| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Энтеббе шартномаси, Наҳза тўғони ва ҳукмдорларнинг муҳим Уммат манфаатларини зое кетказишлари» номли матбуот анжуманида қилган нутқи

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Энтеббе шартномаси, Наҳза тўғони ва ҳукмдорларнинг муҳим Уммат манфаатларини зое кетказишлари» номли матбуот анжуманида қилган нутқи

By htadmin
05.12.2024
321
0
Share:

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғининг «Энтеббе шартномаси, Наҳза тўғони ва ҳукмдорларнинг муҳим Уммат манфаатларини зое кетказишлари» номли матбуот анжуманида қилган нутқи

Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Бутун оламга раҳмат, тақводорларга имом қилиб юборилган ҳабибимиз ва саййидимиз Муҳаммад ﷺга салоту саломлар ёғилсин. Аммо баъд:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сув ва тўғонлар шартномаси ҳақида гапириш жуда муҳим ва аҳамиятли масаладир. Чунки сув ҳаётий муҳим манба бўлиб, инсонлар ҳаёти, ҳатто бутун ҳаётни сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿وَجَعَلۡنَا مِنَ ٱلۡمَآءِ كُلَّ شَيۡءٍ حَيٍّ﴾

«Барча жонли мавжудотни сувдан (пайдо) қилдик»  [Анбиё 30]

Нил дарёсининг турли ирмоқларидан оқиб чиқувчи сувларни тартибга солиш учун имзоланган бир қатор шартномалар Нил ҳавзаси мамлакатлари ўртасида узоқ йиллар давомида барқарорликни сақлаб келди. Бироқ 2010 йил май ойида имзоланган Энтеббе шартномаси каби сўнгги пайтларда имзоланган янги шартномалар айни шартномаларни бузди. Эфиопия, Уганда, Руанда, Танзания ва Бурунди каби давлатлар «Нил ҳавзаси» деб номланган янги шартномани имзоладилар. Миср ва Судан бу шартномага қарши чиққан бўлса-да, уни бекор қилиш учун жиддий қадамлар қўймади.

Энтеббе шартномасида келган энг хатарли нарсалар:

1 –«Нил ҳавзаси сувларидан инсоф билан фойдаланиш» моддаси. Бу моддадан Миср билан Суданнинг қадимий улуш-квоталарига – яъни Мисрнинг 55,5 миллиард куб метр, Суданнинг 18,5 миллиард кубо метрга – барҳам бериш кўзланган. Чунки инсоф билан деган гапни ҳар томонга буриш мумкин. Қарорлар илгаригидек бир овоздан эмас, балки кўпчилик томонидан қабул қилинадиган муҳитда, бу инсоф меъзонини ким белгилайди?!

2 –Шартнома камида 6 давлат парламентлари томонидан тасдиқланганидан кейин комиссия тузишни назарда тутади. Ушбу комиссиянинг доимий штаб-квартираси Уганда бўлади. Ҳозиргача Эфиопия ва Руанда келишувни 2013 йилда, Танзания 2015 йилда, Уганда 2019 йилда ва Бурунди 2023 йилда ратификация қилган, Кения эса ҳамон ратификация қилгани йўқ.

Жанубий Судан 2024 йил 15 июлда шартномани ратификация қилди ва унинг ратификацияси орқали Нил ҳавзаси комиссиясининг ташкил этилиши учун зарур бўлган қонуний кўпчиликка эришилди. Комиссия Жанубий Судан томонидан шартнома ратификация қилинганидан 60 кун ўтиб тузилади.

Юқорида айтганимиздек, Миср ва Судан бу масалани жиддий қабул қилмагани боис, шартнома кучга киришидан бир кун аввал қўшма баёнот билан чиқишди. 2024 йил 12 октябр шанба кунида чиқаришган баёнотларида Нил ҳавзасига оид доиравий келишув бу икки давлатнинг келишувга нафақат қўшилмаганликлари, балки халқаро қонун тамойилларига – одат ва шартнома ҳуқуқига – зид бўлгани эътиборидан ўзлари учун мажбурий эмаслигини таъкидлашди. Миср билан Суданнинг аслида сариқ чақага арзимайдиган бу баёнотларининг эртаси куни Х платформасида Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад твит ёзиб, доиравий келишувнинг кучга киришини Нил ҳавзаси давлатлари учун тарихий лаҳза сифатида баҳолади.

Энтеббе шартномаси билан боғлиқ гаплар мана шу. Ундан Миср билан Суданнинг ҳуқуқларига қарши тил бириктирув кетаётгани ҳам, Миср ва Судан ҳукмдорларининг нақадар ён бериб, фитналар олдида жуда заиф позицияда туришгани ҳам очиқ кўриниб турибди.

Миср ва Суданнинг Нил сувлари устидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи олдинги шартномаларни бекор қилган янги шартномалардан бири 2015 йил 23 октябрда Хартумда Миср, Судан ва Эфиопия раҳбарлари томонидан имзоланган Принциплар декларацияси битимидир. Бу 2010 йилдаги Энтеббе шартномасидан ҳам анча ёвуз шартнома. Чунки тўғон Эфиопия ҳудудида жойлашганлиги сабабли, бу декларация Эфиопияга тўғон қуриш ва сувни ушлаб туриш ҳуқуқини беради.

Ушбу хоинлик шартномаси билан аввалги барча шартномаларни бекор қилишди ва Эфиопияга Мовий Нилда истаган тўғонини қуриш ҳуқуқини беришди. Бу эса Миср билан Судан ҳукмдорларининг Ислом Умматининг сув хавфсизлигига оид ҳуқуқларидан воз кечишганини кўрсатмоқда.

Шу ўринда савол туғилади: Энтеббе шартномаларига имзо чеккан давлатлар бу борада ўз истаклари билан ва сувга бўлган эҳтиёжларига қараб ҳаракат қилишяптими ёки айни мавзуда манипуляция қилмоқчи бўлаётган хорижий аралашув борми?!

Дарҳақиқат, Америка Нил ҳавзаси сув муаммосига жуда эрта аралашган. АҚШ мелиорация бюроси мутахассислари Эфиопия билан келишилган ҳолда Бану Шанқул районида ва бутун Эфиопия бўйлаб сув лойиҳалари бўйича кенг кўламли тадқиқотлар ўтказдилар. 33та лойиҳа, шу жумладан тўртта тўғон қуриш бўйича тадқиқотлар тайёрланди. Бир вақтнинг ўзида, Мисрда баланд тўғон қуриш ғояси илгари сурилиб, 1964 йил қуриб битказилди, аммо Эфиопия ўша пайтда ўз лойиҳаларини битиришга муваффақ бўлолмади.

Эфиопия Нил дарёсини ўз назорати остига олишни режалаштиргани каби, яҳудий вужудининг ҳам Нил сувларидан улуш олишни ва уни қувурлар орқали ташиб кетишни режалаштираётганлиги ўртага чиқди. Бироқ Мисрдаги жамоатчилик фикри буни қатъиян рад этди. Миср собиқ президенти Анвар Садат ўша пайтда яҳудийларнинг айни режаси учун жамоатчиликдан яшил чироқ олишга уринди. Бунга Шарқул Авсат газетасининг 2009 йил 8 август 11211 сонида Анис Мансурнинг мақоласи далил бўлади. Муаллиф бундай дейди: «Президент Садат мендан жамоатчилик қўйнига қўл солиб кўришга қаратилган бир хабар ёзишимни ва унинг ­– президент Садат Нил дарёси сувлари Қуддусга етиб келадиган, мусулмонлар ундан таҳорат олиб, Ақсо масжидида намоз ўқишадиган кунни орзу қилмоқда, деган мазмунда бўлишини истади».

Ливанда чиқадиган «Мустақбал» газетасининг 2010 йил 20 октябрдаги сонида нашр қилинган мақолада бундай дейилди: «(Исроил) Нил дарёлари сувини сақлаш учун Танзания ва Руандада бешта тўғон қурилишини молиялаштирмоқчи. Бу қарор (Исроил) ташқи ишлар вазири Авигдор Либерманнинг Нил дарёси давлатларига сафар қилиши ортидан янгради. Шунингдек, америкалик яҳудий сиёсий таҳлилчи архитектор Иоганн Михаэл Келлер ўзининг «Ресурслар устида кураш: глобал можаронинг янги географияси» номли китобида бундай дея яҳудийларнинг Нил ҳавзаси сувларини назорат қилиш режасини ошкор қилди: «Нил дарёси давлатлари билан Нил сувларини тартибли равишда тақсимловчи халқаро шартномаларга вето қўйилишида Исроилнинг роли катта бўлди. Бунинг ортидан кўзланган ниятлар бундан ҳам катта».

Бундан Нил ҳавзасидаги давлатларнинг Миср ва Суданга босим ўтказиш учун фойдаланиладиган қурол эканлиги кўриниб турибди.

Яна бир муҳим маълумот шуки, Миср ва Суданга қарши тил бириктираётган давлатларнинг аслида Нил сувига эҳтиёжлари йўқ. Чунки улар ёмғир ёғадиган тропик минтақада жойлашган давлатлардир. Сув мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, Нил ҳавзаси давлатларида йиллик сув миқдори 1000 миллиард кубометрдан ошади. Бироқ, Судан ва Миср томонидан олинадиган йиллик сув миқдори 75 миллиард кубометр ошмайди.

Азиз биродарлар!

Сув ҳаёт манбаи бўлиб, инсон усиз яшай олмайди. Чунки сув унинг ўрнини бошқаси босолмайдиган ҳаётий эҳтиёжлардан биридир. Айнан Миср ва Судан режимлари тутган ушбу шармандали позиция мазкур давлатларни, хусусан, Эфиопияни журъатли қилди. Миср ташқи ишлар вазирининг 2024 йил 20 октябрдаги сўнгги баёнотида Эфиопия билан 13 йилдан бери олиб борилган музокаралар жараёни беҳуда якунлангани айтилди! Бу эса, айни малай режимларнинг нақадар заиф эканлигини кўрсатмоқда. Чунки вазир айтган самарасиз музокаралар ҳақиқатда ҳалокатли бўлган Наҳза тўғони қурилишига олиб келди. Ҳозир тўғон 60 миллиард куб метр сувни сақлай олиши айтилмоқда, бу билан у вақти келиб портлаши мумкин бўлган бомбага ва муаммога айланди. Миср билан Судан режимларининг эса бунинг қаршисида сариқ чақага арзимайдиган қуруқ баёнотлар беришдан бошқа нарса қўлларидан келмайди.

Миср ва Судан ҳукмдорларининг Наҳза сув омбори қурилиши устида тил бириктиришлари Уммат манфаатлари борасида ён бериш ҳисобланиб, қуйидаги сабабларга кўра шаръий ҳукмга зиддир:

1)   Бу ишда инсонларни сувдан ман қилиш бор, бу эса ҳаром. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«ثَلَاثٌ لَا يُمْنَعْنَ: الْمَاءُ، وَالْكَلَأُ، وَالنَّارُ»

«Уч нарса асло ман қилинмасин: сув, яйлов ва олов». (Сунани ибн Можа). Сарвари олам ﷺ яна бундай деганлар:

«النَّاسُ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ: فِي الْمَاءِ، وَالْكَلَأِ، وَالنَّارِ»

«Инсонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, яйлов ва оловда». Нил сувлари на Америка маъмуриятининг, на яҳудий вужудининг ёки Эфиопиянинг одамларни ман қиладиган мулки эмас. Шу билан бирга, у Миср ва Судан ҳукуматларининг ён берадиган мулклари ҳам эмас. Балки Нил сувлари ман этиш ножоиз бўлган омма мулкидир.

2)   Бу кофирларга бизни янада кўпроқ назорат қилиш ҳамда ўзларининг мавжуд босимларини янада ошириш имконини беради. Бу эса ҳаром бўлиб, олди олиниши керак. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

﴿وَلَن يَجۡعَلَ ٱللَّهُ لِلۡكَٰفِرِينَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ سَبِيلًا﴾

«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай»   [Нисо 141]

Ҳеч шубҳа йўқки, бу тўғон минтақа халқларини янада кўпроқ тиз чўктиришга мажбурлаш, уларни низо ва урушларга тортиш ва бу урушлар тизгинини мустамлакачи кофир қўлига бериш мақсадида қурилган. Бошқа жиҳатдан, яҳудий «давлат»ига Нил дарёсидан сув тортиб кетиш имконини беради! Бу эса кофирлар учун Уммат устидан жуда кўп йўл берилишини англатади. Дарҳақиқат, бу шаръан ҳаромдир.

3)   Бунинг зарари шунчалик кўпки, санаб тугатиб бўлмайди. Бу зарарларнинг аксари айтиб ўтилган бўлиб, зарар еткизиш ҳаромдир, уни даф қилмоқ лозим. Росулуллоҳ ﷺ

«لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ»

«Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ», деганлар.

Агар Судан билан Миср рошид Халифалик давлатининг бир бўлаги бўлганда эди, мустамлакачи давлатлар назорати остидаги мамлакатлар Ислом ва мусулмонларга макр қилиб, Халифалик давлатининг ҳаётий манфаатларига таҳдид қилишга журъат қилишолмаган бўларди. Зеро, Халифалик давлати халқаро вазиятда етакчиликни қўлдан бермасликка ҳаракат қилувчи мабдаий давлатдир. Шунинг учун рошид Халифалик давлатининг ҳаётий манфаатлари рўйхати қисқармайди, балки борган сайин узаяверади. Ҳеч бир давлат бу манфаатларга таҳдид солишга журъат қилолмайди.

Халифалик тарихи унинг шон-шавкатини ва мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш борасидаги жуда кўп сабоқ ва ибратлар билан тўла. Бу унинг сиёсий фаолиятининг кучлилиги, вакиллари ва дипломатларининг мағрурлиги, ўзига бўлган ишончлари ҳамда керак бўлганда ҳарбий кучни ишга солиши билан машҳур. Аллоҳ йўлида ўлимга тайёр ҳақиқий эр кишилари томонидан қўллаб-қувватланувчи ушбу давлат ғурур ва қадр-қиммат давлатидир. Шунинг учун ҳам, ҳар бир мусулмон еру само аҳли рози бўладиган, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога итоатдаги чиройли ҳаёт кечириш учун Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилмоғи даркор.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

 

TagsНаҳза тўғониЭнтеббе шартномасиҲизб ут-Таҳрир-Судан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Таҳрири Шом ҳайъатидаги ақлирасо кишиларга

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Ҳукуматлар ва раҳбарлар режим билан тинчлик асосида муомала қилиб, Шом аҳлига нисбатан душманлик қилишмоқда»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир Ақсо масжидида жума намозидан сўнг катта намойиш ўтказди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/