Пулга оид шаръий ҳукмларнинг хулосаси

ПУЛ
Пулга оид шаръий ҳукмларнинг хулосаси
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Мақолаларимизда Пул мавзусининг бўлимлари орқали пулга тааллуқли шаръий ҳукмлар билан таништирдик. Бугунги мақоламизда Пул мавзусининг хулоса қисмини тақдим этамиз.
Пайғамбар с.а.в. олтин ва кумушнинг жинсини пул қилиб белгилаганлар. Муайян шаклда зарб қилинадими йўқми, Форснинг зарби бўладими, Румнинг зарби бўладими, зарб қилинмаган, нақш солинмаган кумуш парчалари бўладими, Яманники бўладими, бошқаники бўладими ҳаммаси билан муомала қилинаверган. Эътибор унинг сони ёки нақшига эмас, оғирлигига қаратилган. Тухумдек олтин ҳам муомалада юраверган. Закот каби Аллоҳнинг ҳақлари ҳам, қарз каби бандаларнинг ҳақлари ҳам, товарнинг баҳоси ҳам олтин ва кумушнинг оғирлигига қараб белгиланган. Пайғамбар с.а.в.нинг замонларида ҳам, тўрт хулафои рошидинларнинг замонларида ҳам, Бану Умайя замонининг бошларида ҳам ҳолат шундай давом этган. Абдулмалик ибн Марвон ҳокимият тепасига келгач, муомаладаги барча нақшлигу нақшсиз олтин-кумушларни тўплаб, уларни бир хил Макка оғирлигида қўйиб, уларга Ислом зарбини уриб, ўлчаб ўтиришнинг ҳожати бўлмайдиган тангаларга айлантирди. Бу иш ҳижратнинг етмиш бешинчи йилида юз берди. Тарихнинг ўша онидан бошлаб, зарб қилинган исломий динорлар ва исломий дирҳамлар вужудга келиб, Исломий давлатнинг алоҳида белгига эга бўлган пулига айланди. Шунга кўра, Исломдаги пул низоми асос жиҳатидан олтин ва кумушнинг оғирлигидир. Ҳажми, зарби, шакли, нақши каби ишлар услубга киради. Шунга биноан шаръий лафзларнинг қаерида олтин-кумуш сўзи ворид бўлган бўлса, у икки маънони билдиради:
- Гарчи мис, бронза ёки қоғоз пул бўлса ҳам олтин ва кумушдан муқобили бўлган муомаладаги пул.
- Олтин ва кумуш.
Олтин ва кумушдан ясалган пуллар ҳам, олтин ва кумушга айлантириш мумкин бўлган мис ёки қоғоз пуллар ҳам пул ҳисобланаверади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
23.08.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб