Коррупциянинг асл манбаи татбиқ этилаётган капитализм низомидир
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Коррупциянинг асл манбаи татбиқ этилаётган капитализм низомидир
Хабар: Qalampir 6 декабр 2021 да қуйидаги хабарни тарқатди:
Жиноятчи амалдорлар 4 йилда давлат ва жамиятга 3,5 трлн сўм зарар етказган
Статистика бўйича Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2018 йилда 556 млрд, 2019 йилда 1,858 трлн, 2020 йилда 500,1 млрд, 2021 йилнинг 9 ойида 658 млрд (жами 3 трлн 572,1 млрд) сўм моддий зарар етказилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиева маълум қилди.
Изоҳ: Ўзбекистонда ҳам ҳозирда Ўрта Осиёдаги бошқа давлатлардаги каби капитализм низоми татбиқ этилмоқда. Капитализмнинг мағиз–моҳияти эса фасоддир. Демак, капитализм шароитида коррупция, мансабдор элитанинг порахўрлиги, халқ мулкини талон–тарож қилишлари, зулм, адолатсизлик ва бошқа разолатларнинг бўлиши табиий ҳолатдир. Ўзбекистон раҳбарлари бошқа мусулмон юртларидаги ғарбга малай ҳокимлар каби ўзлари татбиқ этаётган тузум дунёвий (секуляр) тузум эканлигини, дин давлатдани ажратилганини, демократияни татбиқ этишаётганини тинмай айтиб келишади. Ваҳоланки, демократиянинг жирканч эканлигини ҳатто ғарб сиёсатчиларининг ўзлари ҳам тан олган. Масалан, Уинстон Черчиль “демократия – бошқарувнинг жирканч шаклидир, лекин инсоният яхшироғини ҳозирча ўйлаб тополгани йўқ” деган эди. Ўзбекистон ҳокимлари мана шу жирканч тузумни татбиқ қилишмоқда. Мустамлакачи Россия ва Ғарб манфаатларига хизмат қилаётган бу ҳокимлар ўз халқи қонини зулукдек сўрмоқда. “Балиқ бошидан сасийди” деганларидек коррупциянинг боши президентнинг ўзидир. Масалан, хушманзара тоғ дараси Шоввозсойда президент Мирзиёев учун қурилган махфий сарой ва сув омбори ҳақида “озодлик” радиоси тақдим қилган видеосуриштирув ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида муҳокама қилинган асосий мавзулардан бирига айланди. Бу суриштирувга кўра президент Мирзиёев учун 2017 йил февралидан 7 бошлаб қурилган бу махфий сарой ва сув омбори давлат бюджетига юз миллионлаб долларга тушган. Бу коррупция ва порахўрлик етмагандек, оширилаётган солиқлар ҳам халқнинг тинкасини қуритмоқда. Sputnik ўзбекистоннинг 9 декабрда хабар тарқатишича, Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси Ўзбекистон солиқ кодексига ўзгартиришлар ва тўлдиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиққан. Бу ҳақда Тошкент ҳокимиятининг матбуот хизмати хабар берган. Бу қонунга кўра ер ва сувга солинадиган солиқларнинг ошиши кутилмоқда. Халқдан қанчалик кўп солиқ йиғиб олинса, буни давлат амалдорлари катта ютуқ деб ҳисоблайди! Масалан, Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қутбиев Ўзбекистонда ойига 1 млрд доллар солиқ йиғиб олинаётганни айтди.
Коррупция ва солиқлар остида эзилган ўзбек халқи қишнинг совуқ кунларида тезак ёқиб, совқотиб ўтирибди. Ваҳоланки Ўзбекистонда миллиардлаб кубометр газ қазиб олинади. Прзидент Мирзиёев раислигида ўтказилган мажлисда 2021 йилда 53,8 млрд. куб. метр газ қазиб олиниши режалаштирилгани айтилган эди. Лекин бу газнинг энг катта миқдорини россиянинг “лукойл” ширкати ташиб кетади. Ўзбекистон Россияга расман арзон ишчи кучи етказиб берувчи асосий давлатга ҳам айланди. Фақат биргина 2019 йилда Ўзбекистондан иш излаб Россияга чиқиб кетганларнинг сони ФСБ чегара хизмат маълумотига кўра 900.000 кишини ташкил қилган.
Ҳеч шубҳасиз булар ўзбек режими ва унинг амалдорлари қилган жиноятлари денгизидан бир томчи, холос!!
Эй Ўзбекистондаги мусулмонлар! Бу раҳбарларингиз сиз ҳаққингизда асло ғамхўрлик қилмайди. Капиталистларга айланган бу ҳокимлар ва амадлорларнинг бирдан–бир ғами фақат пул! Уларнинг бутун ғам–ташвиши ҳашамали қасрлар қуриш ва ғарбда миллион–миллион долларларга виллалар сотиб олишдир. Шундай экан бу ҳокимларни улар табиқ қилаётган капитализм низоми билан бирга қўшиб тарих ахлатхонасига улоқтиришингиз вақти аллақачон келди. Аллоҳ изни ила яқинда тикланажак рошид Халифалик Давлати сизнинг жонингиз ҳақида ҳам, молингиз, ор–номусингиз ҳақида ҳам ғамхўрлик қилиб, ҳимоя қилади. Зеро, у Росулуллоҳ ﷺ:
"إنما الإمام جنة يقاتل من وراءه ويتقي به"
“Имом–халифа бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланадиган бир қалқондир”
деб айтганларидек сизни ҳимоя қилувчи Қалқондир.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَآءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир” (Рум: 4–5)
Ҳизб ут–Таҳрир марказий медия офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми