Аввалгиларнинг иймони бошқача бўлганми?

Аввалгиларнинг иймони бошқача бўлганми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Дарҳақиқат, Саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) иймон келтирдилар ва ҳаёти, дунёқараши, амалларидаги ўлчовларни мутлақо инқилобий ўзгартирдилар. Ва даъватлари баракасидан қадамлари етган юртларнинг ҳам ҳаётларини инқилобий тарзда ўзгартириб юбордилар. Шу ўзгариш ва ўзгартириш Исломни Давлат сифатида оламдаги турли миллатларни ягона вужудга жамлади. Ваҳоланки, уларнинг даъват воситалари туялар ва тиллари бўлганди холос. Оламни деярли улкан қисмини шу воситалар ила Ислом Давлати сояси остига бирлаштирдилар. Аммо афсуски, сўнгги аср бошларида Ер юзида олам гули бўлиб ўн уч асрдан зиёд мавжуд бўлган Ислом Давлатини мустамлакачилар парчалаб, Ислом келгунига қадар мавжуд бўлган майда бўлакчаларга бўлиб ташлади.
Шу ўринда сиз ўқувчимиз балки эътироз билдирмоқчидирсиз. Ахир аввалгилар қилич билан юртларга кирган-ку, жиҳод ва жанглар, қатллар қилган-ку дерсиз? Ҳа, жиҳод ва қатллар бўлган. Чунки миллатларни ўзларига тобе қилиб олган золим императорлар ҳар доим ҳам тахтларини Аллоҳнинг Шариати асосида бошқарадиган адолатли бошқарувчилар қўлига жангсиз топширишни хоҳламаганлар. Халқ эса, устидаги қонхўр тузумларга қарши курашга ожиз бўлганлар. Худдики Фаластин, Сурия, Миср, Шарқий Туркистондаги уйғурлар ўз устидаги золим ва қонхўр раҳбарларни олиб ташлашга қодир бўлмаганидек. Шу боис миллатлар устидаги қонхўр, золим императорлар устига жиҳод вожиб қилинган.
Бугун ҳар бир мусулмонлар ўлкаларини кузатар эканмиз, устиларида худди аввалгидек золим ва зўравон ёки нафсинг қандай ҳоҳласа шундай ҳаётингни тасарруф қилиб озод ҳолда яшанглар, дегувчи нодон бузғунчи раҳбарлар турганларини кўрасиз. Уларнинг юртларидаги кишилар хоҳ мусулмон ёки кофир бўлсин, ўз муаммолари исканжасида хотиржамлик нималигини билмасдан ҳароб бўлмоқда. Раҳбарларининг ягона ташвишини кузатсангиз яна аввалги Ислом Давлатини ҳаётга қайтишидан хавотирдалар. Тахтларидан, ҳукмронликдан маҳрум қилишга қодир Аллоҳнинг қонунлари асосида бошқариладиган Ислом Давлатини қайта тикланишидан қўрқмоқдалар. Шу боис ўз миллатига Ислом Давлатини бузғунчи, тинчликка раҳна солувчи қилиб танитиб келадилар. Булар оламга енгил чизгилардир.
Аммо сиз азиз ўқувчимиз билан суҳбатимиз булар ҳақида эмас. Азиз биродарим! Бир қараганда бизлар ҳам мўминлик даъвосидамиз, Аллоҳ ва Росулини, саҳобаларни жуда севамиз. Илм аҳлларини кўрсак, ўзимизда уларнинг суҳбатларига мойиллик ҳис қиламиз. Бу яхши. Аммо нега аввалгилардек азизлик, юксакликни қўлга киритолмадик. Аёлларимизни рўмолини ҳимоя қилолмаслик даражасида ожиз қолганимиз сабабларини билгимиз келади. Аввалги золим шоҳ қамоқларга ташлаган юртимиз рижоллари ҳақида, ҳали ҳануз ҳақ сўзни айтган ўғлонларни қамоққа ташланаётгани хусусида сўз очишга ожизлигимиз сабабларини идрок қилгимиз келади. Агар сиз ўқувчимизда ҳам шундай изтироб бор бўлса, сиз биродарга иймон муборак бўлсин, деб баралла айтамиз. Зеро, бундай ташвиш иймондандир. Ва шу ўринда сиз билан янги суҳбатга заруратни ҳис қиламиз.
Азиз ўқувчимиз! Тўғри, бизларни тилларимиздан саҳобалар тилларидаги муборак калима, яъни ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РОСУЛУЛЛОҲ доимо эшитилиб туради. Аммо аввалгиларни тубанликдан оламдаги энг азиз миллатга айлантирган калима бизларни ўзгартиришга ярамай қолдими? Аввалгилар шу калима остида бирлашиб, ўзларидаги туя, от ва тил воситасида улкан эзгулик Давлатини барпо қилишга қодир бўлганларида, бизлар бугунги энг юқори технологиялар, алоқа воситалари қўлимизда бўла туриб, оламни эмас, ҳатто ўзларимизда инқилобий ўзгариш пайдо қилишга ожизландик? Балки аввалгиларнинг иймони бошқачамикин? Энг тўғри савол ҳам шудир дўстим! Энг катта муаммоимиз ҳам шундадир азиз биродар!
Маккада биринчи бор шу тавҳид айтилганда барча мушриклар, кофирлар, яҳудийлар бор қувватини сарф қилиб шу калимага қарши бўлдилар. Чунки жоҳиллар бу тавҳиднинг моҳиятини яхши билардилар. Бир неча юзлаган бутлар, санамлар номидан қонунлар чиқариб одамларни зулм билан бошқараётган кофирлар бу муборак калимани одамлар устидан қонун чиқаришга лойиқ бирорта ҳам илоҳ йўқ, магар инсониятни бошқарадиган қонун чиқаришга ҳақли биргина Аллоҳ бордир, деган маънода англаб, унга қарши даҳшатли курашга киришган эди. Эй азиз ўқувчимиз! Юртимиздаги мусулмонларни кузатар экансиз, “ла илаҳа иллаллоҳу” дегувчига қарши ҳеч бир шоҳ қарши эмасдир. Аммо буни маъноси билан идрок қилсангиз ўша заҳоти сизга қарши курашни бошлайдилар. Ҳукумат золимлари учун сиз душмансиз, тузумига нисбатан катта хатарсиз.
Чунки сизни ҳар бир ишингиз, муаммоларингиз учун ва ўзингиз, оилангиз ва бошқалар билан алоқангизни тартибга солувчи илоҳий дастур борлигини ва унга амал қилсангиз жаннат ва уни инкор этсангиз жаҳаннам бўлишини идрок қилдингиз. Сиз иймонингизнинг инқилобий қувватини аввалгилар каби идрок қилдингиз. Энди сиз устингиздаги одамлар томонидан ишлаб чиқилган қонунларни Аллоҳ Таолонинг Шариати олдида арзимас ва ботил эканлигини тушундингиз. Зиммангизда Буюк Роббингиз қўйган вазифалар борлигини англадингиз. Бу қатьий ва кучли далиллар ортида пайдо бўлган аввалгиларнинг иймонини топдингиз. Бу иймон масжидларгагина чекланиб намоз, рўза, ҳаж, никоҳ кабиларни эмас, балки олам кишиларининг ҳаётини инқилобий ўзгартирувчи Ҳаётий Низом асослари эканини тушуниб етдингиз.
Шу ўринда яна бир гап, азиз биродар. Росулуллоҳ ﷺ келгунига қадар Макка аҳли ўз ота-оналарини бутпараст ҳолда топиб, уларга кўр-кўрона, тақлидан эргашган эдилар. Бугунги мўминлик даъвосидаги юртлар фарзандлари ҳам ўз оталарини намозу саждада топиб, уларга тақлидан, кўр-кўрона эргашмоқдалар. Икки тақлиднинг моҳиятан асло фарқи йўқдир. Аммо иймон келтирувчи ҳар бир инсон ишониши зарур бўлган Аллоҳнинг борлигига ўзидаги ақлни тўлиқ ишлатиб, инкор қилиб бўлмас даражадаги ишончни пайдо қилмас экан, на ўзида ва на оламдаги тузумларда инқилобий, тубдан ўзгартиришга асло яқин бўлолмайди. Қачонки, аввалгиларнинг шижоатига, журъатларига асос бўлган иймонлари тақлиддан эмас, ақлдан вужудга келсагина Умматнинг рижоллари ҳаётга қайтажакдир. Ва яқин кунларда иккинчи Рошид Халифаликни барпо бўлишида бор қувватини сарфлагайлар, ин ша Аллоҳ. Демакки, азиз биродар, бугунгиларни аввалгилар топган азизликка етакловчи нарса ўзимиздадир. Қачонки, биз тубан аҳволдан аввалгилар топган азизликка, юксакликка етмоқчи бўлсак, ўзларимиздаги нарсани, яъни бу дунё ҳаёти ҳақидаги тушунчаларимизни тубдан инқилобий тарзда ўзгартиришимиз лозимдир. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ اللَّه لاَ يغير ما بِقَومٍ حتى يغيروا ما بِأَنفُسِهِم
– “Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (Раъд:11)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
01.03.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб