| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

  • Ироқ бош вазири Али Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифи ва сохта суверенитет!

  • Британиянинг давлат бошқаруви тизимига суқулиб киришдаги асл мақсади

  • Судан сиёсатидаги дунёвийликнинг (секуляризмнинг) илдизлари

  • Одилхон домлани қамалиши ортида яна бир сиёсий қурбонликми?

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›Эртакларга ишонасанми?

Эртакларга ишонасанми?

By htadmin
23.10.2022
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

Эртакларга ишонасанми?

بسم الله الرحمن الرحيم

Исломни саҳобалар каби тушуниш ердан кўтарилгач, асрлар ўтиб мусулмонларнинг аҳволи ғарб кишилари кепатасига кириб кетди.

Бугунга келиб ҳалол ва ҳаром нари бўлиб, ўрнини фойда ва зарар деган ўлчов эгаллади. Аввалда иймон аҳли ҳалолни қилиб, ҳаромни тарк этган бўлсалар, бугунгиларнинг аксари фойда кетидан чопиб, зарардан ўтдан қочгандек қочмоқдалар. Ҳатто оламга Исломни тузум сифатида қайтишини имконсиз, деб билдилар. Дин жаҳолат ботқоғига ботган инсониятни саодатли ҳаётга етказа оладиган ягона ечим эканини англамай қўйдилар. Атрофларида Исломни ҳаётга қайтиши учун ҳаракат қилаётган даъватчиларга ўша моддий ўлчовдан туриб: Сизларни ўлдириб, қамаб ташлаяпти-ку? Дунёда топган молларингиздан, тижоратларингиздан, оилангиздан маҳрум бўляпсизлар-ку, каби саволлар бердилар. Аммо улар Росулуллоҳ ﷺ ва асҳоблари ҳам бу йўлда машаққат чекканларини эсламадилар. Бугунги даъватчилар рўбарў келган қийноқ ва қатллар аввалгилар дуч келган нарсалар экани ҳақида фикрламадилар. Солиштириб ҳам кўрмадилар. Ва МХХ олиб кетган қўшнисига, оила аъзосига, қариндошига беэътибор бўлдилар. Қамоқларда қатл қилинган, қийноқларга солинган диндошлари ҳақида сукутда бўлдилар. Сўзлаганлари ҳам “жим юриб, намозини ўқиб, рўзасини тутиб юравермади-да” деган сўзни айтиб, гўё дин фақат шулардан иборатдек қарадилар.

Аммо зоналардаги ходимлар орасида 20 йиллардан бери қамоқда умри ўтаётган, оғир калтак ва турли қийноқларга рўбарў бўлса-да, ўз ғояларида мустаҳкам турган даъват аҳлига ҳайрат ва ачиниш билан қараганлари бўлди. Лекин нима сабабдан бу йўлга кирганлари хусусида турли фикрда бўлдилар. Айрим ходимлар “буларга тепадагилари катта пул ваъда қилган” деса, бошқаси “давлат курсиларига интилган” деган фикрда бўлдилар. Бу фикрларини тасдиқлаш мақсадида зулм тегирмонларидан тирик чиққан собитларни кабинетларига чорлаб суҳбатлашарди.

Сиз азиз ўқувчига шундай суҳбатлардан бирини хикоя қилиш мақсадида яқин тарихга, яъни золим Каримов зиндонларидан бирига “сайр” қиламиз. Бу суҳбат 2007 йил Навоий вилоятидаги 64/46 сонли зонада, тезкор бўлим капитани кабинетида бўлганди. Танада на ўтиришга, на ётишга яроқли жой қолмаган. Калтакдан кўкариб кетган баданни сийпалаб кабинет эшигига яқин келгач, қандайдир қушхонага келтирилган жонивор ҳолига тушиб, бир титроқ келди. Аллоҳдан доимо шаҳидликни тилаб ўрганган тиллар ўз одатига тескари ишлаб кетди: Эй Роббим, менга раҳм қил, манави жаллод хонасида яна итдек калтакланиб, кийимларимни намозга яроқсиз ҳолга келтиришидан паноҳ бер! Ўзингга аён, бу вақтда кийимларни ювишга имкон йўқ. Танамда буларнинг калтагига ярарлик соғ жой қолмади. Офият бер! Мен ожиз бандангни золим тегирмонига ташлама! Гуноҳларим каффоратини мана шу золим таёқларигагина боғлиқ қилмай раҳматингни зиёда қил! Титраётган юрагимга ғайбингдан қувват бер! Пастлар ҳузурида ҳайбатимни юксак қил! Мен ўзимни Сенга омонат қилдим. “Ҳасбияллоҳу ванеъмал вакил” дегач хотиржамлик ҳис этган Иброҳим алайҳиссалом қалбидаги сокинликдан бир улуш ато эт, деб улгургач, кабинет эшигини аста қоқдим. Жавоб бўлмади. Яна бир бор тақиллатдим. Жимлик. Бирдан қувониб кетдим. “Келсам йўқ экансиз” деб қутуламан дея энди ортга бир қадам ташлашим билан ичкаридан “кир” деган “ўлим хабари” эшитилди. Кирдим. Капитанда кечаги жаллод қиёфаси йўқдек эди. Нималарнидир дафтарга ёзиб бўлгач, бироз табассум билан бурчакдаги стулга ишора қилиб “ўтир” деди. “Мени ўтиришга яроқсиз қилиб ташлашган, тик туриш қулайроқ” дедим.

Менинг бу ҳолатга келишимга сабабчи ўзи бўлгани учунми ёки шу кабинетида кўз олдимда икки биродарим шаҳид қилинганини эсладими, билмадим, у бироз афтини буриштириб: Айб ўзингда, бир оғиз “тушундим” десанг олам гулистон эди, мен уришдан, сен эса калтакдан қутулардинг, деди.

Мен унинг гапидан сездимки, Аллоҳга қилган дуоларим ижобат бўлибди, демак, бугун кабинетдан ўз оёғим билан чиқаман. Титроқ сал босилди. Ёв қочса жонланадиган ботирдек тилларим ҳам равон айлана бошлади. Қизиқ! Золимлар зулм қилмаса туппа-тузук одамга айланади-я! Агар устига-устак юмшоқ муомала қилса, эски улфатларга хос ҳазиллар қилгинг келиб кетадими-ей… Ичимдан ўтган шу ўйни капитанга айтиб ҳам юборувдим, анча юмшаб, кулиб ҳам қўйди. Ва: Бизларгаям зарурмиди санларни савалаш деб, узрнамо қилиб кўрсаткич бармоғида тўридаги портретга ишора қилиб ҳам қўйди. Кейин самимий ҳолда ичидаги ўртаётган саволни берди:

– Ростдан, ўзим учун қизиқяпман, шунақа машаққатларингга арзигулик тўлашадими?

Мен, аллақачон ўзимга келганим учун жавобига кинояли ҳазил билан ёндашдим:

– Шунақа, арзийдиган тўлашади.

– Сенинг ўрнингда бўлганимда миллион кўкидан тўлашсаям тошингни тер, деган бўлардим.

– Мен ҳам.

У бироз ажабланиб яна сўроққа тутди.

– Ундан кўпини биров беролмаса керак, эркакча айтовур қанча тўлашади.

– Ваъда қилганларини бир паллага қўйиб, иккинчисига дунё ва ундаги нарсаларни қўйса, унга асло баравар бўлолмайди, – деганимдан кейин киноямни тушунди ва:

– Ишонасанми шунақа эртакка? – деди. Мен эса:

– Гўдаклигимдан шунақа “эртак”ни аллага қўшиб айтишган, – деганимда, капитанда қандайдир ажиб бир таърифлаб бўлмас табассум сезилди.

Суҳбатимизни бевақт кириб келган бошлиқ ўринбосари бузди. Ундан чўчидими билмадим, капитаннинг юзида кечаги золим қиёфаси пайдо бўлди. Ва қўпол оҳангда: Менга деса ўлиб кетмайсанми, деб менга кабинетидан чиқишни буюрди…

Қани энди, фойда кетидан қувадиганлар ҳақиқий фойда ва бахт келтирадиган “тижорат”ни тушунишса!

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَىٰ تِجَارَةٍ تُنجِيكُم مِّنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ  تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ يَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَيُدْخِلْكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

– “Эй мўминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир “тижорат”ни кўрсатайми? (Ўша “тижорат” мана будир) – Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтирурсизлар ва Аллоҳ йўлида мол ва жонларингиз билан жиҳод қилурсизлар. Мана шу агар билсангизлар ўзларингиз учун энг яхши(иш)дир. (Агар шундай қилсангизлар, Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса улуғ бахтдир”.  (Саф:10-12)   

(Оғир қийноқда қатл қилинган икки шаҳиднинг тирик қолган учинчиси хотирасидан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

23.10.2022й

TagsЭртакларга ишонасанми?“Зиндон хотиралари” туркумидан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ислом нажот йўлимиздир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти «Судан бирлиги» ташаббусчиларига мезбонлик қилди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қўзғолон ортидан келган ҳукуматлар жавобгарлигини инсонларга юклашмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/