Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш

بسم الله الرحمن الرحيم
Иқтисодий кризис, унинг воқелиги ва уни Ислом нуқтаи назаридан ҳал қилиш
Биз сизлар билан мавзуимизнинг биринчи “Иқтисодий кризислар – пул воқесининг натижасидир” бўлими мавзулари билан танишдик ва пул билан боғлиқ кризисларни воқеси ва келиб чиқиш сабабларини айрим давлатлар мисолида кўриб чиқдик. Энди мавзуимизнинг иккинчи “Иқтисодий кризислар тўловлар баланси натижасидир” бўлимининг мавзулари билан таништиришни бошлаймиз.
2. Иқтисодий кризислар – тўловлар баланси натижасидир.
Биз тўловлар баланси икки томондан, дебитор ва кредитор томонлардан амалга ошишини айтиб ўтдик. Вазият барқарор бўлиб туриши учун баланснинг ҳар иккала томони тенг келиши лозим. Аммо кўп ҳолларда бу нарса амалга ошмайди. Бу ҳол кўпроқ деярли барча давлатларнинг иқтисодий вазиятида юз беради. Киримлар тўловлар қийматини қоплашга етмай қолган вақтда дефицит (камомад) бошланади. Бу камомад келиб чиқишининг кўпгина сабаблари, жумладан қуйидаги сабаблари бор:
Капиталистик импортлар ҳажмининг (асбоб-ускуна ва қурилиш моллари импортининг) кенгайиши. Лекин булардан маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарда яхши фойдаланилмайди.
Асосий истеъмол товарларини кўплаб келтириш. Маҳсулот ишлаб чиқарадиган асбоб-ускуналарнинг кучсизлиги ва ана шу товарларни ишлаб чиқаришдан ожизлиги туфайли шундай бўлади. Натижада давлатлар шу товарларни импорт қилиб келтиришга мажбур бўлади, сўнгра бунга зарурий бўлмаган товарларни импорт қилиб келтириш ҳам қўшилади.
Сармояларни экспорт қилишнинг, яъни ҳорижда инвестиция ётқизишнинг ёки ҳорижга қарз беришнинг кенг тус олиши.
Фақат бир томондан амалга оширилган операциялар (уруш компенсациялари ва контрибуция) натижасида юзага келган камомад.
Инвестиция сиёсатига таяниш ва кўнгилочар истеъмол секторларига ёки деярли шунга ўхшаш секторларга хизмат қиладиган нарсаларни ишлаб чиқариш;
Иқтисодий ва сиёсий беқарорлик туфайли сармояларнинг чиқиб кетиши.
Давлат аппаратида бўлсин ёки давлат муассасаларида бўлсин, идорий коррупциянинг авж олганлиги ва унинг жамиятда безовталик ва ишончсизликдан иборат бузуқ муҳитни келтириб чиқараётгани, бу эса айрим фуқароларнинг ўз жамғармалари хавфсиз бўлиши учун ўз пулларини ҳориждаги банк ҳисобларига омонат қўйишга мажбурлаётгани.
Доллар ва бошқа ҳорижий валюталар курсининг қалқиб туриши ҳамда захирадаги валюта қийматининг тушиб кетиши. Бу билан эса давлат захираларининг ҳақиқий қиймати камайиб кетади, бинобарин, муайян маблағга олиб келиш мумкин бўлган импорт молларни олиб келиш учун қўшимча маблағлар тўлаш зарур бўлади.
Бошланишда камомад, агар кўпайиб кетмаган бўлса, уни бартараф қилиш мумкин. Давлат агар ўзининг тўғри иқтисодий сиёсати режасини ишлаб чиқса, буни бошланишдаёқ бартараф қилиши мумкин. Аммо давлат тўловлар балансини яхшилаш учун экспортларни қайта кўпайтириб, импортларни камайтиргунга қадар ҳамда сиёсатлар ва тадбир-чораларни ишлаб чиққунига қадар унда камомадни вақтинчалик муолажа қилиши учун нақд пул етишмайдиган бўлса, камомад кризисга айланиб кетади.
Нақд пул, дегандан мақсад давлатнинг ўз камомадини ёпиши учун керак бўладиган тайёр маблағлари демакдир. У давлатнинг олтиндан ва ҳорижий валютадан иборат захираси, шунингдек, давлатнинг олтиндан (“олтин бўлаги” шаклида) халқаро валюта фондига берадиган улушидир. Чунки халқаро фалюта фондига аъзо ҳар бир давлат ўз улушининг тўртдан бирини олтин шаклида ёки ўзи расман эга бўлган олтин ва долларнинг 10%ини айни фондга тўлаши лозим бўлади. “Олтин бўлаги”, деб шуни айтилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салохиддин
30.11.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ