Ҳиндистон ва Покистон, ўт очишни тўхтатиш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Ҳиндистон ва Покистон, ўт очишни тўхтатиш
Савол: Трамп кеча, шанба куни ўзининг “Truth Social” платформасидаги постида деярли кутилмаган тарзда қуйидагини маълум қилди: «Қўшма Штатлар воситачилигида узоқ тунги музокаралардан сўнг, Ҳиндистон билан Покистон ўт очишни зудлик билан ва кенг қамровли тарзда тўхтатишни келишиб олганини эълон қилишдан хурсандман», у «икки мамлакатни соғлом фикр ва буюк закога таяниб иш тутганлари учун мақтади…» (Al Jazeera, 11.05.2025). 2025 йил 22 апрелда Ҳиндистон назоратидаги Жамму ва Кашмирнинг Паҳалгам ҳудудидаги Байсаран водийсида сайёҳларга уюштирилган ҳужум ортидан Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинлик кучайиб кетди. Ўша ҳужумда 25 ҳинд ва бир непаллик ҳалок бўлган эди. 2025 йил 23 апрелда Ҳиндистон Синд дарёси сувлари бўйича 1960 йилда имзоланган келишувга амал қилишни Покистонга қарши қатор жазо чораларининг бир қисми сифатида тўхтатишни эълон қилди. Бунга жавобан Покистон икки томонлама муносабатларни тартибга солувчи 1972 йилги Шимла келишуви тўхтатилганини эълон қилди. 7 май куни Ҳиндистон «Синдур операцияси» номи остида ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Шундан кейин Покистон ҳам жавоб зарбасини берди.. Ҳозирда эса, Трамп эълон қилганидек, унинг воситачилигида ўт очишни тўхтатишга эришилди.. Хўш, бу кескинлик ва кураш аслида нима? Ҳиндистон вақтинча тўхтатиб қўйган Синд сувлари бўйича келишув айнан нимадан иборат? Американинг бу ҳужумда қўли борми, худди уни тўхтатишда бўлгани каби?
Жавоб: Бу саволларга аниқ жавоб бериш учун қуйидаги воқеаларни кўриб чиқиш керак бўлади:
1 – Ҳиндистонда Атал Биҳари Важпайи бошчилигидаги Бхаратия Жаната партияси ҳокимият тепасига 1998 йилдан 2004 йилгача бўлган даврда келди. Сўнгра, Британияга малай Конгресс партияси бошқарувидан ўн йил ўтиб, бу партия 2014 йилда Нарендра Моди бошчилигида яна ҳокимият тепасига келди. У Америкага малай партия бўлиб, ҳокимиятга келиши Американинг Евроосиё стратегияси, яъни Хитойга қарши туриш ва уни исканжага олишнинг бир қисми сифатидаги ишдир… 2014 йилда мутаассиб ҳиндус Модининг ғалабаси ортида Американинг Узоқ Шарқдаги долзарб манфаатлари тургани аниқ. Шунинг учун Америка уни хар доим қўллаб-қувватлаб келяпти.. Нарендра Моди доимо Америка манфаатларни амалга ошириб келди. Бу 2019 йилда Кашмирни аннексия қилишда бўлдими ёки 2014, 2017 ва 2020 йилларда Ҳиндистон Хитой билан чегара тўқнашувларига киришишида бўлдими ёки Афғонистонда бўлдими ёхуд Хитой-Покистон иқтисодий коридорини барбод қилишда бўлдими, фарқи йўқ.
2 – Моди 2014 йилда Ҳиндистонда ҳокимият тепасига келганидан кейин Америка Ҳиндистондан Хитойга босимни кучайтириш, уни блокада қилиш (исканжага олиш), унинг атроф минтақаларни назорат қилишига йўл қўймаслик ва уни ўз мамлакат ҳудудида жиловлаб туриш учун самарали фойдаланди. Айниқса, Америка Хитойга иқтисодий уруш эълон қилиб, Трамп хитой товарларига ҳаддан ташқари юқори божларни жорий қилди. Трампнинг бу қўшимча божлардан мақсади хитой иқтисодиётини заифлаштиришдир. Айфон каби йирик технология компаниялари бож тарифларининг юқори даражада ошиши натижасида ўз заводларини Ҳиндистонга кўчирмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. “Financial Times” газетасига кўра, Aррlе компанияси Қўшма штатларда сотиладиган барча айфон телефонларини йиғиш ишларини Ҳиндистонга кўчиришни режалаштирмоқда”…. (Euro News 26.04.2025). Шундай қилиб демак, Қўшма штатлар Хитойга қарши кураш стратегияси доирасида AҚШ Ҳиндистоннинг минтақадаги иқтисодий ва ҳарбий куч сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда.
3 – Бу бир томондан Ҳиндистонни ҳарбий ва иқтисодий қудрат воситалари билан қўллаб-қувватлашни, бошқа томондан эса, Ҳиндистоннинг Покистон билан бўлган муаммоларини ҳал қилишни ҳам тақозо қилади. Маълумки, иккаласидаги режим ҳам америкапараст бўлиб, унинг малайи ҳисобланади.. Бундан мақсад Ҳиндистоннинг Хитойга “қўли бўшаши”дир:
Биринчи жиҳатга келсак: Америка Ҳиндистон ва унинг армиясини Америка ядровий технологиясини Ҳиндистонга кўчириш каби барча воситалар билан қўллаб-қувватлади.. Хитой билан қарама-қаршилик мавзуси Трампнинг Вашингтонда Ҳиндистон бош вазири билан учрашуви чоғида кенг муҳокама қилинди: “Иккала лидер Япония ва Австралияни-да ўз ичига олган Осиё-Тинч океани минтақасидаги “тўртлик хавфсизлик альянси”ни мустаҳкамлаш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Ҳиндистоннинг шу йил сўнгида альянс лидерлари учрашувига мезбонлик қилишига қарор қилинди. Бу альянсга Хитойнинг кучайиб бораётган ҳарбий фаолиятига қарши мувозанатни сақловчи “посанги” сифатида қаралмоқда. (Reuters, 14.02.2025).
Иккинчи жиҳатга келсак, бу – мавжуд муаммоларнинг энг кўзга кўрингани бўлиб, улар қуйидагилар:
а — Покистоннинг чегарадаги кучлари ҳинд кучларининг Хитой фронти сари кўчишини чеклаб қўймоқда. Шунинг учун Aмерика Покистонни ўз кучларини “Покистон Толибон” ҳаракатига қарши жанг қилиш учун ҳинд чегарасидан Вазиристондаги қабилалар яшаётган минтақаларга кўчиришга, Балужистонда эса балужистон озодлик армиясига қарши жанг қилишга кўчиришга ва Афғонистон чегарасига кўчиришга ундади. Токи шунда Ҳиндистон Хитойга қарши курашишда эркин ҳаракат қила олсин ва ўз армиясини Покистон билан туташ чегараларга жойлаштирмасинда, аксинча уларни Хитой билан бўлган чегараларга бемалол кўчиришга имкон топсин. Шундан кейин Америка Покистондан Ҳиндистонга, у Покистон қарама-қаршилигидан чиқиб, Хитой билан бўладиган конфронтацияга шўнғиши осон бўлиши учун, кетма-кет ён беришини талаб қила бошлади.. Шу сабабли – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – Покистон ўзининг кўплаб ҳарбий дивизияларини Ҳиндистонга ён чегараларидан кўчириб, Покистон ичкарисида жиҳодий ҳаракатларга қарши ишга солди… Ва бу дивизиялар Афғонистондаги Толибон ҳаракати билан тўқнашувларга ҳам кириша бошлади.
б – Кашмир устидаги конфликт. Ҳиндистон Кашмирни 2019 йил 5 августдаги қарори билан аннексия қилиб, уни ўзига қўшиб олди.. Биз 2019 йил 18 августдаги саволга жавобда қуйидагиларни айтган эдик:
- 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кўп ўтмай, Буш маъмурияти ўз эътиборини Ҳиндистонга қаратди. Америка тадбир-чораларининг катта қисми – Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги ҳарбий бўшлиқ-тафовутни Aмерика программалари, жумладан, Америка-Ҳиндистон ядровий келишуви бўйича тўлғазишга қаратилган эди …
- Америка Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги Кашмир бўйича кескинликни Ҳиндистоннинг Хитойга қарши туришини заифлатишга таъсир қилади деб билди. Ва у ушбу кескинликни бартараф этиш учун Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнини бошлади. Бу нормаллаштиришдан мақсад – Ҳиндистон ва Покистон кучларини Кашмир сабабли бир-бирига қарши жанг қилишдан четлатиш ва охирида эса бутун ҳаракатни Хитойнинг юксалишини жиловлаш учун Қўшма штатлар билан ҳамкорликка йўналтириш эди. Америка Кашмирни Ҳиндистонга қўшиб юбориш ва Покистон режимига – унинг Кашмирни ҳарбий йўл билан қайтариб олишига йўл қўймаслик учун – босим ўтказиб, мавзуни музокарага ўтказиб қўйиш ушбу масалани ўлдиради ва иккаласи ўртасидаги ҳарбий низонинг олдини олади, деб ўйлаган эди. Америка буни худди, яҳудлар Фаластинни босиб олиб, унинг хоҳлаган бўлагини ўзларига қўшиб олишаётган бир вақтда, Фаластиндаги Аббос маъмурияти ва Фаластин атрофидаги араб давлатлари яҳуд давлати билан ҳарбий конфликтга киришмаётган ҳолатдагидек бўлади деб ўйлаган эди! Шунинг учун Моди Жамму ва Кашмирни аннексия қилиш ва улардаги демографияни ўзгартириш режасини жорий қила бошлади. Бинобарин 2019 йил 5 августда ҳиндлар конституциясининг Кашмирга тегишли 370 моддасини бекор қилиш тўғрисидаги Моди қарори пайдо бўлди. Америка бу иккала режим ҳам ҳозирда AҚШ чизиб берган чизиқ бўйича юраётганини ҳисобга олиб, бу аннексия мусулмонларга Кашмирни унуттиради ва Ҳиндистон билан Покистон ўртасида муаммолар қолмайди деб ўйлаган эди. Ваҳоланки, Кашмир мусулмонларнинг қалбидан жой олганини ва у Аллоҳ изни ила яна Уммат бағрига қайтажагини Америка ва Ҳиндистон унутиб қўйди ёки ўзини унутганга солди..
в – Сувларни Покистон билан баҳам кўриш муаммоси. Ҳиндистон амалдаги Синд сувларига оид келишувни қайта кўриб чиқмоқчи бўлди. Ҳиндистон 1960 йилда Жаҳон банки воситачилигида, тўққиз йиллик музокаралардан сўнг имзоланган мазкур келишувни аҳолининг тез ўсишини баҳона қилиб, қайта кўриб чиқишга узоқ вақтдан бери интилиб келади. Покистон эса бу тўғридаги ҳар қандай қайта музокараларни қатъиян рад қилиб келади. “India Today” газетаси номини ошкор этмаган бир хабардор манбага таяниб билдиришича, Ҳиндистон Ченаб дарёсидаги Баглихар тўғонидан Покистонга оқаётган сув оқимини тўхтатди. Газетанинг кўрсатиб ўтишича, Ҳиндистон Гилум дарёсидаги Кишанганга тўғонидан оқаётган сув оқимини тўхтатишни ҳам режалаштирмоқда. (Anadolu Agency, 05.05.2025). Ҳиндистон келишувни бир томонлама тўхтатиб қўйгани ва уни қайта кўриб чиқишни узоқ йиллардан бери тўхтовсиз талаб қилиб келаётганига қаралса, Моди ҳукуматининг Пахалгамдаги ҳужумдан сўнг келишувни тўхтатиб қўйишини Покистонга босим ўтказиб, уни келишувни қайта кўриб чиқишга мажбурлашга уриниш сифатида изоҳлаш мумкин. Ўтган йилларда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳукумати шартнома бўйича қайта музокара ўтказишга ҳаракат қилди. Иккала давлат Гаагадаги доимий арбитраж судида Кишенганга ва Ратле гидроэлектр станцияларидаги сув омборлари ҳажми бўйича баъзи келишмовчиликларни бартараф етишга уринди. (Arabi21, 27.04.2025).
Шуни ҳам айтиш керакки, Синд сувлари бўйича келишув (ISA) – сувни Ҳиндистон ва Покистон ўртасида тақсимлашга оид шартнома бўлиб, уни тайёрлаш ва у бўйича музокара олиб бориш Жаҳон банки ҳомийлигида амалга ошган. 1960 йил 19 сентябрда Карачи шаҳрида ушбу муҳим келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди. У Покистонга Синд ҳавзасининг ғарбий қисмидаги учта дарё (Жҳелам дарёси, Ченаб дарёси ва Синд дарёсининг ўзи) сувларидан фойдаланиш ҳуқуқини берди, Ҳиндистон эса учта шарқий дарё (Сатлеж, Беас ва Рави) устидан тўлиқ назоратни сақлаб қолди.
г – Кашмирдаги жиҳодий ҳаракатлар. Чиндан ҳам бу ҳаракатлар Ҳиндистонни ташвишга солаётган эди. Шунинг учун Америка Ҳиндистоннинг Кашмирдаги ушбу ҳаракатларни илдизи билан йўқотишга қаратилган ҳужумларини оқлаш ҳамда Покистон режимини Покистондаги ана шу ҳаракатларга ҳужумда шерик қилишга уриниб сунъий равишда уруш қўзғаш пайида бўлди… Буни икки босқичда олиб борилди:
Биринчи: Кашмирда сунъий равишда ҳужум уюштириб, уни ана шу ҳаракатларга тўнкаш ва будан ушбу ҳаракатларнинг Покистондаги марказларига(худди сиз айтганингиз каби) ва Кашмирдаги илдизларига, шунингдек у ердаги мусулмонларга қарши уларни қирғин қилиш ва кўчириб юборишга қаратилган – улар мазкур ҳаракатларни қўллаб-қувватлади, деган важ билан – йирик кўламдаги ҳарбий амалиётни оқлашга баҳона сифатида фойдаланиш. Бу эса яҳудларнинг Ғазо аҳлини, қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлади, деган баҳона билан қирғин қилаётганининг айнан ўзидир.. Қолаверса, Покистон режимини ҳам ноқулай аҳволга солишки, натижада у ҳужумни ана шу ҳаракатлар бошлагани учун Кашмирга ёрдам бермайди!
Шундай қилиб Ҳиндистон Американинг буйруғи билан Кашмирда ана шу сунъий ҳужумни бошлади… Бунга далил қуйидагича:
- 2025 йил 22 апрелда Ҳиндистон назоратидаги Кашмирнинг Паҳалгам минтақаси Песаран водийсида сайёҳларга ҳужум уюштирилди. Ҳиндистон буни Покистон томонидан қўллаб-қувватланган жангари гуруҳ амалга оширганини даъво қилиб чиқди. Покистон эса буни рад этди. Ҳужум – Кашмирда 2025 йил 22 апрелда Aмерика вице-президенти Де Венс Ню-Деҳлида бўлиб турган бир пайтда содир бўлди. “AҚШ вице-президенти Ж. Д. Венс душанба куни тўрт кунлик ташриф билан Ҳиндистонга келди. У ташрифи давомида бош вазир Нарендра Моди билан музокаралар ўтказади. Баҳрайн ахборот агентлиги. 21/4/2025”. Ҳиндистон Покистонга қарши барча бирламчи чора-тадбирларини, жумладан, Синд дарёси бўйича шартномани тўхтатиб туриш масалсини кўрди. Бу – ҳалиги Америка расмийси Нью-Деҳлида бўлиб турган пайтнинг ўзида содир бўлди. Бу эса Америка ҳаракатни Ҳиндистон билан координациялаштирганидан далолат беради. Шунинг учун буларнинг барчасини қуруқ тасодиф деб ўйлаш мутлақо ноўрин.
- Ҳиндистон ҳукуматининг 22 апрелдаги ҳужумдан бир неча дақиқадан ўтибоқ ва ҳеч қандай тергов ёки тадқиқот ўтказилмай туриб ҳамда Покистоннинг ҳодиса юзасидан халқаро тергов ўтказишни талаб қилганига қарамай Покистонни айблашга шошилиши, шунингдек ҳинд оммавий ахборот воситалари дарҳол Лашкари Тойиба (Lashkar-e-Taiba) ташкилотининг қаноти ҳисобланган қаршилик фронти (TRF) га – ташкилот бу ҳужум ортида турганини рад этганига қарамай – ишора қилиши, буларнинг барчаси бу ҳужум сунъий равишда уюштирилган амалиёт эканлигини кўрсатиб турибди. “Қаршилик ҳаракати фронти” ҳужум уюштирганини ижтимоий тармоқлар орқали ўз зиммасига олди, бироқ кейинчалик унга ўзининг ҳеч бир алоқаси йўқлигини, ҳужумни ўз бўйнига олгани ҳақидаги хабар хакерлар иши эканини билдирди… (24.net. 30.04.2025)”.
Сўнгра иккинчи босқич бошланди: Ҳиндистон 2025 йил 6 май кечқурун Покистонга ракета зарбаси берди. Бу сафар одатдагидек Кашмирнинг Покистон қисми билангина чекланмай, Панжобдаги нишонларга ҳам зарба берди. Покистон эса Ҳиндистон ичкарисидаги нишонларга жавоб зарбаси бермади, фақат чегарадаги тўқнашувлар ва чегарада ҳинд самолётларини уриб тушириш билан чекланди. Ҳиндистон Покистонга қилинган ҳужум таъсирини камайтиришга уриниб, Покистон армияси объектларига ҳужум қилмаганини ва фақат "террорчилар"ни нишонга олганини билдирди… (Al-Araby TV, 07.05.2025)”. Икки томон ўртасидаги тўқнашувлар кескинлашди. “Кашмирдаги назорат чизиғи бўйлаб ҳинд ва Покистон кучлари ўртасида қаттиқ тўқнашувлар аланга олди. ҳинд матбуотига кўра, ҳалок бўлганлар ҳақида хабарлар пайдо бўлар экан, Кашмирдаги назорат чизиғи бўйлаб гумбурлаган портлаш товушлари эшитилди … (Al-Arabiya, 09.05.2025)”. Ҳиндистон ўзининг учта самолёти уриб туширилганини тан олди ва Покистон ҳужумлари оқибатида ўз назорати остидаги Кашмирда етти нафар тинч фуқаро ҳалок бўлганини эълон қилди. Покистон эса ҳиндларнинг 5 та самолётини уриб туширганини, улардан учтаси французларнинг Rafale русумидаги самолётлар эканини билдирди. Покистон яҳуд вужуди ишлаб чиқарган 25 та дронни ҳам уриб туширганини эълон қилди. Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бундай деди: “Биз ҳиндларнинг Покистон позицияларига уюштирган ҳужумига жавобан Ҳиндистоннинг 10 та қирувчи самолётини уриб тушира олардик, лекин армиямиз қўмондонлари босиқлик қилиб, бешта самолётнигина уриб туширдилар… (Asharq News, 07.05.2025)”. Покистон армияси расмий вакили Aҳмад Шариф Чоудрининг айтишича, армия 26 та ҳарбий иншоотни бомбардимон қилган ва Ҳиндистоннинг йирик шаҳарлари, жумладан, пойтахт Ню-Деҳли устида ўнлаб дронлар парвозларни амалга оширган. (Sky News, 10.05.2025). Кўриниб турибдики, Покистон ҳукумати кекг кўламда ҳужум уюштиришга, Ҳиндистон билан конфронтацияга киришиб, уни мағлуб қилишга қодир эди. Бироқ унинг Америкага қарамлиги бундай конфронтацияга киришишига ва Ҳиндистонни қақшатғич мағлубиятга учратишига йўл бермайди. Чунки бундай мағлубият Америка малайи Модининг қулашига олиб келади.. Америка ўзининг Покистондаги малайи – қўғирчоқ режимга босим ўтказа олгани учун у ҳинд агрессиясига қарши чекли жавоб зарбаси билангина кифояланган бўлса-да, бироқ бу чекли жавоб зарбаси натижасида юзага келган вазият – Покистондаги мусулмон аскарларнинг қаҳрамонлигини ва уларнинг жангга нақадар интиқлик билан қаттиқ тиришиб интилаётганларини кўрсатиб турибди. Покистон режими Aмерика билан тил бириктириб, армия ҳаракатини чеклаб қўйганига қарамай, бу мусулмон армия – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – мушрик душманга оғир талафотларни етказди.. Буларнинг барчаси Aмерикани – у уруш режасини қандай бошлаган бўлса, унга шундай барҳам беришга, агрессияни қандай бошлаган бўлса, уни шундай тўхтатишга ва уруш режасини ўзининг малайлари ҳиндистон ва покистон режимлари ўртасидаги музокаралар деган сиёсий ифлосликка ўзгартиришга мажбур қилди. Чунки Америка бу билан Ҳиндистонни ҳарбий агрессия орқали эриша олмаган нарсасига эриштиради…
4 – Шунинг учун ҳиндлар ҳужуми бошланганидан тўрт кун ўтгач, 2025 йил 10 майда Америка буйруғи билан ўт очишни тўхтатиш эълон қилинди. Америка президенти Трамп ўзининг TruthSocial платформасида, 2025 йил 10 майда бундай деб ёзди: "Қўшма Штатлар воситачилигида олиб борилган узоқ тунги музокаралардан сўнг Ҳиндистон ва Покистон кенг қамровли тарзда ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлганини эълон қилишдан мамнунман. Мен иккала давлатнинг соғлом мантиқ ва юксак зако билан иш юритганликларини олқишлайман. Иккалангизнинг бу масалага эътиборингиз учун раҳмат". AҚШ Давлат котиби Марко Рубио эса 2025 йил 10 май куни Х платформасида бундай деб билдирди: "Ҳиндистон ва Покистон ҳукуматлари ўт очишни зудлик билан тўхтатишга ва нейтрал бир жойда кенг кўламли комплекс масалалар бўйича музокараларни бошлашга келишиб олди”. Унинг қўшимча қилишича, сўнгги икки кун давомида у ва вице-президент Ж.Д. Венс келишувга эришиш учун Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жайшанкар, Покистон армияси штаби бошлиғи Осим Мунир билан ҳамда Ҳиндистон ва Покистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари Aжит Довал ва бошлиғи Осим Малик билан биргаликда иш олиб боришган. Яъни бошқача айтганда, Америка Покистон армияси қўмондонлигининг ўзига қанчалар содиқлигига қарамай, бу армиянинг қаҳрамонлик кўрсатишини ҳисобга олмаган. Шунинг учун Америка ўзининг малайи Моди агар урушни давом эттирадиган бўлса, бош вазирлик мансабидан маҳрум бўлиб қолишидан хавотирга тушиб қолди, яъни Моди бу аҳволда Америка ундан талаб қилган Хитойга қарши туриш вазифасини бажариш ўрнига мансабидан ажраб қолиши мумкин эди. Америка шундан қўрқиб кетди! Шу сабабдан Америка урушни тўхтатишни ва сиёсий ифлослик йўлига ўтишни, малайлари бўлмиш бу икки режим ўртасидаги музокаралар орқали ўз мақсадларини амалга оширишни буюрди!
5 – Хулоса ўрнида шуни айтамизки, Ҳизб ут-Таҳрир бутун мусулмонларни, хусусан, Покистон халқини бу сиёсий ифлосликдан ва Ислом ва мусулмонлар душманлари билан, айниқса Ҳиндистондаги ҳинду мушриклар ва Фаластиндаги яҳудийлар билан ўтказилаётган музокаралар оқибатидан огоҳлантиради. Бу музокаралар, айниқса уларни – ҳозирда бўлаётганидек – мустамлакачи кофир Америка бошқараётган экан, ҳеч қандай яхшилик келтирмайди. Чунки улар ҳар доим ва ҳар жойда Аллоҳ ва Расулига қарши уруш олиб боришади.. Расулуллоҳ ﷺ бизга, уларга қарши жанг қилиш ва улар устидан ғалаба қозониш ҳамда бунда улуғ ажр борлиги ҳақида хабар берганлар.. Муслим ўз саҳиҳида Ибн Умардан чиқаришича, у Набий ﷺнинг шундай деганини ривоят қилди:
لَتُقَاتِلُنَّ الْيَـ هُودَ فَلَتَقْتُلُنَّهُمْ…"
“Сизлар, албатта, яҳудларга қарши жанг қилиб, уларни, шубҳасиз, ўлдирасизлар”.
Аҳмад ва Насоий Расулуллоҳ ﷺ мавлоси Савбондан шундай деганини чиқарган:
قال رسول الله ﷺ: "عِصَابَتَانِ مِنْ أُمَّتِي أَحْرَزَهُمَا اللهُ مِنَ النَّارِ؛ عِصَابَةٌ تَغْزُو الْهِنْدَ وَعِصَابَةٌ تَكُونُ مَعَ عِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ عَلَيْهِمَا السَّلَام"
“Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Умматимдан икки гуруҳ-жамоат борки, уларни Аллоҳ дўзах оловидан сақлайди. Бир гуруҳ ҳиндга қарши ғазот-уруш қилса, бир гуруҳ Ийсо ибн Марям алайҳимас салом билан бирга бўлади”.
Демак, Аллоҳ изни ила Фаластинда яҳудларга қарши жанг қилиб, уларни қатл қилиш ва ҳиндларга қарши ғазот қилиб, Исломнинг бу икки урушда ҳам ғалаба қозониши албатта бўлади. Зеро, бу Содиқул Масдуқ ﷺнинг сўзларидир.. Лекин Аллоҳ субҳанаҳу бизнинг тек ўтираверишимизни ва нусратни самодан малоикалар олиб тушишини ҳукм қилмади. Аксинча, биз жидду жаҳд билан ҳаракат қилишимиз, ҳаракатимизда садоқат ва ихлосни намойиш қилишимиз лозим. Ҳа, биз ана шундай бўлишимиз лозим. Шунда Аллоҳ субҳанаҳунинг изни ила ҳеч шубҳасиз, албатта, Аллоҳнинг нусрати келади. Биз Покистон аҳлида албатта яхшилик башоратини кўрамиз. Зеро у кучли Исломий юртдир. Унда Ислом чуқур томир отган. Унда Ислом туйғулари жўш урмоқда. Унинг армияси Аллоҳ йўлидаги жиҳодни севади. У ердаги мусулмонларнинг Хилофатни тиклашга бўлган интиқликлари тобора кучаймоқда. Аллоҳ изни ила узоқ вақт ўтмай ўз аҳлини асло алдамайдиган етакчи (Ҳизб ут-Таҳрир) нусратга албатта эришади. Ўшанда Расулуллоҳ ﷺнинг биз бошимиздан кечираётган мана бу зўравон бошқарувдан кейин Рошид Халифалик тикланиши ҳақидаги сўзлари албатта рўёбга чиқади. Аҳмад ўзининг Муснадида Ҳузайфадан шундай деганини чиқарди:
قال رَسُولُ اللَّهِ ﷺ «...ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِـ لَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»
“Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “… сўнгра зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаган муддатгача бўлади, сўнгра уни кўтаришни хоҳлаганида кўтаради. Шундан кейин Пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик бўлади.” Шундан кейин (Пайғамбаримиз) сукут қилдилар”.
Ўша кунда мўминлар шодланурлар.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат Эгасидир”. [Рум 4-5]
17 зул-қаъда 1446ҳ
15 май 2025м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми