Халқаро Валюта Фонди ва унинг иқтисодчилардан иборат жиноятчи тўдалари Покистонни халқаро судхўрлик мафиясига ўлжа қилиб бермоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Халқаро Валюта Фонди ва унинг иқтисодчилардан иборат жиноятчи тўдалари Покистонни халқаро судхўрлик мафиясига ўлжа қилиб бермоқда
Давлат банкининг охирги ҳисоботида ажнабий валюта резервини яхшилашга ҳамда ташқи инвестициялар сабабли юзага келган савдодаги пасайишга алоқадор режим талаблари ошкор бўлди. Йирик миқдорда доллар оқиб келиши ортидаги асосий сабаб қимматбаҳо қоғозлар шаклидаги ажнабий инвестициядир. Улар уч ой муддатга берилган бўлиб, фоизлари дунёдаги энг баланд даража, яъни 13,6 фоизни ташкил қилади. Халқаро Валюта Фонди Покистон иқтисод манбаларини улкан фоиз тўловлари орқали тортиб олиш учун халқаро судхўрлик мафияси билан иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйди. Халқаро Валюта Фонди бу ишни молиявий маслаҳатчи Абдулҳафиз Шайх ва давлат банки бошқарувчиси Ризо Боқир орқали амалга оширяпти. Бажва-Имрон режимининг Покистон иқтисоди бошқарувини Халқаро Валюта Фондига топшириб қўйиши янги мустамлакачилик тарихида мисли кўрилмаган иш бўлди. Бу иш молиявий сиёсатни топшириб қўйиш орқали юз берди. Бу коррупциячи судхўр халқаро мафия лойиҳаларни молиялаш билан шуғулланар экан, уларнинг жуда паст фоиз ставкалари бўйича молиялаштирилишини кафолатлайди. Америка федерал резервлари жорий йилда фоиз нисбатини уч марта камайтирди. Лондондаги банклар ўртасида фоиз нисбати 1,9 % бўлса, Швецарияда 0,75 % бўлди. Айни пайтда Покистон уларга етти баробар кўп нисбатни бермоқда. Халқаро судхўрлик мафияси Халқаро Валюта Фонди сиёсатлари сабабли молиявий иқтисодни ўлдирмоқда. Покистон шу туфайли ҳаддан ташқари кўп пуллар тўлади.
Покистон ҳукмдорлари Покистонни халқаро судхўрлик мафиясига ўлжа қилиб берганлари учун Аллоҳ ва росули томонидан бўладиган урушга ҳақли бўлиб қолишди. Шайтон васвасасига дучор бўлган ҳукмдорлар одамларга Покистонни Мадинадаги каби давлатга айлантириб юборамиз деб айтган ёлғонларидан заррача уялишмаяпти. Улар хорижий ёрдамга эга бўлиш ва Ғарб уларни мақташини хоҳлаб мустамлаканинг барча талабларига рози бўлишди. Режим уч минг миллиард рупиядан кўпроқ пулни тежаб қолиши керак эди. Яъни, судхўрлик фоизларини тўлашдан бош тортиши керак эди. Бу маблағ федерал ривожланиш бюджетидан беш марта ва мудофаа бюджетидан икки марта кўп пулдир.
Шунингдек, режим ички қарзлар устидаги фоизларни тўлашдан ҳам бош тортиши керак. Чунки одамлар ундан кенг шаклда фойдаланиши мумкин. Бу режим яна тилла динор ва кумуш дирҳам асосидаги валютани йўлга қўйиш учун амалий қадам ташлаши даркор. Бундан ташқари рупиянинг долларга таянишидан пайдо бўлаётган қалқишлардан Покистонни қутқариши керак.
Агар Бажва-Имрон режими Ислом ва мусулмонларга холис бўлганида, Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам бериш қаршисида йўлни очиб қўйган бўлар эди. Чунки Ҳизб Халифалик давлати ва Уммат йўлиқаётган муаммолар хусусида тўғри тушунчага эга. Бу режим Халифалик давлати сиёсатлари ҳақида Покистондаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг расмий нотиғи Навид Баттдан билиб олиши мумкин. Чунки у етти йилдан кўпроқ вақт олдин режим томонидан ўғирлаб кетилгандан бери унинг зиндонларида ҳибсда сақланмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир Покистондаги ва бутун исломий юртлардаги мустамлакачилар илдизини қандай қўпориб ташлашни билади. Бу эса, Уммат ва Исломнинг оламшумул майдонда оёққа туришига йўл очади. Куч ва ҳимоя аҳлидаги холис кишилар мустамлакачилик барча нарсани вайрон қилишидан олдин уни тўсиш вақти келди.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ