| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›IMEI-кодини рўйхатдан ўтказишдан мақсад нима?

IMEI-кодини рўйхатдан ўтказишдан мақсад нима?

By htadmin
30.01.2024
892
0
Share:

IMEI-кодини рўйхатдан ўтказишдан мақсад нима?

بسم الله الرحمن الرحيم

        Манфаатдорликка асосланган демократик тузумни татбиқ қилаётган ўзбек ҳукумати халқ учун фаровонликни таъминлай олмаяпти. Ҳаётнинг бирор соҳаси йўқки манфаатдорликдан холи бўлса. Қарорлар, фармонлар, қонунларни ишлаб чиқиш фақат ва фақат манфаатдорликка асосланиб, бюджетга тушумларни кўпайтириш устувор бўлмоқда, гарчи бундан мақсад халқ фаровонлиги экани иддио қилинаётган бўлса ҳам. Мана шундай қарорлардан бири, 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қароридир. Қарорда “истеъмолчиларга сифатли мобил қурилмалардан фойдаланиш имкониятини яратиш, ички бозорни контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилиши ва сотилишидан ҳимоя қилиш ҳамда телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантирилиш” кўзлангани айтилади. Юқорида айтганимиздек, гўё бу қарордан ҳам халқимиз манфаати кўзланмоқда. Хўш, аслида ҳам шундайми? Бу саволга қуйида жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз. 

Хabar.uzнинг 2019 йил 26 ноябр кунги хабарида айтилишича, мобил қурилманинг 15 хоналик рақами IMEI-код дейилади. IMEI-код барча мобил қурилмаларда мавжуд бўлиб, SIM-картанинг ҳар бир слотига алоҳида берилади. Агар мобил қурилмада SIM-карталарнинг икки ёки ундан кўп слотлари мавжуд бўлса, ушбу мобил қурилма икки ёки ундан ортиқ IMEI-кодларга ҳам эга бўлади. IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш нимага керак деган саволга хабарда қуйидагича жавоб айтилади: биринчи, мобил қурилмаларнинг IMEI-коди/кодларини текшириш орқали сифатсиз, инсон соғлиғига зарар келтирадиган ва республика ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кирилган қурилмалар савдосининг олдини олиш учун; иккинчи, мобил қурилма йўқолиб қолган ёки ўғирланган ҳолатда унинг қидирув ишларини тезкор амалга ошириш учун; учинчи, мобил гаджетларни қўллаган ҳолда содир этиладиган жиноятларни самарали ва тезкор фош этиш учун; тўртинчи, Ўзбекистон телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун. Энди мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тўлов асосидами деган савол туғиладиган бўлса, ҳа, гўёки халқ давлатдан рўйхатдан ўтказишни “илтимос” қилиб сўранганидек ва даромадлари ошиб қаерга сарфлашни билмаётгандек. Битта IMEI-коди учун БҲМ (аслида қарор кучга кирган йил БҲМ 223 000 бўлган, бироқ у ўзгариб туриши сабабли, бу йилги кўрсаткични келтирдик) дан фоиз ҳисобида (2023 йил 1 декабрдан БҲМ 340 000 сўмга тенг):

импорт қилувчи учун – 20% (68 000 сўм)

ишлаб чиқарувчи учун – 10% (34 000 сўм)

жисмоний шахс (резидент) учун биринчи тармоқ ҳодисасидан бошлаб:

30 кун ичида – 20% (68 000 сўм)

30 кун ўтгандан кейин – 25% (85 000 сўм)

жисмоний шахс (норезидент) учун:

чет эл SIM-картасидан (роумингдан) фойдаланилганда – бепул;

маҳаллий SIM-картадан 30 кун ичида фойдаланилганда – бепул;

маҳаллий SIM-картадан 30 кун ўтгандан кейин фойдаланилганда – 20% (68 000 сўм).

Албатта, бу қарорга эътирозлар ҳам бўлди. Gazeta.uz нинг 2022 йил 31 январ кунги хабарида айтилишича, Жаҳон банки иқтисодчиси Винаяк Нагараж Ўзбекистонда UZIMEI мобил қурилмаларини рўйхатдан ўтказиш тизимини “бюрократик, ноқулай ва фуқаролар учун фойдасиз”, деб атаб, у “Ўзбекистонни орқага тортаётганини” таъкидлади. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев эса давлат органлари ўз вазифасини бажара олмагани учун ушбу тизимни “икки карра телефон солиғи” деб ҳисоблайди. Блогер Шаҳноза Соатова эса тизимнинг “бети қаттиқ” эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, шу тизимни деб қанча муаммолар – одамларга ноқулайликлар гулдастаси, шахсий маълумотлар ўғирлаб сотилиши ва бошқалар юзага келди. “Хўш, шунинг эвазига тизим келтирган самара, фойда ҳақида нима биламиз? Фалонча телефон ноқонуний савдо қилинмади, деган маълумотларни пеш қилманглар. У вазифани бажаришингиз учун бюджетдан ойлик оласизлар, ресурслар ажратилади. IMEI кодлар рўйхатдан ўтказиш учун пул тўлаган истеъмолчи бунинг эвазига нима оляпти? Бевосита шу тўлаган пули учун нима хизмат кўрсатиляпти қўшимча?” – дея савол билан юзланган блогер. Унинг фикрича, тизим бюджети эса ёпиқ, неча пул тушяпти, қаерга кетяпти – билиб бўлмайди. “Яна индамай туринглар, бир-икки кунда ўтиб кетади бу мавзу деб бошни қумга тиқиб олинглар. Лекин қачонгача ва қаергача борар эканмиз бу билан”, – деб ёзди у. Албатта, кутилганидек эътирозлар қарорни бекор бўлиши ёки ўзгаришига таъсир қилмади. Чунки манфаат қарорнинг эътиборли жиҳатларидан эди. Буни юқоридаги тўлов турларидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Бироқ бу қарорнинг давлат учун яна бошқа бир жиҳати бу – жиноятчиликдир. Википедиядан олинган маълумотга кўра, IMEI коди мобил қурилмани кузатиш, хизмат кўрсатаётган тармоқ тизими орқали қурилмани блоклаш учун ишлатилади. Лекин бу кодни ўзгартириш, клонлаш ҳам мумкин, бундан ташқари, бир тармоқда қурилма блокланган бўлса, бошқа тармоқ тизимида ишлайверади. Шунинг учун ўзбек ҳукумати IMEI кодини ноқонуний ўзгартириш ёки нусхалаш учун жавобгарлик белгилади. Gazeta.uz нинг 2024 йил 22 январ кунги хабарига кўра, Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мобил қурилмаларнинг IMEI кодини қонунга хилоф равишда ўзгартирганлик ёки нусхалаш учун жавобгарликни назарда тутувчи 155−3-модда киритилди. Янги моддага кўра, мобил қурилманинг халқаро ягона идентификация кодини унинг қонуний ишлаб чиқарувчисининг рухсатисиз ўзгартириш, шунингдек, махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан шу мақсадда фойдаланиш БҲМнинг 15-20 бараваригача миқдорда жарима (5,1 млн сўмдан 6,8 млн сўмгача) солишга сабаб бўлади. Абонент қурилмасининг идентификация модулини унинг қонуний ишлаб чиқарувчиси ёки қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратганлик учун БҲМнинг 20 бараваригача жарима (6 млн 800 минг сўм) солинади. Иккала ҳолатда ҳам жиноят содир этишда фойдаланилган қурол мусодара қилинади. Бу қарорни қабул қилишдан ҳукумат бир неча манфаатни кўзлаганига ҳеч қандай шубҳа қолмади. Шунингдек, мавзуимиз бошида манфаатдорликка эътибор қаратган бўлсак-да, аммо ушбу қарорнинг бошқа жиҳати, яъни жиноятчилик масаласида ҳам фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтсак. Юқорида IMEI коди мобил қурилмаларни кузатиш учун ишлатилишини айтиб ўтгандик. Энди бу кодни рўйхатдан ўтказишда шахсий маълумотларни тақдим қилинишига қараганда, жиноят содир этилишидан қатъий назар, рўйхатдан ўтган мобил қурилмани давлат исталган вақтда ёки доимий равишда кузатишни мақсад қилган кўринади. Буни бир сўз билан, қўполроқ бўлса-да, жосуслик дейиш тўғрироқ бўлади. Айниқса, лаънати яҳуд режими Муборак Фаластин заминида мусулмонларни геноцид қилаётганидан Ислом уммати Халифалик сояси остида бирлашиш зарурлиги ҳақидаги фикр тобора мустаҳкамланиб бораётгани, ўзбек хукумати каби авторитар, малай режимларни хавотирга солиши аниқ. Чунки бу режимлар учун Исломий ҳаётни қайта бошлашга даъват этиш ва ҳаракат қилиш энг катта жиноят ҳисобланади. Қарордаги “мобил гаджетларни қўллаган ҳолда содир этиладиган жиноятларни самарали ва тезкор фош этиш учун” деганда кўпроқ сиёсий Исломга қарши курашни ўз ичига олиши кундек равшандир. Қолаверса, ўзбек халқининг аксари мусулмонлигини, Исломий ҳаётни истаётганлар кўпайиб бораётганини эътиборга оладиган бўлсак, ҳукумат бу қарордан аксар мусулмонлар ортидан жосуслик қилиши учун фойдаланмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Бундан ташқари, ҳукумат бу ишни амалга оширмоқчи ёки ошираётган бўлса ҳам, ўзидан бошқаси буни билмай қолаверади. Тузум инсон томонидан ишлаб чиқилар экан, бу тузумдан на фаровонликни, на ўзаро ишончни ва на хотиржамликни кутиб бўлади. Исломда эса давлат ўз фуқароларининг ортидан жосуслик қилиши қатъий ҳаромдир. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَا تَجَسَّسُوا

                     – “…жосуслик қилиб юрманглар…”,                          (Хужурот:12)

Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар:

إِنَّ الْأَمِيرَ إِذَا ابْتَغَى الرَّيْبَةَ مِنَ النَّاسِ أَفْسَدَهُمْ

“Агар амир одамлардан шубҳа қидирса, уларни бузади”. Абу Довуд ва Аҳмад.

Шунинг учун мусулмонга нисбатан жосуслик қилиш ҳаром ва бу давлат фуқароси бўлган аҳли зиммага ҳам тааллуқлидир. Демак, мусулмон бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, фуқарога нисбатан жосуслик қилиш ҳаром. Бу ҳукм эса яқинда тикланажак давлатнинг фуқаролари билан бўлган ўзаро ишонч ва ғамхўрлиги Аллоҳнинг розилиги асосида бўладиган Халифалик давлатида татбиқ қилинади. Инсон томонидан ўйлаб топилган тузумлар тарих ахлатхонасига улоқтирилади ва Ислом давлатининг адолати кенг қулоч ёяди инша Аллоҳ.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

30.01.2024й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsIMEI-кодрўйхатдан ўтказиш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон ҳарбий раҳбарияти ўзининг Америкага дўстлигини исботлаш учун барча ҳадларни ошиб ўтди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Эй фитна каналлари, Росулимиз Муҳаммад САВ шаъни босиб ўтиб бўлмас «қизил чизиқ»дир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Лаҳордаги портлаш

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/