| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

“Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

By htadmin
15.03.2026
164
0
Share:

“Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Давлатчилик моддий салоҳиятининг мустаҳкамланишида ишлаб чиқариш тизимининг ўрни беқиёс. Бироқ саноатлаштириш жараёни шунчаки бинолар қад кўтариш ва маҳсулотни конвеерларда ишлаб чиқаришдан иборат эмас. Бу – сиёсий ирода, иқтисодий заковат ва халқ манфаатларининг уйғунлигини талаб этувчи мураккаб жараёндир. Бугунги Ўзбекистон иқтисодиётида “маҳаллийлаштириш” шиори остида амалга оширилаётган лойиҳалар аслида Уммат хўжалигининг мустақил ривожланишига хизмат қиляптими ёки мамлакатни ташқи кучлар ва ички манфаатдор гуруҳларнинг доимий қарамлигига гирифтор этяптими?

Давлат сиёсати даражасида илгари сурилаётган маҳаллийлаштириш дастурлари, афсуски, умумий ҳолатда асл моҳиятидан узоқлашиб кетди. Биз “ўзимизда ишлаб чиқарилган” деб мақтанаётган маҳсулотларнинг аксарияти аслида хорижда тайёрланган қисмларни шунчаки бирлаштириш, яъни йиғишдан иборат бўлиб қолмоқда. Бу сиёсий нуқтаи назардан “саноатлашган давлат” қиёфасини яратишга хизмат қилса-да, иқтисодий жиҳатдан мамлакат хазинасига оғир юк бўлиб тушмоқда. Ҳар ой миллионлаб, миллиардлаб маблағлар четга оқиб кетмоқда. Бу маблағлар хомашё ёки бутловчи қисмлар номи остида ташқи ишлаб чиқарувчиларнинг чўнтагига тушмоқда. Масаланинг сиёсий аҳамияти шундаки, бундай “йиғув масканлари” иқтисодиётни дунё бозоридаги нарх-наво тебранишларига нисбатан ўта заиф қилиб қўяди. Хорижий пул бирлигининг қадри ошганда, ички бозорда нархларнинг шиддат билан кўтарилиши айнан мана шу сохта маҳаллийлаштиришнинг оқибатидир. Сиёсий қарор қабул қилувчилар эса, асл сабабни яшириб, айбни фақат “жаҳон бозоридаги вазият”га ағдариш билан чекланадилар. Сиёсий бошқарувда адолат мезони давлат захираларининг тақсимланишида кўринади. Бугунги кунда йирик ишлаб чиқариш мажмуаларига берилаётган имтиёзлар ва енгилликлар тизими жамиятдаги тенгсизликни янада чуқурлаштирмоқда. Давлат томонидан йирик завод ва фабрикаларга тақдим этилаётган энергетик имтиёзлар замирида “иқтисодий ўсишни таъминлаш” деган баландпарвоз ваъда ётади. Бироқ масалага чуқурроқ назар ташласак, бу имтиёзлар кўп ҳолларда мамлакатнинг умумий манфаатига эмас, балки алоҳида гуруҳларнинг фойдасига ишлаётганига гувоҳ бўламиз.

Ишлаб чиқариш мажмуаларига электр кучи ва табиий газнинг 50 фоизгача чегирма билан берилиши, аслида, давлат бюджетининг,  яъни халқ пулининг яширин тарзда танланган йирик капитал эгалари томонидан талон-тарож қилинишидир. Мазкур корхоналар ўз маҳсулотларини бозор нархида сотади, аммо уни ишлаб чиқариш учун сарфланган қувват манбаини арзон нархда олади. Бу орадаги фарқ эса корхона эгаларининг соф фойдасига (дивиденд) айланиб, аксар ҳолларда хорижий пул бирлиги сифатида четга чиқиб кетади. Сиёсий жиҳатдан бундай қарорлар иқтисодиётни ривожлантириш эмас, балки муайян кучларни қўллаб-қувватлаш воситаси бўлиб хизмат қилмоқда. Уларга солиқлардан озод қилиш, божхона тўловларидан чегирмалар ва энг ачинарлиси – арзонлаштирилган қувват манбалари (электр ва газ) тақдим этилмоқда.

Бу ерда энергетика сиёсатининг мантиқий зиддияти яққол кўзга ташланади ва энг адолатсиз жиҳати – истеъмолчиларнинг икки тоифага ажратилганидадир. Биринчи тоифа – оддий хонадон эгалари. Улар учун электр кучидан фойдаланишда қатъий “ижтимоий меъёр” (лимит) ўрнатилган. Ушбу меъёрдан ошган ҳар бир киловатт-соат учун халқ икки-уч баравар қиммат ҳақ тўлашга мажбур. Қишнинг қаҳратонида ва ёзнинг жазирамасида узилишлар билан курашаётган аҳолига “тежамкорлик” дарси ўтилади.

Иккинчи тоифа эса – “стратегик” деб тамғаланган заводлар. Улар учун қувват манбалари деярли чекланмаган ва имтиёзли нархда етказиб берилади. Мантиқий савол туғилади: нега ўз юртининг бойлиги бўлган қувват манбаидан фойдаланишда шу юртнинг фуқароси эмас, балки фойда кетидан қуваётган хусусий корхона устуворликка эга? Халқдан тежалган, халқнинг ризқидан қирқилган захиралар бойларнинг янада бойишига, хорижий шерикларнинг фойдасини кўпайтиришга йўналтирилади. Бу нафақат иқтисодий хато, балки адолатсизлик ва сиёсий бепарволикнинг энг юқори нуқтасидир. Халқ орасида “айрим вазирлар ва юқори лавозимли амалдорларнинг бу ишлаб чиқариш корхоналарида улуши бор” деган гапларнинг болалаши бежиз эмас. Сиёсий тизимда назорат ва ошкоралик йўқолган жойда, манфаатдор гуруҳлар пайдо бўлади. Юк ташиш тизимидан тортиб, хомашё етказиб бериш бўйича ўтказиладиган танловларгача – ҳаммаси маълум бир гуруҳларнинг назорати остида. Бу гуруҳлар учун “иқтисодий тараққиёт” шунчаки баландпарвоз сўз, холос. Уларнинг асл мақсади – давлат хазинасидан ажратилаётган сармояларни ва хорижий пул тушумларини ўзларига тегишли бўлган турли “маслаҳат хизматлари”, “ижозатнома тўловлари” ёки “маркетинг тадқиқотлари” ниқоби остида ўзлаштиришдан иборат. Натижада, ишлаб чиқариш корхонаси қоғозда кам фойда кўраётгандек кўринади, аслида эса, асосий даромад аллақачон хорижий банклардаги ҳисоб рақамларга ўтказиб бўлинган бўлади. Бизга эса фақат оз миқдордаги иш ҳақи ва экологик заҳарли муҳит қолмоқда.  Ички ишлаб чиқарувчини ҳимоя қилиш ниқоби остида ташқи рақобатнинг сунъий равишда тўсилиши истеъмолчиларни гаровга айлантирди. Танлов имконияти чекланган бозорда сифат тушади, нарх эса тинимсиз кўтарилади. Халқ сифатсиз маҳсулотни қиммат нархга сотиб олишга мажбур қилинмоқда. Бу ҳолат иқтисодий мустабидликнинг бир кўринишидир. Рақобат бўлмаган жойда тараққиёт тўхтайди, ишлаб чиқарувчи эса ўз устида ишлаш ўрнига, ҳокимият идораларидаги “танишлари” орқали имтиёзларни узайтириш пайида бўлади.

Одамларнинг кундалик эҳтиёжлари учун, масалан, автомобил сотиб олиш учун йиллаб қарзга ботиши – бу фожиадир. Банк фоизларининг юқорилиги, маошларнинг пастлиги ва маҳсулот нархининг сунъий равишда оширилганлиги оддий фуқарони иқтисодий қулликка маҳкум этади. Инсон ўз ҳаётини яхшилаш учун эмас, балки “саноат гиганти” ва унга қарз берган банкнинг фойдаси учун ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу занжир эртами-кечми жамиятда портлашга ёки халқнинг давлатга бўлган ишончи батамом йўқолишига олиб келади. Агар эртага хорижий бренд эгаси сиёсий ёки иқтисодий сабабларга кўра мамлакатни тарк этса, бизга нима қолади? Эскирган ускуналар, ишсиз қолган минглаб одамлар ва экологик жиҳатдан заҳарланган ҳудудлар. Биз ҳақиқий билимни, технологияни ўзлаштирмадик, фақат “қўлланма асосида йиғишни” ўргандик. Бу – стратегик тузоқдир. Илм-фан ва тадқиқот марказларига эътибор берилмас экан, бизнинг саноатимиз бошқаларнинг хоҳиш-иродасига боғланиб қолаверади. Бепул берилган ерлар, сув ресурсларининг аёвсиз сарфланиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳеч қандай иқтисодий фойда билан оқлаб бўлмайдиган зарарлардир. Умматдаги қаноатларнинг заифлиги ҳамда мустамлакачилик манфаатлари туфайли “ёпиқ” корхоналарга атроф муҳитимизни вайрон қилиш эвазига пул топиш имконини бермоқда. Келажак авлод олдидаги масъулият бугунги куннинг вақтинчалик ютуқларидан устун туриши лозим эди, аммо амалда вазият бунинг аксидир.

Ўзбекистоннинг саноат сиёсати тубдан қайта қурилиши шарт. Бизга шунчаки ялтироқ кўринишдаги корхоналар эмас, балки Умматнинг фаровонлигига хизмат қиладиган, илмга асосланган ишлаб чиқариш тизими керак. Ҳозирда эса, қайси корхона қанча имтиёз олгани, қанча маблағ олиб чиқиб кетаётгани ва давлат хазинасига аслида қанча фойда келтиргани ошкор этилмаяпти. Қувват манбаларини тақсимлашда “оддий халққа лимит, бойларга чегирма” тизими мавжудлигича қолмоқда. Хорижий брендларга қарамликдан қутулиш учун биз “йиғувчи” эмас, “яратувчи” бўлишимиз шарт. Агар биз бугун тафаккуримизни ўзгартирмасак, эртага яна бир заводнинг очилиш маросимида қарсак чалиб тураверсак, чўнтагимиздаги сўнгги маблағимиз ҳам мустамлакачи сармоядорнинг ҳисобига ўтиб кетаверади. Саноат қарамлик келтириб чиқарадиган тизим эмас, халқни боқадиган ва давлатни кучайтирадиган восита бўлиши лозим.

 

Ҳаётуллоҳ

15.03.2026й

Tags“Маҳаллийлаштириш” ниқоби
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзимизни ўзгартирмагунимизча аҳволимиз ўзгармайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Тўғри йўл аслида қанақа бўлади?

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/