Иордания режими яҳудийлар давлати билан хорлик битимларини тузишда давом этмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Иордания режими яҳудийлар давлати билан хорлик битимларини тузишда давом этмоқда
Икки давлат ўртасида саноат ва эркин савдо минтақасини яратиш лойиҳаси бошланди
Иброний тилида чиқадиган «Глобус» газетасида чоп этилган мақолада айтилишича, «Исроил»-Иордания ўртасида озод минтақа яратиш ҳамда икки давлатни бир-бирига боғловчи узунлиги 352 метрли кўприк қуриш ишлари бошланган.
Мақолага кўра, «Jordan Gate» ёнига майдони 700 дунум келадиган саноат ва бизнес эркин савдо минтақаси қурилади. Шунингдек, яҳудийлар давлати томонига майдони 245 дунма келадиган завод-фабрикалар бунёд этилади, товарлар транспортировкаси ва солиқ ишлари каби моддий-техник жиҳатдан таъминловчи офислар очилади. «Глобус» газетасига кўра, минтақага «مقاطعة مشتركة» (ҳамкорлик вилояти), деб ном қўйилган. Чунки бу минтақа икки давлатнинг бирортасига қарашли бўлмайди, яҳудийларга ҳам, иорданияликларга ҳам минтақага кириш учун виза керак бўлмайди, бироқ минтақа икки далат ўртасидаги ўтиш йўлаги сифатида хизмат қилмайди.
Яна мақолада айтилишича, янги эркин минтақа 10.000 иорданияликни, 3.000 «исроиллик»ни иш билан таъминлайди, у ерда ишчилар, бизнесмэнлар, товарлар, хом ашёлар…нинг эркин транспортировкасига гувоҳ бўлинади. Кўплаб имтиёз ва имкониятлар яратилади, энг муҳими, солиқдан озод этиш имконияти яратилади. (Қудс Арабий).
Роя газетаси шарҳи: Шаръан ботил битимга, яъни «Водий Араба», дейилган шармандалик битимига имзо чекилгандан буён Иордания режими ўз разиллигини, мусулмонлар туйғулари билан ўйнашишни давом эттирмоқда. Муборак Фаластин заминини ўзлаштириб олган яҳудийлар давлати билан сиёсий ва хавфсизлик ҳамкорлигини кенгайтириб келгандан сўнг, мана шу бадбашара вужудга хизмат қилиш учун энди иқтисодий лойиҳаларни амалга оширмоқда. У билан Иордания юк транспортировкаси битими, газ битими ва бугунги эркин ҳамкорлик минтақаси яратиш битими каби қатор ҳамкорлик ҳужжатларини имзоламоқда.
Наҳотки, Иордания режими Уммат Фаластин ва Ақсо масжидини унутган, деб ўйлаётган бўлса?! Наҳотки, у 10.000 иорданияликнинг иш билан таъминланиши билан юрт аҳли бу ҳамкорликнинг манфур жиноят эканини унутади, деб ўйлаётган бўлса?! Ёки қашшоқ аҳволда яшаётган ва ишсизлик ботқоғига ботиб, иқтисодий таназзулда қолган Иордания аҳлини ўткинчи дунё ушоқлари билан алдасам, Роббилари шариати ҳисобига лаққа тушади, дея тасаввур қиляпти, шекилли?! Йўқ, хомтама бўлмасин, эртага бу режим ҳам, унинг хўжайинларию дўстлари Иордания аҳлининг нималарга қодирлигини кўришади, эртанги кун эса уни кутаётган инсонга яқиндир.
Роя газетасининг 2016 йил 25 январ чоршанба кунги 114-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми