| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Намозда сафдаги ҳолат ва мўйловнинг шаръий ҳукми тўрғисидаги саволларга жавоб

Намозда сафдаги ҳолат ва мўйловнинг шаръий ҳукми тўрғисидаги саволларга жавоб

By htadmin
30.11.2016
1805
0
Share:

Намозда сафдаги ҳолат ва мўйловнинг шаръий ҳукми тўрғисидаги саволларга жавоб

Ижтимоий тармоқлардан бирида Бегзод исмли мухлисимиздан келган саволларга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум. Менда иккита савол бор. Биринчиси: Жамоат намозларида сафларни зич қилиб, намозхонлар бир бирларига ёпишиб туришлари керак, деган тушунчада эдим. Лекин кўп араб юртларида сафда турганда намозхонлар бир бирларига ёпишиб, зич турмасдан, ҳоли ҳоли туришларини гувоҳи бўляпмиз. Ва кўп олимлар бу ҳолатга эътибор беришмайди. Менда савол пайдо бўлди, яъни жамоат намозида сафда қай ҳолат шаръий жиҳатдан мақбулроқ?

Иккинчиси: Шариатда мўйлов қўйишга қандай қаралади, яъни бунинг ҳукми?

                                                                                                                           Бегзод

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

 “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”.            (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи.

Биринчи саволга жавоб:

عن أنس بن مالك ، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : أقيموا الصفوف فإني أراكم خلف ظهري وَكَانَ أَحَدُنَا يُلْزِقُ مَنْكِبَهُ بِمَنْكِبِ صَاحِبِهِ وَقَدَمَهُ بِقَدَمِهِ

Анас ибн Моликдан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сафларингизни тўғри қилинглар, чунки мен орқамдаги ҳолатни ҳам кўраман. Шундан кейин баъзиларимиз елкасини ёнидаги соҳиби елкаси билан елкасини, (оёғининг) тўпиғи билан тўпиғини ёпиштирадиган бўлди”. Муттафақун алайҳ.

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ — صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ — قَالَ : أَقِيمُوا الصُّفُوف وَحَاذُوا بَيْنَ الْمَنَاكِبِ وَسُدُّوا الْخَلَل وَلَا تَذَرُوا فُرُجَات لِلشَّيْطَانِ ، وَمَنْ وَصَلَ صَفًا وَصَلَهُ اَللَّهُ ، وَمَنْ قَطَعَ صَفًّا قَطَعَهُ اللَّهُ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сафларингизни тўғри қилинлар, елкаларингизни ўзаро тўғриланглар. Орада бўш жой қолдирманглар, шайтон учун жой қолдирманглар. Ким сафни уласа Аллоҳ уни (Ўзи билан) улайди, ким (сафни) узса, Аллоҳ уни (Ўзидан) узади”. Абу Довуд ривояти. Саҳиҳ.

Абу Довуд ва Насаийдан бошқа ривоятда “елкаларингизни” сўзининг ўрнида “бўйингларингизни ўзаро тўғри қилинглар” жумласи келган.

Эътибор берадиган бўлсак, Пайғамбар алайҳиссалом сафларни тўрғи текис қилишга буюрмоқдалар. Саф тўғрисида келган саҳиҳ ҳадисларнинг биронтасида сафда турган намоз ўқувчи ёнидаги бошқа намоз ўқувчига халақит бериб, ўзининг ва ёнидагининг хушуъсини кетказиб, бир бирига озор берадиган даражада зич туриш маъноси келмаган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтаётган гап, мусулмонлар намозда сафда турганда, саф тўғри бўлиши, бунинг учун бирининг елкаси ва оёғи иккинчисининг елкаси ва оёғи билан бир чизиқда бўлиши кераклигидир.

Юқоридаги муттафақун алайҳ ҳадисда келган “баъзиларимиз иккинчи шеригини елкасига елкасини ёпиштирадиган бўлди” жумласига келадиган бўлсак, бу ерда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафларни тўғри қилиш ҳақидаги буйруғидан баъзи саҳобалар нимани тушунганини айтаётгани кўриниб турибди.

Агар елкани бир бирига ёпиштириш кўзда тутилган дейдиган бўлсак, Абу Довуднинг бошқа ривоятида “وحاذروا بالأعناق” – “бўйинларнингизни бир бирига тўғри қилинглар”, дейилган. Ушбу “тўғри қилишдан” асло ёпиштиришни назарда тутилган деб бўлмайди, чунки бўйинларни бир бирига ёпиштириб намоз ўқишни умуман имкони йўқ. Демак ушбу ҳадислардаги “тўғри қилиш”дан мурод оёқлар тўпиқлари ва елкаларни бир чизиқда тўғри текис қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Аллоҳ Таъоло оятда намозда хушуъ қилганлар нажот топиши ҳақида айтиб турган бир вақтда, ушбу оятларни умматга етказаётган Унинг Пайғамбари алайҳиссалом инсонни хушуъдан чалғитувчи бирон амалга тарғиб қилиши  маҳол ишдир.

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ * الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ

 “Намозларини хушуъ билан ўқиган мўъминлар аниқ нажот топдилар”.                                                                                  (Мўъминун. 1-2)

Бундан келиб чиқадики, ўз елкасини ёнидаги шериги елкасига ёпиштиришга ҳаракат қилган саҳобанинг иши, сафни тўғрилаш учун қилган ҳаракатини баёни бўлади ва бундан айнан елкаларни бир бирига ёпиштириш керак деган маъно келиб чиқмайди.

Демак хулоса шуки, намозда сафларни зич қилишга тарғиб қилинган ҳадисларда намозхонлар бир бирларига халақит бермаган ҳолида, ораларида битта одам бемалол сиғгудек бўш жой қолдирмаган ҳолида намоздаги сафларни тўғрилашлари керак. Оёқнинг тўпиғини бир бирига ёпиштиришга, елкаларни ёпиштиришга ҳаракат қилиш каби ишлар, шу ишни қилаётганни ва унинг ёнидаги иккинчи намозхонни ҳам намоздаги энг муҳим вожиб нуқта – хушуъдан чалғитади. Бу эса, мутлақо мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Иккинчи саволга жавоб:

Мўйлов масаласида мужтаҳидлар икки ҳил райъга боришган. Биринчи фикрни айтганлар мўйловни бутунлай қириб олиб ташлаш, қўймаслик суннат дейишган, бу райъда бир қовлга кўра Ханафийлар ва Ханбалийлар ҳамфикр. Уларнинг далиллари: أَحْفُوا الشَّوَارِبَ – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мўйловларни йўқ қилинглар”. Бухорий ривояти. جُزُّوا الشَّوَارب — Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мўйловларни қирқинглар”. Муслим ривояти. أَنْهِكُوا الشَّوَاربَ – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мўйловларни йўқ қилинглар”. Бухорий ривояти.

Бошқа мужтаҳидлар эса (яъни Шофеъий, Моликий ва бошқалар), мўйловни бутунлай қириб ташлаш эмас, балки уни қисқартиб олиш суннат эканини таъкидлаганлар. Уларнинг далиллари:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : الْفِطْرَةُ خَمْسٌ : الْخِتَانُ ، وَالِاسْتِحْدَادُ ، وَقَصُّ الشَّارِبِ ، وَتَقْلِيمُ الأَظْفَارِ ، وَنَتْفُ الْآبَاطِ . رواه البخاري ومسلم

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Беш нарса фитратдандир: Ханта қилиш, (қовуқдаги) жунларни қириб олиш, мўйловни қисқартириш, тирноқларни олиш ва қўлтиқ жунларини олиш”.Муттафақун алайҳ.

عن النبي -صلى الله عليه وسلم- أنه قال: قصوا الشوارب وأعفوا اللحى خالفوا المشركين

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мўйловларни қисқартиринглар, соқолларни тек қўйинглар. Мушрикларга хилоф қилинглар”. Муттафақун алайҳ.

وعَنْ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رضي الله عنه قَالَ كَانَ شَارِبِي وَفَى – أي زاد — فَقَصَّهُ لِي – يعني النبي صلى الله عليه وسلم — عَلَى سِوَاكٍ

 Муғийра инб Шўъба розияллоҳу анҳу айтади: Мўйловим ўсиб кетган эди, Пайғамбар алайҳиссалом уни (яъни мўйловимни) мисвок даражасида қисқартиргиздилар. Абу Довуд ривояти. Саҳиҳ.

Ва яна Табароний ва Ҳайсамийлар саҳиҳ ва ҳасан иснод билан қилган ривоятда Умар розияллоҳу анҳу мўъминлар Халифаси бўлиб турган вақтида, агар бирор ишдан ғамга тушса мўйловини бураб фикр суриб қоларди, деган маънолар айтилган. Агар мўйлов қўйиш мумкин бўлмаганида, ўзининг адолати ва шариатга тўлиқ амал қилиши билан ном қолдирган мўъминлар Халифаси суннатга очиқчасига хилоф ишни қилмаган бўлар эди, агар қилса мусулмонлар тезда уни муҳосаба қилишлари ҳам табиий эди.

Бундан ташқари, биринчи фикр эгалари келтирган “Мўйловларни йўқ қилинглар”(Бухорий ривояти) ҳадисидаги “أَحْفُوا” ва “أَنْهِكُوا” сўзларининг ҳар иккаласи ҳам, араб луғатида бир нарсанинг бутунлай қириб олиб ташланишига нисбатан ишлатилмайди, балки ушбу иккала сўз қирқиш, қисқартириш, кесиш маъноларида фойдаланиладиган сўзлар бўлиб, бир нарсани кесиб йўқ қилишда ҳам шу сўзларни ишлатиш мумкин. Лекин мўйлов ҳақидаги бошқа ҳадисларга эътибор берадиган бўлсак, бу ерда бутунлай қириб ташлаш маъноси кўзда тутилмагани кўриниб турибди.

Ушбу масала тўғрисида менинг раъйим шуки, юқорида келтирилган далилларга эътибор берадиган бўлсак, иккинчи фикр, яъни мўйлов қўйиш жоиз, фақат уни чиройли қилиб қисқартириб юриш мандуб эканлиги тўғрисидаги далиллар бақувватлиги кўриниб турибди. Бухорий ва Муслимда келган мўйловларни йўқ қилиш, олиб ташлаш тўғрисидаги ҳақидаги ҳадислар қаршисида мўйловни бутунлай қириб олиб ташлаш шарт эмаслиги, балки уни қисқартиб юриш кераклиги ҳақида айнан шу муҳаддислар ва Абу Довуд, Табароний, Ҳайсамийлар ривоят қилган бошқа ҳадислар келган. Ушбулардан келиб чиқиб, мусулмон одам мўйлов қўйиши мумкин экани ва агар қўядиган бўлса уни чиройли, озода кўринишда олиб юриши учун алоҳида эътибор қаратиб, доим қисқартириб, парваришлаб юриши мандуб, яхши иш дейишимиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

09.04.2016й

0
0

Related posts:

Кўзни юмган ҳолда намоз ўқиш тўғрисидаги саволга жавоб
Tagsмўйловнамозсаволларга жавоб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Хўжайиннинг зарбаси бошқа, қулнинг зарбаси бошқа!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ёшлар ўзгариш таянчидирлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй уюшмаси АҚШнинг Фаластин масаласини тугатиш уринишлари мавзусида давра суҳбати уюштирди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/