| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Европа-Хитойнинг 25-саммити: уларнинг ўртасидаги келишмовчиликлар ҳал бўлдими?

Европа-Хитойнинг 25-саммити: уларнинг ўртасидаги келишмовчиликлар ҳал бўлдими?

By htadmin
19.08.2025
294
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Европа-Хитойнинг 25-саммити: уларнинг ўртасидаги келишмовчиликлар ҳал бўлдими?

Устоз Асъад Мансур

2025 йил 24 июл куни Пекин шаҳрида икки томонлама муносабатларнинг 50 йиллиги муносабати билан Европа-Хитой саммити бўлиб ўтди. Хитой раҳбари Си саммитни очиб берар экан, Европа етакчиларига мурожаат қилиб қуйидагиларни таъкидлади: «Хитой Европа дуч келаётган муаммоларнинг манбаи эмас. Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳеч қандай манфаатлар тўқнашуви ёки фундаментал геосиёсий ихтилофлар мавжуд эмас». Бу баёнот икки томон ўртасида чуқур келишмовчиликлар борлигидан далолат беради. Шу сабабли у Европа етакчиларини ўзаро ҳамфикрликка чорлаб, шундай деди: «Халқаро вазият қанчалик жиддий ва мураккаб бўлмасин, Хитой ва Европа етакчилари учун алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш шунчалик муҳимдир. Бу узоқни кўра билиш ва садоқатни намоён қилишни, шунингдек, халқлар орзу-умидларига жавоб берадиган ҳамда тарих синовларига дош берадиган тўғри стратегик танловни қабул қилишни талаб этади».

Саммитда иштирок этган Европа етакчилари Хитой билан мавжуд келишмовчиликларни очиқ баён этдилар. Европа комиссияси раисаси Урсула фон дер Ляйен қуйидагиларни таъкидлади: «Энг муҳими, Хитой ҳам, Европа ҳам бир-бирининг ташвишларини тан олиши ва аниқ ечимлар таклиф қилиши лозим… Ҳамкорлигимиз чуқурлашган сари, мувозанатсизликлар ҳам ортди… Асосий вазифа эса икки томонлама муносабатларда мувозанатни тиклашдан иборат». Европа Кенгаши раиси Антонио Кошта эса шундай деди: «Европа Иттифоқи савдо ва иқтисодий масалаларда сезиларли илгарилашни кўришни истайди».

Томонлар ўртасидаги чуқур келишмовчиликлар мазкур саммитда ҳал этилмади. Хитойнинг кутилмаганда саммит муддатини икки кундан бир кунга қисқартириши ҳам бу ҳолатни тасдиқлайди. Шунингдек, Си Цзинпин Европанинг саммитни Брюсселда ўтказиш ва у ерга ташриф буюриш таклифини олдиндан рад этди. Натижада Европа унинг талабига бўйсуниб, саммитни Пекинда ўтказишга розилик берди. Бу эса Европанинг Хитой билан муносабатларни яхшилашга қанчалик муҳтожлигини кўрсатади. Шу билан бирга, Си Цзинпин жорий йил май ойида иккинчи жаҳон урушида Россия эришган ғалаба байрамида иштирок этиш учун у ерга борди. Бу орқали у Украинадаги уруш масаласида Россия томонини қўллаб-қувватлаши ҳақида очиқ ишора берди. Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ҳам саммитга тайёргарлик жараёнида, 2025 йил 3 июл куни Брюсселда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас билан учрашуви чоғида бу ҳақда очиқчасига бундай деди: «Хитой Украинадаги урушда Россиянинг ютқазишини истамайди».

Россиянинг урушда ғалаба қозониши Хитойнинг Ғарбга нисбатан позициясини мустаҳкамлайди ва уни Тайванни қўшиб олишга ундайди. Бироқ Россиянинг ғалаба қозониши Европа учун тақдирий масала ҳисобланади. Чунки Москва ҳозир Украина шарқини босиб олиш билан таҳдид қилмоқда. Агар у ғалаба қозонса, кейинчалик ўз назоратидаги Калининградни ўраб турган Болтиқбўйи давлатларига ва шундан сўнг ўз стратегияси доирасида Полшага кўз тикиши мумкин. Президент Путин Берлин девори қулаши ва Шарқий Европадан чиқиб кетишга Россиянинг рози бўлиши Америка найранги ҳамда тарихий хато бўлганини тан олди. Совет Иттифоқи раҳбари Сталин таъкидлаганидек, «Польша Ғарб олдидаги биринчи мудофаа чизиғидир».

Америка ўз малайи Зеленский орқали Россияни 2022 йилда Украинага бостириб киришга қўзғаш орқали алангалатган Украина уруши Россия ва Европа ўртасида келишмовчиликни келтириб чиқарди, уларнинг кучларини сўндирди ҳамда ўзаро яқинлашуви ва бир-бирини қўллаб-қувватлашига путур етказди. Шу билан бирга, мазкур уруш Россия ва Хитой муносабатларига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Хитойнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Цай Жунь Европага мурожаат қилиб шундай деди: «Ҳамкорлик учун шерик, иқтисодий рақобатчи ва тизимли рақибдир. Бу яшил, сариқ ва қизил чироқлари ёниб турадиган светофорга ўхшайди. У фақат ҳаракатни тартибга солибгина қолмай, балки қийинчилик ва тўсиқларни ҳам келтириб чиқаради». Хитой яхши англайдики, Европа билан шериклик муносабатлари мавжуд бўлса-да, улар ўртасида рақобат ва ҳатто душманлик ҳам мавжуд. Шу боис Пекин Европага нисбатан доимо эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади.

Америка Европа экспортига қўшимча бож тўловлари жорий этгани ва унинг иқтисодиёти учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган таъминот занжирларини издан чиқаргани ортидан АҚШ билан иқтисодий муносабатлар кескинлашди. Шу шароитда Европа Хитой билан савдо алоқаларини мустаҳкамлашга жиддий эҳтиёж сезмоқда.

Хитой Европа Иттифоқи учун энг йирик импорт манбаи ҳамда экспорт ва компаниялари учун учинчи йирик бозор ҳисобланади. Шунингдек, у ноёб металлар ва батареяларнинг 43,8 фоизини, қуёш панелларининг 97 фоизини, дорилар учун фаол моддалар ҳамда бошқа кўплаб маҳсулотларни етказиб берувчи муҳим манба ҳисобланади. Шу тариқа, Хитой Европа саноатининг асосий пойдеворларига кучли таъсир кўрсатади.

Франциянинг Le Monde газетаси 2025 йил 26 июлда ёзганидек «АҚШнинг божхона сиёсатидаги қаттиқ чора-тадбирлар шароитида Европа чиқиш йўлини изламоқда. АҚШ Европанинг Хитойга қарши бир сафда туришини кутмоқда. Аммо Европа Иттифоқига аъзо айрим давлатлар, хусусан, Хитой билан савдо алоқаларига катта аҳамият берадиган Германиянинг позицияси Вашингтонни қониқтирмайди ва у Хитой билан адоватга киришишдан бош тортмоқда». Шу боис, АҚШнинг асосий мақсади – Европа ва Хитой ўртасида низо уруғини сепиб, уларни рақобатчи икки куч сифатида заифлаштиришдан иборатдир.

Газета шундай деб ёзди: «Саммит Хитой қудрати ҳамда у билан қария қитъа ўртасида савдо ва дипломатия соҳаларида мавжуд бўлган чуқур ихтилофлар кўламини очиб берди. Балки фон дер Ляйен ташрифи чоғида «Хитойда шаклланаётган янги бир дунёни – асосан электр ёки гибрид автомобиллар, янги савдо маркалари ва тенгсиз ҳолатга айланган саноат тажрибасини» кўз билан кўргандир». Фон дер Ляйеннинг ўзи ҳам тан олганидек «Мунтазам алоқалар очиқ-ойдин бир бурилиш нуқтасига келиб тақалди. Аммо Европа Иттифоқининг бу муаммоларни ҳал қилишга қодир эканини кўрсатадиган ҳатто бирор-бир дастлабки ишора ҳам йўқ».

Газета қўшимча қилди: «Саммит карлар мулоқотига айланди. Ҳатто келишилиши зарур бўлган иқлим масаласида ҳам бир тўхтамга келинмади. Қўшма баёнот матнини тайёрлаш катта уринишлар талаб этди, чунки ихтилофлар очиқ ва равшан кўриниб турарди. Савдо соҳасида эса Европа билан Хитой ўртасидаги савдо тафовутлари ўн йил ичида икки бараварга ошиб, бир йилда 300 миллиард евродан ошиб кетди. Бу эса давлат ёрдами ва протекционистик чоралар туфайли вужудга келган адолатсиз рақобатни кучайтирар экан, Европа саноати ва иш ўринларига жиддий таҳдид солмоқда».

Шундай қилиб, Европа Хитой билан келишишга беҳуда уринишлар қилмоқда, бу орқали емирилган иқтисодиётини тиклаш ва Америка қўзғатган савдо урушига қарши тура олишни мақсад қилмоқда. Чунки Америка Европани ўз рақобатчиси деб ҳисоблайди. Шу муносабат билан унинг президенти Трамп 2025 йил 27 феврал куни шундай деган эди: «Европа Иттифоқи Американи алдаш мақсадида тузилган… улар яхши иш қилишди. Бу менинг президентлигим даврида дарҳол тўхтайди». Шунингдек, 2025 йил 11 июлда Урсула фон дер Ляйенга йўллаган мактубида «Европа Иттифоқининг божхона ва божхонадан ташқари сиёсатлари ҳамда савдо тўсиқлари»дан шикоят қилди.

Европа оғир аҳволга йўлиқди ва бу аҳволдан чиқиш унга қийин бўлмоқда. Чунки унинг иттифоқдоши ҳисобланган АҚШ Европа Иттифоқини парчалаш учун сиёсий уруш билан бирга қаттиқ иқтисодий уруш ҳам олиб бормоқда. Бундан ташқари, Украинадаги уруш унинг куч ва имкониятларини сўриб, батамом тугатмоқда. Шу сабабли, Европа Хитойдан на ҳақиқий иттифоқчи, на у билан тинч, эркин ва осойишта муносабат ўрнатиш мумкин бўлган бетараф кучни топа олмаяпти.

Европа Парламентининг Хитой бўйича делегацияси раҳбари Инжин Эроғлу бу ҳолатни қуйидагича таърифлади: «Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги нозик ишонч янада паст даражага тушди. Бу стратегик ишончсизлик муҳитида, музлаб қолиш ҳолати юзага келмаган бўлса-да, кескин таранглик ҳукм сурмоқда».

Хитой Европанинг заиф жиҳатларини яхши англайди. Шу боис унга нисбатан қаттиқ туриб, мустаҳкам позицияда қолишга ҳаракат қилади ва савдо танқислиги масаласида ҳеч қандай муомала ёки ён беришга рози бўлмайди. Европа эса Россияни йўқотди, чунки ундан катта фойда кўриб келар эди. Шунинг учун унинг аҳволи тобора оғирлашмоқда ва ечим топа олмаяпти. Европа ички кучларидан фойдаланишга уринмоқда. Франция, Германия ва Британия каби асосий Европа қудратлари ҳамкорликда ҳаракат қилишга интилмоқда. Бироқ бу муаммоларнинг барчасини яқин вақт ичида ҳал қилиш жуда мушкул.

Шундай қилиб, Шарқ ва Ғарбдаги ёвуз кучлар нажоткор излаётган инсониятни янада кўпроқ азоб-уқубатларга гирифтор қилиш учун ўзаро курашмоқда. Улар ушбу нажоткорнинг, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида гавдаланадиган Исломнинг ғолиб бўлишига тўсқинлик қилиш учун тил бириктиришмоқда.

Роя газетасининг 2025 йил 6 август, чоршанба кунги 559-сонидан

 

0
0

Related posts:

No related posts.

Tags25-саммитЕвропа-Хитой
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Россиянинг Афғонистон ҳукуматини тан олиши минтақада исломий тузум пайдо бўлишига тўсиқ қўйиш йўлидаги навбатдаги қадамдир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Мусулмонлар қалқони бўлган Имом йўқлигида энг яхши ой Мосул болалари ғамга ва қўрқувга тушган бир пайтда кириб келди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Таълим дастурини илмонийлаштириш ва ғарблаштириш мусулмон юртларидаги малай режимлар сиёсатининг бир қисмидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/