| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Янги Сурия ва сиёсий Исломга қарши уруш

Янги Сурия ва сиёсий Исломга қарши уруш

By htadmin
02.11.2025
542
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Янги Сурия ва сиёсий Исломга қарши уруш

Устоз Аҳмад Қасос

Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасидаги халқаро ва минтақавий сиёсатдан хабардор бўлган ҳар қандай кузатувчига Сурияда содир бўлаётган барча жараёнлар АҚШнинг минтақавий миқёсдаги кенг қамровли стратегияси доирасида амалга оширилаётгани аён бўлиб қолди. АҚШнинг ушбу минтақавий режаси йўлида бир қанча тўсиқлар мавжуд эди. АҚШ «Ақсо тўфони» операцияси оқибатлари ва ундан кейинги жараёнлардан бошлаб, ушбу тўсиқларни босқичма-босқич енгиб ўтишга киришди. Бу жараён доирасида, Ғазони вайрон қилиш, Ҳамаснинг ҳарбий қудратини йўқ қилишга уриниш, Ливан ва Суриядаги Эрон Ҳизбининг ҳарбий қудратини йўқ қилиш ҳамда Эроннинг ўзидаги ядровий дастурига ҳаво зарбалари бериш каби тадбирлар амалга оширилди. Ундан аввал АҚШ Россияни Украина уруши билан банд қилиб қўйган эди. Шу боис, АҚШ минтақада режалаштирган стратегик дастур ўз йўналиши бўйича муваффақият билан олдинга силжиб бормоқда. Бугунги кунда кузатилаётган ҳолат шуки, АҚШ режасига энг итоаткор давлат айнан Суриядир. Чунки Ғазода Ҳамас ҳануз музокара олиб бормоқда, Ливанда эса Эрон Ҳизби сиёсий маневрларини давом эттирмоқда. Эроннинг ўзи ҳам минтақадаги таъсир ва қудратидан имкон қадар нимадир сақлаб қолиш мақсадида дипломатик келишув излаётган ҳолда, ҳануз маневр қилмоқда. Сурияда эса барча ишлар АҚШ сиёсати доирасида жуда равон кетмоқда. Сурия билан Америка ўртасида деярли тўлиқ уйғунлик кузатилмоқда. Бунинг далил ва исботлари эса кун сайин ортиб бормоқда. Энг охирги мисол Сурия президентининг БМТ йиғилишларида қатнашиши ва улар доирасида ўтказилган учрашувлардир. Ушбу уйғунликнинг энг ёрқин мисолларидан бири Сурия президентининг АҚШ президенти билан яна учрашуви бўлди. Бундан ташқари, у АҚШ марказий қўмондонлигининг ҳамда ЦРУнинг собиқ раҳбари Дэвид Петреус билан ҳам суҳбат ўтказди. Бу учрашув ҳамфикрлик ва дўстона муносабат руҳида кечди. Бу учрашувдан олдин ҳам Сурия ва Америка ўртасида сиёсий Исломга Сурияда бутунлай барҳам бериш бўйича келишув мавжуд эканини тасдиқловчи бир қатор ҳолатлар кузатилган эди. Жорий йилнинг август ойида АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Том Барак шундай баёнот берди: «Барча тузилмалар бирдамлиги, маданияти ва тилининг сиёсий Ислом таҳдидидан холи ҳолда сақланишини кафолатлайдиган махсус формула ишлаб чиқиш керак». Аҳмад Шара эса унга маънан уйғун, бироқ мусулмонлар учун таҳқирли баёнот билан чиқди. У кенг қамровли оммавий интервью чоғида «исломий тамойил самарасиз» деб очиқ эълон қилди. У шунингдек, қуйидаги баёнотни ҳам берди: «Биз тайёр тузумларни четдан импорт қилишга ёки тарихдан олиб, улардан нусха кўчириш ва Сурияда татбиқ этишга йўл қўя олмаймиз». Албатта, бу сўзларни бошқача талқин этишнинг иложи йўқ. У Сурияда исломий тузум ўрнатилишини рад этаётганини очиқ ифода этмоқда. Чунки ҳеч ким ундан рим, юнон ёки форс тузумларини жорий этишни талаб қилмаяпти. Аслида эса доимий равишда бериб келинаётган ҳақиқий савол шундай: янги Сурия ўз бошқарув тизими сифатида исломий шариатни қабул қиладими?

Аҳмад Шара бундан аввал, Суриянинг «визуал ўзлиги (рамзи)» эълон қилинган тадбирдаги нутқида ҳам, Сурия ва унинг аҳлига хос минг йиллик ҳазорий ўзлик ҳақида гапирган эди. Бу эса Сурия аҳли ҳазорати Ислом Умматининг умумий ҳазоратига мансуб эмас, балки Исломдан минглаб йил аввалги даврларга тааллуқли, Сурия халқининг ўзига хос тарихий ўзлиги ва ҳазорати мавжуд, деган мазмундаги очиқ баёнот ҳисобланади. Энг ҳайратланарли зиддият шундаки, Баас партияси ва тугатилган Асад хонадони режими қадри қолмаган «араб миллий бирлиги» шиорини илгари сурган эди. Жўлоний эса, Сурияни янада тор ва сунъий қобиқ — «миллий ўзлик» қобиғига тиқиб қўйди.

Айнан шу манзарада Сурия режимининг «Ихвонул мусулмин» ҳаракатига Сурияда ўз филиалини очиш имконини рад этишига оид позицияси ҳам намоён бўлди. Сир эмаски, бу қарор АҚШнинг сиёсий йўналишларига тобе бўлган минтақавий режимларнинг — ҳаракат фаолиятини, ҳатто мавжудлигини тақиқлашга қаратилган — сиёсий йўналишига тўла мос келади. Бундай позицияни тарихан «Ихвон» ҳаракати билан эҳтиёткор муомала қилиб келган Иордания режими ҳам қабул қилгани алоҳида эътиборга лойиқ. Сурияда бу позицияни тарғиб қилишда бош ролни Жўлонийнинг медиа «даллоли» Аҳмад Муваффақ Зайдан ўйнади. У аввалроқ Идлибда Жўлоний томонидан Ҳизб ут-Таҳрир фаолларига қарши уюштирилган қўлга олиш кампаниясини оқлаш вазифасини ҳам ўз зиммасига олган эди. Уларнинг аксарияти эса ҳалигача Идлиб қамоқларида сақланмоқда.

Айнан шу сиёсий жараёнлар манзарасида Сурия аҳли учун энг сўнгги зарба содир бўлди: Маориф вазири қарор чиқариб, ҳафтасига шундоқ ҳам атиги тўрт соат қилиб белгиланган исломий маданият дарслари сонини янада қисқартириб, фақат икки соатга туширди. Бу қисқартириш мусиқа ва санъат фанларига устуворлик бериш баҳонасида амалга оширилди! Айнан шу жараён доирасида, Сурия мактаб ўқувчилари томонидан «Абадий раҳбаримиз – Муҳаммад ﷺ» деган исломий шиорни жамоавий равишда айтаётган видеолар тарқалгач, таълим вазирлиги махсус кўрсатма чиқарди. Унга кўра, барча таълим босқичларидаги давлат ва хусусий мактабларда ҳар қандай шиор ёки мадҳияни такрорлаш вақтинча тақиқланди. Бу тақиқ Сурия Араб Республикасининг расмий давлат мадҳияси тасдиқлангунига қадар амал қилади. Вазирликка тегишли расмий шиор амалдаги конституция ва қонуний асосларга мувофиқ белгиланган бўлиб, вазирлик вилоятлардаги таълим бошқармалари раҳбарларига йўллаган кўрсатмада бу ҳолат алоҳида таъкидланган. Кўрсатмада қайд этилишича, барча давлат ва хусусий мактабларда ҳар қандай шиор ёки мадҳияни такрорлаш мутлақо тақиқланади. Бу қарор Олий таълим кенгашининг муҳокамалари асосида қабул қилинган.

Бу чора-тадбирларнинг барчаси очиқ-ойдин кўрсатмоқдаки, Дамашқ режими фақатгина инсон томонидан тузилган конституцияга таяниш ва Исломга хилоф қонунлар билан ҳукм юритиш билан чекланиб қолмаяпти. Балки у Америка кўрсатмалари асосида давлатнинг барча тузилмалари — идоралари, мактаб ва университетлари, ҳарбий ва хавфсизлик тизимларида Исломга тегишли ҳар қандай кўринишни қатъий тақиқлашни амалга оширмоқда. Бундан ташқари, Ислом ақидасига асосланган ва Ислом низомини ўз дастури сифатида қабул қилган ҳар қандай сиёсий фаолият ҳам ман этилмоқда.

Сурия Мудофаа вазирлиги жорий йил август ойи охирида янги қоида эълон қилди. Унга кўра, расман тасдиқланмаган ҳар қандай шиор ёки байроқни, жумладан диний маънога эга рамзларни ҳарбий формага ёзиш ёки маҳкамлаш қатъиян тақиқланади. Шу билан бирга, фақат вазирлик томонидан расман тасдиқланган шиорга риоя қилиш шарт қилиб қўйилди. Бу қарор ҳарбийлар орасида ўз формаларига «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Росулуллоҳ» деган калимаи шаҳодатни ёзиш амали кенг тарқалганидан сўнг қабул қилинди.

Энди бу воқеалардан сўнг савол туғилади: Сурия халқи секуляризмни қабул қилиб, исломий дастур ва ҳаёт тарзини унутадими? Улар ўз ҳазорати ва Исломий тизимларидан юз ўгириб, бошқа йўлни танлайдиларми?

Жавоб шуки, Сурия халқига секуляризмни мажбуран қабул қилдиришга қаратилган фитнани англаб етиши учун узоқ вақт керак бўлмайди. Аксинча, улар бу воқеликни аллақачон ҳис эта бошлашди. Фарзандларига берилаётган таълимда Исломнинг ҳатто энг оддий рамзлари ҳам босимга учраётганини кўриб, чуқур ҳайратга тушмоқдалар. Ҳозирги вазият фақат истисноий ҳолат ва муваққат ўтиш давридир, холос. Бу босқичдан сўнг онгли қатлам, айниқса, Исломга содиқ ва унинг ақидасига таянадиган зиёлилар Сурияда ҳозирги амалга оширилаётган лойиҳа — бу секуляр йўналишдаги дастур бўлиб, у АҚШнинг минтақадаги кенг қамровли режасининг бир қисми ҳисобланишини англаб етадилар. Ана шунда исломий ҳаётни қайта тиклаш йўлидаги кураш ва фидокорлик янада кучаяди. Ахир, иймон аҳлининг маскани саналмиш Шом аҳлидан бошқа ким бу улуғ лойиҳанинг пешқадами бўлишга муносиб бўлиши мумкин?

 

Роя газетасининг 2025 йил 29 октябр, чоршанба кунги 571-сонидан

 

+1
0

Related posts:

No related posts.

Tagsсиёсий Исломга қарши урушЯнги Сурия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Зеленскийнинг Украинадаги президентлик сайловларида ғалаба қозониши ва мамлакат келажагига бўлган таъсири

  • МАҚОЛАЛАР

    Мерос қолинган имон

  • МАҚОЛАЛАР

    Кўрмаганни кўргани қурсин…

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/