Ким билан икки қўллаб кўришсам

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Ким билан икки қўллаб кўришсам…
بسم الله الرحمن الرحيم
Уммат бошидан халифа кетказилгач, тақводор олимларга, умматни оёққа турғазиши мумкин бўлган барча азизларга қарши қирғин бошланди… Токи, бу уммат ўн тўрт асрга яқин олам гули бўлган Ислом Давлатини қайта тикламасин. Ер юзидаги барча Ислом юртлари оч итлар ўртасида нимталанаётган ўлжа ҳолига тушди. Не-не мужтаҳид олимлар, уламолар қатл қилинди. Ернинг у четидан бу четигача ҳамиша хотиржам сайр қилувчи уммат миллатларга, ҳудудларга бўлиниб, нимталанган вужудга, куфр юртларининг овланар ўрмонига айланиб қолди. Юрт уламоларининг қонлари дарё бўлиб оқди. Буюк Ислом Давлатининг ерлари жирканч куфр давлатлари томонидан тақсимланиб, талон-тарож қилинди ва ҳануз ўша кофирларнинг ўлжаси бўлиб, таланиб келинмоқда.
Халифадан узилган Ўрта Осиёни қирғизу қозоқ, туркману тожик, ўзбек қилиб нимталаган ўрислар эл ичидаги обрўли кишиларни “ов”лашдан асло тўхтамади. Тўнғизтабиат кофирлар олимларимизни илмидан эмас, эл ичидаги обрў-эътиборидан ажратиб, таниб, қатл қилишга жидди-жаҳд қилганди. Ўша даврда раҳматли дадам яшаганлиги учун ўз ҳикоялари билан бизни ўша жирканч даврга сайр қилдирарди.
Мени 1999 йилда ҳизбий фаолиятим учун қамашганларида дадам ва бувим анча чўкиб қолгандилар. Оиладаги бу айрилиқдан диллари вайрон бўлган бувимни ва опа-сингилларимни юпатиш дадамга қолганди. Дадамнинг ҳар бир суҳбатини аёлим, опаларим зонага келганларида оқизмай-томизмай ҳикоя қилиб берардилар.
Дадам ўша кунлардан сўз бошласа кўзларини юмиб, ҳикояси тугаганида ёшланган кўзларини очиб, оқ дуррасида артиб олардилар. Учрашувга келган опам дадамнинг ўша эски тарихий ҳикояларини бугунга боғлаб айтганларидан сўзлаб мени ажиб бир ҳолга солдилар. Дадамиз ўз ҳикояси сўнгида:
– Ўша кофирларнинг “ови” ҳозиргача давом этмоқда, фақат “овчи”лар ўз ичимиздан шогирдлар чиқариб, ўзларини четга олиб улгурганлар. Бугунги уламолар овчилари яширин эмас, очиқ-ойдин орамизда раҳбар бўлиб танилган кишилардир. Ақлсиз шотирлардан мелисалар қўшинини тузиб эл таниган бойни ҳам, олимни ҳам ораларимиздан йиғиштириб келяпти.
Опам учрашувда бу хотирадан сўзларкан давомида дадамга берган саволини айтдилар:
– Дада, қориларни ўрислар танимаса, уларни ўрисга сотворган ўзбеклар қанақа одамлар эди?
– Тили қисилганлар, бойлигининг ўзида қолишига рухсат олганлар, ўлимдан, отилишдан, сургундан қўрққанлар эди.
– Худодан қўрқмасмидилар, одамлардан уялмасмидилар, ўша жабрдийдаларнинг болаларидан уялмасмидилар?
– Унақаларни халқ зимдан, тахминан танирди-ю, далил-исбот бўлмагач, туҳмат бўлиб қолмасин, деб Худога ташлаб қўяверарди. Ҳозирги СНБ у вақтларда ЭНКВИДИ (НКВД) дейиларди. Уларга сотқинлик қилиб кейин кўр бўлиб қолган, бефарзанд қолган бир хоинни тавбадан кейинги ўлим олди гапини эшитганман. Унинг айтишича, қишлоқда бирор маърака бўлганида, ўша ўристи энкивидисидан бир вакил келаркан. Ва ўша хоин ким билан икки қўллаб кўришса, ўшани тунда олиб кетишиб, йўқ қилворишар экан. Бувамни ҳам ўша сотганакан, ўрис ўшанда Сибирга олиб кетиб пиларамага ташлаб ўлдирганакан, – деб жим қолди-да, кўзларига дуррани ёпиб анча елка силкитти. Ва кейин бир хўрсиниб давом этди:
– У хоин-ку тавба қилишга улгурди. Иймон бор-да, иймон бор. Аммо бугуннинг сотқинларида салла бор, чопон жойида, тасбеҳ қўлидан тушмейди, Бухороларда таҳсил олган, масала қилса элни йиғлатади, аммо юрт ичида мусулмонча яшейлик, деганларни минбарда туриб ёмонотлиқ қилиб, қасамхўр, юлғич раҳбарларнинг жирканч ишларини эса, элга чиройли кўрсатишдан ҳечам тап тортмей қўйишди. Мана ўзларинг кўриб турибсан, кичик укаларингни бағримиздан юлиб кетти. Одамларга масжидда имом уларни бузғунчи, деб танитти. Мен эса ўша “бузғунчи”нинг отаси бўлиб қолдим. Яна қанча умрим қолди, билмадим, аммо сенларга умр берса кўрасанлар, укаларинг қишлоқнинг эркак, мард йигити эканини манави оми халқ бир кун тан олади.
Азалдан шунақа! Ҳақ аҳли шундай бўҳтон, туҳматларга дучор бўлиши бир суннатдир болам, – дедилар, дея дадамнинг ҳикоясини якунлаган опам ҳам кўзларини ёшлатди. Мен эса, зоналарда қатл қилинган азизларимизни бирма-бир кўз олдимдан ўтказдим. Ва кўзларим намланди. Менинг ҳам иймоним комилки, “Ҳақ олий бўлади, ундан олий бўлинмайди” дейилганидек Ҳақ аҳли албатта ғолиб бўлади!
وَلَا تَهِنُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَنتُمُ الْأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
– “Куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар”. (Оли Имрон:139)
(Қариликнинг сўнгги дамларигача оқу қорани тиниқ кўрган дадамни эслаганим – яқин хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
12.10.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ