Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш

بسم الله الرحمن الرحيم
Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш
Аввалги мавзуларимизда иқтисодий кризисларни бартараф қилиш учун зарур бўлган муолажаларни баён қилишни бошлаб, биринчи мавзуимиз бугунги пул низоми оқибатида келиб чиққан кризисни муолажа қилиш борасидаги фикрларни тақдим қилишни бошлаган эдик. Жумладан, иқтисодий кризисларга батамом барҳам бериш учун олтин қоидасига қайтишлик зарурлиги ва унинг иқтисодий жиҳатлари, шартлари ва шаръий далиллари билан сизларни таништириб ўтдик. Бугун сизларга мавзуимизнинг давомини тақдим қиламиз.
Молиявий кризисни ҳал этиш учун олтин пул қоидасига қайтиш лозим. Бунда фақат олтин пул бўлишининг ёки олтин ва кумуш пул бўлишининг фарқи йўқ. Бироқ олтин пул низомига қайтиш ҳам муаммолардан холи бўлмайди. Халқаро монополиялар натижасида ва божхона тўсиқлари мавжудлиги туфайли, олтин ва кумушнинг жуда кўп қисми буюк давлатлар хазинасида, маҳсулот ишлаб чиқариш потенциали ошиб кетган ва халқаро савдода рақобатлашиш қудрати ҳам ошиб кетган давлатлар хазинасида тўпланиб қолганлиги боис ёки бу давлатлар иқтидорли олимлари, мутахассислари ва инженерлари билан устун бўлиб олгани боис ҳамда олтин ва кумуш низоми ўрнига мажбурий қоғоз пул низоми қабул қилингани учун олтин пул низомига қайтиш муаммоларсиз кечмайди.
Олтин ва кумуш низомига қайтмоқчи бўлган давлат бундай муаммоларни хатлаб ўтиш учун автаркия сиёсатини юритиши зарур (автаркия – хорижий давлатлар иқтисодига қарам бўлмаган мустақил хўжалик яратишга қаратилган сиёсат ва зарур нарсаларни четдан олмасдан ўзи етказишга асосланган миллий хўжалик системаси). Шунда у четдан товар импорт қилишни камайтириб, бу импорт товарларни ўзидаги мавжуд товарлар билан айирбошлашга ҳаракат қилади. Шунингдек, бу давлат ўзидаги мавжуд товарларни ўзи муҳтож бўлган товарларга ёки олтин ва кумушга сотишга ёҳуд ўзига керакли бўлган товар ва хизматларни импорт қилиб олиб келиш учун ўзи муҳтож бўлган валютага сотишга ҳаракат қилиши лозим.
Бу олтин ва кумуш низомига ўтмоқчи бўлган ҳар қандай давлатга нисбатан шундай. Аммо Аллоҳнинг изни билан яқинда барпо бўлиши кутилаётган Халифалик давлатига нисбатан олганда эса, масала жуда енгил кечади. Чунки Исломий юртларда ва у ерлардаги банкларда тўпланиб турган олтинларнинг ўзи Халифалик давлатининг олтин пул низомига ўтиши учун кифоя қилади. Бундан ташқари, Исломий юртлардаги мавжуд кумушнинг улкан ҳажми ҳам Халифалик давлатининг олтин пул низомига ўтиши учун етарлидир (кумуш Халифалик давлатида олтин билан бир қаторда асосий пул бирлиги бўлади. Чунки Халифалик давлати пул соҳасида олтин ва кумушга, шу икки маъдан низомига таянади). Кумуш эса, катта миқдорларда мавжуддир. Шунинг учун Халифалик давлатининг олтин ва кумуш низомига қайтиши осон кечади.
Бундан ташқари, Исломий юртлар уммат учун зарурий бўлган барча хом-ашёларга бой. Бу эса умматни ўз асосий ёки зарурий эҳтиёжлари учун керак бўладиган бошқа товарларга муҳтож бўлмайдиган қилиб қўяди. Ҳамда Халифалик давлатини ўзининг маҳаллий товарлари билан кифояланиб, хорижий импорт товарларига эҳтиёж сезмаслигига, олтинни хорижга чиқарилиши ва ичкарида ҳам етарли қолишининг таъминланишига кафил бўлади.
Шунингдек, Ислом юртлари бутун дунёга зарур бўлган нефт каби муҳим товарларга ҳам эга. Халифалик давлати бу товарларини олтинга, ўзига керакли бўлган товарларга ёки хориждан товар импорт қилиши учун керак бўладиган валюта ва хизматлар эвазига сотиши мумкин бўлади. Хатто бу товарларни ҳеч қандай давлатга сотмасликка қарор қилишга, сотса ҳам, фақат олтин эвазигагина сотиб, ўзининг олтин захираси ўсишини таъминлаб олишга қодир бўлади.
Олтин пул низомига қайтиш билан барқарорликка эришилади, кризислар ҳам, ўзга давлатларнинг валюта соҳасидаги ҳукмронлиги ҳам бартараф қилинади. Кризисдан фориғ бўлишга кифоя қиладиган энг фойдали муолажа мана шу.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
07.01.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ