Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Гўзал хулқ эгалари
(Ўн бешинчи қисм)
З) Чақимчилик
Жамиятимиз ичида кенг тарқалган иллатлардан яна бири чақимчиликдир. Чақимчилик араб тилида «намийма» дейилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. дан ривоят қилинган ҳадисда, Пайғамбар (с.а.в.):
عبدالله بن مسعود رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال ألا أُنبِّئُكم ما العَضةُ؟ هي النَّمِيمَة، القَالة بين الناس
“Сизларга чақимчилик нима эканини айтайми? У намиймадир, у одамлар ўртасида ёмон гапларни тарқатиб юришдир” дедилар. Имом Муслим ривояти.
Чақимчилик муқаддас Ислом динимизда катта гуноҳлардан бири ҳисобланади. Чунки чақимчилик мусулмонлар орасига, жамиятга ва қариндош-уруғчилик ришталарига раҳна солувчи иллатлардан биридир. Муқаддас китобимиз Қуръони Каримда ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳадиси Шарифларида ҳам чақимчилик катта гуноҳлардан бири экани зикр қилинади.
Аллоҳ Таоло айтади:
هَمَّازٍ مَشَّاءٍ بِنَمِيمٍ
– “Ғийбатчию гап ташувчи”. (Қалам:11)
Ҳузайфа р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.):
«لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ نَمَّامٌ»
“Чақимчи жаннатга кирмайди”, деганлар (муттафақун алайҳ).
Ибн Аббос р.а. ривоят қилади:
«أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ r مَرَّ بِقَبْرَيْنِ فَقَالَ: إِنَّهُمَا يُعَذَّبَانِ, وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ! بَلَى إِنَّهُ كَبِيرٌ, أَمَّا أَحَدُهُمَا فَكَانَ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ, وَأَمَّا الآخَرُ فَكَانَ لاَ يَسْتَتِرُ مِنْ بَوْلِهِ»
“Пайғамбар (с.а.в.) икки қабр ёнидан ўтаётиб: “Бу иккиси азобланяпти. Катта гуноҳ туфайли азобланаётганлари йўқ! Ҳа, тўғри, у ҳам катта гуноҳ. Бири чақимчилик қилиб юрарди, иккинчиси эса, сийдигидан сақланмас эди”, дедилар” (муттафақун алайҳ).
Ислом кишиси ўзини бундай ёмон иллатлардан йироқ тутмоғи ўз шахсиясини мукаммал шаклланишидаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
07.02.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб