, ваниҳоят мусулмонларнинг қувонч ёшлари юзларини ювадиган ой қилишини, ваниҳоят энди кофирлар алам билан йиғлайдиган ой қилишини, ваниҳоят Ислом адолатини бутун дунёга етказишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўядиган Халифалик давлати ҳавосидан кўкрагимизни тўлдириб нафас олишни насиб қиладиган ой қилишини Аллоҳдан ялиниб-ёлвориб сўраймиз!
Кириб келаётган улуғ ва фазилатли Рамазон ойингиз муборак бўлсин!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
17.05.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!