Ироқлик намойишчилар эронпараст партиялар қароргоҳларини вайрон қилмоқдалар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ироқлик намойишчилар эронпараст партиялар қароргоҳларини вайрон қилмоқдалар
«Orient News» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 3 муҳаррам, милодий 2020 йил 22 август шанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«Шанба куни аксар шиалар яшовчи райондаги бир нечта намойиш фаолларига қарши қатор суиқасд амалиётлари содир этилиши ортидан, Ғазабнок ироқлик намойишчилар юрт жанубидаги эронпараст-мазҳабпараст партияларга тегишли қароргоҳларни белкураклар ёрдамида вайрон қилишди.
Норозилик намойишчилари Носириядаги Эрон томонидан молиялаштирилувчи энг таниқли партияларнинг қароргоҳи бузилиши тасвирланган видеоларни тарқатдилар. Улардан асосийлари собиқ бош вазир Нурий Моликий етакчилигидаги Ҳизбуд Даъват, Аммор Ҳаким етакчилигидаги «Ҳикмат» ҳаракати ва Ҳодий Омирийга қарашли «Бадр» ташкилотининг қароргоҳларидир.
Маълумки, жума куни кечқурун Носириядаги норозилик намойишлари бўлиб ўтаётган майдон ўртасида мотоциклга ўрнатилган бомбанинг портлаши ғазабнок йирик халқ тўлқинига сабаб бўлди. Бу ҳодиса шунингдек, эртасига эрталаб бутун шаҳар аҳолисини Қайс Хазаълий етакчилигидаги «Асоиби аҳли ҳақ» жангарилари қароргоҳини ҳамда «Бадр» ташкилоти қароргоҳларини ва юқорида айтганимиз бошқа қароргоҳларни ёқишга ундади.
Бундан олдин Басра шаҳрининг асосан шиалар яшовчи районида ҳам Эрон партиялари қароргоҳларини ёқиш каби амалиётлар бўлиб ўтганди. Унда намойишчилар Бағдод ҳукуматига қарашли Парламент биносини ёқишган.
Ушбу навбатдаги оммавий норозиликлар тўлқини қатор суиқасд амалиётлари содир этилиши ортидан бошланди. Кўплаб намойиш фаолларининг ўлимига сабаб бўлган ушбу суиқасдларнинг охиргисида чоршанба куни Басрада номаълум шахслар ўқ отар қурол ёрдамида Раҳом Ёқуб Рамё исмли фаол аёлни ўлдиришди. Ундан бир неча кун аввал ҳам қуролланган кимсалар томонидан октябр намойишларида иштирок этган Таҳсин Усома исмли фаол ўлдирилган эди.
Бунга жавобан, Бағдод ҳукумати бош вазири Мустафо Козимий ва Басра полицияси қўмондони Рошид Фалиҳ истеъфо беришди. Бироқ намойишчилар буларнинг етарли эмаслигини, фаоллар ўлими хусусида ҳукуматнинг ҳеч қандай чора кўрмаганини таъкидладилар. Қўлларида фаолларнинг қотилларидан ҳисоб талаб қилишга чақирувчи плакатлар кўтариб чиқишди.
Роя газетасининг 2020 йил 26 август чоршанба кунги 301-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ