Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон медиа офиси муҳожир даъватчи Қосимов Мамиржоннинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон медиа офиси муҳожир даъватчи Қосимов Мамиржоннинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади
Қосимов Мамиржон Комилжонович 1962 йилда Ўзбекистоннинг Андижон вилояти, Асака туманида туғилган. Исломий даъват фаолиятларини олиб боргани учун 1999 йилда Ҳизб ут-Таҳрир жамоасига аъзоликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек унинг икки укаси, бир синглиси ва бошқа яқинлари ҳам Исломга даъват қилганлик айби билан қамоққа олинган. 2002 йилда Аллоҳнинг инояти билан озодликка чиққан Мамиржон Ўзбекистонда у учун даъват имкониятлари буткул ёпилганини кўради. Шу сабаб аёли ва фарзандларини Ўзбекистонда қолдириб Қрим шаҳрига ҳижрат қилишга мажбур бўлади. 2014 йилда Қрим Россия тарафидан аннексия қилиниб, у ердаги Ислом даъватчиларига қарши аёвсиз кураш бошлангач Одесса шаҳрига кўчади. У ерда даъват фаолиятларини қайта йўлга қўяди. 2022 йилнинг 24 февраль куни Украинага Россия босқин уюштиргач Германияга ҳижрат қилишга мажбур бўлади. Шу йилнинг 10 июнь жума куни аср вақтида Роббига омонатини топширган.
Қосимов Мамиржон холис, довюрак, гўзал хулқли мўмин инсон эди. Масъулиятни чуқур ҳис қилиб, гарданига юкланган барча вазифаларни муккамал адо этишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ Таоло Ислом даъватчиси бўлган Мамиржоннинг ажру савобларни кўпайтириб берсин. Барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилиб, Фирдавс Жаннатларидан жой ато этсин. Аллоҳ учун ҳижрат қилган ва Исломни ёйганларга ваъда қилинган ажру мукофотлардан баҳраманд қилсин. Пайғамбаримиз ﷺ башорат қилган шаҳидларнинг саййиди мақомига юксалтирсин. Биз бу дуони Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлидаги ваъдасидан умидвор бўлиб қилмоқдамиз. Зеро, Аллоҳ ваъдасига асло хилоф қилмас:
وَمَن يَخْرُجْ مِن بَيْتِهِ مُهَاجِرًا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ ثُمَّ يُدْرِكْهُ الْمَوْتُ فَقَدْ وَقَعَ أَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ ۗ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا
“Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сари муҳожир бўлиб чиқиб, сўнг (шу йўлда) унга ўлим етса, муҳаққақки унинг ажри — мукофоти Аллоҳнинг зиммасига тушар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир.” (Нисо:100).
Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли оиласи ва яқинларига Аллоҳ Таолонинг иродасини розилик билан қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, сабру жамил тилаймиз.
Биродаримиз Мамиржон, сиздан айрилиқдан маҳзунмиз, лекин биз Роббимизни рози қиладиган сўзларни айтамиз:
إنا لله وإنا إليه راجعون
“Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон медиа офиси



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ