| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Греция кризиси оқибатлари

Греция кризиси оқибатлари

By htadmin
20.11.2016
2037
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Греция кризиси оқибатлари

Савол:

Ахборот агентликлари 2015 йил 27 феврал жума куни Германия парламенти жуда кўпчилик овоз билан Грецияга берилаётган ёрдамларни тўрт ойга чўзишга розилик бергани ҳақида хабар тарқатди… Бу Греция кризиси якун топганини ҳамда Греция ҳеч бир қийинчиликсиз Европа Иттифоқи аъзоси бўлиб қолаверишини англатадими? Американинг Грециянинг Европа Иттифоқида қолиши ва ўз муаммоларини ҳал қилишидан манфаатдор эканлиги ҳам кузатилди. Чунки Обама бу кризис шиддатли тус олган чоғда Си-Эн-Эн канали билан 2015 йил 1 февралда бўлган мулоқотда «Грециянинг еврозонада қолишига» умид билдирди ва «бу барча томонлардан ечимларни йўлга қўйишни талаб қилади» деди. У яна «камомадни камайтиришнинг ва мустаҳкамликни қайта тиклашнинг энг яхши йўли ривожланишга эришишдадир» деб ҳам айтди. Греция кризисига бундай очиқ аралашишга Американи нима ундади? Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.

Жавоб:

Тасаввур аниқ бўлиши учун қуйидаги ишларни кўриб чиқамиз:

1 – Грецияда охирги молиявий кризис 2009 йил охирида, яъни капиталистик давлатларнинг асосийси бўлган Америкада оламий молиявий кризис портлаб, капитализм низомига бўйсунган Европани ва оламнинг қолган жойларини қамраб олганидан кейин кўзга ташлана бошлади. Кризис Грецияни 2010 йил апрелда бўрондек ларзага солди. Шундан кейин 2010 йил 23 июнда Греция ҳукумати Европа Иттифоқидан ва Халқаро Валюта Фондидан қутқазиш режасини кучга киритишни расман талаб қилди. Бу режа Грецияга ёрдам учун қарзлар беришни ўз ичига олар эди. Греция дефолт (қарзларни тўлай олмаслик)дан шу тариқа сақланмоқчи бўлди. Греция қимматбаҳо қоғозларига қўйилган процент ставкалари ҳамда дефолтга қарши бу қимматбаҳо қоғозларни суғурта қилдириш кўтарилиб кетди. «Бюджетдаги камомад кўрсаткичи кўтарилиб кетгани ва давлат қарзлари ҳажми ошиб кетгани ҳамда Греция иқтисодидаги ўсиш заифлашгани сабабли инвесторлар Грециянинг ўз қарзларини тўлай олмай қолиши»дан хавфсираб қолишлари натижасида буларнинг барчаси юқори ставкагача кўтарилди. Натижада бу кризис евро ва унинг зонасига, бинобарин бутун Европа Иттифоқига таҳдид туғдирди. Шунинг учун Грецияни бу иқтисодий зонадан чиқиши ғояси ўртага ташланди. Лекин Европа Грецияга ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бунинг эвазига Греция давлат бюджетидаги камомадни камайтириш мақсадида иқтисодий ислоҳотларни ўтказадиган ва тежамкорлик чораларини кўрадиган бўлди. Шуниси ҳам маълумки ҳозирги ислоҳотлар деган программа жорий йилнинг 28 февралида тугайди. Ҳолбуки келишувнинг мазмун-моҳияти ҳал қилувчи бўлмаган, лекин у айтиб ўтилганидек портлашни кечиктирди.

2 – Грецияга 5 йилдан бери кўрсатилган ёрдам пакети 240 миллиард евро қийматида деб баҳоланмоқда. Айни пайтда Грециянинг қарзи ҳозир 323 миллиард еврога етди. Бу қарз қуйидагича тақсимланади: бу қарзлардан 60 %и еврозонага, 10 %и Халқаро Валюта Фондига, 6 %и Европа марказий банкига, 4 %и Греция банкларига, 1 %и ажнабий банкларга, 1 %и Греция марказий банкига қайтади, 3 % бошқа қарзлар ва 15 % хазина қоғозлари ҳам бор. Евро гуруҳи қарзларга қўйилган процентлар тўланганидан кейин бюджетда 3 %га етадиган ортиқликка эришишни шарт қилиб қўймоқда. Греция эса бунга эришиш қудратига эга эмас. Лекин Греция молия вазирининг айтишича унинг мамлакати охирги келишув бўйича бу шарт доирасига қамалиб қолмайдиган бўлди. Германия ва гуруҳ томонидан бу тўғрида ҳеч қандай изоҳ берилмади. Охирги йилларда Греция зиммасига юкланган тежамкорлик сиёсати ўтган йиллар давомида иқтисодий турғунликнинг давом этиши, ишсизлик даражасининг 27 %га ўсиши ва хусусий корхоналарнинг учдан бирига яқини банкрот бўлиши ҳолатига олиб келди. Греция 2010 йилдан бери тежамкорлик ва Греция қарзлари хизматига оид Европа молиявий қутқазиш программаси доирасида кун кечирмоқда. Бу программадан Грецияга кредит берган банкларни ва эҳтиёт фондларни қутқазиш учун – бу банклар бошида француз ва Германия банклари турибди – ҳозиргача берилган қарзлардан 200 миллиард евродан ошиғи кетиб бўлди. Бу қарзлар Европа Иттифоқи, Халқаро Валюта Фонди ва Европа марказий банкининг ҳар бири томонидан берилди, бунинг эвазига Греция тежамкорлик чораларига қаттиқ амал қилиш мажбуриятини олди. Яъни Европа Иттифоқи ўзининг Грецияга юқори процентлар билан қарз берган банкларининг қарзларини ёпадиган бўлди. Бу Греция фуқароси ўз мамлакатининг иқтисодига ишончни йўқотган бир вақтда рўй бермоқда. Масалан ўтган декабр ойидан бошлаб 18 миллиард евро ортга қайтариб олинган бўлса, ҳозирги ойнинг 18 ва 19 ида 500 миллион евро қайтариб олинди. Буларнинг барчаси капитализмнинг қутқазиш режалари деган нарсанинг фасод ва хатарли эканини очиқ кўрсатиб турибди. Чунки бу режалар қутқазувчи эмас, аксинча мамлакатлар ва бандаларни қарзларга ғарқ қилувчи ва ҳалок қилувчидир…

3 – Германия Греция кризиси мавзуси борасида энг қаттиққўл сиёсат юритган ва Греция қарзларини кечиб юборишни рад этиб келаётган давлат бўлди. Шунинг учун Германия музокарачиларга бош бўлди ва баҳсларни бошқарадиган бўлди. Ҳатто бу баҳслар Германия билан Греция ўртасидаги баҳслар деб аталадиган бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам ахборот агентликлари келишув еврозонадаги 19 давлат вазирлари билан Греция ўртасидаги бир ҳақиқий музокаралар орқали бўлгани йўқ, балки Германия молия вазири билан унинг Греция ҳамкасби ўртасидаги музокаралар орқали бўлди, бу музокараларда Халқаро Валюта Фонди ва Европа Марказий банки масъуллари ҳозир бўлди, деган сўзларни келтирди. Бу эса Британиядаги Европа Иттифоқига қарши чиқаётган оқимга ўзининг бу иттифоққа йўллаётган танқидларини жадал авж олдириш имконини очиб берди. Бу оқим Европа Иттифоқини Германия ҳукмронлик қилаётган ва у орқали Германия Европа устидан ҳукмрон бўлиб олишга интилаётган бир клуб деб атади. Германия эса ўзининг молиявий жиҳатдан Европа Иттифоқининг етакчиси эканини ҳис қила бошлади. Чунки у Европанинг иқтисодий жиҳатдан энг кучли давлатидир. Шунинг учун ҳамма унга қўл узатиб ўзининг унга ва унинг ёрдамларига муҳтож эканини изҳор қиладиган бўлди. Германия Греция кризиси мавзусига енгил қарашни истамаяпти, чунки бу юқумли «касаллик» биринчи босқич сифатида Португалияга, кейинги босқичда эса худди шундай муаммолардан қийналаётган Ирландия, Италия, Испания ва иттифоқнинг бошқа давлатларига кўчиб ўтади. Бу давлатлар қутқазиш программасига бўйсунмоқда ва иттифоқ номидан Германия жорий қилган тежамкорлик сиёсатини татбиқ этмоқда. Шунинг учун агар Германия Грецияга енгил қарайдиган бўлса ана шу давлатлар ўз фуқароларининг елкасини оғир юк бўлиб эзаётган тежамкорлик сиёсатидан воз кеча бошлайди. Шунинг учун ҳам Германия молия вазири Вольфганг Шойбле – у Греция қарзларидан кечиб юбориш фикрига ашаддий қаршилардан биридир – бундай деди: «Греция ҳозирги келишувда кўрсатилган шартларни бажармай туриб ҳеч қандай ёрдам ололмайди». У яна бундай деди: «Социалистлар бошчи бўлган ҳукумат оғир вақтларни бошдан кечирмоқда» (Би-Би-Си 2015 йил 21 феврал). Греция ҳукумати вакили эса бундай деди: «Греция ва Германия Грецияни қутқазиш қарзлар программаси муддатини 4 ойга чўзиш тўғрисида келишувга эришди», унинг айтишича шерик муассасалар, Греция ва Германия тўғрисида яна бир келишув ҳам бор. (Қудс 2015 йил 20 феврал). Охири, Греция ҳукумати ана шу программага ҳеч бир гап-сўзсиз ёки шартлар қўймасдан қаттиқ амал қилиш мажбуриятини олганидан кейин Европа парламенти, тўғрироғи Германия парламенти 2015 йил 27 февралда муҳлатни тўрт ой муддатга чўзишга розилик берди… Шойбле «Ҳозирги келишувда Грецияга янги миллиардлаб маблағларни бериш ва ҳозирги программада қандайдир ўзгаришлар бўлиши мазмуни йўқ» деб таъкидлади. (Лондонда чиқадиган Араб газетаси 2015 йил 28 феврал). Шойбле бу иш «Грецияга янги миллиардлаб маблағларни бериш»га ёки «ҳозирги программа шартларини ўзгартириш»га асло тааллуқли эмаслигини айтиб тинчлантиришга ҳаракат қилди. Иқтисодий ишлар бўйича еврокомиссар Пьер Московиси эса Афинани «ўзининг европалик шериклари ва Халқаро Валюта Фонди олдидаги мажбуриятларини ҳурмат қилиш»га чақирди. (swissinfo.ch- afp_tickers‏ 2015 йил 27 феврал).

4 – Европа Иттифоқида Германия билан ёнма-ён асосий давлат бўлган Франция ҳақида айтадиган бўлсак, француз президенти Франсуа Олланд бу келишувни «Греция учун ҳам ва унга қарз берганлар учун ҳам бир яхши ечим» деб атади (Би-Би-Си 2015 йил 21 феврал). Француз молия вазири Мишель Сапен эса бундай деди: «Афина охири кредитор томонлар назорати остида қолишга розилик берди, лекин бу ерда бошқача табиатдаги иш бўлади, бу ерда аниқроғи сиёсий иш бўлади», у бу билан грекларнинг техник мутахассисларга қарши туришни истамайдиган бўлиб қолишганига ишора қилди (Франс Пресс агентлиги 2015 йил 21 феврал). Агентлик бундай деб қўшимча қилди: «Греция ўз зиммасига олган шартларга амал қилса Европа маблағ таъминотидан қолган пуллардан 2,7 миллиард долларга етадиган маблағни олиши мумкин, бу маблағ 240 миллиард еврога етадиган қутқазиш битими доирасида берилади. Греция тежамкорлик саҳифасини ёпишга қаттиқ уринмоқда. Лекин Европадаги бюджетлари борасидаги қаттиққўл сиёсат кафолатчиси бўлган Германия Грециянинг ўз молиясини тозалашни давом эттиришини ва структуравий ислоҳотларда давом этишини шарт қилиб қўйди».

5 – Америка позициясига келсак, унда бу мавзуга очиқдан-очиқ аралашиш аниқ кўзга ташланди. Чунки Америка президенти Барак Обама 2015 йил 1 февралда Си-Эн-Эн тармоғи билан бўлган мулоқотда Грециядаги молиявий кризисга шарҳ берар экан Грециянинг ёнини олиб ва Европа Иттифоқининг бу мавзуга нисбатан тутган позициясини танқид қилиб бундай деди: «Оғир аҳволни бошдан кечираётган давлатларни ҳолдан тойдиришда давом этавериш мумкин эмас». У бундай деб қўшимча қилди: «Қарзларни тўлаш имконини бериш учун бир муайян босқичда ривожланиш стратегияси зарур бўлади». Обама Грециянинг «ислоҳотлар ўтказишга ўта муҳтожлигини» тан олса-да, лекин бундай деди: «Одамларнинг турмуш даражаси 25 % нисбатда пастлаган бўлса бу ўзгаришларни бошлаш анча қийин кечади. Узоқ вақтгача сиёсий режим ва ҳамжамият буни кўтара олмайди…». Обама «Грециянинг еврозонада қолишига умид» билдирар экан «бу ҳамма томонлардан ечимларни талаб қилади» деди. У Европанинг тежамкорлик сиёсатини танқид қилиб бундай деди: «Иқтисод давомли тарзда ортга кетган пайтда тобора қийналаётган халқни янада кўпроқ ҳолдан тойдириш учун ҳаракатларни сарфлашгина эмас, балки ривожланиш стратегиялари бўлиши зарур бўлади». Обама: «Камомадни қисқартиришнинг ва мустаҳкамликни қайта тиклашнинг энг яхши йўли ривожланишга эришишдан иборатдир» деди. Америка президенти бу гапларни сўлчиларнинг Сириза партияси Грециядаги 2015 йил 25 январда ўтказилган парламент сайловларида ғолиб чиққанидан бир неча кун кейин ва Европанинг Грецияни қутқазиш босқичи ниҳоясига етишидан тақрибан бир ой олдин айтди. Бу гаплар Обаманинг Греция томонида тургани ва Европани танқид қилаётгани ҳақида Европага очиқ ишора бермоқда. Обама Грециянинг Европа Иттифоқида қолиши учун шу тариқа Европага босим ўтказмоқчи ва ўзининг Грецияни қўллашидан бу иттифоққа қарши фойдаланмоқчи. Демак Америка Грециянинг Европа Иттифоқида қолишини истайди. Чунки ана шунда бу иттифоқ кризислар ва дарз кетишлардан қийналишда давом этаверади, оқибатда бу иттифоқ қулаш таҳдид солаётган бир мўрт иттифоқ бўлиб қолади.

6 – Грециянинг ўзи эса, унда Сириза партияси бошчилигидаги сўл ҳукумат бир ой олдин ҳокимият тепасига келди. Бу ҳукумат Европа Иттифоқида қолишни истамоқда. Шунинг учун Греция бош вазири Алексис Ципрас ана шу келишувни мақтаб: «Ўзининг ҳукумати Грециядаги ва хориждаги консерватив кучлар томонидан мамлакатни шу ойнинг охирида (яъни Европа қутқазиш битими ниҳоясига етган пайтда) банкротга учратиш учун тузилган режани барбод қилганини» айтди. У бундай қўшимча қилди: «Грецияга берилган муддатни тўрт ойга чўзиш ҳақида Европа Иттифоқи етакчилари билан бузилган келишув мамлакатдаги ёқимсиз тежамкорлик чораларига барҳам беради, лекин ҳукумат ҳамон оғир қаршиликларга дуч келмоқда». У «Бу келишув тежамкорликни бекор қилади» деб даъво қилган бўлса-да лекин бу келишув қатор ён беришлар муқобилида юзага келди, ана шу ён беришлардан бири Грециянинг ислоҳотлар деб ном берилган нарсани аниқ белгилаб чиқиш мажбуриятини олганидир. Шунинг учун бош вазир «ўзининг ҳукумати бутун эътиборини янги ислоҳотлар борасида июн кириб келиши билан қарз берувчилар билан бўладиган музокарага қаратаётганини» айтди. (АФП 2015 йил 21 феврал). Греция ҳукумати Грецияга маблағ бериш муддатини – бу мамлакат тўрт йил муддатгача ислоҳотлар ўтказиш режаларини тақдим қила олиши учун – 6 ой муддатга чўзишни талаб қилган эди. Греция ҳукумати ўзининг пенсия (нафақа)лар беришда катта узилишлар бўлишини олдини олганини ҳамда солиқларнинг катта даражада кўтарилишининг ҳам олдини олганини ва европалик кредиторларни ўзларининг бюджетга тегишли реал бўлмаган талабларидан воз кечишга кўндирганини билдирди. Греция молия вазири келишувни узун йўлдаги биринчи қадам деб баҳолар экан бундай деб қўшимча қилди: «Ҳеч ким иқтисодимизга ва жамиятимизга биз рози бўлмайдиган чораларни юклай олмайди, бу келишувдаги янги нарсадир, ихтиёримизда ҳозир янги уфқлар бор, лекин биз олдинги нарсаларни ҳурмат қиламиз. Ҳозир биз бу ислоҳотларни ёзишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида ваъда бердик, биз бу ислоҳотлар бўйича жавоб берамиз». Ўз навбатида Германия молия вазири Вольфганг Шойбле ҳам бундай деди: «Греция билан тузилган бу программага муваффақият ёр бўлмас экан бу ерда бериладиган ҳеч қандай пуллар бўлмайди, бу аниқдир». (Евроньюс 2015 йил 21 феврал). Бу гаплар Греция программадаги шартларга кўнишидан олдин айтилди ва шундан кейин Германия муддатни чўзишга розилик берди.

7 – Британия позициясига келсак, Британия молия вазири Жорж Осборн Грециянинг еврозонадаги бошқа шериклар билан бўлган келишмовчилигидаги мавжуд аҳволни «Британ иқтисоди барқарорлигига нисбатан хатар туғдиради» деб баҳолаб, евро давлатлари кризиснинг авж олишига йўл қўймаслик учун бир муштарак ечимга эришиши зарурлигини талаб қилди. У «Бу оғир аҳволда кризис хатари яшириниб ётибди, бу кризис Европа иқтисодига катта зарарлар етишига олиб келиши мумкин, бу кризис Британияга ҳам хатар туғдиради» деди (Скай Ньюс 2015 йил 20 феврал). Британия Европа Иттифоқининг – модомики ўзи ундан фойдаланаверар экан ва бу иттифоқ унга ҳеч бир хатар туғдирмас экан – сақланиб қолишини истаяпти. Айниқса бутун Ғарб олами тобора чигал тус олган молиявий кризисдан қийналаётгани учун Британия шуни истамоқда. Чунки Европа Иттифоқининг ҳозирги вақтда қулаши бир зарба бўлади, бу зарба бутун капиталистик иқтисодни йўқ қилиб ташлаши ҳам мумкин. Шунинг учун Британия Европа Иттифоқининг Америкага рақобатчи сифатида сақланиб қолишини истамоқда. Чунки ана шунда Британия бу иттифоқни ўзининг Америка билан бўлган махфий курашида ва Американинг олам сиёсатида якка ҳоким бўлиб олишига йўл қўймасликда ишга солиш имконига эга бўлади.

8 – Буларнинг барчасидан қуйидаги хулосани чиқарамиз:

а) Европа Иттифоқи бир мўрт иттифоқдир. Чунки у сиёсий қарор бирлиги асосига қурилмаган. Шунинг учун у битта сиёсий вужуд эмас. Унда уни идора қиладиган битта марказий идора йўқ, аксинча у баъзи бир позициялар ва аҳволлар борасида келишиб оладиган, бошқаларида эса келиша олмайдиган давлатлар мажмуасидан иборатдир. Бу мажмуанинг йирик кучлари бу иттифоққа етакчилик қилишни ва унга ўз ирода-хоҳишини ўтказишни талашиб ўзаро рақобатлашмоқда. Айниқса бу мажмуанинг – у капитализм мабдасига қурилгани учун – манфаатпарастликка асосланиши бизга маълум экан бу кучларнинг ўзаро ана шундай рақобатлашиши табиийдир. Чунки капитализм мабдаси манфаатпарастликни ишларнинг асоси ва ўлчови қилиб қўяди. Улар миллий давлатлар бўлиб, бу давлатлар бошқанинг устидан ҳукмронликка эришишга ҳаракат қилади. Чунки бу мабда миллийликни тан олди ва уни муолажа қилмади. Шунинг учун у ўзига эътиқод қиладиган халқларни битта «қозон»да бир-бирига аралаштириб бирлаштира олмади. Европа давлатлари, айниқса йирик Европа давлатлари бу иттифоқ давлатлари устидан ҳукмронликни талашиб ўзаро рақобатлашмоқда. Масалан Германия шунга эришишга уринмоқда, Франция эса Германияга шерик бўлиб кўзга кўринадиган ролни ўйнашга ҳаракат қилмоқда, Британия эса бу иттифоқни Америка билан рақобатлашиш учун – икки томондан фойда кўрадиган тарзда – ишга солишга ҳаракат қилмоқда.

б) Америка бу иттифоқ давлатларига ўз нуфузи ва таъсирини ўтказишга уринмоқда. У бу иттифоққа зарба беришга ва уни емиришга ҳаракат қилмоқда. Акс ҳолда бу иттифоқ оламга таъсирини ўтказадиган куч-қудратга эга бир бутун сиёсий бирликка айланиб қолади. Америка евронинг ўзининг валютаси доллар билан рақобатлашадиган оламий валюта бўлиб қолмаслиги учун еврони қулатишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун Америка бу иттифоқдаги кризислардан ва унинг муаммоларидан фойдаланмоқда, бу иттифоқ қадрини тушириш учун ва ўзи капиталистик оламнинг ҳеч бир рақобатчисиз якка етакчиси бўлиб қолиш учун бу иттифоқ муолажаларини айбламоқда. Масалан Америка Греция кризисидан фойдаланиб, бу мамлакатдаги сўл ҳукуматга ёқишга ва уни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда Америка Грециянинг бу иттифоқда қолишини ҳимоя қилмоқда. Чунки ана шунда бу иттифоқ кризислар кемириб ташлайдиган мўрт бўлиб қолаверади. Шунинг учун Америка Грециядаги кризисдан фойдаланмоқда ва бу мамлакатни Европа Иттифоқига қарши позицияларни эгаллашга гижгижламоқда. Чунки ана шунда Греция бу иттифоқни емирадиган бир заифлик омили бўлиб қолади ва ана шундай тарзда бу иттифоқ қулаш хатарига дучор бўлади.

в) Германия эса бу иттифоқни ва евро гуруҳини сақлаб қолишга, бу гуруҳни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун Германия бу иккаласида қарийб биринчи сўз соҳиби бўлиб қолди, биринчи бўлиб фойда кўрадиган ҳам удир. Чунки Германия молия муассасалари фойда кўрувчидир, чунки бу муассасалар Грецияга ва бошқа Европа давлатларига қарз бермоқда ва бу пулларни фойдалар билан қайтариб олади. Шунинг учун Германия ўзининг молиявий муассасаларидаги банклар, эҳтиёт фондлари ва суғурта ширкатларидан иборат иқтисод ғилдирагини ҳаракатга келтирмоқда. Германия ўзининг бу иттифоқдаги нуфузини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун Германия ҳозир оламда ўртача буюк давлат деб аталадиган бўлиб қолди. Франция эса Германияга ўхшаб фойда кўрадиган иккинчи давлатдир. Франция ўзининг иттифоқдаги халқаро ролини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Вазиятни кузатиб бораётган Британия эса гўё бу иттифоқда аъзо эмасдек бўлиб қоляпти. Чунки у бу иттифоқни кучайтиришга ҳам ёки уни қулатишга ҳам ҳаракат қилмаяпти, балки у бу иттифоқни ишга солиб ундан фойдаланишгагина ҳаракат қиляпти, холос.

г) Шундай қилиб бу иттифоқдаги йирик давлатлар ўртасидаги ўзаро рақобат ва бу иттифоқ билан Америка ўртасидаги кураш сақланиб қоляпти. Америка бу иттифоқни емиришга ва агар имкони бўлса уни парчалаб ташлашга ҳаракат қилмоқда. Америка оламий валюта сифатидаги еврони қулатишга ҳам ҳаракат қиляпти. Чунки ана шунда Американинг кўк қоғози, ўзида босилган сиёҳга ҳам арзимайдиган кўк қоғози оламий валюта бўлиб қолаверади. Ана шунда Америка оламдаги бойликларни талаб кетаверади ва ўзининг оламга ҳукмрон биринчи давлат сифатидаги оламий лидерлигини кафолатлаш учун ўзининг ҳарбий машинасини маблағ билан таъминлайверади.

д) Шундай қилиб капитализмнинг ботил мабда эканлиги, унинг иқтисодий низоми фасод экани, унинг муолажалари хатарли ва натижалари ёмон эканлиги қайта-қайта исбот бўлмоқда. Чунки капитализм касалликларни муолажа қилмайди, аксинча тинчлантирувчи «дори»ларни беришга ҳаракат қилади, холос. Натижада муаммолар мавжудлигича қолаверади ва касалликлар сурункали касалликларга айланади. Чунки капитализм муомалалар ва қарз беришларда асос сифатида таянадиган рибо-судхўрлик қарздорнинг елкасини эзиб янчиб ташлайди. Бунинг устига қарз олиш учун хазина қоғозларини чиқарадиган қарз олувчи давлат бу хазина қоғозларини суғурта қилдириши лозим бўлади. Шунинг учун бу давлат суғурта қилдириш учун бошқа улкан маблағларни тўлайди. Натижада қарз олган давлат елкасидаги оғир юк янада оғирлашади ва анави қарз олиш уни қутқаза олмайди, аксинча қарздор давлат бюджетдаги камомаддан ва қарзни тўла олмаслигидан доим қийналаверади, қарз уни қарз берганларнинг ҳукмронлиги остида қолдираверади! Унинг фуқаролари эса доимо қашшоқликда танг ҳаёт кечирадиган бўлади, қарздор давлатни тежамкорлик сиёсатини татбиқ этишга мажбур қилиш оқибатида шундай бўлади. Сўз юритаётганимиз Греция бунга яққол мисолдир. Чунки Грециядаги кризисга оид муолажалар жуда нари борса вақтинча тинчлантирувчи муолажалардир холос, ана шундан кейин кризис яна портлайверади… Маълумки Греция тўрт аср давомида Ислом бошқаруви соясида тинчлик, омонлик ва барқарорликда фаровон ҳаёт кечирган эди.

9 жумодул-аввал 1436ҳ

28 феврал 2015м

0
0

Related posts:

Американинг Ироқдаги сиёсати Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ва Кашмир масаласи Хитой билан Афғонистон… ва Толибон ўртасидаги алоқа Сурия майдонидаги охирги воқеалар Париж ҳужумларининг уларга алоқаси борми? Сурия ва Ливия майдонидаги сиёсий ўзгаришлар
TagsАмерикаГрециякризис
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жиноятчи Хитой уйғур мусулмонларининг зиёлиларига қарши шиддатли ҳужум бошлади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мьянма режими Исломнинг каттаю кичик муқаддас нарсаларига қарши курашмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Япония: глобал сиёсий инқироз воқеаларидан фойдаланиб, геосиёсий саҳнага қайтиш сари йўл очаётган давлат

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 11.05.2026

    “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/