Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

بسم الله الرحمن الرحيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
(Саккизинчи қисм)
о) Мусулмонлар ҳақида ёмон гумонда бўлиш:
Аллоҳ Субҳанаҳу ўз каломида иймон эгаларини иккинчи бир биродарига нисбатан бадгумон бўлишдан қайтариб шундай дейди:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنْ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ
– “Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!” (Хужорот:12)
Бу оятнинг тафсирида ибн Аббос, Аллоҳ мўминни яна бир мўмин хусусида ёмон гумонда бўлишдан қайтарди, деган.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«إِيَّاكُمْ وَالظَّنَّ, فَإِنَّ الظَّنَّ أَكْذَبُ الْحَدِيثِ»
«Гумондан эҳтиётланинглар, чунки гумон гапнинг энг ёлғонидир», деганлар (муттафақун алайҳ).
Ташқи кўриниши яхши, чиройли бўлиб турган мўмин хусусида бадгумон бўлиш жоиз эмас. Аммо хунуклиги, ёмонлиги, шубҳалилиги кўриниб турган мусулмон хусусида бадгумон бўлиш дуруст. Оиша р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«مَا أَظُنُّ فُلاَنًا وَفُلاَنًا يَعْرِفَانِ مِنْ دِينِنَا»
«Мен фалончи ва фалончини динимиздан бирор нарсани билади, деб ўйламайман», дедилар. Бир ривоятда «Бизнинг динимиздан» дейилган. Лайс ибн Саъд, у иккиси мунофиқлардан эдилар, деди. Бухорийдан.
п) Иккиюзламачилик:
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) жумладан шундай деганлар:
«… وَتَجِدُونَ شَرَّ النَّاسِ ذَا الْوَجْهَيْنِ الَّذِي يَأْتِي هَؤُلاَءِ بِوَجْهٍ وَيَأْتِي هَؤُلاَءِ بِوَجْهٍ»
«… Анавиларга бир юз билан, мана буларга эса яна бир юз билан келадиган иккиюзламачиларнинг энг ёмон одамлар эканликларини билиб оласизлар» (муттафақун алайҳ).
Муҳаммад ибн Зайднинг ривоят қилишича, бир қанча одамлар бобоси Абдуллоҳ ибн Умар р.а.га:
«إِنَّا نَدْخُلُ عَلَى سَلاَطِينِنَا, فَنَقُولُ لَهُمْ بِخِلاَفِ مَا نَتَكَلَّمُ إِذَا خَرَجْنَا مِنْ عِنْدِهِمْ قَالَ: كُنَّا نَعُدُّ هَذَا نِفَاقًا عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللَّهِ »
«Биз подшоҳларимизнинг олдига кирганимизда, ташқарига чиққанда гапирадиган гапдан бошқачароқ гапирамиз» дейишган эди: «Биз бу ишни Пайғамбар (с.а.в.)нинг даврларида мунофиқлик деб ҳисоблардик», деб жавоб берган экан. Бухорийдан.
Аммор ибн Ёсир р.а.нинг ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.):
«مَنْ كَانَ لَهُ وَجْهَانِ فِي الدُّنْيَا, كَانَ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لِسَانَانِ مِنْ نَارٍ»
«Кимнинг бу дунёда иккита юзи бўлса, қиёмат кунида унинг ўтдан бўлган икки тили бўлади», деганлар. Абу Довуд, ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида.
р) Зулм:
Ибн Умар р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«الظُّلْمُ ظُلُمَاتٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«Зулм – қиёмат кунидаги зулматлардир», деганлар (муттафақун алайҳ).
Абу Мусо р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«إِنَّ اللَّهَ يُمْلِي لِلظَّالِمِ فَإِذَا أَخَذَهُ لَمْ يُفْلِتْهُ»
«Аллоҳ золимга узоқ умр беради, уни азоб билан ушлаганида қутулолмайди», деб:
وَكَذَلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ
– “Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир”, (Худ:102)
оятини ўқидилар (муттафақун алайҳ).
Ибн Аббос р.а.нинг ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.) Муозни Яманга юборар эканлар:
«اتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ فَإِنَّهُ لَيْسَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ اللَّهِ حِجَابٌ»
«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл, чунки бу дуо билан Аллоҳнинг ўртасида парда бўлмайди», деганлар (муттафақун алайҳ).
Абу Зарр Пайғамбар (с.а.в.)дан, у киши Улуғ ва Буюк Раббиларидан ривоят қиладилар:
«يَا عِبَادِي إِنِّي حَرَّمْتُ الظُّلْمَ عَلَى نَفْسِي وَجَعَلْتُهُ بَيْنَكُمْ مُحَرَّمًا فَلَا تَظَالَمُوا …»
«Эй бандаларим, Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим, уни сизларга ҳам ҳаром қилдим, бас, бир-бирингларга зулм қилманглар…». Муслимдан.
Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«مَنْ كَانَتْ عِنْدَهُ مَظْلَمَةٌ لأَخِيهِ مِنْ عِرْضٍ, أَوْ مِنْ شَيْءٍ, فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ, قَبْلَ أَنْ لاَ يَكُونَ دِينَارٌ وَلاَ دِرْهَمٌ, إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ, وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ, فَحُمِلَ عَلَيْهِ»
«Кимки биродарига обрўси ёки бошқа нарсада бир зулм қилиб қўйган бўлса, ўша куннинг ўзида, динор ва дирҳам фойда бермайдиган кун келиб қолмасидан аввал ҳал қилиб олсин. (У кун келиб қолса) қилган зулмига яраша яхши амалларидан олинади, яхши амаллари бўлмаса, мазлумнинг гуноҳларидан олиниб, унинг устига юкланади». Бухорийдан.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ, لاَ يَظْلِمُهُ, وَلاَ يَخْذُلُهُ, وَلاَ يَحْقِرُهُ, التَّقْوَى هَاهُنَا التَّقْوَى هَاهُنَا, وَيُشِيرُ إِلَى صَدْرِهِ, بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنْ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ, كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ دَمُهُ وَعِرْضُهُ وَمَالُهُ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди, таҳқирламайди». Кўксиларига ишора қилиб: «Тақво мана бу ерда, тақво мана бу ерда, мусулмон биродарини таҳқирлашининг ўзи кишининг ёмонлигига кифоя қилади, мусулмонга мусулмоннинг обрўси ҳам, қони ҳам, моли ҳам ҳаромдир», дедилар». Муслимдан.
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«ثَلاَثَةٌ لاَ تُرَدُّ دَعْوَتُهُمْ: الصَّائِمُ حَتَّى يُفْطِرَ, وَالإِمَامُ الْعَادِلُ, وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ يَرْفَعُهَا اللَّهُ فَوْقَ الْغَمَامِ وَيَفْتَحُ لَهَا أَبْوَابَ السَّمَاءِ, وَيَقُولُ الرَّبُّ: وَعِزَّتِي لأَنْصُرَنَّكِ وَلَوْ بَعْدَ حِينٍ»
«Уч тоифа кишининг дуоси рад этилмайди: Рўзадор то ифтор қилгунига қадар, одил раҳбар ва мазлумнинг дуоси. Аллоҳ уни булутлардан юқори кўтариб, унга осмон эшикларини очиб: «Иззатим ҳаққи, бир оздан кейин бўлса ҳам, албатта сенга ёрдам бераман», дейди».
с) Гап билан ишнинг бир-бирига тўғри келмаслиги:
Аллоҳ Таоло айтади:
أَتَأْمُرُونَ النَّاسَ بِالْبِرِّ وَتَنسَوْنَ أَنفُسَكُمْ وَأَنْتُمْ تَتْلُونَ الْكِتَابَ أَفَلاَ تَعْقِلُونَ
– “Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз Китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?” (Бақара:44)
Бу оятда Бану Исроилга хитоб қилиняпти. Демак, у биздан аввалгиларнинг шариатидан. Аммо Аллоҳ Субҳонаҳу оятининг охиридаги:
أَفَلاَ تَعْقِلُونَ
– “Ақлингизни юргизмайсизларми?” (Бақара:44)
деган сўзи билан ўшаларга ўхшаб иш қилиш ақлсизлик эканини уқтириб, бизнинг назаримизни шу ишга қаратяпти. Шу билан у бизга ҳам хитоб бўляпти.
Аллоҳ Таоло яна айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لاَ تَفْعَلُونَ كَبُرَ مَقْتًا عِنْدَ اللَّهِ أَنْ تَقُولُوا مَا لاَ تَفْعَلُونَ
– “Эй мўминлар, нега сизлар ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз, деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)”. (Соф:2,3)
Усома ибн Зайд р.а. ривоятида Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
«يُؤْتَى بِالرَّجُلِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ, فَيُلْقَى فِي النَّارِ, فَتَنْدَلِقُ أَقْتَابُ بَطْنِهِ, فَيَدُورُ بِهَا كَمَا يَدُورُ الْحِمَارُ بِرَحَاهُ, فَيَجْتَمِعُ إِلَيْهِ أَهْلُ النَّارِ, فَيَقُولُونَ: أَيْ فُلاَنُ مَا شَأْنُكَ؟ أَلَيْسَ كُنْتَ تَأْمُرُ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَى عَنْ الْمُنْكَرِ؟ فَيَقُولُ: بَلَى, قَدْ كُنْتُ آمُرُكُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَلاَ آتِيهِ وَأَنْهَاكُمْ عَنْ الْمُنْكَرِ وَآتِيهِ»
«Қиёмат кунида бир киши олиб келиниб, дўзахга ташланади. «Қорнининг букурлари чиқиб қолиб, ўшаларнинг атрофида эшак тегирмон атрофида айлангандек айланиб юради. Унинг ёнига дўзахийлар тўпланиб келишиб: «Эй фалончи, сенга нима бўлди, сен яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарар эдинг-ку!», дейишади. Шунда у: «Ҳа, шундай қилар эдим, аммо мен яхшиликка буюрардим-у, ўзим қилмасдим, ёмонликдан қайтарардим-у, ўзим қилардим», деб жавоб беради» (муттафақун алайҳ).
Жундуб ибн Абдуллоҳ Аздий р.а. ривоятида Пайғамбар (с.а.в.):
«مَثَلُ الَّذِي يُعَلِّمُ النَّاسَ الْخَيْرَ وَيَنْسَى نَفْسَهُ, كَمَثَلِ السِّرَاجِ يُضِيءُ لِلنَّاسِ وَيُحْرِقُ نَفْسَهُ»
«Одамларга яхшиликни ўргатиб туриб, ўзини унутиб қўядиган киши, одамларга ёруғлик бериб, ўзи куядиган чироқ кабидир», дедилар. Табаронийдан.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
24.07.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ