| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Оилавий ажримлар – маънавий инқирозми ёки мафкуравий босим натижаси?

  • ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

  • Ўзбекистон таълим тизимидаги муаммоларга исломий ечим

  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

САҚОФИЙ БЎЛИМ
Home›САҚОФИЙ БЎЛИМ›ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

By htadmin
16.04.2018
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

ИСЛОМИЙ АҚИДА АҚЛИЙ, РУҲИЙ, СИЁСИЙ АҚИДАДИР

(2-қисм)

Албатта бизнинг ақидамиз қуруқ ақлий баҳснинг ўзи ёки биз лаззат оладиган қуруқ идрокнинг ўзигина эмас. Ҳеч шубҳасиз, у нафсга ва сулук (ҳаёт тарзи)ка таъсири бўлган иймондир. Бу иймоннинг таъсири машаққатларда, қийинчиликларда, танг ҳолатларда ва бошга мусибат тушганда намоён бўлади. Дарҳақиқат, Аллоҳ бизни Унинг Ўзига ибодат қилишимиз учун яратди. Унга ибодат қилиш эса итоат қилиш билан бўлади. Ибодат жумласига Унинг Ўзигагина бандалик қилиш, Унинг динига ёрдам бериш, динни эъзозлаш ва ҳукмларини бажо келтириш киради.

Даъватчилар бу дунёда ўзларининг заифлигини, чорасизлигини, душманларининг зўрлигини кўрадилар. Улар динни эъзозлаш ва моддий имкониятларга қараб унга ёрдам бериш учун йўл беркилганини кўрадилар. Бу йўл уларнинг чекланган назарида беркдир. Агар уларнинг назари тўғри бўлган тақдирда ҳам, бу йўл дунёвий моддий ҳисоб-китобга биноан беркдир. Агар улар дин аҳкомларини ўзгартира бошласалар ва кофирларни рози қилишга уринсалар ҳамда Аллоҳ ва Росулуллоҳнинг душманларини дўст тутсалар ва Аллоҳдан кўра кўпроқ улардан қўрқсалар бу иймондаги заифлик ва иймон йўлидан чекиниш нишонасидир. Бу эса иймон хусусида Аллоҳнинг имтиҳонидан йиқилиш демакдир.

Мўъмин даъватчилар қачонки ўзларидаги мавжуд заифлик, ночорлик, сон жиҳатидан ва аслаҳа-анжомдаги етишмовчилик, ер, уй-жой, ризқ ва хавфсизликдаги танглик ва йўлларнинг беркилиши, уларнинг иймонларини имтиҳон қилиш эканлигини, шунинг учун уларга Аллоҳнинг амрини мукаммал адо этишлари ва дунёвий сабаблар ва оқибат-натижалар, ҳисоб-китоби бўйича канчалик арзимас бўлмасин тоқатлари етганича тадбир излашлари ҳамда бор имкониятни Аллоҳнинг ибодатига, Унинг нусратига ва динини эъзозлашга сарфлашлари вожиблигини, чунки улар қазо ва қадар, ризқ ва омонлик қўлида бўлган ҳаёт берувчи ва ўлдирувчи, азиз қилувчи ва хорловчи, ҳамма нарсага қодир Зотнинг Ўзигагина таваккул қилган инсонлар эканликларини англаб етсалар, шундагина иймоннинг ҳақиқий маъноси ярқ этиб кўринади, иймонининг шуъуридаги таъсири муносабатларда ва сулукда ўз ифодасини топади. Агар куфр кучли бўлса, Аллоҳ унданда кучлидир. У ҳар қандай ҳолатда ва ҳар лаҳзада ҳозиру нозир Зотдир. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَمَا النَّصْرُ إِلاَّ مِنْ عِندِ اللّهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ

– „Аслида ғалаба-ёрдам фақат қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Аллоҳ ҳузуридан келур” (Оли Имрон:126)

У Зот яна дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

– „Эй мўъминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсанглар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсанглар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур“.   (Муҳаммад:7)

Аллоҳга ёрдам бериш эса, Унга иймон келтириш ва итоат қилиш ҳамда ана шунда собит туришдир. Шу билан бирга, тайёргарлик кўришни ва сабабларни мусаббабот (сабаб натижалари, оқибатлари)га боғлашни ҳам четлаб ўтиш жоиз бўлмайди. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَقُلِ اعْمَلُواْ فَسَيَرَى اللّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُ وَالْمُؤْمِنُونَ وَسَتُرَدُّونَ إِلَى عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

– „Айтинг: «Амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўъминлар қилган амалларингизни кўриб турар» “.      (Тавба:105)

Аллоҳ Таъоло дейди:

إِنَّ اللّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنْفُسِهِمْ

– „Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас “. (Раъд:11)

Шунинг учун тайёргарлик кўриш ва ишга киришиш вожибдир. Аллоҳ Таъоло бу тўғрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намуна олиб, у кишига эргашишимизни буюради. Мўъминларнинг чораси ва имкониятлари заиф бўлгани учун динни ўзгартириш, уни бузиб кўрсатиш ва тоатдан юз ўгириш аҳволни ўзгартирмайди. Чунки бу нарса маъсият (осийлик), Аллоҳ Таъолонинг ғазабини келтириш ва иймондаги заифликдир. Бундай ҳолатда талаб қилинадиган иш иймонни кучайтириш, уни янада мустаҳкамлаш, амални кўпайтиришга қаттиқ киришишдир:

الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُواْ لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَاناً وَقَالُواْ حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ * فَانقَلَبُواْ بِنِعْمَةٍ مِّنَ اللّهِ وَفَضْلٍ لَّمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ وَاتَّبَعُواْ رِضْوَانَ اللّهِ وَاللّهُ ذُو فَضْلٍ عَظِيمٍ

– „Ундай зотларга айрим кимсалар: «Одамлар сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқинг!» – деганларида, бу гап уларнинг иймонларини  зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!» – дедилар. Бас, у юришдан бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмати ва фазли билан қайтдилар“. (Оли Имрон:173-174)

Дунёвий ҳисоб-китоблар бўйича бу нарсалар ва мусаббабот нусратнинг сабаби ва ғояни рўёбга чиқариш воситаси эмасдир, балки фақат нусратнинг шартларидир, холос. Уларни мукаммал тарзда эътиборга олиш эса, Аллоҳ Субҳанаҳунинг амрини бажаришдир ва уни амалга ошириш эса, Аллоҳга итоат қилиш ва Унга ёрдам бериш жумласига киради. Шунга кўра, даъватчи мўъминлар тоқатлари етган барча нарсаларни тайёрлайдилар, агар заиф ёки бечораҳол бўлсалар, у ҳолда олға босишда давом этадилар, сабот-қатъият кўрсатадилар ва Аллоҳнинг нусратига қаттиқ ишонган ҳолда сабр қиладилар. Мана шу олға юриш, сабот-матонат ва сабр Аллоҳ буюрган сабаблардандир ва унга ёрдам беришимиздир ҳамда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъолонинг Ўз нусратини туширишининг шартларидандир.

Албатта бизнинг ақидамиз руҳий ақидадир. У эса Аллоҳнинг амрини, қайтариқларини, муроқабани (доимо Ундан қўрқиб Унга қараб туришни), Унинг ҳисоб сўрашини доимо ёдимизда тутишимизни, Унинг чексиз куч- қудратини, Буюк азаматини, ваъдасини, бирга эканлигини ва нусрат беришини унутмаслигимизни англатади. Мана шундай ҳолатдагина ва сулукда гавдаланиб шаклланишига қараб Аллоҳга яқинлик ҳосил қилинади ва ҳаёт кечириш ҳам олий Зотнинг биргалиги, Унинг ҳифзу-ҳимояти ва ғамхўрлиги билан бўлади.

Иймоннинг мана шу мартабасини яхши англаб етмоқ, унга маҳкам ёпишмоқ, доим ёдда тутмоқ, Умматни ундан огоҳ этиб, унга даъват қилмоқ жуда зарурдир. Иймон ўзимиздаги ёки бошқа бировдаги нарсага эмас, Аллоҳ хузуридаги нусратга, кўриб турган нарсаларга эмас, Аллоҳ хузуридаги ёруғ кунларга, ўзимиздаги эмас, Аллоҳ хузуридаги тинчлик-омонликка ва қўлларимиздаги эмас, Унинг қўлидаги ризққа ишонишдир. Бу фақат тилдагина эмас, сулук (ҳаёт ишлари)да ҳам яққол кўзга ташланишидир.

Саййидимиз Мусо алайҳиссалом ва у киши билан бирга бўлган мўъминларни Фиръавн ва унинг шафқатсиз тўдаси камситиб хўрлади. Мусо қавми денгизга етиб боришгач, у киши билан бирга бўлганлар:

إِنَّا لَمُدْرَكُونَ

– „Бизлар аниқ тутилдик“      (Шуаро:61)

дейишди. Чунки моддий ҳисоб-китоблар орқада, Фиръавн орқамизда, олдинда денгиз, демак, нажот топишнинг имкони йўқ, дер эди. Мусо алайҳиссалом Фиръавнни ҳам, денгизни ҳам, шунингдек Аллоҳни ҳам кўриб турар эди. Нажот қандай келишини, оғир ҳолатдан қандай чиқиб кетилишини, ёрдам қандай келишини у киши билар, бошқалар билиши шарт эмасди. Лекин Аллоҳнинг амрини, ваъдасини Унинг фақат Ўзигина биладиган аскарлари борлигини доим ёдда тутишимиз зарур. Шунинг учун Мусо алайҳиссалом ўзининг тобеларига мана бу сўз билан рад жавобини берди: 

قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ

– „Йўқ, аниқки мен билан бирга Роббим бор. Албатта У мени (нажот) йўлига бошлар“.      (Шуаро:62)

Шунда денгиз иккига бўлиниб йўл очилди, Мусо ва у киши билан бирга бўлганлар нажот топишди. Фиръавн ва у билан бирга бўлганлар эса мағлуб бўлди. Аллоҳ Таъоло шундай дейди:

وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ

– „Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган-курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз“.   (Анкабут:69)

У Зот яна айтади:

وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجاً

– „Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур“.      (Талоқ:2)

Саййидимиз Нуҳ алайҳиссаломга Аллоҳ унинг қавмидан саноқли кишилардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмаслигини ваҳий қилди ва унга:

وَاصْنَعِ الْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا

– „Бизнинг хифзу-ҳимоямизда бир кема ясагин‘‘   (Ҳуд:37)

деб амр қилди. Кофирлар у кишининг ёнидан ўтар эканлар, сув бўлмаган маконда ва денгиз сира ҳам етиб келмаган жойда кема қуряпти, деб у кишини масхара қила бошладилар. Лекин Нуҳ алайҳиссалом уларга:

إِن تَسْخَرُواْ مِنَّا فَإِنَّا نَسْخَرُ مِنكُمْ كَمَا تَسْخَرُونَ

– „Агар (бугун) сизлар биздан кулсангиз, бас, яқинда худди сизлар кулганингиз каби, биз ҳам сизлар (нинг устингиз)дан кулурмиз“  (Ҳуд:38)

дер эди. Чунки у киши воқеликка таъсир ўтказувчи ва уни ўзгартирувчи бошқа омил (сабаб) ларни кўрар эди. Улар моддий ўлчов, ҳисоб-китобларнинг қуруқ ўзи эътиборга олинмаган омиллар жумласига кирар эди. Ҳақиқатда, Нуҳ ва кемага чиқариб олинган кишилар нажот топдилар ва кофирлар эса ғарқ бўлдилар. Бу нарсада мўъминлар учун ибрат йўқми ахир?!

مَّا كَانَ اللّهُ لِيَذَرَ الْمُؤْمِنِينَ عَلَى مَا أَنتُمْ عَلَيْهِ حَتَّىَ يَمِيزَ الْخَبِيثَ مِنَ الطَّيِّبِ وَمَا كَانَ اللّهُ لِيُطْلِعَكُمْ عَلَى الْغَيْبِ وَلَكِنَّ اللّهَ يَجْتَبِي مِن رُّسُلِهِ مَن يَشَاءُ فَآمِنُواْ بِاللّهِ وَرُسُلِهِ وَإِن تُؤْمِنُواْ وَتَتَّقُواْ فَلَكُمْ أَجْرٌ عَظِيمٌ

– „Аллоҳ мўъминларни сизлар бўлган мана шу ҳолатда (яъни ким мўъмину, ким мунофиқлиги маълум бўлмаган ҳолатда) ташлаб қўювчи эмас, ҳали У (Уҳудда мунофиқларни ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади“.      (Оли Имрон:179)

(давоми бор)

Ал-Ваъй (Онг) журналининг 156-сонидан олинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ

16.04.2018й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мосул жангини давом эттириш кейинги жангга тайёргарликдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Женевадаги Сурия музокараларининг қоқилиши унинг тўхтаб қолганини англатмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/