| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Хитой иқтисодининг юксалиши тасодифан юз бергани йўқ

Хитой иқтисодининг юксалиши тасодифан юз бергани йўқ

By htadmin
10.12.2016
1870
0
Share:

Хитой иқтисодининг юксалиши тасодифан юз бергани йўқ

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

1 –        Хитой иқтисодининг юксалиши тасодифан юз бергани йўқ. Аксинча у яхшилаб ўйланган стратегиянинг бир қисмидир. Бу стратегия Дэн Сяопин даврида бошланган бўлиб у баъзиларга «очиқ эшиклар сиёсати» номи билан таниш. Сяопиндан кейин бу стратегияни унинг ўринбосарлари «Хитойнинг тинч ривожланиши» деган ном остида шакллантиришди. Бу икки стратегия ­ яъни очиқ эшиклар сиёсати ва Хитойнинг тинч ривожланиши ­ ўз мағиз моҳиятида Хитойнинг яна бир иқтисодий қувватга ва ҳарбий қудратга айланиши ҳақида сўз юритади. Бу қудрат Хитойга ўз иқтисодий ва тижорий манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради. Шунингдек бу икки сиёсатдан мақсад Хитойнинг ўз идеологиясини хорижда зўр бериб кучайтириш борасидаги саъй­ҳаракатлари аҳамиятини камайтириб кўрсатадиган ҳар қандай кимсага қарши тўсиқ қўйиш ва Хитойга қарши иш олиб борадиган йирик кучларга, энг аввало Қўшма Штатларга қарши туриш ҳам эди. Шунингдек бу икки сиёсатдан мақсад Хитойнинг Тинч океани минтақасида ўз ҳукмронлигини ёйиш нияти йўқ эканини билдириб қўшни давлатлар қўрқувини босиш ва уларни тинчлантириш ҳам эди.

2 –        Бунга эришиш учун Хитой ўз иқтисодини қуйидаги икки босқич бўйича ривожлантирди. Биринчи: қишлоқлардаги аҳволни яхшилаш. Иккинчи: қишлоқ минтақаларини саноатлаштириш ва муассасаларни ислоҳ қилиш. Бунга маҳаллий арзон ишчи кучларидан фойдаланиш, Ғарб ва Россиядан технология олиш ­ бундан олдин илғор технология тўсиб қўйилган эди ­ илдам ҳазорий кенгайиш ва экспорт ёрдам берди. Экспорт саноатлаштириш ва бутун оламга арзон товарларни сотиш йўналиши бўйича кетди. Хитой саноатининг жуда кўп экспорт товарлари Германия ва Японияга кетадиган бўлди. Шунинг учун Хитой саксонинчи ва тўқсонинчи йилларда улкан иқтисодий ўсишни бошидан кечирди. Чунки масалан 1979 йилдан 2010 йилгача Хитойнинг йиллик ялпи маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришининг ўсиш кўрсаткичи 9,91 % бўлди. 1984 йилда бу кўрсаткич энг юқори даражага, 15,2 %га етган эди. 2007 йил Хитой ялпи маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришининг ўсиши 13 %га етди. Бу секинлашиш бошланишидан олдин рўй берди. Хитой иқтисоди ўтган ўн йил ичида рўйи рост намоён бўлди. Хитой ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши бўйича 2000 йилда Италиядан, 2005 йилда Франциядан, 2006 йилда Британиядан, 2007 йилда Германиядан, 2010 йилда эса Япониядан ўзиб кетди. (бу маълумотлар 2011 йил 17 февралда CNN сайтида «Хитой энг бой давлат, лекин хитойликлар ҳамон камбағал ҳаёт кечиришмоқда» деган ном остида Нин-Хай Ценг томонидан келтирилди). Бу билан Хитой Қўшма Штатлардан кейин турадиган иккинчи энг катта иқтисодга айланди. Бу ерда Хитой 2019 йил кириб келиши билан оламдаги энг катта иқтисодий қувватга айланади деб фол очаётганлар ҳам бор. («Экономист» журнали сайти, 2011 йил 11 январ, «Бир четга эсон­омон чиқиб олишнинг йўли қандай» деган сарлавҳа остида). Гуллаб­яшнашнинг бу даври баъзи хитойликларни «Хитойнинг олтин асри келган бўлсин» деб сиғиниб ёлворишга ундади.

3 –        Хитой иқтисоди устунлигини таъминлашга оид марказий масала ўз валютаси «жэньминьби»ни ­ уни юан деб ҳам аталади ­ Америка долларига нисбатан муайян чегаралар доирасида ушлаб туришга, бинобарин Хитой экспорт товарларининг арзон бўлишини ҳамда оламнинг барча тарафларидаги импортёр давлатларни қизиқтириб жалб қила оладиган бўлишини таъминлашга зўр бериб ҳаракат қилиши бўлди. Хитой бунга бир неча воситалар орқали эришди. Бу воситалардан бири масалан қуйидагидир: Хитойдаги саноат корхоналари эгалари ўзларининг экспорт товарлари эвазига Қўшма Штатлардан доллар олишган пайтда бу долларлар дарҳол юанга алмаштириладиган бўлди. Чунки Хитой маҳаллий бозорида қонуний алмаштириш юан билан бўлади. Корхоналар эгалари таъминотчиларга ва ишчиларга юан билан ҳақ тўлашлари керак, маҳаллий муомалалар (ҳисоб­китоблар, харажатлар ва бошқалар) ҳам юан билан йўлга қўйилиши керак. Бу эса юанга бўлган босимнинг ошиб кетишига олиб келади. Чунки бу валютага бўлган талаб ортади ва юаннинг доллар муқобилидаги қийматининг ошишига сабаб бўлади. Шунинг учун Хитой марказий банки маҳаллий бозордан келадиган ортиқча юандан халос бўлиш учун бир қатор турли технологиялардан, жумладан маҳаллий қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа ҳар қандай молиявий қуроллардан фойдаланади. Бу марказий банк ўз навбатида ўзидаги долларларни Қўшма Штатлар иқтисодига қайтаради, буни Америка хазинаси қимматбаҳо қоғозларини сотиб олиш орқали амалга оширади. Шу тариқа Хитой ҳукумати ўз валютаси қийматининг доллар муқобилида кўтарилишига йўл қўймасликка қодир бўлади. Шу тариқа Хитой Қўшма Штатлар учун асосий кредитор давлатга айланди. 2011 йил май ойида Хитой Америка хазинаси эга бўлган ажнабий молиявий қоғозларнинг 26 %ини ўз қўлига тўплаб олди (у Американинг жами давлат қарзининг 8 %ига тенг).

Хитой юан сиёсатини қаттиқ туриб ҳимоя қилди. Чунки Пекин агар юан қиймати тезлик билан кўтариладиган бўлса бу нарса ўзининг экспорт товарларига салбий таъсир кўрсатишини (чунки бунинг оқибатида Хитой товарлари кўп харажатли бўлиб кетар ва хориждаги рақобат қудрати камайиб кетар эди), бинобарин саноат корхоналари ёпилишга мажбур бўлишини, бунинг оқибатида миллионлаб хитойликлар ишсиз бўлиб қолишини, бу эса мамлакат барқарорлигига хатар туғдиришини билдирди.

4 –        Қизиғи шуки, Хитойнинг энг катта тижорий шериги Америка Хитой иқтисодининг ўсишида катта рол ўйнади ва ҳамон ўйнамоқда. Бу Американинг Пекинга «энг яхши миллат» мартабасини бериши орқали бўлди. Қўшма Штатлар бу мартабани ҳар йили янгилаб турар эди. Икки мамлакат ўртасидаги савдо балансида бузилиш рўй берганига қарамай бу мартабани Хитойга берди. Ҳатто 2000 йилда бу мартаба доимий бўлиб қолди. Америка ана шу бузилишга тоқат қилди, чунки у қуйидаги икки муҳим мақсадга хизмат қилар эди:

Биринчидан: Хитойни ўз иқтисодини янада ўстириш учун олам бўйлаб ресурсларни идора қилиш ва таъминлаш билан доим банд қилиб қўйиш. Бу нарса Хитойни иқтисодий ўсишни сақлаб қолиш учун янада кўпроқ ресурсларни ўз қўлида тўплашга мажбур қилади. Бу нарса ўз ҳарбий қудратини ўстириш ҳисобига (зиёнига) бўлади. Шуни эслатиш лозимки, Америка Совет Иттифоқини қуролланиш пойгаси орқали мағлуб қилган эди. Вашингтондаги сиёсатчилар Хитойни у билан иқтисодий соҳада рақобатлашиш орқали мағлуб қилиш мумкин деб ишонишади.

Иккинчидан: капитализм ва америкача қийматларга ошиқ бўлган хитойликлар табақасини пайдо қилиш. Бу билан Хитой демократик ўзгаришга нишон бўлади. Бошқача айтсак Америка Хитойда капитализмга мафтун бўлган ўрта табақани ишга солиб коммунистик партияга қарши қўзғолонни аланга олдиришга доим интилиб келди ва ҳамон интилмоқда.

Бунга қўшимча ўлароқ Қўшма Штатлар Хитойнинг минтақа ва олам ишларида янада каттароқ рол ўйнаши имкониятларини чиппакка чиқарди. Америка бирин­кетин алмашадиган Хитой ҳукуматларини ички муаммолар ва Хитой атрофида рўй берадиган ташқи муаммолар билан доимо банд қилиб қўйишга ҳаракат қилди. Шу мақсадда Хитойнинг Тибет ва Ксингангга бўлган муносабатига доир инсон ҳуқуқи масалаларини Пекинга қарши ишга солди. Америка Хитой сиёсатчиларини ҳолдан тойдириш ва уларни ниҳояси йўқ муаммолар билан банд қилиб қўйишни таъминлаш учун Тайван, шимолий Корея ва Тинч океани минтақасида хавфсизлик масалаларидан ҳам фойдаланди.

5 –        Американинг Ироқ ва Афғонистондаги фалокатли уруши ҳамда 2008 йилдаги оламий иқтисодий кризис Америка­Хитой алоқаларининг кескин қисқаришига олиб келди. Америка илгаригидек буюк қувват ҳисобланмайдиган бўлиб қолди. Олам 1991 йилдаги бир қутбли дунёдан ­ Америка 2003 йилда Ироққа бостириб кирганидан кейин ­ кўп қутбли дунёга айланди. Ироқда турли йирик кучлар минтақа устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун Америка билан рақобатлашадиган бўлди. Уларнинг орасида энг кўзга кўринган давлатлардан бири Хитой бўлди. Бу ерда Ғарбдаги баъзи муфаккирларнинг фикрича дунёдаги кучлар баланси муқаррар равишда Хитой фойдасига ўзгармоқда. Масалан 2008 йилда ёзувчи Эймон Финглтоннинг «Аждарҳо оғзида ўзни тутиш: Хитойнинг ҳукмронлиги оқибатида Американинг келажакдаги тақдири» номли китоби чиқди. Яна «Хитой оламга ҳукмрон бўлса Ғарб оламининг куни битади ва янги дунё системаси туғилади» номли китоб ҳам бор. У ёзувчи Гакойоники бўлиб, 2009 йилда чиқди. «Пекиннинг куч тўплаши: Хитойнинг истибдодий модели XXI асрда қандай сатрларга битилади» номли бошқа китоб ҳам чиққан, унинг муаллифи ёзувчи Стефан Халбор. Бу китоб 2010 йилда чиқди.

Иқтисодий соҳада бутун олам хитой иқтисоди оламий бўронни Америка ва Европадан кўра яхшироқ тарзда енгиб ўтганига гувоҳ бўлди. Шунинг учун Америка сиёсатчилари ва иқтисодчилари Пекинга қаттиқ ҳужум қилишиб юаннинг паст қийматини сақлаб туришда айблашди. Улар бу сиёсат қулаётган Америка иқтисодининг жонланиши имкониятларига зарар қилади ва Американинг жаҳон бозорлари билан рақобатлашиш қудратига зарар етказади деб ҳисоблашмоқда. Шунинг учун 2009 йил январда Гайтнер Америка хазина вазири бўлишидан олдин бундай деди: «Президент Обама ­ иқтисодчи экспертлар томонидан чиқарилган бир қатор кенг хулосаларга таяниб ­ Хитой ўз валютаси билан ўйин қиляпти деб ҳисоблайди». (Жакез Калмс, «Нью­Йорк Таймс» сайти, 2009 йил 22 январ, «Гайтнер Хитой савдоси хусусида қаттиқлаштирилган позицияга ишора қилмоқда»). Албатта бу танқидлар ноўриндир. Чунки доллар қийматининг пасайиши ­ юан қийматининг пасайишини қўллаб­қувватлаётган Хитой марказий банкига алоқадор бўлишидан кўра кўпроқ ­ қўшимча долларларни босиб чиқариш орқали доллар қийматининг федерал резерви камайиши билан боғлиқдир. Бундан ташқари Хитой яқинда ўз валютаси қийматини кўтаришга рухсат берди. Америка босимлари сабабли эмас, балки ўз иқтисодининг бир қисми бўлган кўчмас мулк бозори бошидан кечираётган бузилиш фактини ҳисобга олиб шунга рухсат берди. Ҳозирда қарийб 8 %га етган Хитой умумий маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришнинг пасайишидаги сабаб мана шудир.

Ҳарбий соҳага келсак, молиявий кризис Қўшма Штатларни ўз ҳарбий соҳасини қисқартиришга мажбур қилди. Чунки мудофаа вазирлиги пентагон мудофаа бюджетида катта қисқариш бўлганини эълон қилди. Бир неча қурол­аслаҳа программалари қисқартирилди. Қўшма Штатлар бир вақтнинг ўзида икки урушга кириш сиёсатидан расман воз кечди. Шу йўналиш доирасида Америка ва унинг Тинч океани минтақасидаги иттифоқчилари ҳар қачонгидан ҳам кўра Хитойнинг ҳарбий қудратидан, хусусан денгиз кучларидан огоҳ бўлиб турадиган бўлиб қолишди. Американинг оламдаги ҳукмронлиги заифлашиши Хитойнинг ўз ҳарбий мускулларини намойиш қилишига туртки берди. Масалан 2007 йил ноябрда Хитой Америка ҳарбий кемаси «USS Kitty Hawk»нинг Гонконгдаги Виктория бўғозига кириб келишига йўл қўймади. 2009 йил мартда эса Хитойнинг бир гуруҳ ҳарбий кемалари Хитой денгизи жанубида Қўшма Штатларнинг патрул кемаси «USNS»га нисбатан жиғига тегадиган ҳаракатларни қилди. Бундан ташқари Хитой ўзининг мина ташувчи кемалари флотини янгилади. Хитойнинг икки авианосецга эга бўлиш режалари бор бўлиб, анъанавий ядровий ҳужумининг янги турини пайдо қилиш соҳасига ва баллистик сув ости кемаларига кўп маблағлар ажратган. Америка денгиз кучларининг собиқ вакили Сет Кропсининг айтишича, Хитой Америка денгиз кучлариникидан кўра каттароқ сув ости кучларини йиғиш имконига эга. Бу кучлар 15 йил орасида 75 сув ости кемасидан иборат бўлади. Хитой ўз ҳарбий кучларини янгилаётган ҳозирги вақтда Қўшма Штатларнинг Тайванни ҳимоя қилиши қийин бўлиб қолади. «Ранд» институтининг 2009 йилдаги тадқиқотига кўра 2020 йил Қўшма Штатлар Тайванни Хитой ҳужумларидан ҳимоя қилолмай қолади. Хитой денгизининг жанубида Хитой денгиз кучларининг кўпайиши кутилмоқда. Бу денгиз Хитой учун Тинч океанга чиқиш эшиги ва оламга углеводород етказиб бериш чизиғи ҳсобланади. (Роберт Каплан «Foreign Affairs» журналининг 2010 йил май/июн сонида чиққан «Хитой қудрати географияси» номли мақоласида).

Хитой ҳарбий қудратининг тез ўсиб бораётгани ва Пекиннинг Америка кемаларининг баъзи денгиз ўтиш йўлларига ва портларига кириб келишига тўсқинлик қилиш учун ўз денгиз кучларини ишга солиш истаги Американи ташвишга солмоқда. Шунинг учун Америка кейинги пайтларда Тинч океани минтақасидаги бир неча давлатлар билан тузган хавфсизлик бўйича шартномаларини янгилашга тинимсиз ҳаракат қила бошлади. Бу давлатлар жумласига Япония, Австралия, Индонезия, Жанубий Корея киради. Шунингдек Қўшма Штатлар Тайванга қиймати 6,4 миллиард доллар бўлган қурол­аслаҳа етказиб беришни ваъда қилди. Обама ўтган йили Тинч океан давлатларига қилган сафари чоғида Австралияда 2500 денгиз пиёда аскарларини доимий жойлаштиришга ва «В­52» каби қирувчи самолётлар сонини оширишга розилик берди. Шунингдек Обама Индонезияга «Ғ­16С/D» русумидаги янгиланган 24 қирувчи самолётни етазиб бериш режаси борлигини ҳам маълум қилди. Обама Хитойни Хитой денгизи жанубида низо чиқишидан огоҳлантириб бундай деди: «Мен Тинч океан минтақасида туришимизни ва вазифаларимизни бирламчи масалаларнинг бошига қўйиш учун бир миллий хавфсизлик гуруҳини юбордим… У нафақат иқтисодимизга, балки миллий хавфсизлигимизга нисбатан ҳам энг муҳим ҳаётий ишлар жумласидандир». Ҳисоб­китобларнинг кўрсатишича, Хитой денгизининг жануби орқали ўтадиган тижорат қиймати беш триллион долларга етади, ундан Қўшма Штатларнинг насибаси 1,2 триллион долларга етади. Буни Роберт Магиннис 2011 йил 25 ноябрда «Human Events»сайтида «Қўшма Штатлар Хитойга қарши совуқ уруш эълон қилмоқда» деган сарлавҳа остидаги мақолада айтди.

Америка Тинч океани минтақасидаги давлатлар билан савдо ҳамкорлигини кучайтиришга ҳам ҳаракат қилмоқда. Буни Тинч океани давлатларининг иқтисодий стратегик шериклик келишуви «ТТР»ни ишга солиш орқали амалга оширмоқчи. Америка бу давлатларни, масалан Япония, Жанубий Корея, Малайзия, Австралия, Сингапурни бир кучли иқтисодий боғловчи ришта билан қизиқтирмоқчи ва Хитой товарларининг бу давлатларда мавжуд бўлишига чек қўймоқчи.

Хулоса:

Кўриниб турибдики, Хитой Американинг орқага кетганидан фойдаланмоқда. Хитой ҳозир Хитой денгизи жануби масаласида, Япония ва Вьетнам билан бўлган низоли чегаралар масаласида янада қатъийроқ позицияни эгаллайдиган бўлиб қолди. Халқаро масалалар борасида янада дадилроқ ва агрессивроқ ҳаракат қиладиган бўлди. Масалан яқинда Пекин БМТда Қўшма Штатлар ва Ғарбга қарши туриб хавфсизлик кенгашининг Сурияга оид қарорига қарши вето ҳуқуқидан фойдаланди. Хитой ҳарбий кучлари Қўшма Штатларга қарши туролмаса­да лекин бу кучлар Америка кемаларининг баъзи сув йўлларига ва портларга кириб келишига ­ Хитойга оид янги монро доктринасининг бошланишига ­ йўл қўймаслик учун ҳамон жанговар тайёргарлик ҳолатида турибди. Айни вақтда Қўшма Штатлар ҳам Хитойнинг яқинда очила бошлаган агрессивлигини баҳолашга ҳаракат қилмоқда. Америка Хитойнинг келгуси ўн йилликларда ўзининг ўрнини эгаллашига йўл қўймаслик учун ўзидаги бор ресурсларнинг ҳаммасидан фойдаланишга шай турибди. Сиёсий фанлар бўйича америкалик профессор Жон Миршаймер буни бошқачароқ тарзда бундай деб ифодалади: «Ер куррасининг ғарбий ярим шарида ҳукмрон бўлган куч Хитойнинг ер куррасининг шарқий ярим шарининг катта қисмида ҳукмрон кучга айланишига йўл қўймасликка уринади, бу шу асрдаги бир драмага ишора бўлиши ҳам мумкин».

Лекин Хитой Қўшма Штатларга таҳдид туғдира олиши учун аввало бир неча ички хавфларни енга олиши лозим. Бу хавфлар қуйидагилардир: бутун эътиборини экспортга қаратганлиги, бу нарса Хитой иқтисодининг секинлашиши хатарини туғдиради. Шунинг учун президент Цзиньтао Хитой иқтисодига «беқарор, мувозанатли эмас, уйғун эмас, жипс эмас» деб баҳо берди. Аҳоли орасида кексалар сонининг кўпайганлиги масаласи. Бу Маонинг Хитой аҳолиси сонини назорат қилишга уриниши оқибатидир. Чунки 60 ёшдан ошган одамлар сони 178 миллионга етади. Бу рақам 2030 йилда икки баробар ошиши мумкин. Бу эса ишчи кучларнинг қисқаришини англатибгина қолмай, балки нафақахўрларга ғамхўрлик қилиш масаласи катта ижтимоий муаммога айланиб кетиши ҳам мумкин. Бу йил сайловчилар томонидан янги президентнинг сайланиши масаласи ва юқори эшелонда норозилик борлигини фош қилиб қўйган «Bo Хilai» жанжали ҳам бор. Буларнинг ҳал бўлиши Хитойнинг шу масалаларга қандай муносабатда бўлишига кўп даражада боғлиқдир. Агар Хитой бу масалаларга нисбатан ёмон муносабатда бўлса, у ҳолда олам яна бир қувватнинг пайдо бўлишига гувоҳ бўлиш ўрнига унинг қулашига гувоҳ бўлади.

Хитой­Америка алоқаларидаги бу ҳолат келгусида Халифалик давлатига бир неча соҳаларда ўзгаришлар ясаши учун катта имкониятни беради. Бу эса Халифалик давлатининг марказлашиш нуқтасига кўпроқ боғлиқдир.

Хитойга энергия манбалари асосан Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиёдан келади. Бу эса Халифалик давлатининг улкан нуфузи вужудга келишини қуйидаги тарзда тўлиқ таъминлаши мумкин:

1 –        Хитойни Америкага қарши Тинч океани минтақасида иккинчи фронтни очишга тортиш. Бунга Хитойни Тайванни қайтариб олишга ундаш ва Корея ярим оролини Шимолий Корея орқали бирлаштириш йўли билан эришиш мумкин. Бу эса ўз­ўзидан Америка билан урушга олиб келади. Бинобарин бу нарса Халифалик давлатига мусулмонлар ерларини озод қилиш имконини яратади.

2 –        Хитойни ўзининг Ҳиндистон билан бўлган чегаралари бўйлаб қўшимча кучларни жойлаштиришга ҳамда Аруначал-Прадеш ва Аксайчинга бостириб кириш билан таҳдид қилишга ундаш. Бундан мақсад Ҳиндистонни Хитойнинг ўз кучларини ҳаракатга келтиришига ҳамда Покистоннинг (у Халифалик давлатининг бир қисми бўлишини ҳисобга олиб) ҳужум қилишига йўл қўймаслик мақсадида ўз кучларини ёйишга мажбурлашдир.

3 –        Хитойни ўз қўлидаги доллар ва евродан озгина нефт ва газ эвазига халос бўлишга қизиқтириш. Бу ҳам ўз навбатида Қўшма Штатлар ва Европага катта муаммони келтириб чиқаради ва бу иккисининг иқтисодий ҳукмронлигига аниқ чек қўяди.

Хитойни Шарқий Туркистон иқлимидаги мусулмонларга ҳамда Хитойнинг бошқа қисмларида яшаётган мусулмонларга бўлган муносабатини ўзгартиришга мажбур қилиш. Шу муносабат билан Шарқий Туркистон иқлими Исломнинг Хитойга кириб келиши учун эшик ҳисобланади, иккинчи эшик эса Тайвандир. Агар Халифалик давлати Тайван устидан ўз назоратини ўрнатса у бамисоли бир чўкмас «авианосец» бўлиб қолади ва ундан Халифалик қудратини бутун Хитой қуруқлиги бўйлаб ҳамда Хитой денгизининг шарқи ва жануби бўйлаб намойиш қилиш учун фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари Индонезия билан Малайзия бир­бирига яқиндир, бу эса ўз навбатида Халифалик давлатига Тинч океани минтақасида ўзига яраша салмоқни беради.

Биродарингиз                                                            

19 апрел 2012м

TagsХитой иқтисодиҒарб ва Россия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис президентлик аппарати Ҳизб ут-Таҳрир олдида мағлуб бўлди

  • МАҚОЛАЛАР

    Аллоҳни қўйиб демократияни илоҳ қилиб олманг!

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия ҳаққини талаб қилишми?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/