| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Халқаро стандартлар маҳаллий иқтисодиётнинг юксалишими ёки глобал капитализмнинг янги кишани?

Халқаро стандартлар маҳаллий иқтисодиётнинг юксалишими ёки глобал капитализмнинг янги кишани?

By htadmin
11.03.2026
181
0
Share:

Халқаро стандартлар маҳаллий иқтисодиётнинг юксалишими ёки глобал капитализмнинг янги кишани?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–25-сонли Фармони билан мамлакатда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва 2026 йилдан бошлаб босқичма-босқич халқаро стандартларга тўлиқ ўтиш режалаштирилмоқда. Ушбу ҳужжатга кўра, саноат тармоқлари бўлган тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебель, электротехника ва автомобилсозлик соҳалари 2026 йил 1 июлдан, нефть-газ, металлургия, транспорт ва қурилиш материаллари соҳалари 2027 йилдан, энергетика, кимё ва экология тармоқлари эса 2028 йилдан бошлаб тўлиқ Ғарб андозалари асосида қайта ташкил этилади (uzdiplomat.uz).

 Ҳукумат “жаҳон бозорига интеграция” ва “экспорт салоҳиятини ошириш” деб талқин қилаётган бу қадамлар замирида аслида маҳаллий иқтисодиётни глобал капиталистик тизимга тўлиқ бўйсундириш мақсади ётибди. Халқаро экспертлар ва Ғарб мутасаддилари, хусусан, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси вакиллари ўз чиқишларида ушбу стандартларни “глобал бозорга кириш чиптаси” деб аташса-да, аслият мутлақо бошқача. Нобел мукофоти лауреати Жозеф Стиглиц каби мутахассислар очиқ эътироф этганидек, бу каби халқаро стандартлар аслида ривожланган Ғарб давлатларининг ривожланаётган давлатлар устидан иқтисодий назоратини ўрнатиш ва уларни ўз технологияларига мунтазам қарам қилиш учун ишлатиладиган “нотариф тўсиқлар” ҳисобланади. Бу жараёнда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эмас, балки трансмиллий корпорацияларнинг глобал манфаатлари устувор бўлади.

Фармон билан миллий стандартлаштириш тизими тубдан қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон стандартлар институтига 2026-2028 йилларда давлат бюджетидан, яъни бевосита халқ солиқларидан 78,8 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгилангани ҳукуматнинг устувор йўналишларини яққол кўрсатиб беради. Халқнинг энг бирламчи муаммолари ва қашшоқлик чегарасида яшаётган муҳтож қатламларнинг дарди бир четда қолиб, миллиардлаб маблағларнинг Ғарб андозаларини кўр-кўрона кўчиришга сарфланиши бугунги бошқарув тизимининг ўз фуқаролари манфаатларига нақадар бефарқлигидан далолатдир. Стандартларнинг “ихтиёрий” бўлиши ҳақидаги банд эса моҳиятан халқни чалғитувчи катта бир алдовдир, чунки капиталистик бозорнинг шафқатсиз қоидалари шароитида халқаро сертификатга эга бўлмаган маҳсулот рақобатга бардош бера олмайди ва бозордан тез фурсатда сиқиб чиқарилади. Европа Иттифоқининг савдо бўйича масъул комиссарлари ўз баёнотларида “стандартларга риоя қилмаслик – Европа бозорига йўлнинг бутунлай ёпилиши” эканини очиқ-ойдин таъкидлашади. Бу эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий ташкилотлардан лицензия ва сертификатларни жуда қиммат нархларда сотиб олишга, демакки, маҳаллий бойликни Ғарб иқтисодиётига билвосита “иқтисодий ўлпон” сифатида йўналтиришга мажбур қилади. Ҳатто таълим тизимида ҳам “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали Ғарб тажрибасига таяниш ва “2+2” қўшма дастурларини жорий этиш орқали келажак авлод кадрларини фақат глобал капитал учун “сифатли ва арзон ишчи кучи” сифатида тарбиялаш мақсад қилинган.

Аслида, Ғарб стандартларисиз ҳам ривожланишнинг самарали, муқобил йўллари мавжуд ва бу ҳеч қандай хаёлий назария эмас. Бунинг учун давлат биринчи навбатда “экспортга йўналтирилган иқтисодиёт” деган капиталистик қопқондан воз кечиб, ички бозорни ҳимоя қилиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни реал қўллаб-қувватлаш стратегиясига ўтиши керак. Шу шарт биланки, ички бозорни ҳимоя қилиш ниқоби остида маҳаллий монополистлар тегирмонига сув қуйилмаслиги керак. Аслида, уларни тамоман йўқотиш зарур. Халқаро сертификатлар учун миллиардлаб маблағ сарфлагандан кўра, бу маблағларни маҳаллий хомашёни қайта ишловчи кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун фоизсиз ва узоқ муддатли ресурслар ажратишга, ички бозорда рақобатбардош маҳаллий брендларни яратишга йўналтириш лозим. Иқтисодий мустақиллик Ғарб технологиялари ва стандартларига қарам бўлишда эмас, балки маҳаллий илм-фан ва инновацияларни халқнинг эҳтиёжларига мослаб, мустақил равишда ривожлантиришда намоён бўлади. Аҳолининг харид қобилиятини ошириш, ички истеъмолни рағбатлантириш ва иқтисодиётнинг реал секторини ташқи қарзларсиз, ички имкониятлар ҳисобига юксалтиришдир. Агар давлат халқаро молиявий ташкилотлар олдида ҳисобот беришдан тўхтаб, ўз фуқароларининг эҳтиёжларини қондиришни биринчи даражали вазифа қилиб белгиласа, ҳеч қандай Ғарб “стандарти”сиз ҳам қудратли ва мустақил иқтисодий тизим барпо этиш мумкинлиги тарихий ва иқтисодий фактдир. Масалан, XIX асрда АҚШ ва Германия ўша пайтдаги дунё етакчиси бўлган Британиянинг “эркин савдо” талабларига ва унинг саноат андозаларига бўйсунмай, аксинча ўз ички бозорини юқори божлар билан ҳимоя қилиш ва маҳаллий технологияларини яратиш орқали саноат гигантларига айланган. Улар Британиянинг тайёр технологияларига қарам бўлиш ўрнига, ўзларининг мустақил ишлаб чиқариш базасини қуриш йўлини танлаганлар.

Бироқ бу каби капиталистик-демократик ислоҳотларнинг энг катта иллати шундаки, улар инсонни фақат моддий фойда келтирувчи восита сифатида кўради ва халқаро корпорациялар учун халқ бойликларини хорижий инвестиция ниқоби остида қонунийлаштириб беради. Ушбу иқтисодий мустамлакачиликка барҳам берадиган ягона, ҳақиқий ва барқарор ечим – бу Ислом низомидир. Бу ечим инсоният тарихида минг йилдан ортиқ вақт давомида муваффақиятли қўлланилган амалий йўлдир. Исломий саноат сиёсатининг моҳияти Ғарбдан тайёр маҳсулот сотиб олиш ёки уларнинг “стандарт”ларига мослашиш эмас, балки биринчи навбатда станоклар, моторлар ва оғир саноат жиҳозларини ишлаб чиқарувчи мустақил базани барпо этишдир. Исломда бундай оғир саноатни йўлга қўйиш шунчаки иқтисодий режа эмас, балки мусулмонларнинг иқтисодий ва ҳарбий мустақиллигини таъминловчи, душманга қарши қувват тайёрлаш ҳақидаги шаръий ҳукмга асосланган вожиб (фарз) амалдир. Халифалик давлати саноатлаштиришни давлатнинг энг устувор вазифасига айлантиради ва бунда фақат истеъмол моллари ишлаб чиқариш билан чекланмай, балки ишлаб чиқариш воситаларини яратишга асосий урғу беради.

Мусулмон ерлари саноат учун зарур бўлган барча хомашё – темир, мис, уран, олтин, кумуш, нефт ва газ манбаларига тўла-тўкис эга. Халифалик бу бойликларни капиталистик тизимдаги каби хомашё ҳолида арзонга сотиб юбормайди ёки Ғарб стандартларига мос бўлиш учун уларнинг технологиясига қарам бўлмайди. Аксинча, давлатнинг устувор вазифаси сифатида тезкор равишда оғир машинасозликни ривожлантиради. Бу сиёсат нафақат давлатнинг мудофаа қудратини оширади, балки иқтисодиётнинг барча тармоқларини, жумладан, транспорт, алоқа ва қишлоқ хўжалигини ҳам мустақил равишда юксалишга олиб келади. Исломий бошқарувда ишлаб чиқариш ва савдо қоидалари Ғарбнинг сиёсий босими ёки банк манфаатлари учун эмас, балки илоҳий адолат ва жамият фаровонлиги учун хизмат қилади.

 

Салоҳиддин

11.03.2026й

 

TagsХалқаро стандартларюксалиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Минтақа парчаланишини тўхтатиш мустамлакачи Сайкс-Пико чегараларига риоя қилиш билан бўлмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳалаб жанги: АҚШ вайрон қилиш билан эришолмаган нарсасига таҳдид қилиш билан эриша олармикин?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яманга қарши уруш шунча офатлар устига инсоний офатга ҳам сабаб бўлмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/