Исломий тушунчалар
Исломий тушунчалар
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Қатъий қарор қабул қилиш
давоми
Иккинчи мисол Tориқ ибн Абдуллоҳнинг биринчи таслим бўлиб, кейин ўзини қандай тутишида гавдаланади. Йўлда кетишар экан, Tориқ таслим бўлишга рози бўлган қарорини ўзгартиради. У янги қарор қабул қилди — гуруҳ раҳбари ва сафдошлари сингари жанг қилиш. Кейин у қўлларини бўшатиб олди ва қиличини шартта чиқариб, дарҳол жангга киришди. Кофирлар унга бас келолмадилар ва унга тош отдилар, натижада у бу жангда шаҳид бўлди.
Учинчи мисолни Ҳубайб ва Зайд ибн Дасинна тимсолида кўрамиз. Улар таслим бўлишга рози бўлдилар, кейин Қурайш кофирларига сотиб юборилдилар. Бадрда Хубайб ва Зайд томонидан ўлдирилган мушриклар учун қасос сифатида ўлдирилдилар. Улар ўлимни мағрур қарши олдилар ва Аллоҳнинг ҳукмидан рози бўлиб, қалблари хотиржам эди. Мана у – Зайд, уни ўлдириш учун олиб келганларида Абу Суфён унга шундай сўзлар билан мурожаат қилди:
"Эй Зайд! Муҳаммад ҳозир шу ерда сенинг ўрнингда бўлишини ва биз унинг бошини кесиб ташлашимизни, сен эса оилангга қайтишни ҳоҳлармидинг?”
У шундай жавоб берди: "Аллоҳга қасамки, мен оилам билан бўлсаму, Муҳаммад ﷺга қаерда бўлсалар ҳам, ҳаттоки битта тикан санчилиб, бундан унинг оғриқ туйишини истамайман".
Абу Суфён айтади: "мен ҳеч кимни Муҳаммад ﷺни асҳоблари севганидек бировларни севадиган одамларни кўрмадим".
Мана, Ҳубайб ибн Адийга боқинг. Ўлимидан олдин "икки ракаат намоз қилай"- деди. Унга рухсат бердилар, икки ракаат намоз ўқиди, сўнгра: "Эй Аллоҳим, мени қўрқди деб ўйламасинлар дедим, бўлмаса, албатта намозимни узайтирган бўлар эдим! Эй Аллоҳим, уларнинг сонини санаб, уларни бирма-бир йўқ қилгин, бирортасини ҳам қолдирма!". Шунда сўнг: "Агар мен мусулмон бўлиб, Аллоҳ ризоси учун ўлдирилсам, у ҳолда қандай ўлишимни фарқи йўқ."
Бу албатта, Аллоҳ Таолонинг ризоси учундир ва агар У хоҳласа, парчаланган бутун тананинг ҳамма қисмларини йиғиб яна тиклаб қўйишга қодир Зотдир.
Бу олти саҳоба, Аллоҳ улардан рози бўлсин, Аллоҳ йўлида шаҳидлик ўлимини истадилар, аммо айни ҳолатга нисбатан олган қарорлари фарқли бўлди. Бу уларнинг ҳаракатларидан олдинги фикрлашлари асосида содир бўлди.
Агар биз бу воқеани ўрганганимиздан кейин, худди шу вазиятда қатъий қарор қабул қилишда танловимиз бўлса, унда биз биринчи қарорни, қўмондон ва унинг икки ҳамроҳининг қарорини танлаган бўлардик. Чунки улар ваъдалар ва аҳдларда вафо қилмайдиган кофирларнинг нафсини тушунишда тўғрироқ эдилар ва кофирларнинг ниятини бошқа учаласидан ҳам тезроқ англаган эдилар.
Аммо бу Tориқ ибн Абдуллоҳнинг қарори ҳаром, ёки Хубайб ва Зайд таслим бўлгани ҳаром амал дегани эмас. Уларнинг ҳар бири воқеликни қандай англашига кўра иш тутдилар ва унга нисбатан шариат қонунлари асосида қарор бердилар.
Бинобарин, мусулмон, воқеъликни ҳис қилгандан кейин, унинг устида фикрлаши лозим ва бу воқеъликка нисбатан шариат қонунлари асосида тегишли қарор қабул қилиш керак, шундан сўнг шариатнинг бу амал учун белгилаган қийматни қўлга киритиш учун бу ишни амалга оширади ёки шаръий нуқтаи назардан ҳаром бўлса, бу ишдан воз кечади.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:
وَشَاوِرۡهُمۡ فِي ٱلۡأَمۡرِۖ فَإِذَا عَزَمۡتَ فَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَوَكّ ِلِينَ
“… ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга суянинг — таваккал қилинг! Албатта Аллоҳ Ўзига суяниб (иш қилгувчиларни) севади. (Оли Имрон:159).
Тўғри фикрлаш омилларини кузатиб, исталган воқеъликка нисбатан қарор қабул қилгач, мусулмон қатъий қарорини қабул қилади, яъни қатъий ният қилиб, Аллоҳга таваккул қилган ҳолда амални бажаради. Шунинг учун ният ва Аллоҳдан умид қилиш амалдан олдин бўлиши керак. Демак, амал Аллоҳ Таолонинг амр ва таъқиқларига мувофиқ бўлиши учун аввал воқеълик ва унга оид шариат қонунлари устида фикр юритилади.
Аллоҳ Табарока ва Таоло шундай дейди:
فَٱصۡدَعۡ بِمَا تُؤۡمَرُ وَأَعۡرِضۡ عَنِ ٱلۡمُشۡرِكِينَ
“Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, Ҳак динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг! (Ҳижр:94)
Юзага чиқариш, эълон қилиш, ҳаммага билдириш — Аллоҳ таоло томонидан талаб қилинадиган амалдир. Агар талаб ёки буйруқ аниқ ёки фарз бўлса, ижтиҳод ва фикрлашга муҳтож бўлмаса, мусулмон киши уни Аллоҳга таваккул қилиб бу ишни амалга ошириши керак.
Қатъий, тўғри қарор қабул қилиш шахс ва Уммат ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Масалан, Ҳамза р.а. Исломни қабул қилганини эълон қилган кундаги қабул қилган қарори унинг бутун ҳаёти давомида из қолдирди, Аллоҳ ундан рози бўлсин. Ёки Абу Бакр р.а.нинг закот беришдан бош тортганларга қарши курашиш қарори янги давлатнинг мавжуд бўлишида муҳим рол ўйнади.
Муҳаммад Ҳусайн Абдуллоҳ
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми