Пайғамбаримиз ﷺ ни яхши кўриш ҳақидаги даъвоимиз ростми?

Пайғамбаримиз ﷺ ни яхши кўриш ҳақидаги даъвоимиз ростми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Биз жонимиздан ортиқ кўрадиган суюкли Пағамбаримиз Муҳаммад ﷺ ни нажас кофирлар яна масхара қилишди. Номинг ўчгур “Шарли Эбдо” журнали шу йилнинг 2 сентябрь куни Пайғамбаримиз ﷺ ҳақида аввал нашр қилинган карикатурани қайта чоп этди. Ва таҳририят директори бунга қўшимча қилиб шундай деди: “Биз ҳеч қачон енгилмаймиз, ҳеч қачон таслим бўлмаймиз!”
Бундай оғир жиноят ва шармандали ҳолат бутун Ислом Уммати, унинг устида ўтирган хоин ҳукмдорлари кўз ўнгида юз берди. Бу хоинлар нари борса норозилик билдириш, қаттиқ қоралаш билан худдики ўз вазифаларини адо қилгандек бўлишди. Ваҳоланки, бугунги кундаги Ислом армиясининг ушбу жиноят учун Франция кулини кўкка совуришга етарли қудрати бор. Бироқ хоин ҳукмдорлар тарафидан Францияга қарата битта ўқ ҳам отилмади, унга қарши жиҳод ҳам эълон қилинмади. Албатта, шундай бўлишини Франция ҳукумати ҳам, журнал таҳририяти ҳам билганлиги учун ҳаддидан ошгандан ошди. Шундай оғир жиноят қилишга ҳадди сиғди. Чунки халифа йўқ, Халифалик йўқ. Агар халифа бўлганида бундай жиноятга қўл уриш хаёлларига ҳам келмаган бўларди. Чунки тарихда бундай уринишларнинг муваффақиятсизлигини ўз таналарида ҳис қилиб кўришган. Ўшанда Франция ва Британияда Вольтернинг Расулуллоҳ ﷺ ни ҳақорат қилувчи “Фанатизм” пьесасини қўймоқчи бўлишганида ўша вақтдаги халифа Абдулҳамид II уларни тийиб қўйган эди. Агар пьеса қўйиладиган бўлса, у Франция ва Англияга қарши жиҳод эълон қилишини айтганди. Шундан сўнг, кофирлар ўзларининг сўз эркинлиги ҳақидаги даъволарини ҳам унутиб пьесани тақиқлашганди. Ваҳоланки, ўша даврда Ислом Давлати заиф бир ҳолатда эди. Шундай бўлишига қарамай, халифа Абдулҳамид II Расулуллоҳ ﷺ нинг таҳқирланишини кўргандан кўра, ўлимни афзал билиб бунга йўл қўймади. У ва бошқа халифалардан Аллоҳ рози бўлсин!
Юқоридаги гаплар ҳукмдорларга тегишли бўлган бўлса, Ислом Умматига ҳам айтар сўзимиз бор. Бу кофир қавм бизнинг муқаддасотларимизга ҳамла қилишга шу даражада журъатли бўлиб кетганининг сабаби тўғрисида ўйлаб кўриш вақти ҳали ҳам келмадими? Ахир, улар этимизни сескантирадиган бундан ортиқ яна нима қилишлари керак? Ахир, сабр косамиз ҳали ҳам тўлмадими? Аслида, уйғониш вақти аллақачон келганлигига, ҳолатимиз, вазиятимиз шуни тақозо қилаётганига қарамай, бунга эътиборсиз бўлишда давом этдик. Ҳолбуки, Расулуллоҳ ﷺ олиб келган илоҳий низом татбиқи тўхтатилиб, ўрнига куфр низоми татбиқ қилинаётганлигининг ўзи Пайғамбаримиз ﷺ га нисбатан буюк ҳақорат эмасмиди? Пайғамбаримиз ﷺ учун ўз шахсиятларига отилган тошлардан кўра Аллоҳ Таолонинг адолатли низоми амалий татбиқдан тўхтатилганини кўриш аламлироқ бўлмасмиди?
Албатта, суюкли саййидимизнинг пок номларига ҳеч ким, айниқса шайтоннинг йўлини тутган кофир кимсалар асло доғ тушира олмайдилар. Бироқ фақат Расулуллоҳ ﷺ шахси ҳақорат қилингандагина қалбимиз титрайдиган, у зот олиб келган низом татбиқ бўлиши учун ҳаракат қилишда эса, сусткаш ёки умуман ҳаракатсиз уммат бўлишимиз асло бизга ярашмайди, агар орамизда шундайлар бўлса, уларнинг Расулуллоҳ ﷺ ни яхши кўриши тўғрисидаги даъвосига ишонмаймиз. Чунки Аллоҳнинг Росулини яхши кўриш унга итоат қилишдир, у олиб келган нарсага ҳам лафзан, ҳам қалбан таслим бўлишдир. Шундай экан, агар бизнинг саййидимиз Расулуллоҳ ﷺ ни яхши кўриш даъвоимиз рост бўлса, унда у зот олиб келган илоҳий низомни ер юзида татбиқ бўлиши учун ҳаракат қилишга шошилайлик. Ана шунда Пайғамбаримиз ﷺ нинг олдиларига ёруғ юз билан борамиз, ин ша Аллоҳ!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
09.09.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ