| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Мисрдаги иқтисодий кризис: Унинг сабаблари, оқибатлари, муаммолари ва Умматга нисбатан қилинган хиёнат

Мисрдаги иқтисодий кризис: Унинг сабаблари, оқибатлари, муаммолари ва Умматга нисбатан қилинган хиёнат

By htadmin
28.04.2024
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мисрдаги иқтисодий кризис: Унинг сабаблари, оқибатлари, муаммолари ва Умматга нисбатан қилинган хиёнат

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

2024 йил 17 март якшанба куни Миср билан Европа Иттифоқи ўзаро муносабатларни стратегик ва кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтариш тўғрисидаги декларацияга имзо чекди. Айни дамда Ўрта ер денгизи орқали Европага ўтаётган муҳожирлар сони ортиши хавф солаётган экан, Қоҳира Европадан 7,4 миллиард евро (8 миллиард доллар) қийматдаги молия пакетини олмоқчи.

Ноқонуний миграция ва мигрантлар сонининг кўпайиши Ғарбни қўрқаётгани йўқ. Аксинча, бу нарса Ғарбни, Мисрни ҳамда унинг аҳлини деярли ғарқ қилиб бўлган инқирозлар фонида Ғарб бироз эркинроқ сузишини хоҳлаётган режимни қўллаб-қувватлаш учун оқловдир.

Бир неча кун олдин Миср режими ёқилғи маҳсулотлари нархини оширди, бунинг ортидан барча транспорт воситаларининг йўлкиралари табиий суратда суръат билан ошиб кетди… Ҳолбуки, шундоқ ҳам одамлар юқори инфляция ва паст даромаддан азият чекаётган эди ва бундай вазият товар ва хизматларга бўлган асосий эҳтиёжларини қондиролмаётган халқнинг портлаб-қўзғалишига сабаб бўлиши мумкин… Одамлар даромади емоқ ва ичмоққа ҳам етмай қолган. Чунки доллар нархи билан инфляция даражасининг ошиши баробарида озиқ-овқат нархлари ҳам кундан-кунга кўтарилмоқда… Биргина инфляциянинг ўзи одамлар даромади ва жамғармасини ютиб юборяпти. Валлоҳи, агар одамлар ризқи пешоналарига битиб қўйилмаганда эди, улар бундай ҳалокатли қарорлар остида ҳалок бўлган бўлардилар. Бу режим Ғазо аҳлини қамал қилиб, озиқ-овқат ва дори-дармондан маҳрум қилаётгани каби, ўз халқини ҳам қамал қилиб, мана шундай қимматчилик билан оч қолдирмоқда.

Миср режим ҳалокатли сиёсат ва қарорлар қабул қилаётгани сабабли Миср кризис кетидан кризисларга дуч келмоқда. Айни қарорларининг барчаси, бир жиҳатдан, Ғарб билан унинг капиталистик компаниялари фойдасига хизмат қилаётган бўлса, бошқа жиҳатдан, режимнинг фаолияти Оқ уйдаги хўжайинларига хизмат қилиш, уларнинг режа ва лойиҳаларини татбиқ қилиш, манфаатларини қўриқлаш, нуфузларини ёйишларига – улар истаганидек, ҳатто ундан ҳам зиёда қилиб – ёрдам беришдан иборат бўляпти. Бу режим Ливия, Судан, Яман, Сомали ва бошқа юртларда Ғарб фойдасига ишлагани каби, табиийки, Ғазода ҳам унинг фойдасига ишлаяпти, чунки Ғазо учун Миср ва унинг йўлагидан бошқа ўтиш жойи йўқ. Ҳақиқатда, Ғазо аҳлини қамал қилиб, барча ҳаётий сабаблардан уларни ман қилиб, шу орқали яҳудийларга ёрдам бераётган айнан мана шу Миср режимидир. Ҳатто бу режимни яҳудий вужудини биринчи даражадаги энг кучли қўллаб-қувватловчиси ва қўриқчиси дейиш мумкин. Айнан шу режим йиллар давомида Ғазо сектори билан чегарадош бўлган ҳудудларни тозаламоқда, аҳолисини кўчирмоқда…, шу орқали ҳатто қўшимча буфер зона яратиб, Ғазо учун жон томири ҳисобланган тунелларни ёпмоқда… Айнан шу режим яҳудийларга Синайда ҳеч қандай чекловларсиз кириш-чиқишлари учун барча шароитларни яратиб беряпти ва бир вақтнинг ўзида, Миср аҳлининг у ерга кириш-чиқишлари учун қатор тазйиқ-муаммолар пайдо қиляпти!

Бугунги кунда Миср режимига Ғарбдан берилаётган айни қўллаб-қувватловлардан асл мақсад, Ғарб Фаластин масаласини йўқ қилиб олгунига қадар, ҳеч бўлмаганда, унинг барқарорлигини таъминлашдир. Чунки Ғарб Ғазо аҳлининг қўзғалишига қарши тура олмаганидек, Миср аҳлининг кўтарилиб чиқишига ҳам қарши туролмайди. Зотан, яҳудийларга қўшни бўлган Миср шундай бир реал қудратга эгаки, саноқли соатларда бу босқинчи вужудни илдизи билан қўпориб ташлашга қодир, ҳатто бу вужуд қаршилик ҳам қила олмай қолиши мумкин. Айниқса, кейинги воқеа-ҳодисалар бу вужуднинг нақадар заиф ва нимжонлигини, ўзини-ўзи мудофаа қила олмаслигини исботлаб қўйди… Агар юртларимиз ҳукмдорлари бу вужудни қўриқлашмаганда ва ўз армияларини кишанлаб қўймаганда эди, яҳудийлардан Фаластин заминида бир соатда асар ҳам қолмасди.

Мисрни шу ва бошқа йўллар билан қўллаб-қувватлаш Ғарб учун жуда зарур. Чунки қуйидаги сабабларга кўра у ердаги режимни сақлаб, барқарор ушлаб туриши лозим:

Биринчи: Миср режими Фаластин масаласини Америка қарашлари бўйича ҳамда Ғарб истаганидек, ҳатто ундан ҳам зиёдаси билан унинг манфаат ва лойиҳаларига хизмат қиладиган тарзда ечиш ва йўқ қилишга ҳаракат қиляпти. Айниқса, Ғазода содир бўлаётган ҳодисаларнинг Миср иқтисодиётига таъсир қилгани, ўз навбатида, бунинг Ҳусийлар ҳужумидан сўнг Қизил денгиздаги кемалар ҳаракатига таъсир қилгани, оқибатда Сувайш канали орқали денгиз ҳаракати қисман камайгани бунга сабаб бўляпти.

Иккинчи: тенгламанинг энг муҳим нуқтаси Миср халқининг қўзғалиши ва унинг қолган давлатларга ҳам туташиб кетишидир… Бу капитализмнинг емирилиши ва юртларимизнинг Ғарбга тобеликдан бутунлай қутулишини англатади. Ғарб шундан қўрқяпти ва бунинг олдини олиш ва қарши туриш учун иттифоқлар тузяпти. Ғарб исломий юртлардаги битта давлатнинг ҳам ўзига бўлган тобеликдан озод бўлишидан қўрқади. Агар тобеликдан қутулувчи давлат ўз жойлашуви, потенциаллари ва армияси кучли бўлмиш Миср бўладиган бўлса нима бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас! Бундан ташқари, Миср атрофидаги ва ҳатто барча исломий юртлардаги сақофий ва мафкуравий нуфуз ушбу давлатларда ва улар орқали ўзгартириш ишини янада таъсирли ўзгартиришга айлантирмоқда. Шу билан бирга, Ғарбни ҳам ўз барқарорлигини сақлашга бўлган эҳтиёжини тақдирий масалага ва ҳатто миллий хавфсизлигининг бир қисмига айтантирмоқда.

Бироқ бу такаббур Ғарб Миср режимига унинг барқарорлигини тўлиқ-мукаммал таъминлайдиган қўлловни бераётгани йўқ. Балки фақат тирик туриши учун ва доим Ғарбга ва унинг қўллаб-қувватловига муҳтож бўлиши учун чекланган ёрдамни бермоқда. Режим эса, Ғарбдан халос бўлиш ҳақида – агар буни хоҳласа, бунга қодир бўлишига қарамай – фикрламаяпти. Бу режим, фойдасиз ва кераксиз лойиҳалар билан юрт ва унинг иқтисодини чўктирди. Мамлакат учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги, саноат, ишлаб чиқаришга аҳамият бериш ва импорт қилишдан воз кечиш ўрнига, уни истеъмол қиладиган молларининг 90 фоизини импорт қилувчи мамлакатга айлантириб қўйди. У халқнинг пул ва жамғармаларини бир сиқим элита манфаати учун йўллар, кўприклар ва турли сабабларга кўра ташландиқ ҳолатга келган шаҳарлар қурилишига сарфлади ҳамда буларни қандайдир «янги пойтахт» ва бошқа нарсаларни қуриш орқали ўзининг ютуқлари деб мақтаниш мақсадида қилди!

Шунинг учун ушбу молия пакетини режимни мустаҳкамлаш ва халқ ғазабидан сақлаб қолиш мақсадида Ғарбдан берилаётган дастак ва қўллаб-қувватлов ҳамда қилган хизматлари учун берилган арзонгаров мукофот дейиш мумкин. Бу хизматлар Уммат масалаларига, асосан Фаластин масаласига хиёнат қилиш, одамларни Фаластин аҳлига ёрдам беришдан тўсиш ва уларнинг қирғинида душманга шерик бўлиш, очликдан ўлишлари учун қамал қилиш, уларга етиб келган озиқ-овқат ва ёрдам карвонларини атиги бир чақирим нарида тўхтатиб қўйиш каби хизматлардир. Шуларга қарамай, мамлакат раҳбари қаршимизга чиқиб, ўзининг Ғазо ва унинг аҳлини қамал қилганини инкор этиб, Аллоҳдан қўрқишини даъво қилмоқда! Агар у Ғазо аҳлининг очлигига сабабчи бўлган бўлса, қудратли ва жаббор зотдан қаёққа ҳам қоча оларди?!

Биз бу режимнинг асл башарасини, унинг Ислом ва мусулмонларга қарши уруш очган, Уммат душманларига шерик бўлган режим эканини яхши биламиз. Бироқ Миср армиясидаги холис ҳарбийларга келсак, уларнинг ҳолатидан ҳайратдан ёқа ушлаяпмиз… Ахир, улар Уммат ва унинг масалаларига ёрдам берган, салибчи Ғарб ва мўғул татарларни ер тишлатган Салоҳиддин, Қутз, Байбарис ва Мансур Қалаун каби фотиҳ эр кишиларнинг авлодларику. Бас, бугунги кунда Умматга ва унинг динига ким ишончли қўриқчи бўлади?! Салибчию татарлар барчаси Умматни бутунлай йўқ қилишга тўпланган бир пайтда уни ким қутқаради?! Сиз Кинона саркардалари Исломга, Ақсодан тортиб, муқаддас даргоҳларга қадар нусрат бермайсизми?! Ким бевалар ва етимлар фарёдига қулоқ солади?! Ким «нон беринг, яшашни истаймиз» дея йиғлаётган болаларга жавоб қилади?! Уларнинг нолалари олдида жим туриш билан ўзингизга зулм қиляпсиз, Аллоҳ албатта бу ҳақда сизлардан сўрайди. Аллоҳ ва Унинг Росули учун ғазабланадиган, уларга нусрат бераман дея қасам ичадиган ва нусрат беришларига тўсқинлик қиладиганларни эзиб-янчийдиган кишилар наҳотки орангизда топилмаса?!

Эй Кинона армиясидаги холис ҳарбийлар!

Куч ва истак қўлингизда. Шундай экан, Уммат ва унинг масалаларига нусрат бериш ва сизни кишанлаётган анави шарманда режимларни ағдариб ташлаб, сизни ҳам, Умматингизни ҳам озод этувчи Ислом давлатини барпо этиш билан ўзингизни Аллоҳга кўрсатинг ва Унинг ризосини олинг. Аллоҳ ва Росули сиздан шуни истайди. Бас, Умматнинг ёрдамчиси, иззати ва таянчи бўлинг.

Аллоҳим, Ислом давлатини барпо этилишини тезлаштир, Мисрни унинг буюк шаҳрига, армиясини унинг қўшинига айлантир.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар. Шуни билингларки, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»                                                            [Анфол 24]

Роя газетасининг 2024 йил 3 апрел чоршанба кунги 489-сонидан

 

TagsМисрдаги иқтисодий кризисхиёнат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Энергия манбалари умумий мулк жумласидандир

  • МАҚОЛАЛАР

    Бу сизнинг ҳаётингиз, демак, жавобгар ҳам ўзингиз

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғазо: Кактус таъмини биласизми?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/