| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Нью-Йоркдаги партия ички сайловларида мусулмон номзоднинг ғалабаси ва унинг сиёсий оқибатлари таҳлили

  • BlackRock’нинг Ўзбекистонга кириши

  • Жаҳон энергетика бозори қайта шакллантирилмоқдами?

  • Сайкс-Пико чегараларидаги қотиллик

  • Америка-Марокаш мудофаа йўл харитасининг (2026-2036) асл мақсади — Марокашни Америка мустамлакачилигини ҳимоя қилувчи базага айлантиришдир!

  • Коррупцияни йўқ қилишга қаратилган «Тонг ҳужуми» кампанияси: хомхаёл ва ҳақиқат ўртасида

  • Қирғизистон режими Шанхай ташкилоти саммити арафасида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • Глобаллашувдан протекционизмга: Жаҳон иқтисодиётининг номаълумлик сари саёҳати

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

By htadmin
06.04.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

Қўрқоқликнинг фалокати тўғрисида

ҚЎРҚОҚЛИКНИНГ ИНСОНГА КЕЛТИРАДИГАН ЁМОН, ФАЛОКАТЛИ ОҚИБАТЛАРИ

(давоми)

Қўрқоқлик бирор шахс ёки Уммат қалбига ўрнашди дегунча улардаги жасурлик, ор-номусни ва шон-шарафни йўқотади ва душманларига зулм, фасод ва одамлар ҳаётини ўйинчоқ қилиб олишларига имкон яратиб беради. Шунинг учун душманлар одамлар ҳаётини хоҳлаганларича ўйинчоқ қилиб ҳаёсизларча ўз фасодларининг сассиқ ҳидини тарқатиб, бузғунчилик қилиб юрибдилар. Агар қўрқоқлик Уммат қалбини қамраб олса, бу нарса унинг учун фалокатга айланади, чунки қўрқоқлик ундаги азизлик, ор-номус ҳамда жасурликни йўқотади ва ундаги ҳурмат-эҳтиром ва олийжанобликка интилиш туйғуларини ўлдиради ҳамда ҳаётга аралашмай четга чиқиб оладиган қилиб қўяди. Натижада, Умматдаги ҳар бир шахс фақат ўзини ўйлайдиган бўлиб қолади, ўзини ва атрофидаги кишиларни қутқариш масъулиятини, ҳатто ўзининг маданий ва ижтимоий ҳаётини зўравон жиноятчи тоғутлар чангалидан халос қилиш ва уларни ўша тоғутларнинг нажосатидан поклашни ҳам унутиб, фақат ўз ҳаёти ва манфаатлари тўғрисидагина қайғуради.

Агар ўзини одамлардан ажратиб, масъулиятдан қочса, золимларга қарши курашмай жим тураверса ва шу билан ўз жонини қутқардим деб ўйласа, қаттиқ янглишади. Бу иши билан у ўзини нобуд этган ва бошқаларни ҳам бемалол жувонмарг қилган бўлади. Зеро, четга чиқиб олиш ва масъулиятдан ўзини олиб қочиш фикри агар одамлар онгига маҳкам ўрнашиб қолса, бундай фикрат уларнинг бирлигини кўрсата олмайдиган, нотавон кимсаларга айлантириб қўяди. Бундан ташқари, одамларга ҳам, жамиятга ҳам баб-баробар зўравонлик қиладиган, ўзини панага олганми ёки қаршилик кўрсатганми ажратиб ўтирмай, барчага бирдек зўравонлик қиладиган зулм, ёмонлик ва фасоднинг кенг тарқалишига ёрдам беради. Чунки қашшоқлик, барча ҳуқуқлардан маҳрумлик, ёмон бошқарув натижасида келиб чиққан ишсизлик, хорлик, хиёнат натижаси бўлган хўрланиш, иродани синдириш, инон-ихтиёрни таъқиқлаш ва жабр-зулмга қарши озодликка бўлган интилишни йўқ қилиш… Булар ҳаётда юз бераётган бўлса, шубҳасиз бу нарсалар одамларни ҳам, улардан куфр ва зулмга қарши курашган ёки бир бурчакда писиб ўтирган кишиларни ҳам ажратиб ўтирмасдан баробар қамраб олади.

Бугунги кунда Умматнинг аҳволини яхшилаб ўрганиб чиққан киши, унинг ношаръий ҳокимлар олдида қўрқоқ ва нотавон бўлиб турганини, ўз хўжайинлари чангалидан халос бўлишига қўрқоқлиги халал бераётганини, ҳокимлар мағлуб Умматнинг оҳу нолаларига мутлақо қулоқ солмай, мусулмонларни арзон товарга айлантириб насронийлар ва яҳудийлар бозорларида олди-сотди қилаётганларини кўради. Агар беҳуда таҳликага тушиш, қўрқоқлик ва заифлик бўлмаганида, бир ҳовуч малайлар ва хоинлар тўдаси Исломий Умматнинг манфаатлари устига ялпайиб ўтириб ҳукм юрита олмас эди. Чунки бу хоин кимсалар аслида ҳукм юргизиш ва ишларни бошқариш бобида одамларнинг энг ҳақир, тубан ва пасткашларидир.

Лекин биз тўғримизда улуғ пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг омонатни зое қилиш ҳақида хабар бериб айтган сўзлари ғоят ўринлидир. Чунки у киши шундай дедилар: «Омонатни зое қилган пайтингизда, сизларнинг аҳволингиз қандай бўлар экан». Шунда айтишди: у қандай омонат ё Росулуллоҳ? Пайғамбар деди: «Ишни бу ишга нолойиқ бўлган кимсаларга топшириб қўйишдир». Бошқа бир ривоятда эса: «Тубан, ҳеч нарсага арзимас киши омма, халқ ишларини назорат қилади», дедилар. Демак, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ҳукм ва бошқарувни – омонат деб сифатладилар. Чунки ҳукм ва бошқарув халқ устида масъулиятли бўлишдир. Агар биз шу ҳадисда келган «ишни нолойиқ кимсаларга топшириб қўйиш» деган сўзнинг маъносига ва тубан киши омма ишларини назорат қилади деган сўзлар маъносига тўхталсак, сўнг шу икки маънони ўзимизнинг ҳозирги воқелигимизга татбиқ этсак, айни мос тушганини кўрамиз. Чунки бугунги кунда тепамизда ўша тубан, разил ва арзимас кишилар ўзларига нолойиқ ўринларни эгаллаб турибдилар. Бу кимсалар ўзларини сиёсий моҳир ва қобилият эгалари деб ўйлайдилар ва бошқаларга паст назар билан қарайдилар. Аслида улар бу майдонда энг ношуд, энг нодон кимсалардир. Лекин Умматнинг сукут қилиши ва уларнинг зўравонлигидан қўрқиши бу кимсаларга ҳокимият курсисида узоқ вақт ўрнашиб олиш, халқнинг ишларини мана шундай ёмон, шармандали тарзда ва уларга топшириб қўйилган омонатни беҳаёлик билан ўйинчоқ қилиш имконини яратиб берди. Улар мисли кўрилмаган юзсизлик, ҳаёсизлик билан Умматни масхаралаш ва унинг устидан кулиш даражасига етдилар. Уммат эса чуқур уйқуга чўмиб, худди сўйилиш ва терисини шилиб олишга рози қўй-қўзилардек миқ этмай бош эгиб турибди.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадисда пайғамбар алайҳиссалоту васаллам шундай дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зот номига қасамки, албатта сизлар яхши ишларга буюрасизлар ва ёмон ишлардан қайтарасизлар ёки агар бундай қилмасангиз Аллоҳ устингизга Ўз томонидан бир азобни юбориши яқиндир, сўнгра дуо қиласизлар ва дуоларингиз ижобат бўлмайди». Бу ҳадисни Термизий ривоят қилган. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши шундай деди: «Эй одамлар, албатта сизлар мана бу оятни ўқийсизлар:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ عَلَيْكُمْ أَنفُسَكُمْ لاَ يَضُرُّكُم مَّن ضَلَّ إِذَا اهْتَدَيْتُمْ

– „Эй мўъминлар, ўзингизни билинг! (яъни гуноҳлардан сақланингиз)! Модомики, ҳақ йўлини тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас“.         (Моида:105)

Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Албатта одамлар золимни кўриб туриб унинг қўлидан ушлаб тийиб қўймасалар, Аллоҳ уларнинг ҳаммасини устига Ўз томонидан бир азобни юбориши яқиндир». Буни Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилган. Шунинг учун биз зулмни, ҳаққа қарши душманликни, мункар-бузуқ ишларни, бузуқликларни, маъруф-яхши ишларнинг йўлини тўсишни ва яхшилик соҳибларини қирғин-қатағон қилинишини ўз кўзимиз билан кўриб туриб шу зўравонларни тийиб қўймасак, устимизга Аллоҳнинг ғазаби ёғилиши турган гап. Бу қандай қўрқоқликки, бизларни не кўйларга солишмади, бу қандай ожизликки, қалбларимизни ўлдириб юборди, бу қандай  душманларки, бизнинг қўрқоқлигимиз ва ожизлигимиз сабабли шунча нарсаларга эга бўлиб олдилар. Ана шу душманлар, яъни мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқи тўғрисида ҳеч қандай аҳдга вафо қилмайдиган кимсалар ёвуз мустамлакачилик, ёппасига қирғин қилиш, ирқий тозалаш, одамларнинг кучларини ва бойликларини сўриб фойдаланиш… ва яна талай нарсалардир.

Албатта, бу қўрқоқлик Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан огоҳлантириб, эҳтиёт бўлишга чақирган ожизликка тенгдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва Таъоло огоҳлантириб айтади:

وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ

– „Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар. Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас“.(Ҳуд:113)

Улар бу оятга аҳамият бермадилармикин? Агар улар бу огоҳлантириш олдида бир тўхтаб, унинг лафзлари тўғрисида чуқур фикр юритганларида эди, албатта фақат Воҳидул Қаҳҳор бўлган Аллоҳдангина қўрқиш зарурлигини ва У зотдан бошқасидан ҳеч қўрқмаслик кераклигини билиб олган бўлар эдилар. У зотнинг ёлғиз Ўзигина енгилмас қудрат ва мутлақ ҳокимият эгасидир. Ундан бошқа барча нарсалар ва кимсалар эса, уларга қанчалик кучли қуроллар ва зўравонлик, вайрон қилиш воситалари берилган, уларнинг азоблаш қуроллари қанчалик жирканч, полициячи-миршаблари қанча кўп бўлмасин ва жаллодларининг ваҳшийлиги қай даражага етмасин, инсонларга бирон зарар ёки бирон фойдани етказа олмайдилар. Аллоҳ Таъоло дейди:

فَلاَ تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْنِي وَلأُتِمَّ نِعْمَتِي عَلَيْكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ

— „Сизлар улардан қўрқманг, Мендан қўрқинг! Ва токи сизларга неъматимни комил қилиб беришим учун шундай қилинг! Шояд сизлар ҳидоят топсангиз“.         (Бақара:150)

Шунга кўра, Аллоҳдан қўрқиш ўрнига инсонлардан қўрқишнинг мана шу хили улоқтириб ташланиши лозим, айбланадиган нарса ва шармандалик, иснод келтирадиган қўрқувдир. Қалбига мана шундай қўрқув муҳрланиб қолган ва шу ҳолда ўлиб кетган кимсанинг ҳолига вой бўлсин. Чунки бундай ҳолат дунёда ҳам, охиратда ҳам ёмондир. Шунингдек, бошқарув тизгинини золимларга бериб қўйган Умматларнинг оқибати зулматлидир. Аллоҳ Таъоло Фиръавн қавми тўғрисида шундай деди:

فَاسْتَخَفَّ قَوْمَهُ فَأَطَاعُوهُ إِنَّهُمْ كَانُوا قَوْماً فَاسِقِينَ  

– „Бас, у ўз қавмини тезлатган эди, улар унга итоат этдилар. Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм эдилар“.        (Зухруф:54)

Сўз айтувчиларнинг барчасидан Буюк бўлган Зот яна шундай деди:

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مُوسَى بِآيَاتِنَا وَسُلْطَانٍ مُّبِينٍ * إِلَى فِرْعَوْنَ وَمَلَئِهِ فَاتَّبَعُواْ أَمْرَ فِرْعَوْنَ وَمَا أَمْرُ فِرْعَوْنَ بِرَشِيدٍ *يَقْدُمُ قَوْمَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَأَوْرَدَهُمُ النَّارَ وَبِئْسَ الْوِرْدُ الْمَوْرُودُ *  وَأُتْبِعُواْ فِي هَـذِهِ لَعْنَةً وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ بِئْسَ الرِّفْدُ الْمَرْفُودُ

– „Дарҳақиқат, Мусони ўз оят-мўъжизаларимиз билан Фиръавн ва унинг одамларига (пайғамбар қилиб) юборганимизда, улар Фиръавннинг амрига бўйсундилар. Ҳолбуки, Фиръавннинг амри тўғри эмас эди. У (Фиръавн) қиёмат кунида ўз қавмини бошлаб бориб дўзахга туширур. У тушириладиган энг ёмон жойдир! Уларга бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат айтилур. У (жазо) бериладиган энг ёмон «ёрдам» дир“.(Ҳуд:96-99)

Аллоҳга қасамки, мен жиҳод ва шаҳидлик Уммати бўлган бу Умматнинг қандай қилиб бутунлай тескарисига айланиб мутеларча итоат қиладиган, ҳақ-ҳуқуқини топтаб, шон-шарафни булғаётган қонхўрларга хор-зор одамларга айланиб қолганига ёқамни ушлаб ҳайрон қоламан.

Тарих китобларининг саҳифалари бу Умматнинг қаҳрамонликларини, ғалабаларини ва жасурликларини ҳикоя қилувчи хабарлар зикри билан тўлиб тошган. Шундай аслзода, қадим Умматда бу нарсалар қандай юз бериши мумкин ахир! Қандай қилиб шундай Уммат жонли серғайрат Уммат ўз қобиғига ўралиб олган, ботил (куфр) га қарши курашиш, ҳақ учун жонини ҳам қурбон қилиш руҳини йўқотган, ўзининг азиз, мукаррам Уммат эканлигини унутиб, пасткаш кимсаларга бош эгиб туравериши мумкин…?

Юқорида келтирилган ҳолатлар Уммат мубтало бўлган қўрқувнинг мана шу тури келтирган ёмон, фалокатли оқибатларидир.

Аслида бу Умматга муносиб нарса қўрқувни улоқтириб ташлаши ва бутун қалби ва ақли билан Аллоҳга юзланиши ҳамда шундан сўнг Ундан бошқа бирон нарсадан қўрқмасликдир. Шундагина унинг улуғвор-шонли юриши янгидан бошланади, Аллоҳга ёрдам беради. Аллоҳ ҳам унга ёрдам беради ва азизликни Аллоҳнинг Ўзидан топади. Шунда Аллоҳ уни азизу мукаррам қилади ва Аллоҳ улар ҳақида шундай деб айтган инсонлардан бўлиб қолади:

الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُواْ لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَاناً وَقَالُواْ حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ * فَانقَلَبُواْ بِنِعْمَةٍ مِّنَ اللّهِ وَفَضْلٍ لَّمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ وَاتَّبَعُواْ رِضْوَانَ اللّهِ وَاللّهُ ذُو فَضْلٍ عَظِيمٍ

– „Одамлар уларга айтдилар «Албатта инсонлар сизларга қарши жамландилар». Бу уларнинг иймонини янада кучайтирди, айтдиларки, Аллоҳ бизга кифоя. У қандай яхши вакилдир. Бас, улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли билан юрдилар, уларга ҳеч қандай ёмонлик етмади. Ҳамда улар Аллоҳнинг розилигига эргашдилар. Аллоҳ буюк фазл соҳибидир“.         (Оли Имрон:173-174)

Ал-Ваъй (Онг) журналининг Зулҳижжа 1420 – Март 2000 да чиққан 153-сонидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ

06.04.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ким юксакликка эришса, олий мақсадларга интилади; ким табиатан паст бўлса, паст нарса билан қаноат қилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нефть нархлари уруши ортида Америка турибди

  • МАҚОЛАЛАР

    Қадрингиз ва ҳаққингизни қачон англайсиз ёхуд “Ташаббусли бюджет” тўғри ечимми?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/