Хитой ҳамда АҚШ сайловлари натижалари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Хитой ҳамда АҚШ сайловлари натижалари
Устоз Ҳасан Ҳамадон
Хитой раҳбари Си Цзинпин бундан икки ҳафта олдин, Пекин Тайван атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулот ўтказганидан бир неча кун ўтиб, ўз мамлакати кучларини урушга шайлигини кучайтиришга чақирди. Хитой оммавий ахборот воситалари ХХР раҳбари Сининг Хитой армияси ракета кучлари бригадасига ташрифи чоғида «Армия ҳар томонлама ҳарбий машғулот ва тайёргарликни кучайтириши ҳамда кучларнинг мустаҳкам жанговар салоҳиятга эга бўлишини таъминлаши керак» деган сўзларидан иқтибос келтирди. Си Цзинпин «Аскарлар тўхтатиб қолиш ва жанг қилиш бўйича стратегик имкониятларини кучайтириши керак», деб қўшимча қилди ва Хитой армияси «мамлакатнинг стратегик хавфсизлиги ва асосий манфаатларини ҳимоя қилиши керак»лигини таъкидлади.
Шубҳа йўқки, Трамп ҳам, Харрис ҳам АҚШ президентлигига номзод сифатида Қўшма Штатларнинг биринчи давлат сифатидаги мавқеини ҳимоя қилишни ва Америка гегемонлигини сақлаб қолишни, шунингдек, нафақат халқаро, балки кутилаётган минтақавий гегемон учун муаммолар ва тартибсизликлар келтириб чиқаришга уринишни ўз олдиларига мақсад қилишган.
Мавзу фақат Хитойнинг юксалиши, Россияга қарши кураш ва илғор технологиялар устида кетаётган пойга каби Америка қарши туриши керак бўлган глобал таҳдидларни аниқлаш, шунингдек, хавф-хатарларни ўрганиш ва уларни билишдангина иборат эмас. Шубҳасиз, булар халқаро муаммоларни ҳамда минтақавий ва Американинг ичидаги хавф-хатарларни ўрганишда муҳим ва зарурий, албатта. Лекин энг муҳими буларни ўрганиш ва билиш муҳимлиги билан чекланиб қолмасдан балки уларга қарши курашиш стратегиялари, услублари ва воситаларини, шунингдек, уларни қандай ҳал этиш кераклигини, ушбу хавф-хатарларнинг назоратдан чиқиб кетмаслигини ва Америка томонидан рухсат берилган даражада сақланиб қолинишини таъминлайдиган тарзда белгилашдан иборат. Бу ечимларни давлат ортидаги давлат режалар тузиш ва устувор масалаларни белгилаш орқали жорий қилади. АҚШ конституциясига кўра, келаётган ҳар бир президентга баъзи воситалар, услублар ва сиёсий ҳужжатларни ўзгартириши учун маълум имкониятлар қолдирилади. Шунингдек, у стратегияларни татбиқ этишда келиб чиқадиган баъзи муаммоларни қандай ҳал этиш ва бунда ғайрат кўрсатиш имкониятига ҳам эга. Бу масала Республикачилар партиясининг табиати ва президентнинг менталитетини, шунингдек, Демократик партияни ва президентнинг шахсиятини ўрганиш орқали турлича муҳокама қилиниб, кўриб чиқилади. Шу билан бирга, Америка саҳнида юзага келган хавфли бўлинишлар ва баъзи масалалар бўйича фарқли тушунчалар ҳам эътироф этилиши лозим.
Масалан, Трамп Қўшма Штатлар у ёки бу тарзда иштирок этаётган хорижий можароларни тугатишга урғу беради. У институционал чекловлар ёки иттифоқларга риоя қилишдан кўра битимлар тузишга асосланган ёндашувни қабул қилади. Харрис эса, Американинг стратегик манфаатларини мустаҳкамлаш учун кучли иттифоқлар ва кўп томонлама ҳамкорлик, айниқса, Европа ва НАТОдаги шериклар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлайди.
Америка Хитойни энг хавфли ташқи масалалардан бири ва энг хавфли потенциал минтақавий гегемон деб белгилади. Шу боис Хитой хавфи, уни четлаб ўтиш ва эътиборсиз қолдириш мумкин бўлмайдиган қатъий белгиланган чизиқ сифатида, номзодларнинг ҳар бири учун устувор вазифага айлантирилди. Чунки Хитойнинг юксалиши Америка учун энг катта хавф ҳамда сиёсий ва иқтисодий муаммо ҳисобланади. Бу Трамп ва Харриснинг, муҳим секторларни ҳимоя қилиш ва маҳаллий саноатни рағбатлантириш учун, Хитой импортига бож тарифларини жорий этиш муҳимлиги ҳақидаги келишувида яққол кўринди. Икки номзод қайси секторлар нишонга олиниши ва қайси давлатларга санкция қўлланиши ҳақида келиша олмади.
Масалан, Кевин Радд (у 2007 йилдан 2010 йилгача Австралиянинг йигирма олтинчи бош вазири, кейин 2010 йилдан бошлаб 2012 йилгача ташқи ишлар вазири бўлган ва 2013 йилда яна бош вазирлик лавозимига қайтган) ўзининг «Муқаррар бўлмаган (олдини олиш мумкин бўлган) уруш: Америка ва Си Цзинпин етакчилигидаги Хитой ўртасида жиддий кураш бошланиши хавфлари» номли китобида шундай дейди: «Си Цзинпиннинг таъсири Пекиндаги бошқарув тизимининг барча даражаларига етиб борди. Чунки унинг «янги авторитар тенденцияси» ҳокимият жиловини янада кучлироқ қўлга олди». У яна шундай дейди: «Си Цзинпин даврида сиёсатни ишлаб чиқиш механизми ўнта «бир марказдан келиб чиқадиган манфаатлар доираси» ичида тузилиши мумкин. Бу манфаатлар доираси маҳаллий ҳокимиятни мустаҳкамлаш, Тайван устидан «назоратни қайта тиклаш», узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш, Хитой армиясини кучайтириш ва Тинч океанидаги стратегик чуқурликни оширишни ўз ичига олади».
Бу чуқур қараш, шубҳасиз, Хитойни жиддий қизиқиш ва ўрганиш мавзусига айлантиради. Шу боис, Оқ уй президенти, Хитойга қарши туриш услублари ва воситаларидаги фарқларга қарамай, Америка стратегиясининг бир қисми сифатида Хитойга катта аҳамият бериши керак бўлади. Унга қарши туришда Трампнинг асосий эътибори зарурий товарларнинг Хитойдан импорт қилинишини босқичма-босқич тўхтатишнинг иқтисодий ва тижорий томонларига қаратилди. У, шунингдек, Американинг Хитойга сармоясини ва Хитойнинг Америкадаги сармояларини фақат Америка манфаатларига хизмат қиладиган сармоялар билан чеклайдиган қоидаларни жорий этишга ваъда берди. Харрис эса, Хитой билан технология соҳасида рақобат қилишни, масалан, илғор яримўтказгичларнинг Хитойга етиб боришини чеклаш учун экспортни назорат қилишни, шунингдек, муҳим минераллар ва қайта тикланадиган энергия билан боғлиқ стратегик тармоқларнинг ички ўсишини рағбатлантиришни биринчи ўринга қўйишга эътиборни қаратди.
Харрис Хитойга қарши туришда минтақавий ташкилотларни ва ҳарбий блокларни сақлаб қолишга ҳамда уларнинг имкониятларини оширишга таянади. Шунингдек, минтақадаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашдан ташқари, ASEAN ассоциацияси, Ривожланиш учун Ҳинд-Тинч океани иқтисодий асослари каби минтақа давлатлари томонидан бошқариладиган доираларда иштирок этишни давом эттиради. Айни пайтда Трамп Пекин билан келишиш йўлини тутади, яъни Хитой Америкага савдо борасида ён беради, бунинг эвазига Америка Тайван билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини озайтиради. Албатта, у бунда Тайваннинг аннекция қилиб, қайтариб олинишига рози бўлмайди. Аммо бу келишув жуда заиф бўлиб, ҳатто Республикачилар партиясининг ўзи томонидан қаршиликка учрамоқда. Чунки аксар Республикачиларнинг фикрича, Хитойни ҳар томонлама тўхтатиб қолиш хавфсизлик ва иқтисодий чораларни икки баравар оширишни талаб қилади. Бундан ташқари, Республикачилар партиясининг кўпчилик аъзолари Тайванга нисбатан хайрихоҳ позицияни эгаллаган. Харрис эса, Тайван бўғозида барқарорликни сақлашни биринчи ўринга қўяди. Шу билан бирга, Хитойни маҳаллий ва минтақавий муаммолар ва хавфлар доирасида ушлаб туриш мақсадида Тайбейни мудофаа қобилиятини ошириш учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақиради. Токи, Хитой Америка рухсат берганидан ортиқ ўйламасин.
Бироқ, агар Яқин Шарқ минтақаси катта минтақавий урушга кирмаса ва у ерда Американинг устувор масалаларини ўзгартириб, карталарни аралаштириб юборадиган тасодифий воқеалар юз бермаса, бу ишлар ўз жойида қолади. Яна Аллоҳ Билгувчидир.
Роя газетасининг 2024 йил 6 ноябр чоршанба кунги 520-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ