Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!

Ким уни покласа, батаҳқиқ нажот топибди!
Сўзлашиш одоби
(3-қисм)
Дарс бериш одоби
Ҳар бир тингловчига, энг аввалло, ақидани, у эса барча аҳкомлар асоси эканини дилларга жойлаш лозим. Ушбу икки жиҳатга ўқувчи эътиборини қаратиш ҳар бир тингловчини аниқ мақсад сари юришини таъминлайди. Қабилалараро кичик урушлар, шахсий манфаатлар ва арзимас сафсаталардан бошқа ғами бўлмаган арабларни оламни эзгуликка бошлайдиган, одамларни зулматлардан нурга олиб чиқадиган, дунёю охират азизлигига эришган энг кучли, энг яхши умматга айлантирган мана шу ақида эмасми?!
Дарс мавзуларини одамлар яшаб турган воқеъга қараб танлаш. Шунда дарс жонли ўтади. Агар одамларнинг бирон эътиқодида тушунмовчилик бўлса, уни тушунтириб берсин, қайсидир сиёсий ўринда адашаётганларини кўрса, йўлни ёритиб берсин, қайсидир фикр ёки ҳукмда хатони кўрса, уни шарҳлаб, тўғрисини ажратиб берсин ёки шайх Тақийюддин Набаҳоний (раҳматуллоҳи алайҳ) айтганларидек, қинғир чизиқнинг ёнига тўғри чизиқни қўйсин. Мустамлакачилар Ислом юртларини вайронага айлантираётган бир пайтда мукофот мавзуида, Масжидул-Ақсо душман қўлида турган бир пайтда аёл кишининг машина ҳайдаши мавзуида, Америка қўшини босиб олган жойларда хунрезликлар қилиб турган бир пайтда аёл кишининг парламентга кириши мавзуида, нефт талон-тарож қилиниб турган бир пайтда таъзия мавзуида, Масжидул-Ҳаромнинг ҳурмати оёқости қилиниб турган бир пайтда сочга оид ҳукмлар мавзуида дарс ўтиш одамларни адаштирадиган, ҳақиқатдан чалғитадиган бемаъни, жирканч бир ишдир.
Шаръий ҳукмни енгил санаб, қаршилик билдирадиган жоҳилни зажр қилиш (мажбурлаш), мударриснинг фикрига қарши фикр билдирган мулоҳазали, фақиҳ кишини маъзур тутиш. Ҳоким Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилади:
«نَهَى رَسُولُ اللَّهِ عَنْ الْخَذْفِ»
«Пайғамбар (с.а.в.) хозфдан қайтарганлар», яъни мажлисда ўтирганда майда тошларни ёки данакларни бармоқлар орасига қистириб ёки палахмончага қўйиб отиб ўтиришдан қайтарганлар. Унинг ҳузурида бир киши шундай қилган эди: «Мен Пайғамбар (с.а.в.)дан ҳадис айтиб турсам, сен шундай қиляпсанми, Аллоҳга қасамки, энди сен билан ҳечам гаплашмайман», деди. Аҳмад Абдуллоҳ ибн Ясордан ривоят қилади: «Амр ибн Ҳарис Алий р.а.дан жанозанинг олдидан борган яхшими, ортидан борганми, деб сўраган эди, унинг олдидан боришдан кўра ортидан боришнинг афзаллиги, фарз намозни жамоа билан ўқишнинг ёлғиз ўқишдан афзаллиги кабидир, деди. Амр, унда мен Абу Бакр ва Умарнинг жанозанинг олдида борганларини кўрганман-ку, деди. Шунда Алий р.а. улар одамларга қийин қилиб қўйишни хоҳламасдан шундай қилганлар, деб жавоб қилди». Яъни токи, одамлар жанозанинг олдида юриш жоиз эмас, деб ўйлаб қолмасинлар.
Одоб билан савол берувчига яхшилаб қулоқ солиш. Абу Наъим «Ҳиля»даги ривоятида айтади: «Ато ибн Абу Рабоҳнинг олдида ўтирган эдим. Бир киши бир ҳадисни айтиб қолди. Одамлардан бири унга эътироз билдирди. Атонинг аччиғи келиб, бу нима қилиқ, мен ўзим яхши билган ҳадисга ҳеч нарса билмайдиган кишидек қулоқ соламан, деди».
Қулоқ солмайдиган одам билан гаплашмаслик. Бухорий Жарир р.а.дан ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в.) видолашув ҳажида унга:
«اِسْتَنْصِتْ النَّاسَ …
«Одамларни жим қил…», деганлар.
Амр ибн Ало шундай деган: «Сўрамаган одамга жавоб беришинг ё жавоб бермайдиган одамдан сўрашинг ёки қулоқ солмайдиган одамга гапиришинг, одобдан эмас».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
16.05.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ