| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Туркиядаги сўнгги ҳодисалар таҳлили

Туркиядаги сўнгги ҳодисалар таҳлили

By htadmin
07.04.2025
969
0
Share:

Туркиядаги сўнгги ҳодисалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

Туркиядаги халқ норозиликлари ва сиёсий таранглик дунё жамоатчилиги диққатини, шу жумладан, ўзбекистонликлар эътиборини ҳам ўзига жалб қилиб келмоқда. Боиси, Туркия мухолифатидан президентликка номзод сифатида ҳибсдаги Экрем Имомўғли кўрсатилди ва унинг озодлиги учун намойишлар ҳозирда ҳам давом этмоқда. Бундан ташқари, халқни ҳукуматга қарши гижгижлаш ва террорчиларни дастаклаш айбловлари билан жамоат фаоллари қўлга олинмоқда. Туркиядаги норозилик намойишларини ва ҳозирги сиёсий жараёнларни ўзбекзабон интернет нашрлар хабар тариқасида ёритиб бормоқда. Улар вазиятни ёритиш ва уни таҳлил қилишда ўта юзаки ёндашмоқда. Уларда ҳодисаларнинг муҳим тафсилотлари ҳамда ички ва ташқи омиллар, яъни Туркия устида нуфуз талашиб келаётган икки мустамлакачи давлат – Америка ва Англиянинг муносабатларига ўрин берилмаяпти. Муаммоли вазиятга бундай ёндашув унинг ҳақиқий сабабчиларидан эътиборни бошқа тарафга буриб юборади. Туйғуларни қўзғовчи плакатларни кўтарганча демократияни талаб қилиб чиқаётган ёшларга бутун эътибор қаратилиб, бугунги муаммоларни келтириб чиқарган омил, шунингдек, мухолифат иқтидорда бўлган пайтда юзага келган олдинги инқирозларнинг ҳам асл сабабчиси бўлган демократик тузумга диққат қаратилмайди. Шунинг учун ҳодисаларни фикрлашга манба қилиб олиш эмас, балки майдон қилиш лозим. Ана шунда мавжуд воқеликка ҳукм чиқаришда тўғри асосга таянилган бўлади. Бинобарин, масалага Ислом асосида тўғри нуқтаи назар билан қараган ҳолда Туркиядаги сўнгги ҳодисаларни ёритишга ҳаракат қиламиз.

Маълумки, Туркия ташқи тижоратини миллий валютада юритмаганлиги, оғир саноат ва кончилик соҳасида мустақилликка эга эмаслиги, экспортга нисбатан импортнинг юқорилиги, умуман айтганда, капиталистик иқтисод низоми келтириб чиқарадиган муқаррар инқирозлар гирдобида қолган мамлакатдир. Шу боисдан Туркия аҳолисининг турмуш даражаси кун сайин ёмонлашиб бормоқда. Эрдўған АҚШ билан узоқ йилларга мўлжалланган иттифоқчилик орқали ўз ҳукуматини мустаҳкамлашни, сўнг иқтисодни яхшилашни режалаштирганига доир далиллар мавжуд. Бу йўлда ҳеч уялмай халқни 23 йиллик ёлғони билан, яъни Исломни ҳукуматга олиб келиш ҳақидаги пуч ваъдалари билан алдаш ва сиёсий рақибларига нисбатан ҳийла-найранглар уюштиришда давом этмоқла. Эрдўған 2023 йилдаги президентлик сайловини мухолиф партиялар иттифоқини шубҳали тарзда заифлатиш орқали ва жамоатчилик онгини манипуляция қила олгани сабабли иккинчи турда 52,18 фоиз овоз билан ғолиб бўлди. Бироқ бир йил ўтиб маҳаллий сайловларда Эрдўған етакчиси бўлган жумҳур иттифоқи мағлубиятга учради. Оқибатда янги вилоятлар Республика халқ партияси (CHP) етакчилигидаги миллат иттифоқига ўтди ҳамда CHP Анқара ва Истанбулдаги нуфузини янада мустаҳкамлади. Туркияда 2028 йилда президентлик сайловлари ўтказилиши керак. Мавжуд қонунчиликка кўра, муддатидан аввал сайлов ўтказилса ёки конституция ўзгартирилса Эрдўған президентликка ўз номзодини қўйишига йўл очилади. Бироқ Эрдўған сайловда ғолиб чиқиши учун Туркиянинг энг йирик ва бой шаҳри бўлган Истанбул ва пойтахт Анқарада нуфузини қайта тиклаши керак бўлади. Шу мақсадда, Истанбул вилоятининг CHP бошқарувида бўлган бир қатор туман ҳокимлари ва тайинланган нозирлари ҳибсга олинди. Шундан сўнг Истанбул мэри Акрам Имомўғлининг университет дипломи бекор қилинди. Чунки Туркия республикаси конституциясининг 101-моддаси ва Олий таълим тўғрисидаги 2547-сонли қонунга кўра, президентликка номзодини қўювчи шахс олий маълумот дипломига эга бўлиши керак. Диплом можароси совумай туриб, 19 март куни эрталаб Туркия полицияси Истанбул шаҳар мэри Акрам Имомўғли ва унинг жамоаси аъзоларини “фойда олиш мақсадида жиноий ташкилот тузиш” айби билан ҳибсга олди. Бу билан Акрам Имомўғли лавозимидан ҳам олинди. Бунинг ортидан яқин ўн йилликда кузатилмаган энг ёмон тартибсизликлар юзага келди. Полиция кўздан ёш сиздирувчи газ ва резина ўқларни ишга солган бўлса, кўп сонли намойишчилар таровеҳ намози пайтида масжид яқинида барабан чалиб ўйин-кулги қилишди, Исломий ибодатларни масхара қилишди. Сўнг Шаҳзода жомеъ масжиди деворига бавл қилишди, ҳовлисида маст қилувчи ичимликлар ичиб, унинг ҳурматини оёқ ости қилишди. Бу билан ҳам чекланмай, Ислом тарихида ўтган буюк шахслар қабрларини бузишга киришишди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган иймонли ёшлар Аллоҳнинг уйи ҳимоясига саф тортишди.

Бу ҳодисалар демократик дунёқараш ўзининг куфр мафкурасидан бошқа қадриятларни сариқ чақага ҳам олмаслиги, мусулмонларнинг муқаддас туйғулари ва Ислом қадриятларига нисбатан адоватни пайдо қилиши яна бир бор фош бўлди. Демократия виждон эркинлиги деб Ислом эътиқоди ва ҳукмларини обрўсизлантиргани каби фикр эркинлигига чақириб инсоннинг тўғри фикрини ҳам қадрсизлантирди. Шу сабаб, Аллоҳнинг Улуғ оятлари ва буюк ҳақиқатлар ҳақидаги кучли хитоблар бир инсоннинг шахсий фикри деб қараладиган бўлиб қолган. Шу боисдан, Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти аъзолари 20 йилдирки, Эрдўған ҳукумати Америкага тўла-тўкис қарам эканлиги ва мўътадил Ислом лойиҳаси ҳамда ҳар қандай демократик партияларнинг Исломга умуман алоқаси йўқлиги ҳақидаги даъватларини халқ англаб етмаяпти. Бундан ташқари, демократия турк халқини сиёсий майдонда таъсир кучига эга бўлиш учун тарафкашлик асосида бир партияда бирлашишга тарғиб қилганидан, улар қасддан Ислом мафкурасига нисбатан қулоқларини беркитиб олишган. Аксари ёшлардан иборат намойишчилар сиёсатни яхши англагани учун эмас, иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувидан келиб чиққан хавотир ва умидсизлик сабабли Акрам Имомўғли шахсиятини ва сиёсий фаолиятини яхши танимаган ҳолда унинг мухолифат етакчиси бўлгани учунгина озодлигини талаб қилишмоқда. Бўлиб ҳам, Акрам Имомўғли аввалги мухолиф етакчиларни сиёсий майдондан четлатилганига ишора қилиб “мени пора ёки фаҳш кассеталар билан тузоққа тушура олмайсан, агар мард бўлсанг юзма-юз баҳсга чиқ” дея Эрдўғанни дебатга чақирган чиқишлари, сиёсий ҳодисаларга туйғу билан ёндашувчи халқнинг ҳурматини қозонди. Капитализм зулми остида халқ Эрдўғандан бошқа ҳар қандай одамни танлаш ҳолатига келиб қолган.

Акрам Имомўғлига қадар CHP нозирлари ва туман ҳокимларининг қамоққа олинишига нисбатан партия ва жамоатчилик тарафидан жиддий норозилик билдирилмаганини Туркияда Англия таъсирининг заифлиги билан изоҳлаш мумкин. Чунки Эрдўған иқтидорга келгунига қадар Туркияни мустамлака қилган Англия ҳозирда ўз нуфузи остидаги CHP партиясини ёрдамсиз ташлаб қўйгани аён бўлди. CHP етакчиси Ўзгур Ўзел 26 март куни ВВСга берган интервьюсида Британия бош вазири Кир Стармерга мурожаат қилиб “Биз ўзимизни ёлғиз ташлаб қўйилгандек ҳис қиляпмиз…, бу қандай дўстлик?” деди. Шундан сўнг BBC мухбири “жамоат тартибига таҳдид” деб топилиб, Туркиядан чиқариб юборилди.

Сўнгги ҳодисалар CHP ичкарисидаги Акрам Имомўғли рақибларининг унга нисбатан уюштирган ҳамласими ёки Эрдўғаннинг зарбасими, деган саволларни ҳам пайдо қилди. Бироқ бу ердаги асосий иш Акрам Имомўғлига қўйилган айбловлар асосли ёки асоссизлигида ҳам эмас, балки Эрдўғаннинг ҳокимиятда қолиши АҚШ манфаатларининг талаби эканлигидир. Боиси, Эрдўған бошчилигидаги ҳукумат Ислом дунёсида, хусусан, Суриядаги Исломий уйғонишга барҳам беришда АҚШ лойиҳаларининг фаол ижрочиси ҳисобланади.

Шунингдек, Эрдўған партияси Американинг қўллаб-қувватловисиз бугунги сиёсий курашларда ғолиб чиқиши имконсиз ишга айланди. Тўғрироғи, бу давлат Аллоҳга суянишдан юз ўгириб, демократия йўлини танлагани сабабли Америкадек куфр давлатидан ёрдам сўрамоқда. 21 март куни АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Виткофф Трамп ва Эрдўған ўртасида 16 март куни телефон мулоқоти бўлиб ўтганини маълум қилди. “Ҳусийлар, (Исроил) ва Украина инқирози сабабли бу мулоқот сир тутилди. Ўша учрашувнинг натижаси ўлароқ Туркиядан ҳозир жуда кўп ижобий хабарлар келмоқда – яқин кунларда буни матбуотда кўрасиз”, – деган Стивен Виткофф. 25 март куни Оқ уйда АҚШнинг Анқарадаги элчихонасига номзоди кўрсатилган Том Баракни қабул қилган Доналд Трамп Эрдўғанни яхши раҳбар, деб атади. Бундан аввал журналистлар Туркиядаги ҳодисаларга қандай муносабат билдиришини сўрашганида “бу Туркиянинг ички иши” деган эди Трамп. Америка Россия билан алоқаларни яхшилаш орқали Хитойни яккалашни кўзлаётгани каби, Эрдўған ҳукумати Акрам Имомўғлининг сайловларда ғалаба қозонишида муҳим улуши бўлган курд сайловчиларига яқинлашиш орқали CHP партиясини заифлаштириш ҳаракатини ҳам бошлаган. Шу мақсадда, яқин йилларда наврўз билан табриклаган сиёсатчиларни террорчилар дастакчиси деб қоралаган ҳукумат бугун наврўз байрамини нишонлар экан, полициячилар тадбирларда пахтақанд тарқатишди, ўша куннинг ўзида бошқа жойда эса халқ юзига заҳарли газ сепишди. Эрдўған ҳукумати мансаб ва бойликка қаттиқ ружуъ қўйгани сабабли АҚШ қўлидаги қўғирчоққа айланди. Туркия хавфсизлик қўшинлари ва полиция кучлари таркибидаги мусулмонлар эса, куфр тузумининг зулми сабабли қамалиб кетиш ёки ишсиз қолишдан қўрқиб демократия ва хоин ҳукумат манфаатларини туну кун ҳимоя қилишмоқда.

Туркия стратегик жойлашув ўрнига эгалиги ва бойликларга тўла мамлакат бўлгани ҳолда аҳолиси турмуши сезиларли даражада ёмонлашиб бормоқда. Ҳозирда Туркия аҳолиси қўшимча ишлаш ва банклардан олинаётган фоизли қарзлар эвазига аранг ҳаёт кечирмоқда. Тирикчилик учун жиноятга қўл ураётганлар билан қамоқхоналар тўлиб тошган. Уларга маблағ сарфламаслик учун жиноятчиларни уй қамоқларига ҳукм қилишмоқда. Англия малайлари Эрдўғаннинг бугунги репрессияси Трампнинг иқтидордан кетгунига қадар давом этади дейишмоқда. Бу фикр нотўғри, негаки Туркиядаги бугунги қама-қамалар Трамп даврининг турткиси эмас, бундай ҳодисалар аввал 2013 йилда демократ Барак Обама даврида ҳам бўлган, бундан кейин ҳам балки янада шафқатсиз кўринишда давом этиши мумкин. Чунки вазият иккиюзламачи малай ҳукуматдан шундай чоралар кўришни тақозо қиляпти. Боиси, инсонларнинг ақли маҳсули бўлган демократия моддий манфаатларни ҳаётнинг асосига айлантириб, ҳар қандай жиноятлар ва жирканч ишларни содир этишга, уларга кўз юмишга ва жиноятчилар билан муроса қилишга ундайверади. Бу тузумда инсонларнинг сайловдаги овозидан бошқа ҳеч қандай қадр-қиммати йўқ! Халқни мухолифатга оғиб кетишига сабаб бўлаётган мамлакатдаги иқтисодий инқирозларни ҳал қилиш имконияти Эрдўған ҳукуматида мавжуд эмас. Агар ҳукуматда инқирозларни бартараф қилиш имконияти бўлганида, рақибларини сиёсий майдондан четлатиш ёки ўзига оғдириш учун катта режаларни ишлаб чиқиб хатарли таваккалчиликка қўл урмаган бўларди. Эрдўғандан бошқа ҳукумат ҳам бу муаммоларни ҳал қилолмайди. Чунки бу инқирозлар демократик тузумнинг маҳсулидир.

Демократиянинг Туркияда чуқур илдиз отгани унинг АҚШ ва Англия тарафидан фаол ишлатилишига имкон беряпти. Мусулмон халқ олдига AKP ёки CHP иттифоқига овоз беришдан иборат демократиядан ўзга танлов йўлини қўймаётган ҳам ўша мустамлакачи давлатлардир. Ваҳоланки, бу Умматда қиёматгача келадиган ҳар қандай муаммоларни муваффақиятли ечувчи Ислом тузуми мавжуд. Англия малайи бўлган мухолифлар ҳақ-ҳуқуқлар топталаётганидан жар солиб, АҚШга тобе Эрдўған ҳукумати қонун устуворлигини таъминлаётганини айтиб халқни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қиляпти. Мусулмонлар ўртасида тарафкашлик ва бўлинишни пайдо қилувчи демократия қуролини мустамлакачи Ғарб Туркияда устамонлик билан қўллаб келяпти. Халқнинг бундай қутблашиши мустамлакачи Ғарбга Туркия бойликларини талон-тарож қилиш ва мусулмонлар орасида Ғарб маданиятини тўсиқларсиз кенг ёйишига имкон беряпти. Бу аччиқ тажрибадан Туркия моделига чақираётган ўзбек зиёлилари ва халқимиз хулоса чиқариши зарур. Ҳулоса ўрнида шуни таъкидлаймизки, Халифаликнинг қулатилиши Ислом ҳукмларининг бекор қилиниши билан чекланмади. Балки мусулмонларни мустамлакачи кофирлар назорати остига киритди. Ислом диёрларини куфр давлатлари ўз кучини намойиш қиладиган ва нуфуз талашадиган майдонга айлантириб қўйди. Шунинг учун Рошид Халифаликни тиклаш билан мустамлакачи давлатлар таъсирига буткул чек қўйилмас экан, мусулмонлар ва бошқа халқларнинг моли, жони, шаъни ва охирати хавф остида қолаверади. Ҳукм ва Ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا للهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар”.    (Анфол:24)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

07.04.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsТуркиядаги сўнгги ҳодисалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужудининг Ғазо сектори жанубидан чиқиб кетиши урушдаги бир босқичми ёки урушнинг тугашими?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон –»Газпром» алоқалари

  • МАҚОЛАЛАР

    Комил Алламжонов ва Американинг медиа стратегияси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/