| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

  • БРИКС: Жаҳон тизими ўзгарадими ёки унинг ичидаги куч марказларими?

  • Мусулмонлар армиялари қўмондонлари душман ҳарбий раҳбарлари билан нима мақсадда йиғилмоқда?

  • Америка Дарфурни ажратиш учун кимёвий қуролдан армия қўмондонларига йўғон таёқ сифатида фойдаланмоқда

  • Исломгина Ливиядан мустамлакачиликни ҳайдай олади

  • Уммат кофир Ғарб лойиҳаларини барбод қилиб, ўз лойиҳасини қабул қиладими?

  • Американинг қуёши ботди ва унинг зулмати барчага аён бўлди

  • Ҳизбут-Таҳрир — Судан вилояти Суданнинг нуфузли кишилари билан учрашувларини давом эттирмоқда

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Россия ҳукумати дунёга нурни олиб чиқаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига зулм қилиб, уларни қийноққа солмоқда

Россия ҳукумати дунёга нурни олиб чиқаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига зулм қилиб, уларни қийноққа солмоқда

By htadmin
24.04.2021
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Матбуот баёноти

Россия ҳукумати дунёга нурни олиб чиқаётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига зулм қилиб, уларни қийноққа солмоқда

Унинг хатти-ҳаракатлари бизга фашизм ва нацизмни эслатади

Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати (ФСИН) ертўлаларида маҳбусларга қўлланган даҳшатли қийноқлар тафсилотлари 2021 йил бошидан буён жамоатчиликка маълум бўла бошлади. 2021 йил 23 февралда «Новая газета» қийноқлар акс этган видео лавҳани эълон қилди. Видео лавҳалар орасида 2017 йилда Ярославл қамоқхонасида тасвирга олинган иккита маҳбуснинг видео лавҳаси бор. Бу икки маҳбуснинг бири мусулмон, иккинчиси насронийдир.

Видеолардан бирида маҳбуслардан бири яланғоч ечинишга ва оёқларини кериб эгилишга мажбур қилинган. Бу ҳолатни кўплаб полициячилар кузатиб турган. Кузатиб турганлар орасидаги полициячи аёл қўлидаги «орқа тешикни кенгайтирувчи» мосламани маҳбусга қўлламоқчи бўлган! Маҳбус бу хунук хатти-ҳаракатни қўлланишидан бош тортганида, улар уни столга мажбуран ётқизиб, таёқлар билан калтаклашган. Журналистларнинг айтишича, маҳбус кўп ўтмай ички қон кетишдан касалхонада вафот этган.

Бошқа бир видеода 15га яқин полициячи қамоқ муддати тугаб, озодликка чиқиш арафасида бўлган мусулмон маҳбусни шафқатсизларча калтаклаган. Маҳбуснинг қийноққа солинишининг сабаби шундаки, у шахсий буюмларини, шу жумладан Муқаддас Қуръонни ерга улоқтирган қамоқхона ходимларининг хатти-ҳаракатларидан ғазабланган. У бундай қийноқлардан омон қолиш бахтига муяссар бўлди. Бироқ, озод қилинганидан кейин у икки ҳафта давомида касалхонада ётган.

Маҳбусларнинг «Жазони ижро этиш федерал хизмати»да шафқатсиз равишда қийноққа солингани тўғрисида ошкор этилган тафсилотлардан бири шуки, маҳбуслар қамоқхона маъмурияти билан ҳамкорлик қиладиган «фаоллар» деб номланган баъзи маҳбуслар орқали қийноққа солинган. Gulagu.net инсон ҳуқуқлари лойиҳаси Иркутск қамоқхоналаридан бирида маҳбусларнинг қийноққа солингани ва зўрлангани тўғрисида ҳужжатлаштирилган фактларни эълон қилди. «Фаоллар» Хавфсизлик ходимларининг талаби асосида маҳбуслардан керакли кўрсатмаларни шу йўл билан олишган.

Бу ерда биз Gulagu.net томонидан очиқланган шафқатсиз қийноқлар ҳақидаги барча фактларни санаб ўтмоқчи эмасмиз. Биз «Жазони ижро этиш федерал хизмати» директори Александр Калашниковнинг 2021 йил 25 февралда Федерал қўмита йиғилишида билдирган Иркутск вилояти қамоқхонасидаги тергов натижаларини келтириб ўтамиз. Унга кўра, маҳбусларнинг 41 нафари қийноққа солинганлиги аниқланган. 47 кишининг зўрлаш қурбони бўлганини тан олган. Бундан ташқари, маҳбусларни зўрлаганларнинг учтаси ОИТС эканлиги расман исботланган.

Иркутск вилоятидаги «Жазони ижро этиш федерал хизмати» марказларида қийноққа солинган диний маҳбусларнинг келиб чиқиши бизга маълум эмас. Бироқ Россияда маҳбусларга нисбатан ғайриинсоний муносабат ҳақида ушбу фактлар шу йил бошидан бери эълон қилинмоқда. Улар Россия бўйлаб қамоқхоналар фаолиятининг моҳияти ҳақида тасаввур беради. Биз Россиядаги мусулмонлар қонуний асосларсиз суд қилинаётганини ва оғир шароитларда якка тартибда қамоққа ташланганини билардик. Бу терроризм ва фундаментализм сингари уйдирма айбловлар билан ҳибсга олинган мусулмонларнинг яшаш шароитлари тўғрисида тасаввур беради. Бундан ташқари, қамоқхона маъмурияти уларга чўчқа гўшти бергани сабабли мусулмон маҳбуслар оч қолмоқдалар.

«Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази ўзининг веб-сайтида 297 нафар сиёсий маҳбус рўйхатини ўз ичига олган ҳисоботни эълон қилди. Ҳисоботда рўйхатдаги исмларнинг деярли барчаси мусулмон эканлиги айтилган. Таъкидланишича, маҳбусларнинг аксарияти (191 маҳбус) Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари, шунингдек, Таблиғ жамоати ва Саид Нурсийнинг издошлари каби бошқа мусулмонлардир. Ҳисоботда ушбу рўйхат тўлиқ эмаслиги таъкидланган. Рўйхатда келтирилган исмлар фақатгина ишларини ўрганиб чиқиш мумкин бўлган шахслардир. «Мемориал» инсон ҳуқуқлари марказининг билдиришича, мазлумлар сони камида уч-тўрт баравар кўп. Аммо улар ҳақида талаб қилинган маълумотлар ҳали етиб келмагани ёки тўлиқ ўрганиб чиқилмагани учун уларнинг номлари бу рўйхатда кўрсатилмаган. Мемориал марказининг билдиришича, рўйхатда кўрсатилган рақамлар марказ томонидан ўрганиб чиқилган маҳбуслар сонидир.

Ҳисоботда таъкидланишича, Россияда асоссиз равишда террористик ташкилот деб топилган Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланаётганлар бир неча йил олдин бошқа модда бўйича айбланганлар. Яъни жиноят кодексининг экстремистик ташкилотлар фаолиятида иштирок этганлиги учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутган моддаси бўйича айбланганлар.

Қонунчиликнинг қаттиқлашиши шунга олиб келдики, бугунги кунда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қонуннинг янги «Террористик ташкилот тузиш ва унинг фаолиятида иштирок этиш» моддаси бўйича айблов қўйиладиган бўлиб қолди. Ушбу моддада умрбод қамоқ жазоси, шунингдек, 24 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Маълумки, мамлакат ва динлар ўртасида қонунлар бир-биридан фарқ қилади. Аммо, ноҳақ айблов барча қонун ва шариатларда қораланади. Чунки, бирон бир нарсани унга тескариси бўлган нарса билан сифатлаш ақлий аксиомаларга зид келади. Шу жиҳатдан, Ҳизб ут-Таҳрирни «террористик» ҳаракатларни содир этганликда айблаш асл ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки, Ҳизб ут-Таҳрирнинг даъватдаги тариқати фикрга асосланиши ва Ҳизб ўз аъзоларининг ушбу тариқатдан узоқлашишларига йўл қўймаслиги барчага маълум. Дунё халқлари орасида Ҳизб олиб бораётган сиёсий, сақофий ва фикрий тадбирлар бунга далилдир. Шунга қарамай, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига сохта айбловлар асосида жазо берилиши ҳали ҳам давом этмоқда.

Қонунларнинг кучайтирилиши билан Татаристон, Бошқирдистон, Москва, Петербург, Челябинск, Тюмен ва бошқа шаҳарларда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши кенг қамоққа олиш ишлари олиб борилди. Қрим босиб олингандан кейин у ердаги мусулмонлар ҳам ҳибсга олинган. Хавфсизлик кучларининг иши маҳкама жараёнини назоратга олиб, мусулмонларни озодликдан маҳрум қилишгагина чекланиб қолгани йўқ, балки қамоқхоналарда ҳам айбловларни тўқиб чиқара бошладилар. Мана шу шафқатсиз саҳналардан баъзилари:

Мирзобарот Мирзошарипов Петербургда Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолиги учун 5 йиллик қамоқ жазосини олди. 2019 йил 21 мартда қамоққа ташланганида, уни «фаоллар» шафқатсизларча калтаклашган. У қамоқдаги «жазони ижро этиш» маъмурияти хонасига кирганида, бир зобит унинг томоғига пичоқ тақаган. Кейин улар Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида бошқа ёлланган маҳбус билан бирга саволлар беришни бошлаганлар. Мирзобарот зобитларнинг саволларига жавоб бериб, уларга Ҳизбнинг фикрий фаолият олиб боришини, зўравонликка таянмаслигини ва Ҳизбни терроризмда айблаш учун сохта айбловлар тўқиб чиқарилганлигини таъкидлаган. Мирзобаротга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисмининг 1-бандига биноан айб қўйилди. У беш йиллик қамоқ жазосини ўтаб бўлганидан кейин, яна уч йилга озодликдан маҳрум этилди. У икки йилни қамоқхоналарда ва бир йилни қаттиқ тартибли қамоқхонада ўтказди.

Галиуллин Ринат Челябинскда истиқомат қилади. Галиуллин Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолиги учун 5 йиллик қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У озодликка чиққан куни янги уйдирма айбловга дуч келди. Кейин у яна ҳибсга олиниб, қамоқдан чиқарилмаган ва терговга юборилган. 2018 йил 17 августда – Ҳизб ут-Таҳрир «террористик» ташкилот эмаслигига ҳамда уни бундай деб таърифлаб бўлмаслигига қарамай – у «террористик ташкилот фаолиятида иштирок этиш» айблови билан 205-модда 5-қисмининг 2-бандига биноан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Рахмонхўджаев Зикруллохон Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолиги учун Москвада 7 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Жазо муддатини ўташ давомида маҳбусларни Ҳизб ут-Таҳрир ғояларига чақиришда ҳам айбланиб, 2018 йил 13 декабрда Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси 5-қисмининг 2-бандига биноан 14,5 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Шундай қилиб, Зикруллохон Ҳизб ут-Таҳрирда фаолият қилгани учун икки марта узоқ муддатли қамоқ жазосини олди. Биринчисида 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, кейингисида 14,5 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

2021 йил 27 январда Қозон шаҳрида яшовчи Исманов Зокиржон худди шундай қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 2017 йилда у 205-модда 5-қисмининг 2-бандига мувофиқ 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. 2020 йил октябр ойида Биринчи Шарқий ҳарбий округ суди Зокиржонни «террористик ташкилотга чақириш» айблови билан 205-моддаси 1-қисмининг 1.1-бандиги биноан ҳамда «терроризмни очиқчасига оқлаш» айблови билан 205-моддаси 2-қисмининг 1-бандига биноан 9 йиллик қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Асгат Хафизов 2017 йил декабр ойида 17,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Улар терроризм фаолиятига (Жиноят кодексининг 205-моддаси 5-қисмининг 1-бандига) ҳамда экстремизм фаолиятига (Жиноят кодексининг 282-моддаси 2-қисмининг 1-бандига) бошқа яна икки айбловни, яъни террористик ташкилот фаолиятида иштирок этиш (205-моддаси 5-қисмининг 2-банди) айбловини ҳамда террористик ташкилотга аъзолар ёллаш (205-моддаси 1-қисмининг 1.1-банди) айбловини қўшишди.

Шунингдек, 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси Хамид Игамбердиевнинг иши бор. У Белгород қамоқхонасидан Москвадаги бир кишилик камерага ўтказилди.

Бу ҳолатларнинг ҳар бири очиқдан-очиқ зулмдир. Бироқ, булар мусулмонларга, хусусан, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан қўлланган ғайриинсоний муомалалар кўламини етарли даражада ифода этмайди.

Россиянинг энг кекса ҳуқуқ ҳимоячиси Лев Пономарёвнинг айтишича, режимнинг шафқатсизлиги тўғрисида индамаслик қийин. Халқаро Мемориал маркази томонидан ташкил этилган конференцияда Лев Пономарёв сўзга чиқиб: «Ҳизб ут-Таҳрир мусулмонлари террористик ҳаракатларни содир этганлик ёки унга тайёргарлик кўришда айбланмайдилар. Бирор бир ҳукмда бундай айблов мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, улар 24 йил, 20 йил, 18 йиллик фавқулодда қамоқ жазосига ҳукм қилинишмоқда. Ҳар бир бурчакда бу масала ҳақида гапириш керак… Зеро, суд жараёнлари мунтазам давом этмоқда, юзлаб одамлар қамоққа олинмоқда. Айримлари иккинчи бор қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Менинг назаримда бу ҳақиқий фашизмдир».

﴿وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَنْ يُؤْمِنُوا بِاللَّهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ﴾

«Улар (мўминлардан) фақат у (мўмин)лар қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар»                         [Буруж 8]

Ҳизб ут-Таҳрир «террорчи» ташкилот эмас. Унга қарши бундай айбловлар жуда катта ёлғондир. 1953 йилда Ҳизбнинг ташкил топганидан бери унинг тарихи ва фаолиятига назар ташласак, бу ёлғонни осонгина рад этиш мумкин.

Лев Пономарёв ва «Мемориал» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказига мусулмон сиёсий маҳбусларга эътибор қаратгани ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига очилган ишларда уларни ҳимоя қилгани учун ташаккур билдирамиз. Шунингдек, Мусулмон сиёсий маҳбуслар ҳимоясига ҳисса қўшган барча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, адвокат ва фаолларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Маҳбус мусулмонларга ва уларнинг оилаларига Аллоҳдан сабр тилаймиз. Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

TagsнацизмРоссия ҳукуматифашизмҲизб ут-Таҳрир аъзоларига зулм
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

  • МАҚОЛАЛАР

    Ватанни, юртни, сотиш кандай бўлади?

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш ва юксалиш

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда?

    ​Интеллектуал генераллар: Уммат ақл-заковати кимнинг армиясига хизмат қилмоқда? ​سْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ АҚШ ва Европа олийгоҳларида синган қадриятлар ва бой берилаётган авлод ​Интернет ва ОАВ саҳифаларида “Фалончи ўқувчимиз Гарвардга қабул ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда?

    Ўзбекистоннинг Жанубий Кавказга чиқиши: TRIPP ортида кимнинг режаси амалга ошмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 11 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда?

    Ўзбекистон резервлари нега ташқи бошқарувга берилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «2026 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Марказий банки халқаро резервларнинг бир қисмини ташқи бошқарувга бериш режалаштирилаётганини маълум қилди. Ташқи бошқарувга бериладиган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси

    Ўзбекистон АЭСи атрофидаги ядровий найранг: Йирик давлатлар манфаати тўқнашган майдон ва «суверенитет» иллюзияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 18 сентябрь куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси билан АҚШ Ядровий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим

    Қозоғистон ва яҳудий вужуди ўртасидаги визасиз режим: «Иброҳим келишувлари»нинг Марказий Осиёга ёйилиши ва Американинг стратегик тузоғи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Остона ва Тель-Авив ўртасида 2027 йил бошидан эътиборан визасиз режимни ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: