| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти томонидан бутун Судан аҳлига, хусусан миллий диалог конференцияси қатнашчиларига йўлланган очиқ хат

Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти томонидан бутун Судан аҳлига, хусусан миллий диалог конференцияси қатнашчиларига йўлланган очиқ хат

By htadmin
29.11.2016
1426
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти томонидан бутун Судан аҳлига, хусусан миллий диалог конференцияси қатнашчиларига йўлланган очиқ хат

2015 йил 10 октябр шанба куни Хартумда миллий диалог конференцияси йиғинлари бошланди. Бу диалогга президент Башир 2014 йил 27 январ душанба куни ўзининг «васба» (сакраш, кўтарилиш) номли мурожаатида чақирган эди. Ўша мурожаатда у сиёсий кучларни ва қуролли ҳаракатларни тўрт масала бўйича: ўзлик, эркинликлар, камбағаллик ва тинчлик масалалари бўйича диалогга чақирган эди. Башир бу тўрт масалани муолажа қилиш Судандаги бошқарувни ислоҳ қилишга ва барча муаммоларни ҳал қилишга олиб келади деган тасаввурни беришга уринмоқда. Шунинг учун сиёсий кучлар жонланиб орзу-умидларни ишлаб чиқмоқда ва қатор шартларни қўймоқда. Париж, Аддис-Абеба ва бошқа жойларда конференциялар ўтказилмоқда, уларда ажнабийдан ёрдам сўралмоқда, бу конференциялар мақсадларини амалга ошириш учун босим ўтказилмоқда. Шундан кейин диалогнинг мувофиқлаштириш олий механизми ва икки банд: бошқарув ва идора ҳамда ташқи алоқалардан иборат «7+7» бандлар қўшимча қилинмоқда. Конференция комиссиялари олти масала: тинчлик, ўзлик, эркинликлар, ҳуқуқ, иқтисод, ташқи алоқалар, бошқарув ва идора масалаларини муҳокама қилмоқда. Икки механизм Судан давлатининг бош миллий стратегик ҳужжатини ишлаб чиқиш ҳаракатида эканини эълон қилди. («Ахбарул Явм» газетаси 2015 йил 9 октябр).

Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти аъзолари одамларга бу ишлар ҳақиқатини (аслида нима эканини) баён қилмоқчимз. Буни қуйидаги саволларга жавоб бериш орқали баён қиламиз:

Бу миллий диалог ортида нималар ётибди? Бу диалог орқали амалга оширилмоқчи бўлаётган мақсад нима? Бу диалог билан муолажа қилинмоқчи бўлаётган муаммо аслида нима ўзи? Бу муаммолар қандай муожала қилинади? Ислом бу олти масала бўйича диалогга қандай қарайди?

Биринчи: бу диалог ортида ётган нарса ва унга аслида ким чақирганлиги:

2013 йил 13 августда Америка президентининг Судандаги собиқ вакили Принстон Лайман ва Америка тинчлик институтининг Африка асри программаси директори Жон Тимон иккаласи «Судандаги миллий диалогга йўл» номли бир ҳужжатни ёзишди. Уни Америка тинчлик институти «тинчликнинг қисқача изоҳи 155» рақам билан чиқарди. Бу ҳужжатда қуйидагилар келган: «Суданнинг ҳақиқий ички диалогга ва ислоҳот амалиётига киришиши вақти келди. Бу амалиёт кенг базани ва демократияни акс эттирувчи ҳамда суданликлар ўртасида фойдали ярашув амалиёти сари ҳаракат қилишга қодир бўлган бир ҳукумат тузилишига олиб келади».

Албатта бу ҳужжат Америка сиёсатини ифодалайди. Америка Судандаги бошқарувда ислоҳот бўлишини, бу ислоҳот диалогга барча гуруҳларни чақириш орқали бўлишини истамоқда. Бундан олдин Америка ҳукумати ўзининг Судандаги режимни қуролли амалиёт орқали қулатишга асло йўл қўймаслигини билдириб бир нома йўллаган эди. Буни исми юқорида айтилган кимса Суданда вакил бўлиб турган пайтда билдирган эди. Лайман 2011 йил 3 ноябрда «Шарқул Авсат» газетаси билан бўлган мулоқотда қуйидагиларни айтган эди: «Очиғи биз режимнинг қулашини ҳам, унинг ўзгаришини ҳам истамаймиз. Биз демократик конституцион чоралар йўли билан режимни ислоҳ қилишни истаймиз». У қуйидагиларни ҳам айтган эди: «Айтиб ўтганимдек Судандаги режимнинг қулаши ва муаммоларнинг янада кўпайиши бизнинг манфаатимизга хизмат қилмайди, бизга ҳозирги муаммоларнинг ўзи етади. Бизнинг манфаатимиз демократик низомни ривожлантиришдадир. Тўғри, биз ўтган йилларда суданликларга манфаатимиз бор нарсалар бўйича ёрдам кўрсатиб келдик. Ҳозир эса бизнинг манфаатимиз Суданда ва Судан жанубида барқарорлик ўрнашидир». (Шарқул Авсат: 2011 йил 13 декабр шанба, 12058 сон).

Шу мақсадда Қўшма Штатлар собиқ Америка президенти Картерни юборди. У Башир билан 2014 йил 21 январ сешанба куни учрашди. Учрашувдан кейин Картер бундай деди: «Биз кенг қамровли миллий демократик диалог уфқларини, 2015 йилги сайловларни ва янги конституция ишлаб чиқилишини муҳокама қилдик». Диалог «ҳуштаги»ни чалиш учун Башир ана шу учрашувдан атиги олти кундан кейин, яъни 2014 йил 27 январда барча сиёсий кучларни ва қурол кўтариб чиқаётганларни миллий диалогга чақирди!

2015 йил 25 августда Американинг Судан ва Судан жанубидаги ҳозирги вакили Дональд Бут Хартумга келиб ёпиқ эшиклар ортида масъуллар билан учрашди. Унинг учрашуви ниҳоятда сир тутилди. Дональд Бут томонидан чиқарилган баёнотга кўра учрашувда «Суданда давом этаётган ички курашларнинг туб сабабларини муолажа қилиш ҳамда бошқарувнинг янада кенг қамровли тартиботларига эришиш учун очиқ миллий, сиёсий диалог ўтказиш зарурлиги» масаласи муҳокама қилинган. Бу унинг Парижга бориб Британия ва Норвегия вакиллари, Европа иттифоқи вакили, француз ташқи ишлар вазирлигидаги Африка ишлари бўлими бошлиғи билан биргаликда қўзғолон фронти (Шимолий сектор халқ ҳаракати ва Дарфур ҳаракатлари) қўмондонлиги билан – уни миллий диалогга қўшиш мақсадида – 2015 йил 8-10 сентябрда учрашишидан олдин бўлди. (Судан трибьюн 2015 йил 11 сентябр).

Буларнинг барчасидан бу диалог «онаси» Америкадир деган хулосага келамиз. Шундай экан бу диалог қандай миллий бўлиши мумкин?! Ахир у океан ортидан келган бўлса?! Балки Исломий Умматнинг энг ашаддий душмани Америка томонидан юборилган бўлса?!! Америка бу диалог орқали ўзининг манфаатларига эришмоқчи. Буни ўша Лайман очиқ айтди. Америка бунга мавжуд режимни ислоҳ қилиш ва унинг қулашига йўл қўймаслик билан эришмоқчи!

Иккинчи: миллий диалогдан нима кўзланмоқда?

Башир ўша мурожаатида қўзғаган тўрт масалани: ўзлик, эркинликлар, камбағаллик ва тинчлик масалаларини ва сиёсий кучларнинг демократик ўзгариш ҳақида жар сола бошлаганини ҳамда Америка сиёсатчиларининг демократия ва конституция ҳақида сўз юритаётганини, буларнинг барчасини эътиборга олинса миллий диалог «ошхонаси»да қуйидагилар «пиширилмоқчи» бўлаётгани аён бўлади:

1 –    Исломнинг барча кўринишларига қарши курашадиган илмоний низомни таъсис этиш. Чунки Исломни татбиқ этишга ҳаракат қилаётганини узоқ вақтдан бери даъво қилиб келган режим ҳозирга келиб бу исломий юрт ўзлиги тўғрисида шубҳа туғдириш ва уни қабул ва рад қилиш ўртасидаги муҳокама мавзусига айлантириш йўлига ўтиб олди! Ҳолбуки бу юрт аҳли мусулмонлардир, улар Ислом ва унинг низомлари ўрнига бошқа нарсага асло рози бўлмайдилар. Бу режим мамлакатни шаръан ҳаром бўлган илмонийликка айланиш сари судрамоқчи ҳамда Американинг Исломга қарши олиб бораётган урушида ва Исломни экстремизм ва терроризм деб аташида Америка билан биргаликда жўр бўлиб «хиргойи» қилмоқчи.

Режимнинг илмоний фикрларни қабул қилиши демократик бошқарув низомидан келиб чиқяпти. Бу низом қонун чиқаришни башарнинг ҳуқуқи қилиб қўяди, қонун кўпчиликнинг овози билан қабул қилинадиган бўлади. Режим бандалар Роббисининг шаръий нусуслардан далил қуввати билан олинадиган шаръий ҳукмлар бўлмиш порлоқ, нурафшон йўлни танлаш ўрнига шу залолат йўлини танламоқда. Бу залолатнинг яна бири режимнинг инсонни шаҳватларига, истакларига ва ҳавойи хоҳишларига қул қилиб қўядиган эркинликлар фикратини муқаддаслаштираётганидир. Режим инсонни Латиф, Хабир Холиқига банда қиладиган шаръий ҳукм доирасидан чиқмаслик фикратини танлаш ўрнига шу залолатни танлаяпти! Шунинг учун демак Америка диалог олиб борувчилардан Судандаги сиёсий кучларнинг кенг доирада якдил фикрга келиб бир илмоний конституция ишлаб чиқилишини истаяпти.

Аҳолисининг энг кўп қисми мусулмонлар бўлган бир юртда эркинликлар ҳақида ва ўзлик ҳақида жар солиниши ҳукуматнинг ўзи кўтариб чиққан Ислом шиорларидан воз кечмоқчи эканини тасдиқлаб турибди. Америка бу шиорларни эшитишни ҳам истамайди. Америка режимнинг ҳозиргидек илмоний режим бўлишини истайди. Бу билан ҳукумат омма халқ олдида ўз обрўсини сақлаб қолди, деб ўйлаяпти. Ҳолбуки бу ҳукумат Американинг Ислом шиоридан воз кечиш ҳақидаги талабини бажарди.

2 –    Мамлакатни парчалаб ташлаш «дарахти»ни суғоришда ва унинг аччиқ меваларини териб олишда давом этиш. Бу ҳукумат Американи рози қилиш учун ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи деган фикрат билан Судан жанубини ажратиб ташлади. Бу фикрат Судан тарихида мисли кўрилмаган энг хатарли нарсадир. Америка энди Дарфурни ажратиб ташлаш йўлига ўтди. Бунда Америка Давҳа келишувида кўрсатилган бу регионга кенг автоном бошқарув ҳуқуқини бериш деган найрангни ишга солмоқда. Қуролли ҳаракатларнинг ўз байроғи ва шиорлари билан миллий диалог соябони остига кириши, ўзаро келишиб бир конституцияни ишлаб чиқишни муҳокама қилиш, бу вужудларни ва уларнинг алоҳидалигини тан олиш ҳукумат янада парчаланиш сари ташлайдиган бир қадамдир. Бунга ҳеч шубҳа йўқ. Ҳукумат олдин Судан жанубини ажратиб ташлаган бўлса ҳозир Дарфурга алоҳида статус беришга йўл ҳозирламоқда, буни ўзаро келишиладиган конституция орқали амалга оширмоқчи! Конституцияда автоном ва федерал бошқарув фикрлари ва бошқалар кўрсатилмоқчи. Шимолий сектор халқ ҳаракатининг Жанубий Кордофан ва Кўк Нил минтақаларига автоном бошқарув ҳуқуқи берилишини талаб қилаётгани ана шунинг жумласидандир. Бу ҳаракат Танзания пойтахти Дорус-Саломда 2015 йил 7-12 октябрдаги йиғинидан кейин шуни талаб қилишга ўтди. (Судан трибьюн 2015 йил 15 октябр).

3 –    Янада авторитар кўринишдаги ҳоким илмоний режимни қайта ишлаб чиқиш. Бунда янги башаралар ва партиялар ҳокимиятга олиб келинади, янги қоидалар йўлга қўйилади. Мақсад режимнинг Америка режаларини тўлиқ амалга оширишда давом этишига имкон беришдир. Буларнинг барчаси бошқарув ва давлатни ислоҳ қилиш деган ниқоб остида амалга оширилмоқчи.

Америка бу миллий диалог орқали истаётган нарса мана шудир. Яъни илмонийлик ва янада бўлиб, парчалаб ташлашдир!! Америка шуни истаяпти!

Буларнинг барчаси Американинг Суданни ўзаро ёқа бўғишиб низолашадиган бир неча майда вужудларга бўлиб ташлаш ҳақидаги режаларига жуда мос келади.

Учинчи: Судандаги кризиснинг асл моҳияти:

Юртларимиз бир ҳақиқий кризисдан азият чекмоқда, бунда ҳеч шубҳа йўқ. Унга тўхталиб ўтиш учун шу кризиснинг кўринишлари билан сабабларини бир-бирига аралаштириб юбормаслигимиз керак бўлади. Унинг кўринишларидан бири давлат бошдан кечираётган барбодлик ҳолатидир. Бу ҳолат қуйидагилардан иборат:

1 –    Ҳокимлар ва сиёсатчиларда ўзлик масаласини қатъий, узил-кесил ҳал қилиб олишнинг йўқлиги. Шунинг учун улар кофир Ғарбни (Америка, Британия ва Францияни) рози қилишга зўр бериб уринишмоқда, ундан демократия, эркинликлар ва бошқалардан иборат сиёсий фикрни ва ҳаёт низомларини олишмоқда. Айни вақтда одамларга Ислом билан хитоб қилишга мажбур бўлишмоқда. Чунки Умматни фақат Ислом ҳаракатга келтиради. Шунинг учун бу ҳокимлар ва сиёсатчиларнинг ўзларига содиқ эмасликларини кўрасиз. Улар икки юзлама шахсият ва шармандали зиддият ҳолатини бошдан кечиришмоқда. Бу аҳвол уларни – одамларни суданизм, африканизм, арабизм ва бошқа бадбўй робиталар каби туйғу асосидаги ўзликни қабул қилиш сари ундаш учун – ифлос ишларни амалга оширадиган қилиб қўймоқда. Бу билан эса улар кофир Ғарбдан ҳаёт низомларини очиқ-ошкор олишни осонлаштириб қўйишмоқда.

2 –    Умматга бугун етакчилик қилаётган ҳокимлар ва сиёсатчилардан иборат сиёсий доираларда бошқарувга оид мабдаий тасаввурнинг йўқлиги. Чунки бу сиёсий доираларда юртнинг ҳар қандай муаммосини муолажа қилишга оид ҳеч қандай мабдаий тасаввур йўқ. Балки уларнинг ўзи ҳақиқий муаммодир. Шунинг учун уларнинг бир-бирларини рози қилишга зўр бериб уринишаётганини, ҳокимиятни ва юрт аҳлининг мулки бўлган бойликларни ўзаро бўлиб олишаётганини кўриб турибмиз.

3 –    Бу доираларнинг муаммоларни муолажа қилиш учун доимо ажнабийдан сўраб тиланчилик қилаётгани. Улар душман (Америка, Британия, Франция, Россия)дан ёки бу душманнинг югурдак қуроллари бўлган Африка иттифоқи ва Араб лигасидан сўраб тиланчилик қилишмоқда. Бу эса сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишнинг айнан ўзидир.

4 –    Ҳокимлар ва сиёсий доираларнинг динни ҳаётдан ажратиш ва ўнлаб йиллар давомида илмоний низомларни татбиқ этишдан иборат ботил сиёсий фикрни тажриба қилиб синаб кўриш «лаборатория»сига айланиб қолганлиги. Буни «демократия» «милитаризм», «мўътадил ислом» деган турли шиорлар остида амалга оширилмоқда. Ҳозир эса улар барбод бўлган режимнинг ўзини миллий диалог орқали қайта ишлаб чиқмоқчи бўлишяпти.

5 –    Ҳокимлар ва сиёсатчилардан иборат бу манфаатпараст тўда «динни ҳаётдан ажратиш» деган бадбахтлик дарахтини экиб уни парвариш қилиш билангина кифояланишмади, балки бу дарахтдан юртни бир-биридан ажратиб, парчалаб ташлаш «мевалари»ни териб олиш йўлига ҳам ўтишди.  Буни жанубга унинг ажралиб чиқишига олиб келган ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини бериш билан амалга оширишди!!

6 –    Қашшоқлик муаммосига келсак уни шу ҳокимларнинг ўзи сунъий равишда пайдо қилди. Улар юрт бойликларини ва имкониятларини душманга қўш қўллаб топширишлари оқибатида шу муаммо пайдо бўлди. Улар риболи қарзлар тузоғига қулларча бўйсуниб ўз ихтиёрлари билан тушишгани учун шундай бўлди. Бунинг оқибатида улар юрт ва бандаларни Халқаро Валюта Фондига ва унинг лаин рецептларига ҳамда Халқаро Банкка ва унинг талончилик сиёсатига қарам қилиб қўйишди. Халқаро Банкнинг Судандаги вакили Зафир Фуртадо бундай дейди: «Суданнинг бутун ташқи қарзи қарийб 46 миллиард долларга етди. Асл қарз бу маблағнинг фақат 15 %ини (6,9 миллиард долларга яқинни) ташкил қилади, холос. Қолган 85 %и эса, яъни 39,4 миллиард эса тўланмаганлик жазолари ва қарз хизматлари (яъни рибо)дир». (Тайёр газетаси).

Бу мамлакатдаги сиёсий кризис кўринишлари мана шулардир.

Бу кўринишларнинг барчасини пайдо қилган ҳақиқий сабаб эса Ислом низомларини татбиқ этишнинг шаръий тариқати бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик йўқлиги сабабли Исломни татбиқ ва ижро ўрнига қўйилмаганлигидир. Шунинг учун демак бугун бу мамлакатда биз яшаётган ҳаёт исломий ҳаёт эмас. Одамларнинг бу яроқсиз ҳокимлар ва сиёсатчиларга индамай сукут қилиб тураверишлари, уларни Ислом асосида муҳосаба қилмай ўзгартирмасликлари бир мусибат ва гуноҳ-жиноятда уларга шерик бўлиш ҳисобланади. Росул САВ шундай дейдилар:

«سَتَكُونُ أُمَرَاءُ فَتَعْرِفُونَ وَتُنْكِرُونَ فَمَنْ عَرَفَ فَقَدْ بَرِئَ وَمَنْ أَنْكَرَ سَلِمَ، وَلَكِنْ مَنْ رَضِيَ وَتَابَعَ»

«Келажакда амирлар бўлади, сизлар (уларнинг маъруф ва мункар амалларини жуда яхши) биласизлар ва (мункарларини) инкор этасизлар. Бас, ким (уларнинг мункар амалларини) билиб, (ёмон кўрса) пок бўлади, ким (уларнинг мункар амалларини) инкор қилса саломат қолади. Лекин кимда ким (мункарга) рози бўлиб, эргашса борми!». Бу ҳадисни Муслим ривоят қилди.

Тўртинчи: мабдаий муолажалар:

Бу кризис воқеси ва у етиб келган даража муолажа туб муолажа бўлиши зарурлигини айтиб турибди. Давлат ва ҳаётнинг барча низомлари келиб чиққан дин бўлмиш буюк Ислом мабдаси мусулмонлар зиммасига исломий ҳаётни қайта бошлаш учун жидду жаҳд билан ҳаракат қилишни вожиб қилади. Исломий ҳаёт эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш билан амалга ошади. Шунинг учун вожиб вазифа қуйидагилардир:

1 – Миллий диалогнинг аслида нима эканини онгли равишда англаш ва унинг бир заҳарли хўрак эканини тушуниб етиш. Американинг ундан мақсади бу юртни барбод қилишни яна бир илмоний режим орқали қайтадан йўлга қўйишдир. Бу режим Суданнинг қолган-қутганини ҳам парчалаб ташлашни осонлаштиради ва Исломни одамлар ҳаётидан узоқлаштиради.

2 – Ҳар бир масалага мусулмонлар сифатида қарашимиз лозим. Бизнинг дин ва ҳаёт низомлари бўлган ақидамиз бор. Шунинг учун биз фақат Ислом асосидагина муолажаларни табанний қиламиз ва тасаввурларни илгари сурамиз. Ислом эса фақат Росул САВ белгилаб берган шаръий тариқат билангина татбиқ этилади. Бу тариқат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдир.

3 – Юртларимизга кўз олайтираётган очкўз душман кофир Ғарб (Америка, Британия, Франция, Россия)нинг ҳақиқий башарасини онгли равишда таниш лозим. Демак бу душманнинг шу юртга чўзилган чангалини кесиб ташлаш вожибдир ва юртдаги низолар, муаммоларда ундан ёрдам сўрашни ҳаром деб билиш вожибдир.

4 – Ҳақиқий ўзгариш ясашга ва Ислом низомларини татбиқ этишга ҳаракат қилиш Росул САВ тутган шаръий тариқат билан бўлади. У фикрий, сиёсий иш олиб бориш ва бу йўлда сабр қилишдир. У моддий иш эмас. Чунки моддий иш шаръий тариқатга хилоф бўлишидан ташқари иродани душманга қарам қилиб қўяди ва душманнинг юртларимиздаги режаларини амалга ошишини тезлаштиради. Бунга Судан жанубининг ажратиб ташлангани яққол мисолдир.

Бешинчи: олти масала: Ислом асосидаги қараш:

Биринчи: ўзлик масаласи:

Исломий Уммат Набий САВ Мадинаи Мунавварада илк Исломий давлатни қурганларидан бошлаб ҳеч бир ўзлик кризисига учрамай келди. Чунки Росулуллоҳ САВ бу Уммат ўзлиги Ислом эканини аниқ белгилаб бердилар. Буни Мадина ҳужжатида аниқ кўрсатиб бердилар. Чунки ана шу ҳужжатда мусулмонлар ҳақида уларнинг «одамлардан алоҳида бир бутун Уммат» эканликлари келган. Ўзлик кризиси фақат кофир Ғарб мусулмонлар давлати (Халифалик)ни емириб қулатганидан кейингина пайдо бўлди. Кофир Ғарб юртларни – Сайкс-Пико келишуви орқали – мусулмонларнинг фикрини ифодаламайдиган майда бадбашара вужудчаларга бўлиб ташлади. Бунинг оқибатида мана шу бадбашара миллий давлатчалар ичида яшаётган мусулмонларнинг ўзлиги деган фикрат ўртага ташланди. Мустамлакачилар мусулмонларни исломий ўзликларидан ажратиб ташлашни янада чуқурлатиш ва уларни Ислом ақидасига зид бўлган сохта тарихга ва меросга боғлаб ташлаш учун шу фикратни ўртага ташлашди!

Судан аҳли мусулмонлардир. Улар Ислом ақидасини қабул қилишган ва одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматга мансубдирлар. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللّهِ

«(Эй Уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз»  [Оли Имрон 110]

  Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло деди:

إِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ

«(Эй инсонлар), сизларнинг умматингиз ҳақиқатда бир умматдир (яъни Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман»  [Анбиё 92]

Шунинг учун Судан аҳли ўз Исломлари билан фахрланадилар ва дунёю охират яхшилигини ўзида жамлаган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида, Ислом низомлари ва ҳукмлари соясида яшашга муштоқлик билан интиладилар.

Иккинчи: эркинликлар ва ҳуқуқ:

Эркинликлар фикрати Ғарбнинг сиёсий фикратидир. Унинг пайдо бўлишини демократик бошқарув низоми тақозо қилди. Бу низом ҳокимиятни халқники ва халқни бошқарув манбаи қилиб қўяди. Оқибатда халқ ўзига ўзи хўжайин бўлади ва ўз ҳукмронлигини амалга ошириш, ўз ирода-хоҳишини ўзи тўлиқ ўтказиш имконига эга бўлади. Халқ ўз қонунларини, ҳаётининг низомларини ва бошқа қонунчиликларни ишлаб чиқиши учун ҳамда ҳокимларини сайлаши учун – кофир Ғарбнинг сиёсий фикри бўйича – умумий эркинликлар бўлиши зарур бўлди. Улар тўрттадир: эътиқод эркинлиги, сўз эркинлиги, мулк эркинлиги ва шахс эркинлиги. Бу эркинликлар уларнинг наздида ҳуқуқ ва вазифаларнинг асосидир.

Бу тўрт эркинликлар фикрати ботил фикрат бўлгани учун Ислом ақидасига зиддир. Чунки мусулмон ўзининг ишлари ва сўзларида хоҳлаган нарсасини қилаверадиган эркин эмас. Аксинча у Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг бандасидир. Шунинг учун агар Ислом динини тарк қилиб бошқа динга кирса ўлдирилади. Бу эса эътиқод эркинлигига зиддир.

Мусулмон агар бир куфр фикрни ёки Шариатга хилоф бўлган раъйни очиқ айтса шаръий қозилик олдида туриб жавоб беради ва жазоланади. Бу эса сўз эркинлигига зиддир.

Мусулмон агар рибо ва қимор каби ношаръий сабаблар билан мол-мулкка эга бўлса гуноҳкор бўлади. Бу эса мулк эркинлигига зиддир.

Агар аёл киши умумий ҳаётга ярим яланғоч чиқса таъзир бўлиши учун жазоланади. Бу эса шахс эркинлигига зиддир.

Шундай қилиб демак миллий диалогда маъқулланмоқчи бўлаётган бу эркинликлар Ислом ақидасига бутунлай зиддир. Кофир Ғарбнинг эркинликлар фикратининг пайдо бўлишига сабаб бўлган сиёсий рамкаси ҳам Ислом ақидасига зиддир.

Мусулмонлар наздида ҳуқуқ ва вожиб вазифалар асоси фақат Ислом (Аллоҳнинг Китоби, Росулуллоҳ САВнинг Суннати ва бу иккиси асосидаги саҳобалар ижмоси ва шаръий қиёс)дир. Шунинг учун мусулмонларга Ислом ақидасидан бошқадан ҳукм олиш ҳаромдир. Мавло Азза ва Жалла шундай дейди:

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

«Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир»    [Ҳашр 7]

Мустафо САВ эса бундай дедилар:

«مَنْ عَمِلَ عَمَلاً لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ»

«Кимки бизнинг амримиз бўлмаган бир амални қилса у рад этилур». Бу ҳадисни Муслим ривоят қилди.

Учинчи: бошқарув ва идора:

Исломда Роббул оламин фарз қилган бошқарув низоми Халифалик низомидир. Халифаликда битта халифа – Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритиши учун – Аллоҳ Китоби ва Росули САВ Суннати асосида байъат берилиши билан тикланади. Бу тўғридаги далиллар Китоб, Суннат ва саҳобалар ижмосида батафсил баён қилинган. Бу далиллардан бири Ҳақ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу қавлидир:

فَاحْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءهُمْ عَمَّا جَاءكَ مِنَ الْحَقِّ

«Бас, одамлар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!»    [Моида 48]

Исломдаги шаръий далиллар кўрсатиб берган бошқарув ва идора аппарати: Халифа, муовинлар (тафвиз вазирлари), танфиз вазирлари, волийлар, жиҳод амири – ҳарбий идора (қўшин), ички хавфсизлик, ташқи ишлар, саноат, қозилик, одамлар манфаатлари, байтул мол, ахборот, Уммат мажлисидир (шўро ва муҳосаба).

Тўртинчи: иқтисод:

Ҳеч шубҳа йўқки узоқ ўнлаб йиллар давомида капитализм иқтисодий низомини татбиқ этилиши мана шу оғир аҳволни пайдо қилди. Чунки бойликларга бой юрт ва унинг аҳли танг ҳаётдан, эзиб ташловчи қимматчиликдан, камбағалликдан… қийналиб азият чекмоқда. Уммат азият чекаётган бу оғир аҳвол учун ечим фақат Исломдаги иқтисодий низомдадир. Бу низомнинг энг кўзга кўринган фикрларидан баъзилари қуйидагидир:

•    Иқтисодий муаммо мол-мулклар ва манфаатларни барча фуқаро шахсларга тақсимлаш ва уларга бу бойликларга эга бўлиш ва ҳаракат қилиш имконини бериш билан улардан фойдаланиш имконини беришдир.

•    Фуқаронинг барча аъзоларининг, ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини тўла қондиришни кафолатлаш ва ҳар бир шахснинг камолий эҳтиёжларини имкон қадар юксак даражада қондириш имконини кафолатлаш.

•    Мулк уч хил бўлади: хусусий мулк, омма мулки ва давлат мулки.

•    Мулкни тасарруф қилиш шариат изнига боғлиқдир. Тасарруф сарфлаш бўладими ёки мулкни ўстиришми, бунинг фарқи йўқ. Шунинг учун капиталистик ширкатлар, рибо, монополия, қимор, ғабнул фоҳиш (ҳаддан ортиқ) алдов … ман қилинади.

•    Ерни ижарага бериш мутлақо ман қилинади. Шунинг учун ерга эга ҳар бир киши ундан фойдаланишга мажбур этилади, муҳтожга байтул молдан бу фойдаланиш имконини берадиган маблағ берилади. Шунинг учун кимки ерни унга ишлов бермай, ундан фойдаланмай уч йил эътиборсиз ташлаб қўйса ундан ер тортиб олиниб бошқасига берилади.

•    Юрт майдонлари, йўллар ҳамда нефт қудуқлари каби битмас-туганмас конлар, дарёлар каби табиати якка шахснинг бир ўзи эгалик қилишини ман қиладиган нарсалар, буларнинг барчаси омма мулки ҳисобланади.

•    Давлат фуқароларидан юрт чегараларида бож олинмайди. Бугун товарларга ва хизматларга солинаётган билвосита солиқлар ҳам шаръан ҳаромдир. Булар одамлар молини ботил йўл билан ейиш қабилидандир ва бугун одамлар қийналаётган қимматчилик ва камбағалликнинг бевосита сабабларидан биридир.

•    Давлат ўзининг ҳар бир фуқаросини иш билан таъминлайди, моли-пули, иши, нафақа қиладиган кишиси йўқ одамларга нафақа қилинишини кафолатлайди. Давлат ожизлар ва майиб-мажруҳларни бошпана билан таъминлашни ўз зиммасига олади.

•    Давлат ажнабий давлатлардан пул олиб мусулмонлар юртларига сармоя қилиб ётқизиб фойдаланишни ман қилади, ажнабийга ҳар қандай имтиёзлар берилишини ҳам ман қилади.

•    Давлат ўзининг хос пули: олтин ва кумушни чиқаради, бу пул мустақил бўлади, шунинг учун унинг ҳар қандай ажнабий пулга боғлиқ бўлиши асло жоиз бўлмайди.

Мана шулар Исломдаги иқтисод ҳукмларидир. Улар фақат камбағалликка барҳам бериб фаровон, осуда ҳаётни рўёбга чиқарибгина қолмай балки кофир Ғарб чангалини, эски, янги мустамлакачилик нуфузини кесиб ҳам ташлайди, мустақил Умматни ва бир буюк давлатни бино қилади, одамларни зулматлардан нурга олиб чиқади.

Бешинчи: ташқи алоқалар:

Ташқи алоқалар дейилганда миллий диалог меҳварларидан бири  сифатида давлат ўзининг барча соҳаларда каловланиб қолган ташқи сиёсати оқибатида – айниқса хавфсизлик кенгаши қарорлари чиққанидан кейин – қийналаётган яккаланиб қолиш ҳолатини муолажа қилиш кўзда тутилмоқда. Хавфсизлик кенгашининг ана шу қарорлари меваси мамлакатни парчалаб ташлаш, унинг суверенлигини ўн минглаб ҳарбийлар билан бузиш, уни инсон ҳуқуқлари кенгаши васийлиги остига қўйиб қўйиш, Халқаро Валюта Фондининг ва оламдаги пул берадиган муассасаларнинг ҳукуматга қарз бермаслиги бўлади. Бу нарса ажнабий валюта муаммосининг янада чигаллашишига олиб келди. Давлат ўзининг ажнабий валюта келтирадиган асосий манбаси нефтни – Судан жанубини 2011 йилда ажратиб ташлаш билан – кофирга бериб қўйганидан кейин шу аҳвол юзага келди. Бу билан давлат ўз бўйнига ўзи сиртмоқ солди!!

Мустамлака (қарам) давлатнинг ташқи алоқалари халқларнинг манфаатлари асосига қуриладиган мустақил алоқалар бўлолмайди. Аксинча қарам давлатнинг ташқи алоқалари мустамлакачи йирик давлатлар манфаатлари асосига ва бу заиф давлатдаги халқлар манфаатларига қарши асосга қурилиши муқаррардир. Шунинг учун ҳам биз ҳокимларимизни мана шу довдираб тентираш, икки юзламачилик ва кофир душманга қулларча бўйсуниш ҳолатида кўриб турибмиз.

Халифалик давлатидаги ташқи сиёсатнинг энг кўзга кўринган хусусияти унинг оламий давлат эканлигидир. У Буюк Ислом мабдасининг оламийлиги сабабли оламий давлатдир. Бу хусусиятларнинг энг кўзга кўрингани қуйидагидир:

•    Сиёсат – Умматнинг ички ва ташқи ишларини эътибор билан бошқаришдир. У давлат ва Уммат томонидан бўлади. Давлат бу бошқарувни амалий тарзда бевосита амалга оширса, Уммат давлатни бу борада муҳосаба қилади.

•    Ҳеч қайси шахснинг ёки партиянинг ёки уюшманинг ёки жамоатнинг ҳар қандай ажнабий давлат билан алоқада бўлиши мутлақо жоиз бўлмайди. Зеро давлатлар билан фақат давлатнинг бир ўзигина алоқада бўлади. Чунки Уммат ишларини амалий тарзда бошқариш ёлғиз давлатнинг ҳуқуқидир. Уммат ва уюшмалар эса давлатни мана шу ташқи алоқа бўйича муҳосаба қилиши лозим.

•    Ғоя воситани оқламайди. Чунки тариқат фикрат жинсидандир. Шунинг учун вожибга ва мубоҳга ҳаром билан борилмайди (ҳаром восита қилинмайди). Сиёсий воситанинг сиёсий тариқатга зид бўлиши асло жоиз бўлмайди.

•    Давлатларнинг жиноятларини журъат билан фош қилиб ташлаш, сохта сиёсатлар хатарини баён қилиш, ифлос тил бириктирув фитналарини очиб ташлаш, залолатга бошлаб адаштирувчи шахсларни яксон қилиб ташлаш энг муҳим сиёсий услублардан биридир.

•    Исломий фикрларнинг шахслар, умматлар ва давлатлар ишларини бошқаришдаги буюклигини кўрсатиш энг буюк сиёсий йўллардан биридир.

•    Умматнинг сиёсий масаласи Ислом давлати шахсияти қудратида акс этадиган Исломдир, Ислом ҳукмларини гўзал татбиқ этишдир ва оламга Ислом даъватини олиб чиқишга зўр беришдир.

•    Исломий даъватни етказиш бир меҳвар-ўқ бўлиб ташқи сиёсат унинг атрофида айланади. Давлатнинг барча давлатлар билан бўладиган алоқаси шу даъват асосига қурилади.

•    Давлатнинг оламдаги бошқа мавжуд давлатлар билан алоқаси қуйидаги тўрт эътибор устига қурилади:

Биринчиси: исломий оламдаги мавжуд давлатлар битта мамлакатда мавжуддек эътибор қилинади. Шунинг учун улар ташқи алоқалар доирасига кирмайди ва улар билан бўладиган алоқалар ташқи сиёсатдан деб эътибор қилинмайди. Бу давлатларнинг барчасини битта давлатда бирлаштиришга ҳаракат қилиш вожиб бўлади.

Иккинчиси: ўртамизда иқтисодий ёки тижорий шартномалар ёки яхши қўшничилик шартномалари ёки сақофий шартномалар тузилган давлатлар билан ана шу шартномаларда кўрсатилган нарсаларга мувофиқ муносабатда бўлинади, уларнинг фуқароларига юртга шахсиятини тасдиқловчи ҳужжат билан визасиз кириш ҳуқуқи – агар шартномаларда шу кўрсатилган бўлса – берилади. Фақат ана шу давлатлар ҳам амалда худди шундай муносабатда бўлиши шарт. Бу давлатлар билан иқтисодий ва тижорий алоқалар зарурий бўлган ва бу давлатларни кучайтиришга олиб келмайдиган муайян нарсалар ва муайян сифатларгагина чекланган бўлади.

Учинчиси: ўртамизда шартномалар тузилмаган давлатлар ва Англия, Америка, Франция каби мустамлакачи давлатлар, Россия каби юртларимизга кўз олайтирадиган давлатлар ҳукман уруш ҳолатидаги давлатлар ҳисобланади. Шунинг учун уларга нисбатан барча эҳтиёт чоралари кўрилади, улар билан ҳар қандай дипломатик алоқалар ўрнатиш дуруст бўлмайди, бу давлатларнинг фуқаролари, ҳар бир шахс ва ҳар бир сайёҳ юртларимизга фақат паспорт ва махсус виза билангина кира олишади. Агар бу давлатлар амалий уруш ҳолатида бўлиб қолса уларнинг фуқаролари умуман кира олишмайди.

Тўртинчиси: масалан «Исроил» каби амалда уруш ҳолатидаги давлатларга нисбатан тутиладиган барча ишлар учун уруш ҳолати асос қилиб олинади ва уларга нисбатан амалий урушдагидек муносабатда бўлинади. Биз билан уларнинг ўртасида сулҳ бўлсин ёки бўлмасин, бунинг фарқи йўқ. Шунинг учун бундай давлатларнинг барча фуқароларининг юртларимизга кириши ман этилади.

•    Ҳарбий шартномалар, унинг жинсидан бўлган нарсалар ёки уларга илова бўладиган сиёсий шартномалар, базалар ва аэродромларни ижарага бериш келишувлари кескин ман қилинади. Яхши қўшничилик шартномаларини, иқтисодий, тижорий, молиявий, сақофий шартномаларни ва сулҳ шартномаларини тузиш эса жоиздир.

•    Ислом асосидан бошқа асосга қуриладиган ёки Ислом ҳукмларидан бошқа ҳукмларни татбиқ қиладиган ташкилотларда давлатнинг иштирок этиши асло жоиз бўлмайди. Бунга БМТ, Халқаро Суд, Халқаро Валюта Фонди, Халқаро Банк каби халқаро ташкилотлар ва араб лигаси каби регионал ташкилотлар киради.

Олтинчи: тинчлик:

Тинчлик деганда миллий диалогда битта фронтда, яъни жанубда олдин бўлиб келган қон тўкилишини ва урушларни тўхтатиш кўзда тутилади. Мустамлакачи кофир мусулмонлар билан насронийлар ўртасидаги жанг деган баҳона билан бу урушларни авж олдириб келди. Лекин яна ўша сийқаси чиққан «тинчлик» деган усти ялтироқ шиор остида қилинган муолажалар Судан жанубини ажратиб ташлашга ва бутун мамлакат бўйлаб уруш ва жангларнинг кенг ёйилишига олиб келди. Чунки бугун ўнлаб отряд-гуруҳлар пайдо бўлди. Улар тинимсиз кўпайиб бормоқда. Улар ҳукуматга қарши, гоҳида эса бир-бири билан ҳам жанг қилмоқда.

Бугун «тегирмони» тинимсиз айланаётган бу жанглар қуйидаги икки омилнинг мевасидир: бу икки омил одамларга бўлаётган зулм ва кофир Ғарбнинг бу урушларни янада авж олдириш учун, бу юрт аҳлини «мина» кўмилган диалог дастурхонига тортиш учун қўшни давлатлар ва шубҳали ташкилотлар орқали аралашувидир. Мақсад кофир Ғарбнинг юртни илмонийлаштириш ва Суданнинг қолган-қутганини ҳам парчалаб ташлаш режасини амалга оширишдир.

Одил Ислом низомини татбиқ этиш, одамларни бир-бирларига исломий биродарлик робитаси билан боғлаш ва кофир Ғарбнинг элчихоналар, инсонпарварлик ташкилотлари, фуқаролик жамияти ташкилотларидан иборат шубҳали ва ўйин қилувчи чангалларини юртларимиздан кесиб ташлаш, буларнинг барчаси мана шу урушларни тўхтатишга кафилдир.

Мана шу Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилоятининг қарашидир. У мана шу кризисни буюк Ислом ақидаси асосидаги мабдаий муолажалар билан муолажа қиладиган қарашдир. У шаръий далиллар кўрсатиб берган ўзгармас, мустаҳкам қарашдир. Биз бу қарашни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ёрдам сўраб сўнгра Умматимиз, энг яхши уммат ва унинг куч-қудрат аҳли орасидаги мухлис ўғлонлари ёрдамида, ҳаётимизни вайрон қилаётган бу беҳудаликни тўхтатишга қодир ўғлонлар ёрдамида ҳокимият тепасидагиларга етказишга ҳаракат қиламиз.

Эй миллий диалогга йиғилган биродарлар:

Қалбларингизнинг Аллоҳ зикрига ва ҳақ-Қуръонга мойил бўлиши вақти келмадими! Ахир қачонгача Умматингиздан ажралган ҳолда қолаверасиз. Бу Уммат Ислом низомлари ва ҳукмлари соясидаги азизу мукаррамликка интилмоқда!

Сизлар эса кофир Ғарбнинг бадбўй муолажалар ва низомлардан иборат даъволарини тўтиқушдек такрорламоқдасиз.

Ахир эс-ҳушингизга қайтиб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни эълон қилиш билан Исломга ва унинг низомларига қайтиш тўғрисида якдил фикрга келишингиз вақти келмадими! Шундай қилсангиз зиммангиздаги бурчингизни ўтаган бўласиз, омонатни адо этган бўласиз ва Умматингизга ёрдам берган бўласиз.

إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا

«Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга буюради»     [Нисо 58]

Энди агар ортингизга тисарилиб, Аллоҳга, Росулига ва мўминларга қарши уруш қиладиган ўша низом-режимнинг ўзини қайтадан ишлаб чиқадиган бўлсангиз у ҳолда аҳлингизга бахтсизликни ва тангликни олиб келган бўласиз. Бу пайтда сизлар ўзингизни ўзингиз шарманда қилган бўласиз, омонатга хиёнат қилган бўласиз ва душманингизга ёрдам берган бўласиз.

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ

«Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар»  [Шуаро 227]

Эй мусулмонлар!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай дейди:

وَاتَّقُواْ فِتْنَةً لاَّ تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنكُمْ خَآصَّةً

«Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз!» [Анфол 25]

Росул алайҳис салоту вассалам эса бундай дедилар:

«إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ لا يُعَذِّبُ الْعَامَّةَ بِعَمَلِ الْخَاصَّةِ حَتَّى يَرَوْا الْمُنْكَرَ بَيْنَ ظَهْرَانَيْهِمْ وَهُمْ قَادِرُونَ عَلَى أَنْ يُنْكِرُوهُ فَلا يُنْكِرُوهُ فَإِذَا فَعَلُوا ذَلِكَ عَذَّبَ اللَّهُ الْخَاصَّةَ وَالْعَامَّةَ»

«Албатта Аллоҳ Азза ва Жалла оммани хосса амали сабабли азобламайди. То улар ўз ораларида мункарни кўриб уни инкор қилишга қодир бўла туриб инкор қилишмаса, агар шундай қилишса ана шунда Аллоҳ хоссани ҳам, оммани ҳам азоблайди». Сизнинг Исломингиз, юртингиз, мол-мулкларингиз ва ор-номусларингиз билан ўйнашаётган мана шу ҳокимлар ва сиёсатчиларга индамай жим тураверишингиз жуда чўзилиб кетди. Шунинг учун бу ерда «туннел»да ҳеч қандай ёруғлик йўқ. Ёруғлик фақат Уммат лойиҳасига ёрдам бериш ва уни қўллаб-қувватлаш билангина бўлади. У Ҳизб ут-Таҳрир ҳаракат қилаётган буюк Халифалик лойиҳасидир. Ҳизб ут-Таҳрир бу борада Уммат онгини очишга ҳаракат қилмоқда, Уммат манфаатларини бедорлик билан қўриқламоқда ва куч-қувват аҳлидан нусрат талаб қилмоқда. Сизнинг Ҳизб ут-Таҳрир сафларига қўшилишингиз вақти келди. Унга ёрдамчи ва кўмакчи бўлишингиз вақти келди. Чунки у ягона халос бўлиш йўлидир, ундан бошқа халос бўлиш йўли йўқ.

Эй мусулмонлар орасидаги куч-қувват аҳли:

Биз сизлардан нусрат талаб қиламиз. Бизга сиздан олдин ёрдам берганлар сафига қўшилинг. Биз сизга қўлимизни узатяпмиз, уни маҳкам сиқинг ва бизнинг куч-қувват аҳлимиз қаторига қўшилинг. Карвоннинг ҳаракатга келишига яқин қолди. Бу ҳаракат ва ажрда бизга шерик бўлинг.

وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَن يَكُونَ قَرِيباً

«Ҳали улар: У (кун) қачон бўлур? деб (сўрайдилар). Шоядки яқин бўлса», деб айтинг!»    [Исро 51]

Биз Аллоҳнинг нусрат беришига аминмиз.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ* بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир»    [Рум 4-5]

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                    4 муҳаррам 1437ҳ

Судан вилояти                                                                      17 октябр 2015м

Tagsмиллий диалог конференциясиҲизб ут-Таҳрир-Судан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломда ижтимоий алоқалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Истанбул конвенцияси» ўз ичига олган саккизта хавфли тушунча (1)

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Австрия мусулмон қочқинларни насронийлаштириш учун фикрий салибчилик кампаниясини бошлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/