Онлайн қимор ўйинлари мусулмон ёшлар орасида кенг тарқалмоқда

Онлайн қимор ўйинлари мусулмон ёшлар орасида кенг тарқалмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хабар: Самарқанд вилоят, Пастдарғом туманидаги Янгиобод маҳалласида яшаган 18 яшар ўспириннинг ўзини осиб ўлдиришига Интернет-қиморда катта пул ютқазиб қўйгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ижтимоий тармоқларда “Онлайн қиморга қаршимиз” акциясини бошлаган фаоллар фикрича, пастдарғомлик ўспириннинг ўлими, агар у чиндан ҳам онлайн қимор қурбони бўлган бўлса, жамоатчилик эътибор бериши лозим бўлган улкан муаммонинг бир учи, холос.
“Маҳалламизда жуда яхши оила фарзанди онлайн-қиморга аралашиб қолди. Отаси 25000$ қарзини тўлади. Қолган 22000$ тўланмади. Бола қамалиб кетди. Отаси хонавайрон бўлди”.
“Хоразм вилоятида бу (онлайн-қимор) ёшларнинг асосий иши бўлиб қолган. Мен таниган 3-4 йигит бор. Биттаси 50000$, яна бири 40000$, яна бири 10000$ дан кўпроқ ютқазган. Булар шахсан ўзим билганларим”.
Булар “Онлайн қиморга қаршимиз” акциясини бошлаган фарғоналик блогер Дима Қаюмга келган кўплаб хабарлардан иккитаси, холос. (Озодлик, 09.07.2021й)
Изоҳ: Аллоҳ Таоло қиморни ҳаром қилди. Қуръони Каримнинг Моида сураси 90-91 оятларида шундай дейилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
– “Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” (Моида:90)
إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاء فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللّهِ وَعَنِ الصَّلاَةِ فَهَلْ أَنتُم مُّنتَهُونَ
– “Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайди. Энди тўхтарсизлар?!” (Моида:91)
Аллоҳ Таоло оғир гуноҳлар сафига қўшганлигига қарамай мусулмонлар яшайдиган юртларда турли хил қимор ўйинлари пайдо бўлиб, уларга муккасидан кетмоқдалар. Бизнинг юртимизда қимор ўйинлари аввалдан бўлиб келган, бугун уларнинг сафига онлайн қиморхоналар ҳам қўшилди. Албатта, қимор ўйинларини танқид қилиб, унга қарши курашиш ҳам аллақачон асосий масалалардан бирига айланиб улгурган. Бироқ танқидлару кўрилаётган чоралар деярли натижа бермаяпти. Чунки дин ҳаётдан ажратилган, қандай яшашни одамларнинг ўзлари белгилайдиган жамиятда, бир томондан қарши курашиб, иккинчи томондан онлайн қиморхоналар очилишига рухсат берадиган давлатда ушбу муаммони муолажа қилиш амримаҳолдир.
Ўзбекистон Республикаси президентининг футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқишни назарда тутувчи фармонида шундай банд келтирилган:
2021 йил 1 январдан бошлаб халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш;
Маълумот учун, букмекерлик фаолияти бу қимор ўйинларини ташкил қилувчи шахс ёки ташкилот. Демак, юртимизда қимор ўйинларини ташкил қилишга йил бошидан расман рухсат берилган. Бу худди бир ёмон нарсани ўртага қўйиб, мана бу ёмон нарса, буни олманглар, лекин олишга рухсат бор, дегандек гап. Бундай фикрни динни ҳаётдан ажратиш асосига қурилган капитализм мабдаси беради. Капитализмда одамларга баъзи нарсаларнинг ёмон эканлиги тушунтирилади, бироқ уларни ман қилмайди, балки одамларнинг ўз хоҳишига қўйиб беради. Шунинг учун ҳам капиталистик жамиятлар бугун муаммоларга кўмилиб қолди.
Ўзбекистонда ҳам дин ҳаётдан ажратилган. Гарчи аҳолисининг улкан қисми мусулмонлар бўлса-да, Ислом қонунлари ҳаётдан четлатилган. Ҳатто ёш авлодга Исломдан бирор нарса ўргатиш янги қонун билан 18 ёшгача чеклаб қўйилди. Гарчи инсонга бу дунё ҳаётини тушунтириш учун Исломий тарбияни ёшлигидан бериш зарур эканлигига қарамай шундай қилинди. Шундай бўлганидан кейин ёшларимиз қиморбоз, зинокор, ичувчи, чекувчи, ёлғончи, моддий манфаат учун ҳатто қотиллик қилишга ҳам тайёр бўлишидан бошқа нимани кутиш мумкин?
Жамиятимиздаги муҳит Исломийлашмас экан, ҳали бу кўргуликлар ҳамир учидан патир холос. Жамиятда Исломий муҳитни пайдо қилишгина ёшларимиз онгини захарлайдиган демократик фикр-тушунчалардан, бинобарин қиморбозлик каби Аллоҳ ҳаром қилган амаллардан сақлашга кафолат бўла олади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдуллоҳ
15.07.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ