| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Комил Алламжонов ва Американинг медиа стратегияси

Комил Алламжонов ва Американинг медиа стратегияси

By htadmin
10.10.2025
383
0
Share:

Комил Алламжонов ва Американинг медиа стратегияси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сўнгги ойларда Комил Алламжоновнинг фаоллиги яна авж олди — бу сафар фақат Тошкентда эмас, балки Вашингтонда ҳам. У 2025 йил октябрида Марказий Осиё дастури (Central Asia Program – САР)нинг махсус маслаҳатчиси этиб тайинланди.         

САР директори Себастьен Пейруз шундай деди: “Дастур олимлар ва амалиётчилар ўртасида фаол мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги ислоҳотлар ва кенгроқ жараёнлар ҳақида илмий асосланган фикрларни тақдим этишга интилади. Биз жаноб Алламжоновнинг бу каби муҳокамалардаги ҳиссаси учун миннатдормиз”. Алламжонов эса қўшимча қилди: “Бу Марказий Осиё учун бурилиш нуқтаси бўлиб, CAP уни енгиб ўтиш учун зарур бўлган танқидий таҳлилнинг илғор сафида турибди. Сўз эркинлигини илгари суриш ғоясига чуқур содиқ инсон сифатида мен минтақани, унинг аҳамиятини ва сўз эркинлигининг ҳаётий ролини жаҳон етакчилари ҳамда олимлар орасида янада чуқурроқ англашга ҳисса қўшишни интизорлик билан кутмоқдаман”.   

САР Американинг энг йирик халқаро алоқалар мактаби – Жорж Вашингтон Университети қошидаги Эллиотт номидаги Халқаро Алоқалар Мактабида жойлашган. Эллиотт мактаби АҚШ ва дунёнинг бошқа мамлакатлари жамоатчилигини ҳамда таҳлилий ҳамжамиятини жалб қилган ҳолда халқаро мулоқот ва сиёсат ишлаб чиқаришга кўмаклашади.

САР Европа, Россия ва Евроосиё Тадқиқотлари Институти (IERES) қошида фаолият юритади. Бу институт постсовет ҳудудидаги мамлакатларни ўрганиш бўйича етакчи муассаса бўлиб, улар Евроосиёда Иқтисодий Тадқиқотлар ва Хавфсизлик бўйича янги дастурга (Евроосиё PONARS) ҳам бошчилик қилади.

САР Марказий Осиёда экспертлар ва сиёсатчилар ҳамжамиятлари ўртасида кўприк яратишга йўналтирилган бўлиб, сиёсий, илмий, иқтисодий ва ишбилармон доираларни бирлаштирувчи муҳокама майдонини таъминлайди ва ўзаро алоқаларнинг турли шаклларини илгари суришни ва келишилган лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

Унинг доирасига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон, шунингдек, Афғонистон, Озарбайжон, Шинжон ва Мўғулистон киради.

САР қуйидаги мавзулар бўйича тадқиқотлар олиб боради:

1. Ички ва ташқи хавфсизлик масалалари.

2. Ривожланиш, бошқарув муаммолари, энергетика хавфсизлиги, алоҳида секторларни ривожлантириш масалалари.

3. Барқарорлик масалалари – сув ресурслари, атроф-муҳит, иқлим ўзгариши.

4. Давлат қурилиши – олий таълим, сиёсий элиталар, Ислом, ёшлар, ижтимоий адолат.

5. Аҳоли – демография, соғлиқни сақлаш, миграция, инсон хавфсизлиги.

6. Минтақавий муҳит – дунё давлатларининг мамлакатлардаги роли, минтақавий муносабатлар.

САР ойлик семинар ва конференциялар, Марказий Осиёлик экспертлар учун тренинг тадбирлари ўтказади, таҳлилий ҳамжамият ва минтақадаги институтлар ҳамда компаниялар билан мунтазам алоқаларни ривожлантиради, шунингдек, минтақавий экспертлар ва сиёсий доиралар билан яқиндан ишлайди.

Комил Алламжоновнинг САРнинг махсус маслаҳатчиси этиб тайинланиши эса, албатта, тасодиф эмас. У 2013 йилда Гарвард университетида таҳсил олган. 2017-2020 йилларда Ўзбекистон ахборот сиёсатида ҳал қилувчи шахс бўлган. Президент матбуот котиби, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари сифатида у ҳукумат имиджини қайта қуришни бошлаган — “янги Ўзбекистон”, “очиқлик”, “ислоҳотлар” шиорларининг медиа муҳандиси ҳисобланади.
Алламжонов расмий лавозимлардан кетгач ҳам, таъсирини йўқотмади, аксинча, уни “расмийсиз таъсир маркази”га айлантирди. Алламжоновнинг медиа соҳасидаги тармоғи — телевидение, блогерлар ва PR агентликлар орқали — ҳозир ҳам мамлакатдаги ахборот оқимининг асосий қисмини назорат қилади. Бу тизим давлат ичидаги пиар, сўз эркинлиги ва имиж сиёсатида Алламжонов мактаби деган тушунчани шакллантирди.

Алламжоновнинг сиёсий саҳнадаги энг муҳим ҳамкори — Саида Мирзиёева. Улар 2017 йилдан бери ахборот сиёсатидаги “пиар тандеми” сифатида танилган. Мирзиёева — давлат имижининг юзи бўлса, Алламжонов — унинг режиссёри. Бу тандем орқали “Маданият ва маърифат фонди”, “Миллий ОАВни қўллаб-қувватлаш фонди” ва бир қатор хайрия дастурлари ёрдамида жамоатчиликда Президент оиласига нисбатан ижобий фикр шакллантирилди. Амалда улар Американинг “юмшоқ куч” сиёсатини сиёсий таъсирни давлат идораси орқали эмас, жамоатчилик ҳиссиёти орқали бошқариш усули билан Ўзбекистон ичида синаб кўрган илк жуфтлик бўлди.

Алламжоновнинг қўлидаги таъсир манбалари фақат ҳокимият билан боғлиқ эмас. У Milliy TV, Sevimli, MY5 каби каналларнинг концепциясини яратган, блогерлар ва инфлюенсерлар орқали реклама бозорини тўлиқ тузиб чиққан.
Бу тизим орқали медиа — фақат ахборот тарқатиш эмас, балки сиёсий таъсир воситасига айланди. Алламжонов мамлакатдаги контент ишлаб чиқариш, реклама ва ижтимоий лойиҳалар бозорининг катта қисмини назорат қилади. Бу билан Алламжонов фақат “пиар устаси” эмас, балки медиа олигархи сифатида ҳам намоён бўлади. Шу сабабли, унинг тайинлови Вашингтон учун стратегик аҳамиятга эга. Чунки Америка нафақат иқтисодий ва ҳарбий нуфуз учун, балки ахборот ва фикр устидан назорат учун ҳам курашади. У бу соҳада етакчи бўлиб, ўз таъсирини “демократия экспорти”, “инсон ҳуқуқлари” ва “сўз эркинлиги” каби идеологик воситалар орқали кенгайтиришга интилади. Таълим ва грант тизими Америка таъсир экспортининг асосий канали ҳисобланади. “Фулбрайт” ёки “Хуберт Хамфри” дастурлари орқали АҚШда таҳсил олган юзлаб Марказий Осиё элиталари кейинчалик давлат идоралари ва медиада етакчи лавозимларни эгалламоқда. Шундай қилиб, “таълим орқали таъсир” фикрий майдонда мустамлакачиликнинг энг самарали воситасига айланди. Алламжоновнинг Гарвард университетидаги тажрибаси ҳам айнан шу контекстда аҳамият касб этади.

Бундан ташқари, Facebook, YouTube ва “X” (Twitter) каби платформалар геосиёсий қурол вазифасини бажармоқда. Алгоритмлар орқали маълум контентни тарғиб этиш ёки чеклаш — бу янги турдаги цензура ва таъсир тизимидир. “Дезинформацияга қарши кураш” шиори билан ҳар қандай мухолиф овозни ёпиш амалда фикрий майдондаги мустамлакачиликнинг пойдеворига айланди.

Марказий Осиё глобал геосиёсий рақобатнинг марказига айланган бир пайтда, ахборот ва мафкуравий кураш усуллари минтақавий сиёсатнинг энг таъсирчан воситасига айланди. Украина уруши ортидан Россиянинг заифлашуви, Хитойнинг эса стратегик рақиб сифатида фаол саҳнага чиқиши фонида, АҚШ минтақада ўз ахборот таъсирини кенгайтиришга жиддий киришди. Бу ҳаракат айниқса мусулмон аҳолиси орасида исломий-сиёсий тафаккурнинг кучайиб бораётгани шароитида янада жиддий тус олмоқда. Натижада Марказий Осиёда “ахборот кураши” нафақат сиёсий таъсир воситаси, балки мафкуравий майдон учун ҳам асосий фронтга айланмоқда.

Бу жараёнда Алламжоновнинг тайинланиши эса, Ўзбекистонда Америка манфаатларини илгари сурадиган медиа муҳитни шакллантириш ва уни институционал даражада мустаҳкамлаш ҳамда Вашингтоннинг минтақа элиталари орасида “ишончли агентлар тармоғи”ни яратиш стратегиясини қўллашга хизмат қилади. Алламжоновнинг хизмати Американинг “ақллар учун кураши”да икки майдонда кузатилиши мумкин:

1. Рақобат майдони – Россия ва Хитойнинг ахборот таъсирига қарши маҳаллий даражада муқобил позиция яратиш;

2. Мафкуравий майдон – исломий сиёсий тафаккурнинг кучайишига қарши “мўътадил қатлам” шакллантириш.

Россия ҳануз Марказий Осиёдаги ахборот майдонида катта таъсирга эга. RT, Sputnik ва маҳаллий рус тилли каналлар орқали Москва нуқтаи назари фаол тарқатилмоқда.

Хитой, ўз навбатида, Ўзбекистон жамоатчилиги орасида кузатилаётган антихитой кайфиятни юмшатиш ва уни ижобий йўналишга буриш мақсадида ахборот сиёсатини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу йўналишда Хитой медиа майдонида Ўзбекистон билан “дўстона ҳамкорлик”, “ўзаро манфаатли шериклик” ва “маданий яқинлик” образини яратишга уринмоқда.

Алламжоновнинг роли Россия ва Хитойнинг медиа таъсирига қарши очиқ рақобат шаклида эмас, балки “илмий таҳлил”, “диалог”, “эркин сўз” ниқоби остида “мулойим қарши ҳужум” сифатида кўрилиши мумкин. Бироқ ахборот майдонида Ғарб таъсирининг кучайиши — Тошкент “ақллар фронтида” Россиядан узоқлашаётганидан дарак беради.

Марказий Осиё халқларида, сўнгги йилларда, золим Каримовнинг исломий сиёсий тафаккур эгаларига қарши қўллаган қатағон сиёсати ва Америка икки йилдан буён яҳудий вужуди қўли билан Ғазода амалга ошираётган геноцид сиёсати натижасида исломий уйғонишнинг кучайиши барча  кучларни каттиқ хавотирга солмоқда. АҚШ бу жараённи жиддий хавф сифатида кўриб, “терроризм ва радикализмга қарши кураш” шиори остида исломий омилнинг сиёсий тафаккурдаги таъсирига қарши курашишни асосий стратегик мақсад қилиб олган.

Бу жараёнда, Комил Алламжоновнинг фаолияти – Ўзбекистондаги исломий сиёсий муҳитни қайта шакллантириш йўлида Америка томонидан ишга солинаётган “юмшоқ куч” механизмидан иборат бўлиши мумкин. Буни амалда “диний эркинликка эмас, динни сиёсийлаштиришга қарши” форматида, бошқача айтганда, “мулойим кураш” моделида амалга ошириши кутилмоқда.

Демак, АҚШ стратегияси контекстида Алламжоновнинг роли Россия ва Хитойнинг геосиёсий таъсирига қарши туриш билан бирга, исломий сиёсий ҳаракатларнинг кучайишига ҳам мафкуравий чек қўйишдир. Бироқ Трамп маъмуриятининг Ислом ва мусулмонларга қарши манманлик сиёсати уни мафкуравий майдонда мағлубиятга учратди. Американинг Ғазода амалга ошираётган ғайриинсоний сиёсати сабаб Ислом Умматида шаклланган фикрий бирлик Рошид Халифалик Давлатининг соясида вужуд бирлигига эришиш сари интилаётгани бунинг ёрқин исботидир. Шундай экан, Ғазодаги гўдаклар ва аёллар қотили бўлмиш Америка Ўзбекистон учун режалаштирган исломий уйғонишга қарши медиа стратегиясининг мағлубияти ортидан Алламжоновнинг ҳам карьераси муваффақиятсизликка учраши муқаррар.

(Эй мўминлар), мана шу (сизларнинг мукофотингиздир). Албатта, Аллоҳ кофирларнинг ҳийласини заиф қилгувчи зотдир.

 

Иззатуллоҳ

10.10.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsCentral Asia Program – САРКомил Алламжонов
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қиёматда бўладиган ҳисоб-китобга тайёрмисиз?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти кампания бошлади

  • МАҚОЛАЛАР

    Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/