Режим «Буюк Ҳиндистон» лойиҳасини яширинча қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Режим «Буюк Ҳиндистон» лойиҳасини яширинча қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда
Хоинларнинг мусулмонларни ҳиндусларга бўйсундириб бериш сари биринчи тажриба қадамларини ташлашига йўл қўйманг
Покистон режимининг бош вазир Навоз Шариф билан Ҳиндистон ҳукумати ўртасида учрашув бўлиб ўтганини сир сақлаши мусулмонларни катта хавфли нарсадан огоҳлантирмоқда. Бу режим АҚШнинг минтақадаги режасини амалга ошириш учун илк бошланғич қадамларни ташламоқда. Бу Америка мутасаддийлиги остида бўлиб ўтажак Покистон-Ҳиндистон ҳукуматлари музокараларига замин тайёрлаш орқали мушрик давлатга Покистон устидан ҳукмронлик бериш режасидир. Айнан шу сабабли биз Навоз Шариф учрашувидан олдин Покистон молия вазири берган баёнотга гувоҳ бўлдик. У Америкага қилган кенг доирали сафари чоғида «Биз Қўшма Штатларни ҳамкор дўст деб билган ҳолда, Кашмир масаласини тез фурсат ичида БМТ қарорларига мувофиқ енгил дўстона йўл билан ҳал этишимизга ёрдам беришини умид қилмоқдамиз», деди. (2017 йил 26 апрел «Уолл-Стритт жорнал»га берган интервьюсидан).
Бу режим жуда эҳтиёткор-муғомбир. Чунки у Ҳиндистонга нисбатан покистонлик мусулмонларда, хусусан қуролли кучларда душманона ҳис-туйғу жуда кучли эканини яхши билади. Ҳақиқатдан ҳам, юзлаб йиллар мобайнидаги исломий бошқарув шуни истботладики, мусулмонлар ҳиндуслардан омонда бўлган давр исломий бошқарувдан ўзга давр бўлмаган. Ҳиндуслар бошқарувни – ўтмишдаги инглизпараст ҳукмдорлар даври бўладими ёки бугунги кундаги америкапараст ҳукмдорлар даври бўладими, фарқсиз, иккала ҳолатда ҳам – бошқарувни қўлга олган пайтда мусулмонлар жуда азоб чекканлар. Бир жиҳатдан, британияликлар босқинчилигидан олдин саккиз асрлик исломий бошқарув даврида ҳиндуслар тинчлик, хавфсизлик ва адолат неъматидан баҳраманд бўлишган. Бошқа жиҳатдан, бошқалар томонидан минг йилдан ортиқ бошқарилган ҳиндуслар катта давлат шаклидаги ҳиндуслар давлатига эришганларидан кейин Покистондаги, босиб олинган Кашмирдаги ва Ҳиндистон ичкарисидаги мусулмонларга зарба бериш имкониятини қўлдан бой бермадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дея бизни кофирлар адоватидан огоҳ этган:
إِن يَثْقَفُوكُمْ يَكُونُوا لَكُمْ أَعْدَاء وَيَبْسُطُوا إِلَيْكُمْ أَيْدِيَهُمْ وَأَلْسِنَتَهُم بِالسُّوءِ وَوَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ
«(Эй мўминлар), агар улар (мушриклар) сизларнинг устингиздан зафар топсалар, душманларингиз бўлурлар ва сизларга қўл ва тилларини ёмонлик билан чўзурлар (яъни сизларни ўлдирурлар, ҳақоратлар қилурлар). Улар сизларнинг яна кофир бўлишларингизни истарлар» [Мумтаҳина 2]
Эй Покистондаги мусулмонлар!
Ҳиндуслар давлати ҳолати шундай бўлишига қарамасдан, режим АҚШнинг минтақадаги режаси билан боғлиқ биринчи қадамини ташламоқда. Бу режа, Хитойнинг кучайишига ҳамда ҳақиқий Исломнинг қайтишига қарши Ҳиндистонни минтақани назорат қилувчи кучга айлантиришдан иборат. Режим бу биринчи қадамига нисбатан халқ томонидан кучли реакция билдирилишини олдиндан билди ва каловланиб, буни яширди. Бироқ агар мусулмонлар бунга қарши чиқмайдиган бўлсалар, албатта янада журъатлироқ бўлиши турган гап. Шундай экан, эй мусулмонлар, шижоат билан бу жинояткорларга қарши турган Ҳизб ут-Таҳрирга қўшилиб, баланд овоз билан ҳақни айтинг, ҳеч нарсадан қўрқманг, фақат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан қўрқинг.
Эй Покистон қуролли кучлари зобитлари!
Америка ва Ҳиндистоннинг Афғонистонда мавжуд бўлиб туришларини таъминлаш сари бу хоинлар томонидан биринчи қадам ташлангандаёқ, Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти буни тўхтатиб қолишни сиздан талаб қилган эди. Бу биринчи қадам генерал Киёнийнинг ўша пайтда (2008 йил август ойи ўрталарида) АҚШ бош штаби бошлиғи адмирал Моулин билан Америка самолётида ўтказган яширин учрашувида гавдаланади. Мана, бугун қонингиз қайнамоқда, Ҳиндистоннинг Афғонистондан бизга қарши база сифатида фойдаланиши оқибатларини ҳар сафар кўрганингиз сари, бунга қарши ҳаракат қилмаганингиздан афсусланмоқдасиз. Биз сиздан энди бунга қарши ҳаракат қилишни талаб қиляпмиз, акс ҳолда, яқинда надомат чекиб қоласиз. Шуни ҳам эътибордан қочирмаслик керакки, Покистон-Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш режаси оқибатлари жуда ёмон. Бу ёмон нарса Покистонни сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан мушрик ҳиндуслар давлатига қарамга айлантиришдан иборат! Шунингдек, босиб олинган Кашмир мусулмонларининг узоқ вақтдан бери чекаётган азоб-уқубатлари масаласини бир четга суриб, бу бечораларни шу душман мушриклар давлати «раҳмати»га боғлиқ қилиб қўйишдан ҳам иборат! Шунинг учун сиз зобитлар бу ёлғончи хоинларни кетаётган йўлларидан тўхтатиб қолинг ва қамоққа олинг, дарҳол Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг. Ана шунда ягона Исломгина ҳукмрон бўлади, ҳиндус мушриклар истамасаларда, бунга фақат угина ҳақлидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Телефон: +(92)333-561-3813
Факс: +(92)21-520-6479
Электрон почта: htmediapak@gmail.com
Веб саҳифа: www.hizb-pakistan.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!