Эрон Ҳизби Сурия аҳлига ўч олиш билан таҳдид қилганидек Ливан аҳлига ҳам таҳдид қилмоқда!!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Эрон Ҳизби Сурия аҳлига ўч олиш билан таҳдид қилганидек Ливан аҳлига ҳам таҳдид қилмоқда!!
Ҳижрий 1438 йил 5 шаввол, милодий 2017 йил 29 июн пайшанба куни «Касиюн» сайтида қуйидаги хабар чоп этилди:
«Ҳизбуллоҳнинг Ливан парламенти кенгашидаги жангарилар вакили Навоф Мусавий Ливан халқига таҳдидли мурожаат йўллади. Ваҳоланки, ливанликлар Ҳизбуллоҳнинг юртдаги асосий қарорларни ўз назорати остида ушлаб келишидан шундоқ ҳам кўп азият чекиб келмоқдалар. Навоф бундай деди: Биз Сурияда Эрон инқилоб қўриқчиларидан тортиб, Ироқ Халқ сафарбарлиги ва Сурия халқ кучларига қадар ҳаммаси билан бирга жанг қилдик, энди Ливанда ҳам шулар билан бирга жанг қиламиз. Бу гапи билан у Ливан халқи Ҳизбуллоҳга қарши қўзғолон кўтаргудек бўлса, Эрон жангарилари қараб турмаслигига ишора қилди.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, Ливандаги Ҳизбуллоҳ жангарилари Эроннинг узун қўллари ҳисобланади, Эрон улар орқали араб минтақасидаги ўзининг режаларини амалга оширади.
Ливан Ҳизбуллоҳи, Сурияда қуролли ҳаракат бошлангандан буён сурияликларга қарши режим томонида туриб жанг қилаётган мазҳабпараст жангарилар ҳисобланади».
Роя газетаси шарҳи:
Ҳақиқатдан ҳам, Эроннинг Ливандаги Ҳизбуллоҳи, ливанлик аҳлимизга мабодо улар Ҳизбуллоҳнинг қилмишларига қарши қўзғалгудек бўлса, уларнинг устига ўз жангариларини юбориш билан таҳдид қилмоқда. Чунки Эроннинг Ливандаги жангарилари Эроннинг минтақадаги жанговар ричагидир. У Суриядаги малай Баасчи илмоний режим томонида туриб, Сурия аҳлига қарши жанг олиб бормоқда, АҚШга хизмат қилиб, унинг мустамлакачилик лойиҳаларини амалга оширмоқда. Шунингдек, бу жангарилар Америка малайи бўлган нусайрий Башар Асадни ҳимоя қиляпти, ҳолбуки, ғаразгўй каззоб ахборот жарчилари уларнинг Америка олиб бораётган мустамлакачилик режаларига қарши турганини даъво қилиб келади.
Эрон Ҳизбининг Ливан аҳлига қилган бундай таҳдиди мусулмонларнинг рувайбиза тоғут раҳбарлари йўлидан мутлақо фарқ қилмайди. Ер юзида фасод тарқатаётган бу тоғутлар, мустамлакачи Ғарбдаги хўжайинлари учун хор-малай хизматкордан бошқа нарса эмас. Дарҳақиқат, Шом қўзғолони бундай хоинларни фош қилди, ҳар қандай ақлирасо инсонга уларнинг асл башараларини кўрсатиб, авратларини очиб шарманда қилди, уларнинг бари ўз халқлари ва фарзандлари ҳисобига ўша хўжайинлари манфаатларини ҳимоя қилиб, режаларини ижро этишаётганини кўрсатиб қўйди. Ҳа, Аллоҳнинг изни ила, улар яқинда оқибатлари қандай бўлишига гувоҳ бўладилар.
Роя газетасининг 2017 йил 5 июл чоршанба кунги 137-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми