| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИКРИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Миллий давлатдаги «куч-ҳокимият» марказлари ҳақидаги саволга-жавоб

Миллий давлатдаги «куч-ҳокимият» марказлари ҳақидаги саволга-жавоб

By htadmin
13.11.2016
1699
0
Share:

بِسْمِاللهِالرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Савол:

Биз одатда миллий давлатдаги «куч-ҳокимият» марказлари ҳақида сўз юритар эканмиз мисол сифатида Америка манфаатларини айтиб ўтамиз. Американинг бугун халқаро сиёсатга энг кўп таъсир ўтказувчи биринчи (лидер) давлат эканини эътиборга олиб шу ҳақда гапирамиз. Лекин бу ерда «куч-ҳокимият»нинг ҳақиқий қоидаси миллий давлат чегарасидан нарироққа ўтади, деган фикрдаги кишилар бор. Улар бу билан оламий «куч-ҳокимият»га эга бирлашган кучлардан иборат яширин жамиятларни кўзда тутишади. Биз улардан мисол сифатида учлик комиссияси, Билдерберг (Bilderberg) гуруҳи ва ташқи алоқалар кенгаши каби ташкилотларни айтиб ўтишимиз мумкин. Бу кучларнинг барчаси гоҳида «олий элита» (Illuminate) ва «оламий банкирлар, йирик молиявий ва тижорий муассасалар» каби умумий номлар остида бирлашиши мумкин…

Баъзиларнинг айтишича, бу куч марказлари ҳеч қайси миллий давлатга, ҳатто АҚШга ҳам садоқат кўрсатмайди. Аксинча улар «оламий система назарияси»га мувофиқ Қўшма Штатлардан nашқаридаги янги куч структураларига кўчиб ўтишга тайёр. Бунинг натижасида даҳшатли ўзгаришлар вужудга келиши мумкин. Буларга долларни тарк қилиш, қатор товарларга таянадиган бир янги валюта ёки бирлашган валюталар фойдасига нефтни долларга сотишни тўхтатиш киради.

Саволшуки, бу қанчалик тўғри? Бу агар тўғри бўлса, у ҳолда Ҳизбнинг миллий давлатлар чегараларидан ошиб ўтиб оламий ҳокимиятга эришадиган «куч-ҳокимият» марказлари ҳақидаги нуқтаи назари нимадан иборат?

Жавоб:

1 – Капитализм мабдаси миллийлик фикратини бекор қилишга ҳаракат қилмади, аксинча уни тан олди, давлатлар ўртасида тикланган чегараларни тан олди.  Шунинг учун капиталистик давлатлар халқаро шартномалар, жумладан 1815 йилдаги Вена шартномаси бўйича чизиб чиқилган чегаралар доирасида ажралиб чиққан давлатлардаги халқлар мустақиллигини тан олди. Миллий омиллар сабабли бу давлатлар ўртасида урушлар юз берди… Шунинг учун капиталистик давлатлар миллийлик ва ватанийлик тусига эга бўлди ва капитализм мабдасига таяниб бу тусни сақлаб қолди. Бу давлатлар миллий ва ватаний суверенитетни ҳамда мустамлакачилик манфаатларини деб бир-бири билан урушди. Ваҳоланки уларнинг барчаси капитализм мафкурасига асосланган бўлиб, бу мафкурани бошқаларга етказади. Шунга қарамай бир-бири билан урушди. Ҳатто улар давлат ҳокимият, халқ ва маълум чегарага эга региондан иборатдир, деб давлатга нотўғри таъриф беришди. Шу мабданинг пайдо бўлишидан бошлаб бу давлатлар ўртасида қонли урушлар давомли тус олди. Европа Иттифоқи ҳақида айтадиган бўлсак, у миллий давлатни бекор қилмади, балки юз берган нарса миллий вужудлар ўртасидаги ҳамкорликка яқинроқ нарсадир. Шунинг учун у (яъни Европа Иттифоқи) битта давлат бўлишдан йироқдир. Уни даврлар давомида кескин кризислар қамраб оляпти, бу кризислар уни бўрондек супуриб ташлай деяпти. Бугина эмас, балки унинг бир неча давлатларига бўлиниб кетиш ҳам таҳдид соляпти. Чунки Европа Иттифоқининг Бельгия, Испания, Британия, Италия каби бир неча давлатларида бўлиниб кетишга чақириқлар янграмоқда. Капиталистик давлатлар қабул қилган федерал бошқарув системаси – айниқса турли миллатлардан иборат давлатларда – бўлиниб кетиш юз беришига ёрдам берувчи бир омилдир. Федерал Америкада ҳам бўлиниб кетишга ёрдам берувчи худди шу омиллар мавжуд. Бу ҳолат Америкада 1860 йилда юз берган ва шимолдаги штатлар билан жанубдаги штатлар ўртасида уруш беш йил давом этган эди. Шундан келиб чиқиб, демак миллий давлатнинг капитализм фикрига эга кимсалар наздида бекор бўлиши мумкин эмас. Чунки капитализм мабдаси халқлар ва миллатларни битта «қозон»да бирлаштириб, пишириб етилтириш у ёқда турсин, битта давлатда яшаётган турли миллатларни ҳам бирлаштиролмайди. Шу сабабли, демак миллий давлатнинг капитализм фикрати эгалари наздида бекор бўлиши ҳақидаги гап-сўз воқеликдан бутунлай йироқдир. Ҳар бир давлатдаги йирик сармоядорлар ўз халқларининг бир жузи бўлиб, улар ўзларининг миллий давлатларини мустаҳкамлаш ва кучайтиришга ҳаракат қилишади. Ҳаракат қилишибгина қолмай, балки улар бу давлатга бевосита ёки билвосита етакчилик қилишади. Шунинг учун ҳам давлатдаги мансабларни эгаллаган бир қанча кимсаларнинг сармоядорлар эканини ёки уларнинг сармоядорлар билан алоқаси борлигини ёки йирик ширкатларни бошқаришаётганини кўрамиз.

2 – Энди саволда айтилган кучларга, уларнинг миллий давлатдан ҳам ўтиб оламий ҳукуматга айланаётгани ҳақидаги гап-сўзларга келсак, иш бундай эмас. Аксинча улар миллий давлатга, айниқса Америкага хизмат қилаётган муассасалардир. Бу иш қуйидагича:

а) Билдерберг клуби ҳақида айтадиган бўлсак, у 1954 йил 29 майда Голландиянинг Остербек шаҳридаги Билдерберг отелида таъсис этилди. Унинг номи шу меҳмонхона номидан олинган. У Дэвид Рокфеллер каби айрим америкалик капиталистлар томонидан таъсис этилди. Уни таъсис этишда Американинг Ғарбий Европага ёрдам бериш сиёсатини қўллаб-қувватлаган айрим европаликлар ҳам иштирок этди. Улардан бири Голландия шаҳзодаси Бернард эди. У шу клубнинг биринчи президенти этиб тайинланди. У билан бирга клубни идора қилиш комиссиясида Қўшма Штатлар савдо палатаси раиси Жон Колман ҳам бор эди. Бу клубни таъсис этишдан мақсад Маршалл режаси сабабли Европада Қўшма Штатларга нисбатан душманлик туйғулари кучайиб бораётгани ҳодисасини муолажа қилиш эканлиги эълон қилинди. Маршалл режаси иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа устидан Вашингтон ҳукмронлигини ўрнатган эди. Американинг Европага ёрдам берганидан фойдаланиб шундай қилинган эди… Коммунистлар ҳамда деголчилар бу туйғуларни авж олдиришда муҳим рол ўйнашди. Клубни таъсис этишдан мақсад «Америка билан Европа ўртасидаги алоқаларни кучайтириш мақсадида ҳамда шарқий ва коммунистик лагерга қарши туришда ғарбий лагерни қўллаб-қувватлаш ва Ғарб ҳазоратини, капитализмнинг эркин иқтисодий моделини сақлаб қолиш мақсадида Қўшма Штатларга нисбатан бўлган мана шу душманлик ҳодисасини камайтириш режасини қабул қилиш» экани ҳам эълон қилинди. Клуб йиғинларига Ғарбнинг бир неча етакчилари ҳам ҳозир бўлишди. Уларнинг орасида қироллар, ахборот магнатлари, раъйларни ишлаб чиқувчилар, ўнг консерваторлар ва сўл демократлардан иборат сиёсатчилар бор эди.

Ўз йиғинларини таъсис этилганидан бошлаб то шу бугунгача йилда бир марта ўтказадиган бу клуб таъсис этилиш жиҳатидан ҳам, мақсадлари, йўналиши ва йўналтириб турилиши жиҳатидан ҳам америкача клубдир. Лекин бу ерда фильмлардагидек фантазияларга берилиб бу клубни оламни бошқараётган яширин оламий ҳукумат деб тасвирлайдиган кимсалар бор. Масалан руслардан бири шу хусусда бир китоб ёзиб ундан миллионлаб нусхаларни пуллади! Лекин сиёсатчи муфаккирлар ва сиёсий онгли кишилар бу клуб моҳиятини яхши тушунишади. Масалан айрим французлар бундай деб ёзишди: «Таъсирли шахслардан иборат бу клуб — «Билдерберг клуби» Атлантика Иттифоқи ўз манфаатларини авж олдириш ва АҚШ нуфузини ёйишга ҳаракат қилиш учун ишга солаётган бир таъсирли босим ўтказиш қуролидан бошқа нарса эмас». Американинг бу клубга кучли таъсири унинг Франциядаги Версал саройида 2003 йил 15-18 майда ўтказилган йиғини чоғида ва француз президенти Ширак ҳозир бўлган бу йиғинда французлар билан америкаликлар ўртасида юз берган келишмовчиликлар чоғида аниқ кўринди… Америкаликлар Ширакдан – у америкаликларнинг Ироққа қилган босқинчилигига қарши чиққани учун –  норози бўлишди, уни кичик Буш давридаги Америка маъмурияти расмийлари ҳозир бўлган конференцияда камситишга ҳаракат қилишди. Ўша расмийлар орасида мудофаа вазири Дональд Рамсфельд, унинг ўринбосари Пол Вольфовиц, Америка мудофаа сиёсатлари комиссияси аъзоси Ричард Перл, собиқ Америка ташқи ишлар вазири Генри Киссинжер бор эди. Ўша пайтда Америка ташқи ишлар вазири Колин Пауэлл ўз мамлакати сиёсатининг қўллаб-қувватланишига эришиш учун Европа бўйлаб сафарда эди. Бу сафар чоғида Бектел ва Халлибертон каби Америка ширкатлари Ироқда тузган йирик битимлар хусусида тортишув келиб чиқди. Европанинг бир аъзоси заҳарханда тарзда «Европанинг қайси ширкатлари бундай ёғли битимларни қўлга киритибди?» деб савол ташлади. Европа армиясини таъсис этиш мавзуси ҳам муҳокама қилинди, америкаликлар бунга қарши чиқишди, европаликлар билан америкаликлар ўртасида бундай армияни таъсис этиш зарурлиги хусусида кескин тортишув бўлди. Охир-оқибат Америка бу армияни таъсис этиш ғоясини барбод қилди.

Шундан аён бўладики, Билдерберг клуби Американинг Европа устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатиш сиёсатини ҳимоя қилиш ва Америка лойиҳаларини тарғиб қилиш воситаларидан биридир. Бунда Америка европаликларни ўзининг сиёсати уларнинг сиёсатига зид эмаслигига, аксинча уларнинг манфаатларига, умуман Ғарб манфаатларига хизмат қилишига ишонтиришга ҳаракат қиляпти. Ҳолбуки бу сиёсат энг аввало Америка манфаатига ва унинг лойиҳаларига хизмат қиладиган режадир…

б) Учлик комиссияси клуби эса 1973 йилда Дэвид Рокфеллер ва Збигнев Бжезинский томонидан бир гуруҳ америкалик муфаккирлар, сиёсатчилар, академиклар билан биргаликда таъсис этилди. Бу клуб таъсис этилган пайтда унда уч минтақа: Америка, Ғарбий Европа ва Япония раҳбарлари ҳам иштирок этди. Бу клуб мақсадлари қуйидагилардан иборат: «Бу давлатлар ўртасидаги уларнинг оламнинг қолган минтақаларидаги иқтисодий, сиёсий ва суверен манфаатларига хизмат қиладиган нарсалар бўйича ҳамкорликни кучайтириш, бу давлатлар ўртасидаги ечилмай келаётган ва пайдо бўладиган муаммоларнинг ечимларини ишлаб чиқиш, ўзаро тажрибалар ва нуқтаи назарларни алмашиш, Шарқ билан Ғарб ўртасидаги алоқалар ривожини кузатиб бориш». Шуни кузатиш мумкинки, америкаликлар бу клубни Американинг Европа ва Япония устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатишини кафолатлаш учун таъсис этишган.

в) Энди Ғарбнинг молиявий ва йирик хусусий тижорий муассасаларига, жумладан Рокфеллер ёки Ротшильд ёки Блюмберг оиласи каби оилалар эгалик қиладиган шундай муассасаларга келсак, улар ўз манфаатларини шу давлатларнинг сиёсати доирасида, ўз ҳаракатларини шу сиёсатга мувофиқлаштириб амалга оширишга ҳаракат қилади ва бу сиёсатнинг ҳеч қайси қисмидан деярли ташқарига чиқмайди. Биз Рокфеллернинг Америка давлатининг Европа, Япония ва қолган олам устидан ҳукмронлигига хизмат қилиш учун Билдерберг клуби ва учлик комиссияси клубини таъсис этишда қандай фаолият олиб борганини кўрдик. Бу муассасалар ўзларини ҳимоя қиладиган, уларнинг ортида турадиган, уларнинг ўз манфаатларига ва фойдаларга эришишини таъминлайдиган давлат эканини яхши тушунади. Зеро капиталистик давлат — бу ширкатлар хориждан пуллар ва фойдаларни жалб қилиш учун катта рол ўйнайди, ичкарида эса корхоналарни қуриб, ишчи кучларни иш билан таъминлайди, деб билади. Капиталистик давлат бу ширкатларни давлат фуқароларига хизмат қилиш учун муҳим рол ўйнайдиган ва мамлакат фойдаси учун ҳаракат қиладиган ҳукумат муассасалари деб ҳисоблайди, уларни хорижда мустамлакачилик мақсадларини амалга оширишда ўз қўлидаги бир қурол деб ҳисоблайди. Масалан Британия ўтмишда Ҳиндистонга Шарқий ҳинд (Вест-Индия) ширкати орқали кириб борди ва шундан кейин Ҳиндистонни бевосита мустамлака қилишга киришди. Шунинг учун йирик хусусий Америка молия ширкатлари ва муассасалари Америка давлати фойдаси учун фаол рол ўйнайди. Масалан Голдман Сакс Америка молия муассасаси Америка фойдаси учун Европа Иттифоқига қарши муайян ролни ўйнади. Чунки бу муассаса 2001 йилда Греция иқтисодининг ҳақиқий вазиятини сохталаштирди. Грецияни Еврозонага кирадиган қилиб қўйиш мақсадида шундай қилди. Чунки шунда бу зонада молиявий ва иқтисодий муаммолар пайдо бўлар эди. Мақсад Еврозонани заифлаштириш ёки қулатиш эди. Шунинг учун Нью-Йорк Таймс газетаси бундай деб ёзди: «Голдман Сакс банки 2001 йилда бошқарган 15 миллиард доллар миқдоридаги атиги биттагина битим Греция қарзларидан миллиардлаб долларларни Европа Иттифоқи қароргоҳидаги бюджетларни назорат қилувчилардан яширишда ёрдам берди». (Ал-Жазира ал-Васоиқийя, Уолл Стрит Европа молиявий кризисига бош қўшган, 14 феврал 2010 йил). Бу муассаса бу пулларни қарз эмас, савдо битимлари деб ҳисоблаб, қарзлар даражаси миллий даромад ёки маҳаллий маҳсулот даражасидан нарига ўтмайди ва инфляция Европадаги мақбул даражадан ошмайди деб кўрсатди. Американинг бундан мақсади Европани заифлаштириш, уни майдалаб ташлаш, еврога – у доллар билан рақобатлаша олмаслиги учун – зарба бериш эди. Чунки шунда Американинг европаликлар устидан, уларнинг иқтисоди устидан ва бутун олам устидан давомли ҳукмронлиги таъминланар эди. Демак Американинг йирик хусусий молиявий ширкатлари Америка давлати билан мувофиқликда ўз мамлакати фойдаси учун муайян ролни ўйнайди. Шунинг учун Германия бундан ташвишланаётганини билдирди ва 2010 йилда Грецияда молиявий кризис портлаган пайтда Грецияни ёлғончилик ва сохталаштиришда айблади. Зеро бу нарса Еврозона жипслигига ва Германияга таъсир қилди. Бу кризис оқибатлари ҳамон давом этмоқда.

г) Халқаро Банк, Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Савдо Ташкилоти халқаро муассасалар сифатида тузилган бўлса-да, бироқ улар ўз истак-хоҳишини оламий ҳукумат сифатида давлатларга ўтказа оладиган мустақил муассасалар бўла олмади. Аксинча Америка уларда энг биринчи сўз ва таъсир эгаси бўлиб олди. Америка улардан ўзининг сиёсатини бошқа давлатларга мажбуран юклаш учун фойдаланмоқда. Шунинг учун бу халқаро муассасалар бошқа давлатларга хусусийлаштириш қонунларини чиқаришни ва америкача глобаллаштириш вазифасини ҳамда бошқа бозор иқтисоди сиёсатини юклади. Америка бу муассасалар воситасида ўзининг валютаси — долларни оламга юклади ва уни нефт, газ, олтин ва бошқа металлар ва товарлар баҳоланадиган валюта қилиб қўйди, уни бошқа валюталарнинг алмашиниш курси қилиб қўйди. Ўзининг олам устидан ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун шундай қилди. Натижада доллар оламдаги асосий валюта бўлиб қолди, давлатларнинг кўплаб валюталари унга боғланиб қолди. Шунингдек доллар кўплаб давлатларнинг эҳтиёт молиявий заҳираси ҳам қилиб қўйилди. Демак булар Америка давлатининг олам устидан ҳукмронлик қилиши услубларидан биридир.

Шунинг учун, демак оламни бошқараётган ва миллий давлатни бекор қиладиган оламий ҳукумат ҳақидаги гап-сўз бир хом хаёлдир, холос. Зеро оламда ҳукмрон бўлиб келаётганлар йирик давлатлар, айниқса биринчи мақомда турган давлатдир.

3 – Капиталистик давлатлар устидан сармоядорлар (капиталистлар) ҳукмронлик қилади. Чунки ҳар бир капиталистик давлатда ҳокимларни сайлайдиганлар шу капиталистлардир. Улар бу ҳокимларни давлатни бекор қилмасдан ўзларининг манфаатларига хизмат қилишлари учун сайлашади. Бу капиталистлар ўзларининг давлатларини муҳофаза қилишади, чунки давлат уларнинг манфаатларини муҳофаза қилади. Бу капиталистлар янада кўпроқ фойдага эга бўлиш учун ўз давлатларининг бошқа давлатлар устидан ҳукмрон бўлишига ҳаракат қилишади. Чунки давлатлари қанчалик кучли бўлса бу капиталистларнинг тижорати шунчалик кенгаяди, оладиган фойдалари янада кўпаяди. Лекин ширкатнинг ёки молиявий муассасанинг бир давлатга айланиши мумкин эмас, чунки унинг мақсади фойдадир. Одамлар ҳам уни давлат сифатида қабул қилишмайди. Чунки бу ширкат ёки муассасанинг давлат аппаратини ташкил қилишга, уни юргизишга ва одамлар ишларини эътибор билан бошқаришга қудрати етмайди. Масалан капиталистик давлатлар хусусийлаштириш сиёсатини бошлаган пайтда электр энергияси, телефон, темир йўлларнинг бир қисми, шаҳарлар ва давлатлар ўртасидаги тез ҳаракатланиш йўллари линияларидан бир қисми ва бошқалар каби маиший хизматларни ва одамлар манфаатларини адо этадиган ҳукумат муассасаларини хусусий ширкатларга сотди… Бу манфаатларни сотиб олган хусусий ширкатлар эса ижроий аппаратга, яъни давлатга муҳтождир. Чунки одамлар бўйинларидаги қарзларини тўлай олмай қолишса ёки баъзилари тўлашдан бош тортадиган бўлса, бу ширкатлар давлатдаги хавфсизлик идорасига ва судга мурожаат қилади. Агар одамлар бош кўтариб ширкат муассасаларига ҳужум қилишадиган бўлса ёки «Уолл Стритни босиб ол» кампаниясида юз берганидек бу ширкатларга норозилик билдиришадиган бўлса, бу ширкатлар ўзини ҳимоя қилиши учун давлатга мурожаат қилади. Бу ширкатлар ўз ишларини юрита олиши ва ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун қонунларга муҳтож. Шунинг учун Америкада, сўнгра Европада молиявий кризис портлаган пайтда молиявий ширкатлар ва муассасалар ўзларининг ўтмай қолган ёки яроқсиз бўлиб қолган акцияларини сотиш орқали ўзларини қутқариши учун давлатга мурожаат қилди. Бу қутқариш одамлар оммасидан солиқлар сифатида йиғиб олинган пулларни шу ширкатларга ажратиш деган ном остида амалга оширилди. Шунинг учун молиявий ширкатлар ва муассасалар капиталистик давлатларда на ижроий, на суд ва на қонун чиқариш ҳокимиятига эга. Маълумки капиталистик давлатлар бу ҳокимиятларни назарий жиҳатдан бир-биридан ажратади. Молиявий ширкатлар ва муассасалар эса ўзини ҳимоя қилиш, ўзининг ичкари ва хориждаги лойиҳаларини амалга ошириш, берган қарзларини олишга эришиш ва фойдаларини йиғиб олиш, кризислар юз берган пайтда ўзини қутқариш учун шу ҳокимиятларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади, холос.

4 – Барча муассасаларнинг ишлари ўзи мансуб бўлган миллий давлатларга хизмат қилиш доирасидан чиқмайди. Бу муассасалар ҳар қандай ишни қилишдан тоймайди, ҳатто ахлоқий ва инсоний жиҳатдан тубан иш бўлса ҳам. Американинг фош бўлиб қолиб жанжалга сабаб бўлган жосуслиги буни яққол кўрсатиб турибди. Чунки Америка бошқа давлатлар ва энг аввало ўзининг иттифоқчилари бўлмиш Европа давлатлари ортидан, уларнинг ҳокимлари, элчихоналари, ширкатлари ва шахслари ортидан жосуслик қилди. Бунда Америка ўзининг разведка аппаратига қарашли махсус электрон аппаратураларини ишга солди. Бунда унинг разведкаси билан бирга Google, Yahoo каби ширкатлари ҳам иштирок этди. Бу шармандали жанжал капиталистик давлатлар ўртасидаги миллий устунлик устидаги кураш ҳақиқатини очиқ кўрсатиб турибди. Америка буни ўзининг ташқи ишлар вазири Жон Керрининг Лондонда ўтказилган матбуот конференциясида айтган ушбу сўзлари орқали тан олди: «Миллий хавфсизлик агентлигининг жосуслиги айрим ҳолатларда мақбул чегаралардан ошиб кетди». (ВВС 1 ноябр 2013 йил). Керри бундай деб даъво қилди: «Бу жосуслик операциялари террорчилик ҳужумларини барбод қилди». Ваҳоланки улар немис канцлери Меркел каби Европа раҳбарлари ортидан жосуслик қилишган эди. Америкаликлар Меркелнинг уяли телефонига ўн йил давомида қулоқ солиб жосуслик қилишди. Америка буларнинг барчасини ўзининг миллий устунлигини ва оламдаги манфаатларини сақлаб қолиш, Америка ҳукмронлигидан халос бўлишга ҳаракат қилаётган Европа давлатларининг барча ҳаракатларини кузатиш, ўзи билан рақобатлаша оладиган ёки бу ҳукмронликка хатар туғдира оладиган халқаро нуфузга эга ҳар қандай қувватнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун амалга оширади.

Американинг барча ширкатлари миллий давлатга, унинг сақофатига ва қийматларига хизмат қилади. Бу нарса Хитой билан Американинг Google ширкати ўртасида уч йил олдин келишмовчилик келиб чиққан пайтда аниқ кўзга ташланди. Ўшанда Хитой ахборот агентлиги Синьхуа 2010 йил 23 мартда бундай деб ёзди: «Афсуски Гугл Хитойда ўзининг тижорий фаолиятини кенгайтиришга ҳаракат қилибгина қолмай, балки америкача қийматларни, фикрларни ва сақофатни тарғиб қилишга ҳам ҳаракат қилмоқда». Америка ўзининг қийматлари, фикрлари ва хос сақофатини ўзи билан капитализм мафкурасида шерик бўлган Европада ҳам тарғиб қилди. Американинг Европа устидан ҳукмронлигини кафолатлаш учун америкалик инсонга ва Америка давлатига эҳтиром ва тақдирлашни жалб қилиш мақсадида шундай қилди.

5 – Шундан аён бўладики, оламий ҳокимиятга эга ва капитализм мабдаси асосига қурилган миллий давлатлар вужудини бекор қилувчи яширин жамиятлар деган нарса йўқ. Билдерберг ва Учлик комиссияси клублари эса америкаликлар ўз мамлакатларининг олам устидан доимий ҳукмронлигини кафолатлаш учун тузишган клублардир. Америкадаги йирик молия, тижорат, электрон, кўчмас мулк ширкатлари, ҳарбий саноат ширкатлари ва бошқа йирик саноатлар, йирик магнатлар, банкирлар, биржалардаги чайқовчилар, буларнинг барчаси ўз мамлакати манфаатларига хизмат қилишади. Лекин улар ўзларининг молиявий даромадларини сақлаб қолиш, янада кўпайтириш, уларни ичкари ва хорижда янада кенгайтириш учун ўз мамлакатларидаги ҳокимиятларга таъсир ўтказишади, бошқа давлатларга қарши ўз давлатлари сиёсатига хизмат қилиш учун ва ўз давлатлари нуфузини шу давлатларга ёйиш учун хорижда бир маълум ролни ўйнашади. Бу билан бир қаторда Америка ўзининг ҳарбий ҳукмронлигини ҳам сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Буни барча мамлакатларда ўз ҳарбий базаларини қуриш ва барча мамлакатлар билан стратегик иттифоқларни тузиш билан амалга оширмоқда. Америка ўзининг сиёсатини амалга ошириш учун НАТОни ҳам ишга солмоқда, уни ўз қўмондонлиги остида кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Америка Европанинг ўз қўмондонлиги остидан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун Европа армиясининг тузилишига тўсқинлик қилди. Америка бошқалар ортидан – ҳатто ўзининг иттифоқчилари бўлса ҳам – уларнинг ҳаракатларини кузатиш учун жосуслик қилмоқда, ўзининг иқтисодий ва молиявий ҳукмронлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, буни долларни оламий валюта сифатида сақлаб қолиш билан амалга оширмоқда. Америка ўзининг Халқаро Банк, Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон Савдо Ташкилоти каби халқаро молиявий ва тижорий муассасалар устидан ҳукмронлигини сақлаб қолишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Америка БМТ ва айниқса Хавфсизлик Кенгаши устидан ҳумронлик қилиш билан ўзининг сиёсий ҳукмронлигини сақлаб қолишга ва малайларни топиш, бошқа мамлакатлардаги бошқарув низомларини ўзига боғлаб олиш орқали бошқа давлатлар устидан ҳукмронлигини сақлаб қолишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Буларнинг барчаси Америка давлатини, унинг миллийлик сифатини, оламдаги биринчи мақомдаги давлат сифатидаги халқаро мавқеини сақлаб қолишга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам Америка ўзининг «опа-сингил»лари бўлмиш Британия, Франция ва бошқалардан иборат бошқа мустамлакачи капиталистик давлатлар билан – уларни мустамлакаларидан ва нуфуз минтақаларидан чиқариб уларнинг ўрнини эгаллаш учун – курашга киришди. Америка бунда катта муваффақиятга эришди ва ана шу давлатларни халқаро майдондан қулатиб ёлғиз ўзи бу майдоннинг хўжайини, оламдаги биринчи ва охирги сўз соҳиби бўлиб олишга интилди. Америка Ғарб оламининг ва капитализм мафкураси эгаларининг етакчиси бўлиб олишга, бу мафкурага таянч бўлишга интилди, бошқа мафкурани кўтариб чиқиб бу мафкуранинг Америка мафкураси ўрнини эгаллашини истайдиган ёки бирон давлатни, қанчалик кичик бўлмасин қандайдир давлатни қуришни истайдиган кишиларга қарши уруш байроқдори бўлишга интилди. Шунинг учун ҳам Америка Халифалик давлатини қуришга бўлган даъватга чидолмайди. Америкадаги тадқиқот марказлари ва стратегия институтлари ҳали Халифалик тикланмай туриб уни тиклаш учун бўлган ҳар қандай ҳаракатларни барбод қилиш учун, балки бу тўғридаги ҳар қандай фикрни ҳам барбод қилиш учун тадқиқотларни ва режаларни тайёрламоқда… Лекин эртами кечми Халифалик Америка озгина талофат билан устидан ҳукмрон бўлиб олишга муваффақ бўлган ҳозирги капиталистик давлатлар каби эмаслигини тушуниб етади. Бугина эмас балки Американинг ўзи Халифаликка қарши курашда катта зиён кўражак. Кучли, Азиз Аллоҳ изни ила шундай бўлажак…

وَاللّهُغَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَـكِنَّ أَكْثَرَالنَّاسِ لاَšيَعْلَمُونَ

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни)билмайдилар»  [Юсуф 21]

                                                                                               12 муҳаррам 1435ҳ

                                                                                               15 ноябр 2013м

0
0

Related posts:

Уюшма ёки гуруҳ билан мабдаий ҳизбнинг фарқи ҳақида Америка Дарфурга тааллуқли Давҳа келишувидан қўлини ювиб қўлтиққа урдими? Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ва Кашмир масаласи Хитой билан Афғонистон… ва Толибон ўртасидаги алоқа Америка-Кўрфаз саммити
TagsАмерикалидермиллий давлат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони воқеини ўрганиш: ташхис ва муолажа

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливан вилояти: «Уммат зўравонлик ва мағлубият орасида» номли Халифалик конференцияси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон ҳукмдорлари яҳудий вужудининг жавоб қайтаришни талаб қиладиган хатоси, деганда нимани тушунишади?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/