| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Исломда умумий мулк

Исломда умумий мулк

By htadmin
09.03.2018
1818
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Исломда умумий мулк: унинг табиати ва давлатнинг унга нисбатан жавобгарлиги

Бугунги кунда мусулмонларда ўзининг шаръий ҳақ-ҳуқуқларини билиш борасида кўп хираликлар мавжуд, ҳатто Аллоҳ Таъоло биз мусулмонларга берган ҳақ-ҳуқуқлар тўғрисида фикрлашда ҳам қолоқ аҳволга тушиб қолганлар. Бунга сабаб мусулмонларнинг ўз динидан узоқлашиб кетганларидир. Ҳақ-ҳуқуқни талаб қилишдан олдин, аввало, уни билиш, билганда ҳам ҳеч қандай хираликлар қолмайдиган даражада билиш зарур албатта. Шу мақсадни, яъни мусулмонларга ўз ҳақ-ҳуқуқларини танитишни кўзлаган ҳолда юқоридаги мавзу номи билан "Ал-Ваъй" журналининг 371-сонида чиққан мақолани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Шуни алоҳида таъкид билан айтамизки, Исломдан бошқа тузумларда жамоат эгалик қиладиган умумий мулк, деган тушунчанинг ўзи йўқ. Бошқача айтганда, бошқа тузумларда бойликлар одамларга адолатли тақсимланмайди. Фақат Исломдагина бойликлар тақсимоти адолат билан амалга оширилади.

Умумий мулк:

Шариат жамоатга биргаликда фойдаланишга рухсат берган муайян нарсалар умумий мулкдир. Чунки шариат бу мулкларни жамоатники, деб белгилаган, шахслар ва давлатни уларга якка тартибда эгалик қилишини тақиқлаган. Демак, у инсонлар жамоаси мулкидир ва уларга вақф қилинган бўлиб, ундан тирик инсонлар, улардан кейин келувчилар то қиёмат кунига қадар фойдаланадилар.

Қачон сув ва энергия каби жамоат заруратлари тўла таъминланмаган бўлса, одамлар уларни излаб ҳар тарафга тарқаб кетадилар. Булар туркумига тугамайдиган маъданлар ва тузилиш табиати одамларни якка тартибда унга эгалик қилишини ман этувчи нарсалар киради. Булар туз каби катта харажатсиз фойдаланиш мумкин бўлган ер усти маъданлари бўлиши ёки олтин, кумуш, темир, мис каби ер ости маъданлари бўлиши мумкин ёхуд кристал каби қаттиқ, нефт каби суюқ маъдан бўлиши мумкин.

Умумий мулк табиати:

Исломда мулк уч қисмдан иборат:

Умумий мулк;

Хусусий мулк;         

Давлат мулки.

Шуни эслатиб ўтиш ўринлики, умумий мулк унга сарф-харажат қилиниши ва давлатнинг уни ишлатиши орқали Уммат фойдасига даромад олиниши жиҳатидан молиявий сиёсатга алоқадордир.

Умумий мулк қуйидаги сифатларга эга:

Биринчи: Умумий мулк жамоат заруратларидандир:

Умумий мулк, барча инсонларга керак бўлган заруратлардир. Қачон у йўқ бўлиб қолса ёки камайса, юртдаги инсонлар уни қидириб турли томонга тарқалиб кетадилар. Росулуллоҳ с.а.в. бундай марҳамат қилдилар:

النَّ اسُ شُركَاءُ في ثلاثٍ : في المَاءِ وَالكَلَإِ وَالنَّ ارِ

«Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда». (Сунани Абу Довуд). Ҳадисда бу уч нарса чеклов маъносида келмаган, балки мисол тариқасида келган. Бу уч нарса, қўлга киритиш осон бўлган нарсалар ҳукмида. Жуда кўп нарсалар сув, майса ва олов ҳукмига киради, масалан, нефт, газ, металлар, туз, олтингугурт, битум, дарёлар, кўллар, тошлар, ўрмон дарахти, ёғоч, кўмир, денгиздаги балиқлар, ёввойи қушлар, яйловлар, қуёш энергияси кабилар. (Хулий, Беҳий: «Ислом соясидаги бойликлар» 91-92 бетлар. Рафиқ Юнус: «Исломий иқтисод асослари» 117-118 бетлар. Муҳаммад Раввос: «Исломий иқтисоддаги тадқиқотлар» 104 бет).

Иккинчи: баъзи мулкларни Аллоҳ Таъоло вужудга келтирган бўлади, баъзиси эса одамларнинг ижод ва кашфиёти бўлади:

Аллоҳ Таъоло вужудга келтирган умумий мулклар юқоридаги биринчи бандда келтириб ўтилди. Инсоннинг ижод ва кашфиётидан келиб чиққан умумий мулклар эса, Аллоҳ Таъоло вужудга келтирган мулклардан фойдаланишни янада ривожлантиришдир. Масалан, сув насослари, сув десалинизация машиналари, сув қувурлар, электр ишлаб чиқарувчи генераторлар, унинг мачта (сим тортиш мақсадида тикланган устун) ва кабеллари, нефт қазиб чиқариш ускуналари, нефт қувурлари, нефт ортиш ва тушириш портлари, нефтни қайта ишлаш заводлари, кўмир конлари, кўмир қазиб олиш машиналари, тош майдаловчи корхоналар, мармар йўнувчи корхоналар, ядро энергияси, атом печлари, Қуёш энергияси ишлаб чиқувчи иншоотлар, тўғонлар, кўприклар, тоннеллар, сунъий каналлар, сунъий дарёлар, кўчалар, давлатлараро трассалар, оммавий майдонлар, боғлар, ўйингоҳлар, ўқув юртлари, масжидлар, касалхоналар, темир йўллари, денгиз портлари, аэропортлар, бошпана масканлари… бу ва бошқа шу каби инсон томонидан ишлаб чиқилган мулклар, нарсалар умумий мулк бўлиб, уларга фақат инсонлар ҳақли бўладилар.

Учинчи: мулкнинг мўл-кўллиги:

Сув, майса ва олов, булар камёб бўлмаган, мўллиги билан ажралиб турадиган ва инсонлар фойдаланишига яроқли ҳамда ҳаёт учун зарур бўлган нарсалардир. Шунинг учун бу мулклар шахслар ўртасида фойдаланилаётган пайтда бирор адолатсизлик келиб чиқмаслиги ёки зўрлар заифлар ўрнига уларга эгалик қилиб олмаслиги учун, улардан фойдаланишни давлат тартиб-интизомга солиб турмоғи лозим.

Тўртинчи: миқдори чекланмаган бойликларга шахсларнинг эгалик қилиши мумкин эмаслиги:

Юқоридаги «Одамлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда», деган ҳадисда келган жамоат заруратлари шахслар мулки бўлиши мумкин эмас. Бунга далил имом Термизийнинг ушбу ривоятидир: «Абяз ибн Ҳаммол ривоят қиладики, у Росулуллоҳ с.а.в. дан тузни мулк қилиб беришини сўрайди, Росулуллоҳ с.а.в. унга тузни мулк қилиб берадилар. Абяз кетгач, ўтирганлардан бири Росулуллоҳ с.а.в. га – нимани мулк қилиб берганингизни биласизми, кўчмас сувни (яъни туз тоғини, тугамас бойлик ҳисобланган нарсани) мулк қилиб бердингиз, дейди. Шунда Росулуллоҳ с.а.в. ундан қайтариб оладилар». Бу ривоятда туз тугамас бойлик бўлгани учун уни сувга ўхшатилди, саййидимиз Муҳаммад с.а.в. унинг тугамас маъдан эканини, яъни бошқача ибора билан айтганда, туз тоғи эканини билганларидан сўнг, унинг шахсий мулк бўлишини ман қилдилар, чунки у жамоатчилик мулкидир. Бу ҳукм барча маъданларни ўз ичига олади, фақат тузга чекланмайди.

Тугамас маъданлар, бугунги асримизда инсон кашф этган бойликлар бўлиб, уларни қуйидагича келтириб ўтиш мумкин: нефт, газ, кўмир, туз, олтин, кумуш, мис, темир, қалай, қўрғошин, уран, алюминий… ва бошқалар. Бу ва бунга ўхшашлар, давлатнинг ҳар бир фуқароси фойдаланишга ҳақли бўлган стратегик маъданлардир. Чунки улар Аллоҳ Субҳанаҳу яратган ва ер остига хазина қилиб берган бойликлар сирасига киради. Шунингдек, бу моддалар, давлатнинг нозик ресурслар устидан ҳукмрон бўлиши, маблағ, валюта, қурилиш саноати, ҳарбий саноат, фазони забт этиш, бойликларнинг тўпланиши каби нарсаларни ўз назоратига олиши лаёқатини такомиллаштиради.

Шунинг учун айни ресурсларнинг ҳар бирига тўғри маблағ ётқизишни, ҳар бир шахсни улардан фойдаланишини таъминлашни ва фойдаланиш услубларини Ислом ўз қонунчилиги билан белгилаб берди, белгилаб бериш вазифасини давлатга юклади. Бу мавзудаги фиқҳий китоблар тўлиб тошган.

Бешинчи: миқдори чекланган баъзи бойликларга шахсларнинг эгалик қилиши мумкин эмаслиги:

Шахс эгалик қилиши мумкин бўлган миқдори белгиланган бойликлар ҳам бор. Уларга нисбатан рикоз муомаласи қўлланади (рикоз: ерга кўмилган эгаси номаълум хазина, маъданми ёки пулми, фарқсиз). Рикоздан бешдан бири давлатнинг ҳаққи бўлади. Росулуллоҳ с.а.в. топилдиқ ҳақида сўралганларида бундай деганлар:

مَا كَانَ في طريقٍ  مَأتٍيّ أوْ في قـرْيةٍ  عَامِرَةٍ فـعَرّفـهَا سَنةً ، فإنْ جَ اءَ صَاحِبـهَا وَإَّ لا فـلكَ، وَمَا لَمْ يَكُنْ في طرِيقٍ  مَأتٍيّ ولَا في ق ـرْيةٍ عَامِرةٍ ففِيهِ وَفي  الركَِازِ الْخمْس

«Одамлар қатнайдиган кўчадан ёки одамлар билан гавжум қишлоқ-шаҳардан топиб олган бўлсанг, уни бир йил эълон қил. Эгаси келса-келди, келмаса, у сеники. Аммо одамлар қатнайдиган кўчадан ёки одамлар билан гавжум қишлоқ-шаҳардан бўлмаса, ундан ва рикоздан бешдан бири (давлатга) тўланади». (Сунани Насоий ва Сунани Ибн Можа).

Шахс сувнинг ўзига эгалик қилиши жоиз. Аммо жамоа ундан беҳожат бўлсагина жоиз. Бироқ шахс йўл, пиёдалар йўлаги, денгиз соҳили ва бошқа жамоат заруратлари ёки оммага наф келтирувчи нарсаларга эгалик қилиши жоиз эмас. Аммо улардан мулк сифатида ўзлаштирмаган ҳолда фойдаланиши жоиз. Масалан, йўлда, масжидда ўтириши, денгиз ва дарёда ов қилиши, боғда ўтириши… каби. Мудом шахс бу ерларни тарк этар экан, улардан фақат ўзи фойдаланган бўлмайди, чунки у фойдаланган ерини эгаллаб-ўзига хослаб олиши жоиз эмас, бу каби ерлардан бошқа ҳар қандай шахс фойдаланишга ҳақли, раҳбар эса, у ерлардан фойдаланишни тартибга солиб туради.

                                                                                                давоми бор

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух

10.03.2018й.

+2
0

Related posts:

No related posts.

TagsИсломда умумий мулк
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Одилжон Жалиловнинг депортация қилиниши унинг ҳаётига реал таҳдиддир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмонларнинг ҳарбий учоқлари учун мусулмонларга ёрдам беришдек ўзларининг табиий ролини бажариш вақти келмадими?!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳижрий 1441 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/