Илк бепул тиббий хизматга қайси тузумда асос солинган?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Илк бепул тиббий хизматга қайси тузумда асос солинган?
Биринчи шифохоналар Халифаликда ташкил қилинган, Европада эса тахминан 700-800 йилдан кейин пайдо бўлган. Илк бепул тиббиёт ва дори-дармонлар таъминоти ҳамда “шифохона” тушунчасининг ўзи Европада эмас, балки ўрта асрлардаги Халифаликда пайдо бўлган. Биринчи шифохоналар VIII асрнинг бошида халифа Волид ибн Абдумалик даврида Дамашқда бунёд этилган. Шифохоналар “бемористон” деб аталган, бу сўз форсча “бемор” – касал, “стан” – жой сўзларидан ҳосил бўлган.
Европада мохов билан оғриганларни ўтда ёқишган бир пайтда, мусулмонлар ҳокими мохов, кўр ва ногиронлар учун нафақалар белгилаган. Бунгача одамлар табибларни уйга чақиришар эди, чунки шифохона деган тушунчанинг ўзи йўқ эди, шунингдек ногиронлар учун давлат нафақаси ҳам мавжуд эмасди. IX асрда халифа Хорун ар-Рашид Боғдодда яна бешта шифохона очди, шундан сўнг бутун Халифалик бўйлаб шифохоналар қурила бошланди. 878 йилда Миср волийси Аҳмад ибн Тулун Қоҳирада биринчи шифохонани қурди. Энг биринчи руҳий касаллар бўлими ҳам шу ерда очилган эди.
Бироқ Ислом дунёсининг энг машҳур тиббиёт маркази XII асрда Дамашқда қурилган Нуриддин шифохонаси бўлса керак. Шифохонага унга асос солган ҳукмдорнинг номи берилган. 300 нафар беморга мўлжалланган шифохонада 20 дан ортиқ шифокорлар ишлаган. Кўпроқ саройга ўхшаб кетадиган улкан бинонинг ҳовлисида фаввора ва боғ бўлган. Бу ерда ўша даврдаги энг мураккаб жарроҳлик операциялар ўтказиларди ва улкан мамлакатнинг турли чеккаларидан олиб келинган таркибий қисмлардан янги дорилар тайёрланадиган лаборатория ҳам ишларди. Айнан Нуриддин шифохонасида биз ҳозиргача фойдаланадиган аспирин ва тиш пастаси ихтиро қилинган.
Ўрта асрлардаги мусулмонлар шифохоналарида турли касалликлар бўйича бўлимлар бор эди, шу жумладан руҳий касалликлар ҳамда қаровчисиз қолган қария ва ногиронлар бўлими ҳам мавжуд эди. Шунингдек, поликлиникалар ҳам фаолият юритарди. У ерда терапевт, жарроҳ, офтальмолог каби мутахассисликлар бўйича шифокорлар ишларди. Кичик тиббий ходимлар илк бор мусулмонлар шифохоналарида ташкил қилинган.
Даволаш тўлиғича давлат ҳисобидан амалга оширилар, динидан қатъий назар ҳамма учун татбиқ қилинар эди. Шунингдек, барча дори-дармонлар ҳам бепул эди. Бундан ташқари, мижозга рухсат берилаётганда унга беш олтин динор берилар эди, токи у ишига қайтгунича ўзини таъминлаб турсин.
Ҳозиргача мисли йўқ бундай тиббий хизматнинг гувоҳлари орасида европаликлар ҳам бор. Наполеоннинг Мисрдаги ҳарбий кампаниясида ҳамроҳлик қилган шахслардан бири француз босқинидан олти аср олдин қурилган шифохонага шундай таъриф беради:
“Шифохоналарга ҳамма – бойлар ҳам, камбағаллар ҳам келар эди. Уларга Шарқнинг энг яхши шифокорлари хизмат қиларди ва ҳадялар бериларди. Уларда ичимликлар бор махсус жойлари; асбоб-ускуналар ва дори-дармонларга тўла бўлган дорихоналари бор эди”.
Ҳокимлар тиббий хизматни ҳаммага бепул қилиш билан ўз сиёсатларида илоҳий қонунларга амал қилишга ҳаракат қилардилар, бунда улар пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. нинг: “Имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир” деган ҳадисларига эргашган эдилар.
Шифокорлар эса, Росулуллоҳ с.а.в. нинг: “Эй Аллоҳнинг қуллари, даволанинглар! Қасамки, Аллоҳ қарилик ва ўлимдан бошқа ҳамма касалликларни давосини ҳам яратиб қўйган”, (Термизий ривояти) – деган сўзларидан илҳомланиб, янги дорилар ва даволаш услубларини ихтиро қилганлар.
Минг йил аввал Ислом Давлати маданият ва фаровонлик маркази эди, ҳамма ўша ерда яшаш ва ўқишни орзу қиларди. Ҳозир эса, исломий юртлар қолоқлик ва заифлик марказига айланган. Аввалги буюкликни қайтариш учун мусулмонларда етарлича ресурслар бор, уларга ҳаётнинг барча соҳаларида илоҳий қонунларга Аллоҳдан қўрққан ҳолда амал қилиш етишмаяпти.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
14.01.2019



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!